EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.7K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
⚡️Хоразмда дарслар 16 январдан бошланади

“Юксалиш” ҳаракатининг боғча ва мактабларда ўқиш жараёнларини кейинги ҳафтадан бошлаш чақириғи Хоразм вилоятида ҳам қўллаб-қувватланди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан ўқиш жараёнларини 16 январдан бошлаш қарорига келинган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13🤬3🙏1
Андижонда газ тармоғига ноқонуний уланиб олган «Sulton-House» МЧЖ раҳбари ҳибсга олинди

Ноқонуний уланиб олиш ортидан ушбу МЧЖга қарашли бинода чақнаш содир бўлган. Натижада 3 киши оғир жароҳат билан шифохонага ётқизилган.

👉 https://effect.uz/uz/971

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15😢5
Шавкат Мирзиёв «Глобал Жануб овози» саммитида бир нечта таклифларни илгари сурди

Глобал миқёсда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида Президент Ўзбекистон илгари сураётган Афғонистон муаммосини ҳал этиш бўйича халқаро мулоқот гуруҳини шакллантириш таклифини қўллаб-қувватлашга чақирди.

👉 https://effect.uz/uz/972

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11👎6
⚡️Қорақалпоғистонда қишки таътил узайтирилди

Қорақалпоғистонда барча таълим муассасаларида қишки таътил яна узайтирилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, аномал совуқ кунларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан қуйидагилар амалга оширилади:

- вазият нормал ҳолатга қайтгунича махсус вазиятлар бўйича тезкор штаб фаолияти кучайтирилади.

- газ қуйиш шохобчалари (метан газ қуйиш шохобчалари) ва барча автомобилларга газ қуйиш шохобчаларига газ етказиб бериш тўхтатилади.

- барча таълим муассасалари, ўрта махсус таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим марказларида дам олиш кунлари 16 январга қадар узайтирилади.

Халқимизнинг жамоат транспортига бўлган кундалик эҳтиёжини қондириш ва барқарор транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш мақсадида жамоат транспортида бензин учун компенсация пуллари Қорақалпоғистон Республикаси Марказий Кенгаши томонидан тўланади”, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14🙏2
Ўзбекистон мактаблари ва олий ўқув юртларида 16 январгача қўшимча таътиллар жорий этилди

Ўзбекистонда вилоятлар бирин-кетин мактаб ва олий ўқув юртлари очилишини 16 январь кунида эълон қилиниши кутилмоқда.

Хоразм, Бухоро ва Фарғонада ўқиш бошланиши аллақачон келаси ҳафтага кўчирилган.

Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятларда ҳам қўшимча дам олиш кунлари кутилмоқда.

Қорақалпоғистонда ҳам таътил узайтирилди, ўқишлар бекор қилинди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг маълум қилишича, дарс машғулотлари 16 январь — душанбадан бошланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15🤬8🔥1😱1
ДХХ Самарқандда собиқ ҳарбий хизматчини қўлга олди

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 https://effect.uz/uz/973

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6
Соғлиқни сақлаш вазирининг шахсий қўл телефони эълон қилинди

Хабарингиз бор, Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов томонидан 2023 йил тизимда “Коррупцияга қарши кураш йили” деб эълон қилинган эди.

Вазирликнинг маълум қилишича, Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовнинг (+998-91) 403-17-73 шахсий телефон рақами орқали соҳадаги коррупциявий ҳолатлар юзасидан аниқ факт ва далилларга асосланган мурожаатлар қабул қилиш бошланди.

Бундан ташқари, фуқаролар ўз мурожаатларини қуйидаги платформалар орқали ҳам йўллаши мумкин:

Вазирлик қошида куну тун фаолият олиб борувчи "1003" қисқа рақамли “Сall-марказ”;

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари қошида мунтазам фаолият юритувчи "1103" қисқа рақамли “Сall-марказ”лар;

вазирликнинг янги ишга туширилган расмий телеграм-боти;

Барча туман тиббиёт муассасаларининг фуқаролар гавжум бўладиган жойларига ўрнатилган ва тиббиёт маскани раҳбари билан боғланиш имконини берувчи “тўғридан-тўғри алоқа” линиялари;

Вазирлик расмий веб-сайтида аҳолидан келиб тушаётган саволларга тезкор жавоб беришга мўлжалланган “Jivo” иловаси.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар қандай коррупцион ҳолатларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлади ва фуқароларнинг ҳеч бир мурожаати эътибордан четда қолмайди”, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍40👎3🔥1
Қашқадарёда «Индорама Агро» МЧЖ 560 та дарахтни қўпорди

Дарахтларни кўчириш ортидан табиат оламига 3 миллиардга яқин зарар келтирилган.

👉 https://effect.uz/uz/974

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🤬19😱5👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон дунёнинг энг ноёб туристик ҳудудлар рўйхатига киритилди

Чили, Коста-Рика, Исроил, Эстония ва бошқа сайёҳларни жалб қилувчи ноёб масканлардан иборат бўлган ушбу рўйхатга Қорақалпоғистон Республикаси ҳам киритилди.

👉 https://effect.uz/uz/975

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍27👎4🙏2🔥1
Ўзбекистонликлардан Қозоғистон ҳудуди орқали автотранспортда ҳаракатланмаслик сўралмоқда

Оқтов шаҳридаги Бош консуллик қаттиқ совуқ ҳаво туфайли Қозоғистон автомобиль йўлларида қийин аҳволга тушиб қолган ўзбекистонликлар билан боғлиқ вазиятни назорат остига олган.

👉 https://effect.uz/uz/976

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😱12👍8
No comment. Қишлоқ ҳаётидан бир парча...

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍35😢19
Тошкентда 4 кун бепул ош тарқатилади

Айни кунларда пойтахтда кузатилаётган совуқ об-ҳаво шароитида 12-дан 16 январга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан аҳолига тўйхоналарда бепул ош тарқатиш йўлга қўйилмоқда.

Ушбу манзилларга егуликка муҳтож аҳоли қатлами, кам таъминланган оилалар, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси, Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ташриф буюришлари мумкин.

Расмда ош тарқатиш манзилларининг кунлик рўйхати билан танишишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍25
🐺Япониялик эркак “бўрига айланиш” учун 20 минг доллардан зиёд пул сарфлади

Тасаввур қилинга, инсоннинг узоқ йиллик орзуси бор – ўрмонда яшовчи бўрига айланиш. Яхшиямки, ХХI асрда бу арзон бўлмасада, амалга ошириш мумкин бўлган иш...

👉 https://effect.uz/uz/977

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍22🤬12🔥3😢1