EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.7K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Мирзиёев "қип-қизил ўғри" деб атаган Рашид Қодиров қандай қўлга олинган?

Узоқ йиллар давомида Ўзбекистон Бош прокуратурасини бошқарган Рашид Қодиров шартли равишда озодликка чиқарилди. Хўш, собиқ бош прокурор ўзи аслида ким ва у қандай қўлга олинган? Бугун, барчаси ҳақда батафсил маълумот берамиз...

👉 https://effect.uz/939

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍16😱8👎4🙏3🔥2
«30 дақиқа қор билан курашдик» – Алишер Саъдуллаев

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев жамоаси билан агентлик биноси майдонини қордан тозалагани акс этган видеони эълон қилди.

“Ярим соат ичида жамоамиз билан ишхонамиз олдидан ўтувчи пиёдалар йўллари ва дарахтларни қордан тозаладик. Эртага совуқда йўллар музламаса, дарахтлар синмаса ва юриш осон бўлса, биз хурсандмиз”, дея ёзади Саъдуллаев.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍26👎16🙏5🤬3🔥1
Мактабларда дарслар қачон бошланади?

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёнига асосан ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда ҳокимликларига таълим ташкилотларида қишки таътил даврини узайтириш ёки узайтирмаслик ваколати берилганидан сўнг, қуйидаги ҳудудларда 11-12-16 январдан дарслар бошланади:

Тошкент шаҳрида 11 январдан шароитга қараб босқичма-босқич;
Жиззах вилоятида 11 январдан шароитга қараб босқичма-босқич;
Сурхондарё вилоятида 11 январдан;
Хоразм вилоятида 11 январдан;
Андижон вилоятида 11 январдан;
Бухоро вилоятида 11 январдан;
Самарқанд вилоятида 11 январдан;
Қорақалпоғистон Республикасида 12 январдан;
Фарғона вилоятида 16 январдан;
Қашқадарё вилоятида 11 январдан босқичма-босқич;
Наманган вилоятида 11 январдан босқичма-босқич бошланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎25👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда ИИБ ходими спортчини ўғирликда гумонлаб, калтаклаган

Наманганда спортчи телефон ўғирланганлигида гумонланиб, ИИБ ходими томонидан қийноққа солинган.

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😱12🤬10👍9👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Шахсий жавобгарлик, метин ирода ва қатъий тартиб-интизом бизни мақсад сари етаклайди!» — Улуғбек Қосимов

Сурхондарё вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов вилоят штабидаги муҳокамадан сўнг Термиз шаҳар кўчаларини музламалардан тозалаш, қум-туз аралашмасини сепиш ишларининг боришини кўздан кечирди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍18👎6🔥1🙏1
Ҳам айтадиган ҳам қайтадиганлар...

Янги йилнинг 11 куни бошланди, янгиланган ҳукумат одамлари эса ҳали январь тугамасдан «қовун» туширишга улгурди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍32🤬11😢2
«Қатъиятсиз ва оқибати чуқур ўйланмай қилинган қарор!» — Расул Кушербаев

Собиқ депутат тезкор қарор давлатга миллиардлаб зарар етказиши мумкинлигини айтди.

👉 https://effect.uz/941

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍57😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдураҳмонов ярим кечаси йўлларни қордан тозалатяпти

Айни дақиқаларда Андижон вилояти Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги йўлларни қордан тозалаш ишларини ташкил этмоқда.

Ҳокимликнинг маълум қилишича, Абдураҳмонов бутун вилоят бўйлаб шаҳар ва туманларда мазкур ҳаракатларни ташкил этмоқда ҳамда узлуксиз назорат қилишга чоғланган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍42👎8🙏2
Равшан Машарипов Тошкент шаҳрига прокурор бўлиши кутилмоқда

У аввалроқ Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида прокурор лавозимида фаолият олиб борган.

👉 https://effect.uz/942

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🙏379👍249👎67🤬48
⚡️ Европадаги энг катта арена реконструкция қилинади

👉 https://effect.uz/943

Telegram | Instagram | You tube
👍12
Мирзиёев "қип-қизил ўғри" деб атаган Рашид Қодиров қандай қўлга олинган?

Узоқ йиллар давомида Ўзбекистон Бош прокуратурасини бошқарган Рашид Қодиров шартли равишда озодликка чиқарилди. Хўш, собиқ бош прокурор ўзи аслида ким ва у қандай қўлга олинган? Бугун, барчаси ҳақда батафсил маълумот берамиз...

