EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
АктиVISAция: қимматбаҳо совринлардан бирини қўлга киритинг 

SQB VISA картаси билан онлайн ёки терминаллар орқали умумий суммаси 100 000 сўмдан ортиқ камида 3 харидни (товар ёки хизматлар учун) амалга ошириш орқали:

Mi электр самокати, iPhone 14PRO ёки MacBook Pro'га эга бўлишингиз мумкин.

❗️Aкция уч босқичда ўтказилади:
2022-йил 15 -декабрдан 2023 -йил 31-январгача
2023-йил 1-февралдан 28-февралгача
2023-йил 1-мартдан 31-мартгача

Ҳар бир босқичда банк Инстаграм саҳифасида 12 нафар ғолиб тасодифий равишда аниқланади.

Батафсил

Реклама
👍4🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИИБ биносига махсус автобусда олиб кетилган бир нечта фуқаролар 5 суткага кесилди

Ижтимоий тармоқларда Термиздаги бозорлардан бирида ИИБ ходимлари фуқароларга куч ишлатиб уларни махсус автобусга чиқараётган видео тарқалди.

Мазкур видео юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 4 январь куни Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар эски “Юбилейный” бозор ҳудудида ноқонуний савдо ишлари билан шуғулланувчи шахсларни шаҳар ҳокимининг қарори билан “Яшил дунё” савдо марказига кўчириш ишлари амалга оширилаётганда, бундан олдин янги ҳудуддан савдо расталари ажратилиб, эски ҳудудни тарк этиш ҳақида огоҳлантирилганига қарамасдан бир гуруҳ сотувчилар норозилик билдириб, ҳокимият вакилларига қаршилик кўрсатишган ва жамоат тартибини бузишган.

“Барча сотувчилар 2022 йил давомида бир неча маротаба, охиргиси жорий йилнинг 3 январь куни Давлатимиз раҳбарининг 2017 йилдаги ПҚ-2953-сонли Қарорига мувофиқ ҳамда шаҳар ҳокимининг 2018 йилдаги Қ-1110-сонли Қарори асосида эски бозор ҳудудида 4 январь куни бузиш ишлари бошланиши ҳақида огоҳлантирилганлар”, — дейилади хабарда.

Бозор ҳудудига жамоат тартибини тиклаш учун жалб қилинган Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан 14 нафар ҳуқуқбузарлар ИИБга олиб келинган ва улар билан тушунтириш-профилактик ишлари олиб борилган.

Ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тўпланган ҳужжатлар асосида Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди томонидан 6 нафар фуқарога БҲМнинг 3 баравари миқдорида, 3 нафар фуқарога БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима, 4 нафар фуқарога эса 5 сутка маъмурий қамоқ жазолари тайинланди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🤬30👍17👎3😢3
⚡️Қишки таътил узайтирилди

Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилди.

Ўқиш жараёнлари 18 январь, чоршанба кунидан
бошланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Расул Кушербаев Ўзбекистонга келаётган аномал совуқ туфайли қишки таътили узайтиришни таклиф қилган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍21
⚡️Ўзбекистонда ер қимирлади

Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудида ер силкиниши содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Бугун, 5 январь куни Тошкент вақти билан 19:25 да (05.01.2023 йил, Гринвич бўйича 14:25 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 36,34 градус шимолий кенглик; 70,7 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6. Чуқурлик 235 км.

Зилзила эпицентри Тошкентдан 562 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:
Сурхандарё вилоятида 4 балл, 321 км.

Фарғона вилоятида 4 балл, 459 км.

Жиззах вилоятида 4 балл, 490 км.

Сирдарё вилоятида 4 балл, 491 км.

Самарқанд вилоятида 4 балл, 493 км.

Андижон вилоятида 3-4 балл, 514 км.

Қашқадарё вилоятида 3-4 балл, 515 км.

Наманган вилоятида 3-4 балл, 525 км.

Тошкент вилоятида 3-4 балл, 536 км.

Тошкент шаҳрида 3-4 балл, 562 км.

Навоий вилоятида 3-4 балл, 626 км.

Бухоро вилоятида 3-4 балл, 668 км.

Хоразм вилоятида 3 балл, 1044 км.

Қорақалпоғистон Республикасида 3 балл, 1169 км.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14😢7😱2
⚡️ Германия термасининг мундиалдаги “хурмача қилиғи” ташаббускори маълум

👉 https://effect.uz/863

Telegram | Instagram | You tube
👎15👍6🔥1😱1
⚡️Боғчаларда навбатдан ташқари таътил эълон қилинади

Ҳукуматининг тегишли йиғилиш баёнига асосан, об-ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши сабабли мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида мавсумий грипп касаллиги, шамоллашнинг кескин кўпайишига йўл қўймаслик учун 10-18 январь кунлари навбатдан ташқари таътил эълон қилинади.

Шунингдек, бу вақт орасида мактабгача таълим ёшидаги (3-7 ёшли) болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга меҳнат шартномаси шартларига биноан меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан, иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16🙏3
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Қишки таътил узайтирилди Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилди. Ўқиш жараёнлари 18 январь, чоршанба кунидан бошланади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ…
Талабалар харид қилинган чипталар бепул алмаштирилиб берилади

9 январгача харид қилинган чипталар тегишли муддатга алмаштириб берилади.

Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, талаба-ўқувчиларнинг ўз таълим муассасаларига қайтишларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида авиа ҳамда темир йўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 2023 йилнинг 18 январига қадар узайтирилди.

