EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кальций глюконат таркибида заҳарли моддалар борми?

Ижтимоий тармоқларда кальций глюконат дори воситаси оловга ёқилганда, унинг эриши натижасида гўё таркибидан заҳарли моддалар ажралиб чиқиши кўрсатилган видеолавҳа тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази мазкур ҳолат юзасидан юқорида ўз муносабатини билдирди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12👎1🙏1
⚡️ Томас Мюллер Германия миллий жамоасини тарк этмайди

"2022 йилги Жаҳон чемпионатида Коста-Рика (4:2) билан ўйиндан кейин ҳаяжонландим, бу қайғули лаҳза эди. Ҳанси Флик билан ўйлаб кўрдим ва фикр алмашдим. Профессионал футболчи эканман, миллий жамоа учун ўйнашга доим тайёрман.

Мақсад — яна муваффақиятга эришиш. Фликда ҳужумкор вариантлар жуда кўп. Анча заифлашдим, лекин мураббийга керак бўлганда доим ёнида бўламан", — дея "Бавария" яримҳимоячисининг сўзларини келтиради Bayern Germany.

Мюллер Германия миллий жамоасида 2010 йилдан буён тўп тепади ва ҳозиргача 121та ўйин ўтказиб, 44та гол урган.


Telegram | Instagram | You tube
👍7🙏1
⚡️«Док-1 Макс» ишлаб чиқарувчи компаниянинг лицензияси тўхтатилди

Ўзбекистонда 19 нафар боланинг нобуд қилган “Док-1 Макс”нинг таркибида меъёрдан 300 баробар ошиб кетган заҳарли модда борлиги аниқланган.

👉 https://effect.uz/931

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2022 йил солиқ органлари томонидан 148,4 трлн сўм солиқ тушумлари таъминланган – Дилдора Ҳошимова

Бу ҳақда АОКАда ўткзилган брифингда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати раҳбари в.б. Дилдора Ҳошимова маълум қилди:

Солиқ турлари кесимида: мол-мулк солиғидан — 4 трлн сўм (ўтган йилга нисбатан 63% ўсиш), ер солиғидан — 5,3 трлн сўм (ўтган йилга нисбатан 30% ўсиш), айланмадан олинадиган солиқдан — 2,5 трлн сўм (ўтган йилга нисбатан 52% ўсиш), қўшилган қиймат солиғидан — 32,8 трлн сўм (ўтган йилга нисбатан 28% ўсиш), жисмоний шахслар даромад солиғидан — 24,3 трлн сўм (ўтган йилга нисбатан 28 % га ўсиш) тўланган.

Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчилари сони 2023 йил 1 январь ҳолатига 175 минг 604 тага етиб, ўтган йилга нисбатан 32 минг 693 та кўпайган. Жорий йил 1 январдан ҚҚС ставкаси 15% дан 12% гача пасайтирилди.

Қатъий белгиланган суммада солиқ тўловчиларнинг дивидендлар тарзида олинадиган даромадларига солиқ солинмайди ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини тақдим этмайди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Бек барака” савдо комплекси фаолиятини тўхтатди

“Бек барака” савдо комплекси ноқулай об-ҳаво шароити туфайли 3 кунга ўз фаолиятини тўхтатди. Сал аввалроқ эса “Абу Сахий” савдо маркази ҳам тадбиркорлар ва ҳаридорлар учун ўз иш фаолиятини вақтинча тўхтатган эди...

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍16😱2😢2🙏1
Изоҳ сизлардан...

Фотолар ижтимоий тармоқлардан олинди!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍50😢4🙏4🔥2😱1
Президент Мирзиёев совуқ ҳавода барчани жипслашишга чорлади!

Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. Асосий масалага ўтишдан аввал давлат раҳбари Ўзбекистонга кириб келган совуқ ҳаво таъсирини беталафот ўтказиш чораларига тўхталиб ўтди. Барча туман ва ҳудудларда ташкил этилган штаблар узлуксиз ишлаши кераклиги, аҳоли эҳтиёжлари тезкор ҳал этиб борилиши шартлиги таъкидланди. Ижтимоий соҳа объектларини энергия ва иссиқлик билан таъминлашни алоҳида назоратга олиш зарурлиги қайд этилди.

Барча даражадаги ҳокимларга тегишли идора ва ташкилотлар билан биргаликда йўлларни тозалаш ишларини ташкил этиш, транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш топширилди. Барча серқатнов йўналишларда жамоат транспортининг узлуксиз ҳаракати таъминланиши кераклиги кўрсатиб ўтилди. Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти олдига ҳар бир вилоят, туман ва шаҳардаги аҳвол бўйича кунлик назорат ўрнатиб, жойлардаги муаммоларни тезкор бартараф этиш вазифаси қўйилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍23👎5😱2🤬1😢1
«Тўртта вилоятдаги ишлар менга маъқул эмас» – Президент

👉 https://effect.uz/932

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15👎5😱2🤬1
⚡️Тезкор ахборот. Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

👉 https://effect.uz/933

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😱7👍5🙏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонга аномал совуқ кириб келди. Йўлларда вазият қандай?

9 январь кунидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан Россия Европа қисми шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келди.

Кутилганидек, мамлакат ҳудудининг кўплаб ҳудудида қор ёғди. Тегишли ташкилотлар томонидан йўллар қорлардан тозаланмоқда, бироқ қорнинг тўхтовсиз ёғиши туфайли йўлларда ҳаракатланишда ҳали ҳам қийинчиликлар мавжуд.

Шу муносабат билан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати иштирокчиларига тавсиялар берди:

❄️ қорли ва совуқ об-ҳаво шароитида имкон қадар жамоат транспортидан фойдаланинг;

🚘 бошқарувингиздаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлинг;

🚙 тўхтаб қолган ҳайдовчиларга ёрдам қўлини узатинг;

🛣 қияликлар ёки тепаликларга чиқишда тўхтовсиз ҳаракатланинг.

“Ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.

Манба: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13👎5🙏1
"Қорақалпоқ воқеалари" бўйича суд тергови якунланди

Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини очиқ суд жараёнида кўриб чиқиш давом этмоқда. Бугун бўлиб ўтган суд мажлисида жиноят ишида мавжуд ёзма далиллар, экспертларнинг хулосалари ва тергов ҳаракатлари баённомалари тафтиш қилиниб, суд тергови якунланди. Кейинги суд мажлиси 11 январь куни соат 14.30 га тайинланган бўлиб, унда тарафларнинг музокаралари эшитилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12😱1🙏1