👉 https://effect.uz/939

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🤬20👍10👎2😱1
Ўзбекистонда бугундан ўқиш бошланди. Фарзандингизни мактабга юбордингизми?
Anonymous Poll
10%
Юбордим
77%
Юбормадим
13%
Ўқиш бошланганидан хабарим йўқ эди
🤬52👎15👍7🙏1
Соледар атрофи босқинчиларнинг жасадлари билан тўлиб кетди — Владимир Зеленский

Украина президенти Олий Бош қўмондонлик штаб-квартирасида йиғилиш ўтказган ва унда мамлакат шарқидаги вазият муҳокама қилинган.

👉 https://effect.uz/944

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15👎11🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Дарсга бир нафар ўқувчи келди» — Ота-оналардан тезкор қарорга муносиб жавоб

Ўзбекистонга кириб келган аномал совуқ фонида бугун, 11 январь кунидан бошлаб, аксарият вилоятлардаги мактабларда 3 чорак бошланди. Ҳокимларнинг ўқишни бошлаш тўғрисидаги қарори 99 фоиз ота-оналарнинг эътирозига сабаб бўлди.

Бугун, 11 январь куни ижтимоий тармоқларда дарслар бошланиши эълон қилинган мактабларда ўқувчилар дарсга келмагани айтилмоқда.

Масалан, Тошкентдаги мактабларнинг бирида синфда бир нафар ўқувчи дарсга келган.

Бизга ҳам буйруқ беришади. Агар бирон нима десак, “ойлигингни олганингдан кейин ишлайсанда” дейишади. Бугун синфмда 1 нафар ўқувчи келибди”, — ёзади ўқитувчилардан бири.

Шунингдек, яна бир ўқитувчининг ёзишича, бугун мактабга фақат иккита ўқувчи келган.

Икки болага янги мавзуни қандай тушунтириш керак? Кейин, бошқа ўқувчилар келганидан кейин яна ҳаммага тушунтириш керакми? Бу шунчаки масқаравозлик”, - дея пост қолдирган тошкентлик бошқа ўқитувчи.

Шунингдек, собиқ депутат Расул Кушербаев ҳам фарзандининг синфида ҳақат бир ўзи борганини маълум қилди.

Бугун фарзандим синф бўйича дарсга борган ёлғиз ўқувчи бўлибди. Ўқитувчиси ва фарзандимдан бўлак бошқа ҳеч ким дарсга келмаган”, - ёзган у.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍49🤬10😢4👎1🙏1
Йиғлаш керак бунга, кулмоқлик эмас!

Ижтимоий тармоқларда ушбу расмни илова қилган ҳолда кўпчилик роса куляпти. Аслида йиғлашимиз керак. Йўқ нарсани "БОР" деб ҳисоб берадиган, болалар соғлиги уни заррача қизиқтирмайдиган ҳамда Президент сиёсатига қарши ҳаракат қилган бундай одамлар Давлат раҳбарига мутлақо вакил бўлишга ярамайди. Бугуннинг ўзидаёқ истеъфога чиқарилиши лозим. Бу очиқчасига халқ ва миллат келажагининг устидан кулишдан бошқа нарса эмас. Суратдаги инсон, актёрликни эплолмаган Шовот туманининг амалдаги ҳокими эканлиги айтилмоқда. Дарвоқе, расмга олган шахсга ташаккур айтишимиз керак. Борини кўрсатганлиги учун!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍66😢31🤬15😱7👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда «Жигули» автобус билан тўқнашди. Қурбонлар бор

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида мудҳиш Йўл транспорт ҳодисаси рўй берди.

Маълум бўлишича, ушбу воқеа 2023 йил 10 январ куни соат 13:30 ларда М-37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши автомобил йўлининг 124-километрида содир бўлган.

ВАЗ-21013 ҳайдовчиси иккинчи даражали йўлдан чиқиб асосий йўлдан Самарқанд томон ҳаракатланаётган “ZHONGTONG BUS” русумли автобус билан тўқнашган.

Оқибатда, ВАЗ-21013 ҳайдовчиси ва мазкур машина салонида бўлган йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб ҳалок бўлган. Яна уч нафар йўловчи шифохонага ётқизилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢10👍4🔥1
Twitter АҚШ Конгресси биносига уюштирилган ҳужумнинг бош айбдорларини «блок»дан чиқарди

👉 https://effect.uz/945

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13🤬2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Амударё музлашига сал қолган

Амударёнинг Қорақалпоғистондан оқиб ўтувчи қуйи қисмида муз парчалари оқмоқда. 11 январь куни Қорақалпоғистонда ҳаво ҳарорати 20-25 даража совуқни ташкил қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😱7👍3