EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.7K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Тошкентда ҳам ўқиш 11 январдан бошланади

11 январдан бошлаб Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида уларнинг шароити, ишлашга тайёрлигига қараб, босқичма-босқич ўқув жараёнлари бошланади, дея хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.

“Бу борадаги қарор мактаблар раҳбарияти томонидан ота-оналар кенгаши билан келишган ҳолда қабул қилиниши тавсия этилади. Ҳокимлик томонидан коммунал хизмат тизимлари масъуллари билан биргаликда бу соҳада юзага келган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўрилади”, дейилади ҳокимлик ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилоятидан ташқари деярли барча ҳудудлардаги мактабларда 11 январдан ўқишлар бошланиши маълум қилинди.

Ҳозирча Сирдарё, Жиззах, Навоий, Наманган ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ўқиш қачон бошланиши ҳақида маълумот бермаган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎31👍7😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миллий хавфсизлик бир нечта «каламушлар»ни қўлга олди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари Талас шаҳрида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, шаҳар кенгаши раиси, вице-спикер ва шаҳар ҳокимлигининг коммунал мулк бошқармаси бошлиғини қўлга олди, деб хабар қилди давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Мазкур ҳолат юзасидан Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан Қирғизистон Республикаси ЖКнинг 337-моддаси “Ўзи ёки ўзгалар учун ёки бошқа шахсий манфаатлар учун манфаатлар олиш мақсадида мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш” бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Б.М.М. ҳокимининг биринчи ўринбосари, шаҳар Кенгаши спикери Ж.А.Д., К.А.С. вице-спикери ва СММ раҳбари Д.М.С. маълум пул мукофоти эвазига шаҳар ер участкаларини кам баҳолаган ҳолда жисмоний шахсларга ижарага бериб, тадбиркорлардан пул олиб, бу билан маҳаллий бюджетга айниқса катта миқдорда зарар етказган”, — дейилади хабарда.

Қирғизистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Ички аудит хизмати 2020-2022 йилларда давлатга етказилган зарарни 30 миллион сомдан ортиқ деб баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимини ўлдиришда айбланган шахсга жазо тайинланган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍41
Наманган вилоятидаги мактабларда ўқиш 11 январдан бошланади

Эртага, 11 январдан бошлаб, Наманган вилоятидаги 5 та олий ўқув юртлари, 63 та техникумлар, коллеж ва касб-ҳунар мактабларида ўқишлар бошланиши белгиланган.

Таъкидланишича, вилоятдаги 686 та умумтаълим мактабларида, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ҳам ўқиш 11 январь, чоршанба кунидан бошланишига қарор қилинди, 24 та мактабларда босқичма-босқич бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилояти (16 январь) дан ташқари деярли барча ҳудудлардаги мактабларда 11 январдан ўқишлар бошланиши маълум қилинди.

Ҳозирча Сирдарё, Жиззах, Навоий, ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ўқиш қачон бошланиши ҳақида маълумот бермаган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎18👍9😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уфада рекорд даражадаги совуқ кузатиляпти

Россиянинг Уфа шаҳрида 10 январь куни тунда мутлақ минимал ҳарорат – 39 даража совуқ кузатилмоқда.

Аввалроқ Уфада кузатилган рекорд 1940 йилда қайд этилган бўлиб, унда -38,4 даража совуқ бўлган.

Шаҳарда кеча ҳам рекорд даражада совуқ ҳаво кузатилган: 39,1.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14🙏1
Мирзиёев "қип-қизил ўғри" деб атаган Рашид Қодиров қандай қўлга олинган?

Узоқ йиллар давомида Ўзбекистон Бош прокуратурасини бошқарган Рашид Қодиров шартли равишда озодликка чиқарилди. Хўш, собиқ бош прокурор ўзи аслида ким ва у қандай қўлга олинган? Бугун, барчаси ҳақда батафсил маълумот берамиз...

👉 https://effect.uz/939

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍16😱8👎4🙏3🔥2
«30 дақиқа қор билан курашдик» – Алишер Саъдуллаев

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев жамоаси билан агентлик биноси майдонини қордан тозалагани акс этган видеони эълон қилди.

“Ярим соат ичида жамоамиз билан ишхонамиз олдидан ўтувчи пиёдалар йўллари ва дарахтларни қордан тозаладик. Эртага совуқда йўллар музламаса, дарахтлар синмаса ва юриш осон бўлса, биз хурсандмиз”, дея ёзади Саъдуллаев.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍26👎16🙏5🤬3🔥1
Мактабларда дарслар қачон бошланади?

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёнига асосан ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда ҳокимликларига таълим ташкилотларида қишки таътил даврини узайтириш ёки узайтирмаслик ваколати берилганидан сўнг, қуйидаги ҳудудларда 11-12-16 январдан дарслар бошланади:

Тошкент шаҳрида 11 январдан шароитга қараб босқичма-босқич;
Жиззах вилоятида 11 январдан шароитга қараб босқичма-босқич;
Сурхондарё вилоятида 11 январдан;
Хоразм вилоятида 11 январдан;
Андижон вилоятида 11 январдан;
Бухоро вилоятида 11 январдан;
Самарқанд вилоятида 11 январдан;
Қорақалпоғистон Республикасида 12 январдан;
Фарғона вилоятида 16 январдан;
Қашқадарё вилоятида 11 январдан босқичма-босқич;
Наманган вилоятида 11 январдан босқичма-босқич бошланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎25👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда ИИБ ходими спортчини ўғирликда гумонлаб, калтаклаган

Наманганда спортчи телефон ўғирланганлигида гумонланиб, ИИБ ходими томонидан қийноққа солинган.

