EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.7K videos
31 files
67.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Андижонда марказий кўчаларни тозалаш учун махсус техникалар жалб этилди

Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси назорати билан Андижон шаҳрида йўлсозлар томонидан марказий кўчаларда тозалаш ишларига махсус техникалар жалб этилган, транспортларнинг хавфсиз ҳаракатланишида қулайликлар яратилган.

Таъкидланишича, вилоятдаги автомобиль йўлларида ноқулай об-ҳаво шароитига қарамай, транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши таъминланиб, музламаларга қарши йўлларга қум-туз аралашмаси сепиш ишлари мунтазам бажариляпти.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11🥴1
Ўзбекистонда иш ҳақининг бир қисми қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўланадими?

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 256-моддаси тўртинчи қисмига кўра меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланган, бундан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳоллар мустасно эканлиги белгиланган.

👉 https://effect.uz/1024

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😁14👎13🤬10👍2
⚡️ Манчестер қизил рангда, "Ливерпуль" "чўкишда" давом этади, "Милан"дан чала "комбек"

Италия ҳамда Англияда навбатдаги тур учрашувлари ўтказилди.

👉 https://effect.uz/1025

Telegram | Instagram | You tube
👍6
⚡️Сурхондарё ҳокими иккита раҳбарни ишдан бўшатди

Вилоят раҳбари йиғилишда масъулларнинг муаммоларни ҳал этишдаги фаолияти қониқарқиз эканлигини таъкидлаган.

👉 https://effect.uz/1026

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон ҳокими яна ухла(т)мади

14 январдан 15 январга ўтар кечаси айрим ҳокимлар "оғир" иш кунидан сўнг иссиққина жойида ором олмоқда.

Аммо Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов эмас, бу ҳокимга “Меҳнат кодекси” бегона...

Гап шундаки, 14 январь куни Андижон шаҳрининг шимолий кичик даҳасини қамраб олган “Шифокор” ҳамда “Истиқлол” МФЙнинг ер ости тармоғида носозлик кузатилди.

Видеода кўриб турганингиздек, ушбу ҳудуддаги носозликни бартараф этиш учун электромонтёрлар, соҳа масъуллари кечаси билан ишламоқда.

Вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов ушбу жойдан туриб барча таъмирлаш жараёнларини назоратга олган.

“Бошқа ҳудудлардаги таъмирлаш ишларига масъул раҳбарлар жалб этилган. Иш жараёнларига барча зарурий техника ва ускуналар келтирилмоқда ва етказилмоқда”, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍36👏21👎5😁5🤬2
Косон ХТБ биносида ёнғин содир бўлди

Юзага келган ёнғин қутқарувчилар томонидан 1 соат ичида ўчирилган, ҳозирда бахтсиз ҳодисанинг сабаблари ўрганилмоқда.

👉 https://effect.uz/1027

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5😢2
Буюк Британия Украинага 14 та Challenger 2 танкини жўнатади

Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Зеленскийга йил бошида берган ваъдасини бажаришга киришди.

👉 https://effect.uz/1028

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14🤬13👎5👏2🔥1
«Давактив» ходимларининг 30 фоиз қисми ишдан олиниши кутилмоқда

Давлат активларини бошқариш агентлиги ижтимоий тармоқда тарқалган хабарларни тасдиқлади.

👉 https://effect.uz/1029

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍17👏5🥴3
Днепрдаги кўп қаватли бинога ракета тушди. 14 киши ўлди, 26 киши вайроналар остида қолган

Ушбу машъум воқеадан сўнг шаҳарда уч кунлик мотам эълон қилинган.

👉 https://effect.uz/1030

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍21🤬12😢7👏2
Forwarded from OFFSIDE.UZ | RASMIY
💣 ЎЙИН КУНИ❗️

🇪🇸 Испания суперкубоги

🏆 | ФИНАЛ

"Реал Мадрид" 🆚 "Барселона"

🕰 00:00 📺 Матч ТВ

👍 - Реал Мадрид
🔥 - Барселона


Telegram | Instagram | You tube
👍16🔥16🤬3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тегирмондан бутун чиққан тадбиркор...

Ижтимоий тармоқ фаоли Гулчирой Дилкушо Янги Наманган туманидаги тадбиркор Анасхон Дедабаевга атаб видеолавҳа тайёрлади.

