EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.7K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
⚡️ ЎзПФЛ Жаҳон Профессионал футбол лигалари ассоциацияси аъзосига айланди

👉 https://effect.uz/934

Telegram | Instagram | You tube
👍10🤬5
Маҳаллий ҳокимликларга қишки таътилни узайтириш ваколати берилди

Ўзбекистонда қишки таътил даврини узайтириш ваколати ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда маҳаллий ҳокимликларга берилди.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёнига асосан ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим ташкилотларида қишки таътил даврини узайтириш ёки узайтирмаслик ваколати берилган, деб хабар бермоқда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддасида Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таълим соҳасидаги тегишли ваколатлар берилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎10👍7😢4😱2
“Ўзбекнефтгаз”: Биржа савдолари орқали сотиладиган АИ-80 русумли автобензин ҳажмлари оширилди

2023 йил 9 январь куни 3,7 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди, шу жумладан 3,2 минг тонна Бухоро ва 0,5 минг тонна Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида.

👉 https://effect.uz/936

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🤬11👍7
Андижонда тез ёрдам инспектори пора билан қўлга тушди. Филиал директори ва кадрлар бўлими бошлиғи «учди»

Соғлиқни
сақлаш вазири Амрилло Иноятов Янги йилни тизимда “Коррупцияга қарши кураш йили” деб эълон қилган эди.

👉 https://effect.uz/935

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍19🤬3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қиш мавсумида электр энергиясидан уй шароитида қандай самарали фойдаланамиз?

Энергетика вазирлиги ва «Иссиқлик электр станциялари» АЖ фуқаролар, айниқса ёш авлод ўртасида энергиядан оқилона фойдаланишни тарғиб қилиш мақсадида «Энергияни келажак учун асра» лойиҳаси доирасида тайёрланган навбатдаги медиа-маҳсулотни тақдим этади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4🤬4
⚡️Владимир Норов янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон Президентининг тегишли фармони билан Владимир Имомович Норов Марказий Осиё халқаро институти директори этиб тайинланди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот ўрнида, Владимир Норов 2022 йил 9 сентябрь куни ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланганди.

У 2012 йилдан бери ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган Абдулазиз Камилов ўрнини эгаллаганди. Комилов эса президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига киришганди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15🤬5🙏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Фарғонада битта болалар ўйингоҳи учун 150 млн сарфлангани ростми?

Фарғона шаҳрининг бир қатор ҳудудларида болалар ўйингоҳлари қурилмоқда. Албатта, бу яхши лекин, ўйингох қурилишида смета лойиҳасида кўрсатилган режадан ташқарига чиқиш ҳолатлари кузатилаётганини ижобий қабул қилиш мумкин эмас. Масалан, бу каби битта болалар майдончаси учун 150 млн маблағ сарфланиши ҳам ҳақиқатга тўғри келмайди.

Effect.uz мухбири Ҳамид Аҳмедов Фарғона вилояти ГУКС мутахассисларига ҳолат бўйича хабар берган.

Ажратилган мутахассис ўрганиш вақтида бетон қоплама остига шебен ташланмаганлигини аниқлаган. Қурувчига бетон қопламани бузиб смета лойиҳасидаги кўрсатилган топшириқни бажариш ҳақида огохлантириш хати юборилган.

Effect.uz воқеалар ривожини кузатади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13🤬5😱3
⚡️Андижонда эртадан ўқиш бошланади. Абдураҳмонов масъулларга муҳим топшириқ берди

Ҳокимликка кўра, тайёргарлигида камчиликлар кузатилиши мумкин бўлган мактаблар эртадан ўқув жараёнини бошлаши талаб этилмайди.

👉 https://effect.uz/937

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🤬13👎9👍7🙏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Пулни ўзимизда қолдириб, халққа ойлик беришни ўйлашимиз керак» – Президент саноатда маҳаллийлаштириш жараёни суст эканлигини танқид қилди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🤬22👍13👎1😢1🙏1
Сурхондарёда эртадан ўқиш бошланади. Тоғли ва олис ҳудудлардаги мактабларда дарс бўлмайди

Сурхондарё вилоятидаги барча умумтаълим мактабларида эртага, яъни 11 январь кунидан анъанавий шаклда дарслар бошланади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳокимликка кўра, вилоятнинг тоғли, олис ҳудудларидаги мактабларда дарс машғулотлари бошланмайди.

Термиз шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, ҳудудий Штаблар томонидан Халқ таълими бошқармаси ҳамда таълим муассасалари билан ҳамкорликда мактабларнинг иситиш тизимини барқарор ишлашини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилади.

Туманлар ҳокимликлари томонидан тоғли, олис ҳудудларда жойлашган мактаблар рўйхати шакллантирилади ва ушбу мактабларда анъанавий дарс машғулотларининг бошланиш санаси қўшимча маълум қилинади
”, — дейилади хабар бермоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🤬23👍16👎7😢1
«Тушунамиз, сизнинг фарзандингиз мактабга қиммат “иномарка”да боради!» – блогер Нозим Сафари болаларни аёзли кунларда ўқишга чорлаётган ҳокимларга мурожаат қилди

Яна
бошқа блогер Хушнудбек Худойбердиев ҳозирча сукут сақлаган “Тошкент шаҳри, Сирдарё, Жиззах, Навоий, Наманган ва Тошкент вилояти ҳокимликларига эртага мактаб ва боғчалар очиладими ёки таътил давом этадими” деб савол берган.