Шунингдек, 9 январгача харид қилинган авиа ва темир йўл чипталари бепул тарзда тегишли муддатга алмаштириб берилади.

Бундан ташқари, таътил узайтирилиши муносабати билан авиа ҳамда темир йўлларда қўшимча жой (рейс)лар ажратилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13🙏1
Ўзбекистон ТИВ «Толибон»нинг аёлларга қўйган тақиқи юзасидан баёнот берди

Расмий Тошкент "Толибон"дан ушбу қарорни қайта кўриб чиқишни сўради.

👉 https://effect.uz/864

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12👎8🙏3😱1
«Янгийўлдаги АГТКШ қарийб 11 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани тасдиқланди» — Энергетика вазирлиги

Вилоят прокуратураси томонидан мазкур шохобча ва "Ўзтрансгаз" АЖ ҳудудий бошқармаси масъулларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

👉 https://effect.uz/865

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18😱5🤬5
📈"Ўзсувтаъминот" АЖ муҳим статистикани эълон қилди

Юқоридаги кўрсатгичларда 2023-йил январь ойи ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси акс этган...

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13🙏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Бепарво директорлардан қанча тез хайрлашсак болаларимиз келажагини ўйлаган бўламиз» — Улуғбек Қосимов

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Қумқўрғон туманига борди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, йил 4 январь куни ҳоким Қумқўрғон туманидаги 62-сонли мактабда вилоятда ёшларга оид давлат сиёсатининг юритилиши ҳамда ижтимоий соҳа муассасаларида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Қосимов иштирокида тумандаги 39-сонли умумтаълим мактабида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” ўтказилди.

Учрашув давомида “Янги қишлоқ” маҳалласидаги 37-сонли Оилавий поликлиника филиали билан танишилиб, бинони таъмирлаш топшириқ берди.

Шунингдек, Қосимов тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби фаолияти билан танишиб, қурилиши олиб борилаётган ихтисослаштирилган мактаб-интернати биносини кўздан кечирди.

Бундан ташқари, у “Нефтчилар” маҳалласида жойлашган 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан танишилиб, болажонларга совғалар топширди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍28
⚡️ Роналдунинг тақдимотини ЖЧ-2022 финалидан кўпроқ мухлис томоша қилди

Криштиану Роналдунинг "Ан Наср"даги тақдимоти жаҳон чемпионати финалидан кўра кўпроқ томошабин йиғди.

Журналист Педру Сепулведанинг сўзларига кўра, 37 ёшли ҳужумчининг таништирув маросимини дунёнинг 40та канали орқали 3 миллиардга яқин одам кузатган.

Аргентина ва Франция миллий жамоалари ўзаро тўқнаш келган Қатардаги мундиал финалини (3:3, пен — 4:2) эса бутун дунё бўйлаб 2 миллиард киши томоша қилган.


Telegram | Instagram | You tube
👍41🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қамчиқ» довонида вазият қандай?

ЙҲХБнинг хабар беришича, довонда булутли об-ҳаво кузатилмоқда. Айрим ҳудудларига туман тушган, йўллар ҳолати яхши.

Ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик билан, қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7🙏4
⚡️Путин Шойгуга вақтинча ўт очишни тўхтатишни буюрди

Россия томони ҳам Украина ўт очишни тўхтатиш режимини жорий қилишга чақирди.

👉 https://effect.uz/866

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16🤬3
⚡️ "Ал Насср" легионерлар масаласини ҳал қилди. Машарипов қоладими?

Бу ҳақда журналист Руди Галетти хабар бермоқда.

👉 https://effect.uz/867

Telegram | Instagram | You tube
👍11
Вазият жиддий. Украинада бир кечанинг ўзида иккинчи марта ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш эълон қилинди

Россия Қуролли Кучларининг Украина инфратузилмаларига ҳужумлари 10 октябрь куни – Қрим кўпригида содир этилган терактдан икки кун ўтиб бошланган эди.

👉 https://effect.uz/868

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18👎3😱3
Самарқандда эркак хотини ва бешикда ётган фарзандини ўлдириб, ўз жонига қасд қилди

Ушбу машъум воқеа оилавий келишмовчилик оқибатида юзага келган.

👉 https://effect.uz/869

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎10😱6👍4
Қодиров аёлларнинг иш вақтини қисқартиришни таклиф қилди

👉 https://effect.uz/870

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍27👎20🙏3
«Док-1 МАКС» ва «Амбронол» дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаган» — ДХХ

Ҳозирда “Quramax Medikal” МЧЖнинг 2 нафар раҳбар ходимлари ҳамда “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖнинг 2 нафар масъул ходимлари гумонланувчи шахслар сифатида ДХХ Тергов ҳибсхонасига тегишли тартибда жойлаштирилган.

👉 https://effect.uz/871

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16🤬4👎2
Тошкентда маклерлар мижоз талашиб, муштлашишди

👉 https://effect.uz/872

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🤬6
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️30-сонли манзил-колониясидан икки нафар маҳкум қочиб кетди Ҳозирда ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД томонидан ушбу маҳкумларни тартиббузарлик содир этиб, белгиланган ҳудудлардан кетиб қолганликлари учун қидирув ишлари олиб борилмоқда. 👉 https://effect.uz/860 Telegram…
⚡️Манзил-колониясидан қочган маҳкумлар Андижонда ушланди

Ҳозирда ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Ҳолат юзасидан текширув тайинланган, жазони ижро этиш муассасасини рухсатсиз тарк этган маҳкумларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши айтилди.

👉 https://effect.uz/873

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21