Хабарингиз бор, наманганлик тадбиркор Президентнинг Наманганга ташрифи давомида унга ўз маҳалласида сунъий қопламали стадион, болалар ўйингоҳи ва маҳалла фуқаролар йиғини учун бино қуришни ваъда қилган.

Бироқ тадбиркор мақсадига етиши йўлида кўплаб қийинчиликларни бошидан ўтказди.

Дедабаевга мансабдорлар томонидан сунъий тўсиқлар қўйилди. Хусусан Янги Наманган тумани ҳокими Жобир Абдуллаев тадбиркорга бир эмас, бир неча бор таҳдид қилди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов томонидан ҳокимга интизомий жазо тайинланди. Тайинланган жазодан сўнг, жазавага тушган ҳоким ортга қайтмади.

Effect.uz’га унинг яна бир аудиоси келиб тушди, лекин Абдуллаев омма олдида аудиода келтирилган сўзлар унга тегишли эмаслигини бот-бот такрорлади.

Якун... 17 декабрь куни Янги Наманган туманида сенсацион воқеа юз берди. Яъни Анасхон Дедабаевнинг елкасидан “тоғ” ағдарилди, у Президентга берган ваъдасининг устидан чиқди.

Очилиш маросимида сўзга чиққан тадбиркор ота-онаси олдида айбдор эканлигини айтди.

Ҳамма “сен ғолиб бўлдинг, охиригача олиб бординг” деди, аслида мен ютқаздим. Сабаби ота-онамни жуда қийнаб қўйдим...

Уларни доим кўнглини кўтариб юришга ҳаракат қилгандим. Лекин мана шу бинони қуриб, мен ҳаётда ютқаздим, ютмадим
”, — деган эди тадбиркор.

Effect.uz Янги Наманган туманидаги воқеа бўйича яқин кунларда янгилик эълон қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍27🥴2😢1
⚡️ Клублар ўртасидаги мундиалда қайси ҳакамлар ишлаши маълум

👉 https://effect.uz/1031

Telegram | Instagram | You tube
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижросиз қолаётган Фармон. "Мерос қолдирилган" муаммо. Ҳилола Умарова қандай йўл тутади?

2022 йил 11 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-134-сонли Фармони ижроси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда яқиндагина Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги сифатида номи ўзгариб, қайта ташкил этилган собиқ Халқ таълими вазирлиги томонидан бажарилмаяпти!

👉 Сифатли форматда кўриш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12🤬4😢4😱3👏2
Forwarded from OFFSIDE.UZ | RASMIY
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЭЛ КЛАСИКО

Бугун ўзгачадир олам чиройи,
Риёд самоси ҳам порлаши аниқ.
Ер юзин тенгга бўлган Класико,
Мухлисни ўзига чорлаши аниқ.

"Карло ота" пухта режаси билан
Хавининг йўлини тўсмоқчи бўлар.
Тўнғич-у ўртанча, кенжаси билан,
Ғолибни очиқлаш мушкулдир, дўстлар.

Титанлар жанги бу, гигантлар жанги,
Янги йилда кубок зарар қилмайди.
Ушбу ўйин ёдда қолади мангу,
Ҳисобни олдиндан биров билмайди.

Бензема Левага қарши чиқмоқда,
Ким зўрроқ экан биламиз бугун.
Карло ёшлик "элексирин" ичмоқда,
Хавининг дилида қолмасин тугун.

Вини ракетадек учар қанотдан,
Дембеле ўйинни ўзига олсин.
Феденинг "пушкаси" ўнг, чап оёқдан
Бускетс марказда қўрғонин қурсин.

Хуллас калом, финал, финалдек ўтсин,
Нейтрал мухлис шодон кўради, шаксиз,
Айтаримиз шудир, кучлиси ютсин.
Ғолиб ғолиб, мағлуб бўлмас кераксиз!

Telegram | Instagram | You tube
👍30👎3😢1
Президент Бухородаги туристик марказ қуришни тўхтатишга шахсан топшириқ берди

Президент Шавкат Мирзиёев жамоатчиликнинг эътирозига сабаб бўлган Бухоро шаҳрида қурилиши режалаштирилган туристик марказ қуришни тўхтатишга шахсан топшириқ берган.

Шунингдек, “Бухоро” футбол клубига тегишли бўлган стадион бузилмаслиги айтилмоқда. Ушбу туризм маркази бошқа ҳудудда қурулиши мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍50🥴5👏3😁1