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😱12🤬10👍9👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Шахсий жавобгарлик, метин ирода ва қатъий тартиб-интизом бизни мақсад сари етаклайди!» — Улуғбек Қосимов

Сурхондарё вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов вилоят штабидаги муҳокамадан сўнг Термиз шаҳар кўчаларини музламалардан тозалаш, қум-туз аралашмасини сепиш ишларининг боришини кўздан кечирди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍18👎6🔥1🙏1
Ҳам айтадиган ҳам қайтадиганлар...

Янги йилнинг 11 куни бошланди, янгиланган ҳукумат одамлари эса ҳали январь тугамасдан «қовун» туширишга улгурди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍32🤬11😢2
«Қатъиятсиз ва оқибати чуқур ўйланмай қилинган қарор!» — Расул Кушербаев

Собиқ депутат тезкор қарор давлатга миллиардлаб зарар етказиши мумкинлигини айтди.

👉 https://effect.uz/941

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍57😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдураҳмонов ярим кечаси йўлларни қордан тозалатяпти

Айни дақиқаларда Андижон вилояти Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги йўлларни қордан тозалаш ишларини ташкил этмоқда.

Ҳокимликнинг маълум қилишича, Абдураҳмонов бутун вилоят бўйлаб шаҳар ва туманларда мазкур ҳаракатларни ташкил этмоқда ҳамда узлуксиз назорат қилишга чоғланган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍42👎8🙏2
Равшан Машарипов Тошкент шаҳрига прокурор бўлиши кутилмоқда

У аввалроқ Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида прокурор лавозимида фаолият олиб борган.

👉 https://effect.uz/942

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🙏379👍249👎67🤬48
⚡️ Европадаги энг катта арена реконструкция қилинади

👉 https://effect.uz/943

Telegram | Instagram | You tube
👍12
Мирзиёев "қип-қизил ўғри" деб атаган Рашид Қодиров қандай қўлга олинган?

Узоқ йиллар давомида Ўзбекистон Бош прокуратурасини бошқарган Рашид Қодиров шартли равишда озодликка чиқарилди. Хўш, собиқ бош прокурор ўзи аслида ким ва у қандай қўлга олинган? Бугун, барчаси ҳақда батафсил маълумот берамиз...

👉 https://effect.uz/939

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🤬20👍10👎2😱1
Ўзбекистонда бугундан ўқиш бошланди. Фарзандингизни мактабга юбордингизми?
Anonymous Poll
10%
Юбордим
77%
Юбормадим
13%
Ўқиш бошланганидан хабарим йўқ эди
🤬52👎15👍7🙏1
Соледар атрофи босқинчиларнинг жасадлари билан тўлиб кетди — Владимир Зеленский

Украина президенти Олий Бош қўмондонлик штаб-квартирасида йиғилиш ўтказган ва унда мамлакат шарқидаги вазият муҳокама қилинган.

👉 https://effect.uz/944

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15👎11🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Дарсга бир нафар ўқувчи келди» — Ота-оналардан тезкор қарорга муносиб жавоб

Ўзбекистонга кириб келган аномал совуқ фонида бугун, 11 январь кунидан бошлаб, аксарият вилоятлардаги мактабларда 3 чорак бошланди. Ҳокимларнинг ўқишни бошлаш тўғрисидаги қарори 99 фоиз ота-оналарнинг эътирозига сабаб бўлди.

Бугун, 11 январь куни ижтимоий тармоқларда дарслар бошланиши эълон қилинган мактабларда ўқувчилар дарсга келмагани айтилмоқда.

Масалан, Тошкентдаги мактабларнинг бирида синфда бир нафар ўқувчи дарсга келган.

Бизга ҳам буйруқ беришади. Агар бирон нима десак, “ойлигингни олганингдан кейин ишлайсанда” дейишади. Бугун синфмда 1 нафар ўқувчи келибди”, — ёзади ўқитувчилардан бири.

Шунингдек, яна бир ўқитувчининг ёзишича, бугун мактабга фақат иккита ўқувчи келган.

Икки болага янги мавзуни қандай тушунтириш керак? Кейин, бошқа ўқувчилар келганидан кейин яна ҳаммага тушунтириш керакми? Бу шунчаки масқаравозлик”, - дея пост қолдирган тошкентлик бошқа ўқитувчи.

Шунингдек, собиқ депутат Расул Кушербаев ҳам фарзандининг синфида ҳақат бир ўзи борганини маълум қилди.

Бугун фарзандим синф бўйича дарсга борган ёлғиз ўқувчи бўлибди. Ўқитувчиси ва фарзандимдан бўлак бошқа ҳеч ким дарсга келмаган”, - ёзган у.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍49🤬10😢4👎1🙏1