EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.7K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
⚡️Тезкор ахборот. Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

👉 https://effect.uz/933

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😱7👍5🙏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонга аномал совуқ кириб келди. Йўлларда вазият қандай?

9 январь кунидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан Россия Европа қисми шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келди.

Кутилганидек, мамлакат ҳудудининг кўплаб ҳудудида қор ёғди. Тегишли ташкилотлар томонидан йўллар қорлардан тозаланмоқда, бироқ қорнинг тўхтовсиз ёғиши туфайли йўлларда ҳаракатланишда ҳали ҳам қийинчиликлар мавжуд.

Шу муносабат билан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати иштирокчиларига тавсиялар берди:

❄️ қорли ва совуқ об-ҳаво шароитида имкон қадар жамоат транспортидан фойдаланинг;

🚘 бошқарувингиздаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлинг;

🚙 тўхтаб қолган ҳайдовчиларга ёрдам қўлини узатинг;

🛣 қияликлар ёки тепаликларга чиқишда тўхтовсиз ҳаракатланинг.

“Ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.

Манба: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13👎5🙏1
"Қорақалпоқ воқеалари" бўйича суд тергови якунланди

Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини очиқ суд жараёнида кўриб чиқиш давом этмоқда. Бугун бўлиб ўтган суд мажлисида жиноят ишида мавжуд ёзма далиллар, экспертларнинг хулосалари ва тергов ҳаракатлари баённомалари тафтиш қилиниб, суд тергови якунланди. Кейинги суд мажлиси 11 январь куни соат 14.30 га тайинланган бўлиб, унда тарафларнинг музокаралари эшитилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12😱1🙏1
Forwarded from OFFSIDE.UZ | RASMIY
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Жалолиддин Машарипов:

“Роналду билан кўришганимизда унинг ўзи биринчи бўлиб мендан Ўзбекистон қалай, деб сўради. Мен индамагандим, ўзи биринчи бўлиб шунақа деди".

Telegram | Instagram | You tube
👍62🤬7😱4😢2👎1
Бухорода биринчи қор!

Бухоро вилоят Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси биринчи қор акс этган суратларни эълон қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍19🔥1
⚡️ ЎзПФЛ Жаҳон Профессионал футбол лигалари ассоциацияси аъзосига айланди

👉 https://effect.uz/934

Telegram | Instagram | You tube
👍10🤬5
Маҳаллий ҳокимликларга қишки таътилни узайтириш ваколати берилди

Ўзбекистонда қишки таътил даврини узайтириш ваколати ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда маҳаллий ҳокимликларга берилди.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёнига асосан ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим ташкилотларида қишки таътил даврини узайтириш ёки узайтирмаслик ваколати берилган, деб хабар бермоқда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддасида Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таълим соҳасидаги тегишли ваколатлар берилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎10👍7😢4😱2
“Ўзбекнефтгаз”: Биржа савдолари орқали сотиладиган АИ-80 русумли автобензин ҳажмлари оширилди

2023 йил 9 январь куни 3,7 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди, шу жумладан 3,2 минг тонна Бухоро ва 0,5 минг тонна Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида.

👉 https://effect.uz/936

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🤬11👍7
Андижонда тез ёрдам инспектори пора билан қўлга тушди. Филиал директори ва кадрлар бўлими бошлиғи «учди»

Соғлиқни
сақлаш вазири Амрилло Иноятов Янги йилни тизимда “Коррупцияга қарши кураш йили” деб эълон қилган эди.

👉 https://effect.uz/935

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍19🤬3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қиш мавсумида электр энергиясидан уй шароитида қандай самарали фойдаланамиз?

Энергетика вазирлиги ва «Иссиқлик электр станциялари» АЖ фуқаролар, айниқса ёш авлод ўртасида энергиядан оқилона фойдаланишни тарғиб қилиш мақсадида «Энергияни келажак учун асра» лойиҳаси доирасида тайёрланган навбатдаги медиа-маҳсулотни тақдим этади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4🤬4
⚡️Владимир Норов янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон Президентининг тегишли фармони билан Владимир Имомович Норов Марказий Осиё халқаро институти директори этиб тайинланди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот ўрнида, Владимир Норов 2022 йил 9 сентябрь куни ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланганди.

У 2012 йилдан бери ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган Абдулазиз Камилов ўрнини эгаллаганди. Комилов эса президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига киришганди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15🤬5🙏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Фарғонада битта болалар ўйингоҳи учун 150 млн сарфлангани ростми?

Фарғона шаҳрининг бир қатор ҳудудларида болалар ўйингоҳлари қурилмоқда. Албатта, бу яхши лекин, ўйингох қурилишида смета лойиҳасида кўрсатилган режадан ташқарига чиқиш ҳолатлари кузатилаётганини ижобий қабул қилиш мумкин эмас. Масалан, бу каби битта болалар майдончаси учун 150 млн маблағ сарфланиши ҳам ҳақиқатга тўғри келмайди.

Effect.uz мухбири Ҳамид Аҳмедов Фарғона вилояти ГУКС мутахассисларига ҳолат бўйича хабар берган.

Ажратилган мутахассис ўрганиш вақтида бетон қоплама остига шебен ташланмаганлигини аниқлаган. Қурувчига бетон қопламани бузиб смета лойиҳасидаги кўрсатилган топшириқни бажариш ҳақида огохлантириш хати юборилган.

Effect.uz воқеалар ривожини кузатади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13🤬5😱3
⚡️Андижонда эртадан ўқиш бошланади. Абдураҳмонов масъулларга муҳим топшириқ берди

Ҳокимликка кўра, тайёргарлигида камчиликлар кузатилиши мумкин бўлган мактаблар эртадан ўқув жараёнини бошлаши талаб этилмайди.

👉 https://effect.uz/937

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🤬13👎9👍7🙏2