EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
«Тез ёрдам» ҳайдовчилари ёлғон хабар тарқатган» — Тошкент шаҳар судлари

11 январь куни жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида ижтимоий тармоқларда видеомурожаат билан чиққан Тошкент шаҳридаги Тез тиббий ёрдам хизмати ҳайдовчиларининг масаласи кўриб чиқилди.

👉 https://effect.uz/965

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎35👍7😱3😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда туни билан ишлаётган ходимларга иссиқ кийим бошлар етказиб берилди – Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍44😱3🤬1
Элбоши – Назарбоевнинг оиласи дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этилмоқда

Қозоғистон Конституциявий судининг ёзма баёнотида, қарор 2022 йил 5 июнь куни ўтказилган умумхалқ конституциявий референдум натижалари асосида қабул қилингани қайд этилган.

👉 https://effect.uz/959

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15👎2🔥1
Собиқ Президент тарафдорлари ҳибсга олинмоқда

👉 https://effect.uz/uz/961

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8😱1
⚡️Бир ёшга тўлган “Тадбиркорлар мактаби”га бир назар

Ўзбекистонда қурилиш материаллари индустриясини ривожлантириш, соҳада бизнесни замонавий шаклда ташкил қилишда “Тадбиркорлар мактаби” ўқув маркази ўз олдига катта мақсад қўйган. Хусусан,

👉 https://effect.uz/967

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9
«Ўзбекистондаги барча газ «заправка»лар фаолияти вақтинча тўхтатилди» — Энергетика вазирлиги

Республика бўйича аномал совуқ ҳарорат давом этаётганлиги сабабли қувурларда газ босимининг кескин пасайиши кузатилмоқда, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.

Қайд этилишича, босимнинг пасайиши муносабати билан табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда ижтимоий соҳа объектларига етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.

Шу мақсадда, айрим йирик ишлаб чиқарувчи саноат корхоналарига табиий газ етказиб бериш ҳажми кескин камайтирилди ҳамда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти қисқа муддатга вақтинча тўхтатилди.

Ортадиган талабни тўлиқ қондириш мақсадида автобензин ва дизель ёқилғиси маҳсулотлари қўшимча миқдорларда сотувга чиқарилади.

Ҳурматли ватандошлар, ҳаво ҳарорати кескин совиган шу кунларда имкон қадар жамоат транспортларидан фойдаланишингизни, зарурат бўлмаганда уйда қолишингизни ҳамда хонадонингизда электр энергияси ва табиий газдан тежамкорлик билан фойдаланишингизни илтимос қиламиз. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍29👎9🤬2
Кетиш

Собиқ депутат, таълим фидоийси Расул Кушербаевга бағишланади...

"Баъзилар у ишлаган жойдаги имтиёзлар, юқори маош учун интилади. Катта эҳтимол билан асосий мақсад ҳам шунга боғлангандир.

Айнан шу сабаб, жим юришга ҳам розилар топилади. Бироқ, Расул ака ўз хоҳишига кўра, барчасидан воз кечиб юборди.

У қилган мана шу ишнинг ўзи ҳам кўпчиликнинг қўлидан келмайди.  У мамлакатдаги коррупция, суд тизимидаги адолатсизликлар ва катта-катта монополияларни очиқчасига танқид қилиб, халқнинг анчагина кўзини очишга эришди.

Унинг «қозоқ» миллатига мансублигини «пешлаганлар» бўлди. Шунда ҳам у доимо бошқа депутатларга ноқонуний босимлар бўлганида ёки  уларга асоссиз «тош» отилганда ўша заҳотиёқ ҳеч нарсадан ҳайиқмай  қўллаб қувватларди.

Депутатнинг кетиш ҳақидаги аризасини бир овоздан маъқуллашди, ҳеч ким қарши чиқмади, бетарафлар ҳам йўқ!"

👉 Мақолани ўқиш

Муаллиф: Аброр Поёнов

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍84😢32🔥2👎1👏1
⚡️Рафиқ Нишонов вафот этди

Ўзбекистон ССР Олий кенгаши президиуми раиси, Ўзбекистон СССР Коммунистик партияси марказий қўмитасининг биринчи котиби бўлган Рафиқ Нишонов 96 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Nuz.uz хабар бермоқда.

Рафиқ Нишонов — 1926 йилда туғилган. Тошкент педагогика институтининг кечки курсларини битирган (1959 йил).

1963 йилда Ўзбекистон ССР Коммунистик партия Марказий қўмитаси бюросининг котиби ва аъзоси бўлган.

Шри-Ланка ва Иорданияда элчи бўлиб ишлаган. 1985 йилда Ўзбекистон ССР Ташқи ишлар вазири бўлган. 1986 йилдан 1988 йилгача Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Президиумининг раиси бўлган.

1988 йилдан 1989 йилгача Ўзбекистон ССР Коммунистик партия марказий қўмитасининг биринчи котиби, сўнгра ССР Олий Кенгаши миллатлар Кенгашининг раиси бўлган. 1991 йилдан нафақага чиққан.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍27😢11👎3🤬1
Аномал совуқ туфайли Тошкентда 40 та автобус йўналишларга чиқа олмади

Аёзли кунларда йўловчилар оқими камайган. Бироқ...

👉 https://effect.uz/uz/969

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10😢9👎2
Фарғонада ҳужра очиб, ноқонуний диний таълим бераётган эркак ушланди

У таҳсил бераётган ҳужрадан 8 дона диний мазмундаги адабиётлар текшириб кўришлик учун ҳужжатлаштириб олинган.