“Ушбу ҳокимликлар ҳалигача бир қарорга кела олмадими ёки маълумотни жамоатчиликка айтмоқчи эмасми? Балки эртага дарслар бошланишини эртадан кейин айтмоқчидирсизлар? Ёки эртага эрталаб соат 8:00 да “Ярим соатдан кейин дарс бошланади, ҳамма келсин” деб эълон берасизларми?”, дея ёзади Худойбердиев.

👉 https://effect.uz/938

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍38😢4
Тошкентда ҳам ўқиш 11 январдан бошланади

11 январдан бошлаб Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида уларнинг шароити, ишлашга тайёрлигига қараб, босқичма-босқич ўқув жараёнлари бошланади, дея хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.

“Бу борадаги қарор мактаблар раҳбарияти томонидан ота-оналар кенгаши билан келишган ҳолда қабул қилиниши тавсия этилади. Ҳокимлик томонидан коммунал хизмат тизимлари масъуллари билан биргаликда бу соҳада юзага келган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўрилади”, дейилади ҳокимлик ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилоятидан ташқари деярли барча ҳудудлардаги мактабларда 11 январдан ўқишлар бошланиши маълум қилинди.

Ҳозирча Сирдарё, Жиззах, Навоий, Наманган ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ўқиш қачон бошланиши ҳақида маълумот бермаган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎31👍7😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миллий хавфсизлик бир нечта «каламушлар»ни қўлга олди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари Талас шаҳрида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, шаҳар кенгаши раиси, вице-спикер ва шаҳар ҳокимлигининг коммунал мулк бошқармаси бошлиғини қўлга олди, деб хабар қилди давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Мазкур ҳолат юзасидан Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан Қирғизистон Республикаси ЖКнинг 337-моддаси “Ўзи ёки ўзгалар учун ёки бошқа шахсий манфаатлар учун манфаатлар олиш мақсадида мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш” бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Б.М.М. ҳокимининг биринчи ўринбосари, шаҳар Кенгаши спикери Ж.А.Д., К.А.С. вице-спикери ва СММ раҳбари Д.М.С. маълум пул мукофоти эвазига шаҳар ер участкаларини кам баҳолаган ҳолда жисмоний шахсларга ижарага бериб, тадбиркорлардан пул олиб, бу билан маҳаллий бюджетга айниқса катта миқдорда зарар етказган”, — дейилади хабарда.

Қирғизистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Ички аудит хизмати 2020-2022 йилларда давлатга етказилган зарарни 30 миллион сомдан ортиқ деб баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимини ўлдиришда айбланган шахсга жазо тайинланган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍41
Наманган вилоятидаги мактабларда ўқиш 11 январдан бошланади

Эртага, 11 январдан бошлаб, Наманган вилоятидаги 5 та олий ўқув юртлари, 63 та техникумлар, коллеж ва касб-ҳунар мактабларида ўқишлар бошланиши белгиланган.

Таъкидланишича, вилоятдаги 686 та умумтаълим мактабларида, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ҳам ўқиш 11 январь, чоршанба кунидан бошланишига қарор қилинди, 24 та мактабларда босқичма-босқич бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилояти (16 январь) дан ташқари деярли барча ҳудудлардаги мактабларда 11 январдан ўқишлар бошланиши маълум қилинди.

Ҳозирча Сирдарё, Жиззах, Навоий, ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ўқиш қачон бошланиши ҳақида маълумот бермаган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎18👍9😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уфада рекорд даражадаги совуқ кузатиляпти

Россиянинг Уфа шаҳрида 10 январь куни тунда мутлақ минимал ҳарорат – 39 даража совуқ кузатилмоқда.

Аввалроқ Уфада кузатилган рекорд 1940 йилда қайд этилган бўлиб, унда -38,4 даража совуқ бўлган.

Шаҳарда кеча ҳам рекорд даражада совуқ ҳаво кузатилган: 39,1.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14🙏1
Мирзиёев "қип-қизил ўғри" деб атаган Рашид Қодиров қандай қўлга олинган?

Узоқ йиллар давомида Ўзбекистон Бош прокуратурасини бошқарган Рашид Қодиров шартли равишда озодликка чиқарилди. Хўш, собиқ бош прокурор ўзи аслида ким ва у қандай қўлга олинган? Бугун, барчаси ҳақда батафсил маълумот берамиз...

👉 https://effect.uz/939

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍16😱8👎4🙏3🔥2
«30 дақиқа қор билан курашдик» – Алишер Саъдуллаев

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев жамоаси билан агентлик биноси майдонини қордан тозалагани акс этган видеони эълон қилди.

“Ярим соат ичида жамоамиз билан ишхонамиз олдидан ўтувчи пиёдалар йўллари ва дарахтларни қордан тозаладик. Эртага совуқда йўллар музламаса, дарахтлар синмаса ва юриш осон бўлса, биз хурсандмиз”, дея ёзади Саъдуллаев.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍26👎16🙏5🤬3🔥1