👉 https://effect.uz/uz/970

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍17👎3😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда «Cobalt» «Қипчоқ» каналига тушиб кетди

ФВВ қутқарувчилари томонидан Сергели туманида каналга тушиб кетган автомобиль олиб чиқилди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Қайд этилишича, бугун, 12 январь куни Тошкент шаҳар Сергели тумани “Хонобод тепа” МФЙ Қипчоқ кўчасидан оқиб ўтувчи “Қипчоқ” каналига “Cobalt” русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, тушиб кетганлиги тўғрисида туман ФВ хабар келиб тушган.

Шунга кўра зудлик билан айтилган манзилга 1 та қутқарув экипажи етиб борган, махсус асбоб-анжомлар ва Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимига кирувчи ташкилотлар техникаларини жалб қилган ҳолда автомобиль каналдан олиб чиқилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13😢3
⚡️Хоразмда дарслар 16 январдан бошланади

“Юксалиш” ҳаракатининг боғча ва мактабларда ўқиш жараёнларини кейинги ҳафтадан бошлаш чақириғи Хоразм вилоятида ҳам қўллаб-қувватланди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан ўқиш жараёнларини 16 январдан бошлаш қарорига келинган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13🤬3🙏1
Андижонда газ тармоғига ноқонуний уланиб олган «Sulton-House» МЧЖ раҳбари ҳибсга олинди

Ноқонуний уланиб олиш ортидан ушбу МЧЖга қарашли бинода чақнаш содир бўлган. Натижада 3 киши оғир жароҳат билан шифохонага ётқизилган.

👉 https://effect.uz/uz/971

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15😢5
Шавкат Мирзиёв «Глобал Жануб овози» саммитида бир нечта таклифларни илгари сурди

Глобал миқёсда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида Президент Ўзбекистон илгари сураётган Афғонистон муаммосини ҳал этиш бўйича халқаро мулоқот гуруҳини шакллантириш таклифини қўллаб-қувватлашга чақирди.

👉 https://effect.uz/uz/972

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11👎6
⚡️Қорақалпоғистонда қишки таътил узайтирилди

Қорақалпоғистонда барча таълим муассасаларида қишки таътил яна узайтирилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, аномал совуқ кунларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан қуйидагилар амалга оширилади:

- вазият нормал ҳолатга қайтгунича махсус вазиятлар бўйича тезкор штаб фаолияти кучайтирилади.

- газ қуйиш шохобчалари (метан газ қуйиш шохобчалари) ва барча автомобилларга газ қуйиш шохобчаларига газ етказиб бериш тўхтатилади.

- барча таълим муассасалари, ўрта махсус таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим марказларида дам олиш кунлари 16 январга қадар узайтирилади.

Халқимизнинг жамоат транспортига бўлган кундалик эҳтиёжини қондириш ва барқарор транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш мақсадида жамоат транспортида бензин учун компенсация пуллари Қорақалпоғистон Республикаси Марказий Кенгаши томонидан тўланади”, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14🙏2
Ўзбекистон мактаблари ва олий ўқув юртларида 16 январгача қўшимча таътиллар жорий этилди

Ўзбекистонда вилоятлар бирин-кетин мактаб ва олий ўқув юртлари очилишини 16 январь кунида эълон қилиниши кутилмоқда.

Хоразм, Бухоро ва Фарғонада ўқиш бошланиши аллақачон келаси ҳафтага кўчирилган.

Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятларда ҳам қўшимча дам олиш кунлари кутилмоқда.

Қорақалпоғистонда ҳам таътил узайтирилди, ўқишлар бекор қилинди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг маълум қилишича, дарс машғулотлари 16 январь — душанбадан бошланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15🤬8🔥1😱1
ДХХ Самарқандда собиқ ҳарбий хизматчини қўлга олди

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 https://effect.uz/uz/973

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6
Соғлиқни сақлаш вазирининг шахсий қўл телефони эълон қилинди

Хабарингиз бор, Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов томонидан 2023 йил тизимда “Коррупцияга қарши кураш йили” деб эълон қилинган эди.

Вазирликнинг маълум қилишича, Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовнинг (+998-91) 403-17-73 шахсий телефон рақами орқали соҳадаги коррупциявий ҳолатлар юзасидан аниқ факт ва далилларга асосланган мурожаатлар қабул қилиш бошланди.

Бундан ташқари, фуқаролар ўз мурожаатларини қуйидаги платформалар орқали ҳам йўллаши мумкин:

Вазирлик қошида куну тун фаолият олиб борувчи "1003" қисқа рақамли “Сall-марказ”;

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари қошида мунтазам фаолият юритувчи "1103" қисқа рақамли “Сall-марказ”лар;

вазирликнинг янги ишга туширилган расмий телеграм-боти;

Барча туман тиббиёт муассасаларининг фуқаролар гавжум бўладиган жойларига ўрнатилган ва тиббиёт маскани раҳбари билан боғланиш имконини берувчи “тўғридан-тўғри алоқа” линиялари;

Вазирлик расмий веб-сайтида аҳолидан келиб тушаётган саволларга тезкор жавоб беришга мўлжалланган “Jivo” иловаси.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар қандай коррупцион ҳолатларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлади ва фуқароларнинг ҳеч бир мурожаати эътибордан четда қолмайди”, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍40👎3🔥1
Қашқадарёда «Индорама Агро» МЧЖ 560 та дарахтни қўпорди

Дарахтларни кўчириш ортидан табиат оламига 3 миллиардга яқин зарар келтирилган.

👉 https://effect.uz/uz/974

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🤬19😱5👍3