Қашқадарёда «Nexia-2» уриб юборган 4 киши вафот этди. Улардан икки нафари болалар
Жорий йил 3 январь куни тахминан соат 18:20 атрофида Р.А. исмли шахс бошқарувида бўлган Nexia-2 автомашинасини Шаҳрисабз туманидан Яккабоғ тумани йўналиши томон бошқариб бориб, Яккабоғ тумани “Мевазор” МФЙ ҳудудида ушбу йўлнинг чап томонидан йўлнинг ўнг томонига ҳаракатланиб ўтаётган 4 нафар, (жумладан вояга етмаган 2 фуқарони) уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Ушбу ЙТҲ натижасида уч нафар фуқаро олган тан жароҳати туфайли воқеа жойида вафот этган. Бир нафари тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ туман ИИБ ТБ томонидан Р.А.га нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан жиноят иши қўзғатилди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport

😢12👍8
«UzAuto Motors» автомобиллар учун шартнома тузишни вақтинча тўхтатди
Бугун, 4 январдан бошлаб “UzAuto Motors SAP” ҳисоб дастурий таъминотини амалга ошириш ва маҳсулот инвентаризацияси ўтказилаётгани муносабати билан, ушбу муддатда контрактация шартномасини тузиш, барча автомобилларни топшириш ва тўловларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.
Бундан ташқари, дастурий таъминотни ишга тушириш тадбирлари ўтказилиши муносабати билан “UzAuto Motors” иловаси фаолияти ҳам вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин.
Дастурий таъминотни янгилаш ва инвентаризация ишлари якунлангандан сўнг, контрактация шартномаларини тузиш, олдиндан тўловни қабул қилиш ва автомобилни етказиб бериш тўлиқ ҳажмда қайта тикланади.
2022 йил, янги йил арафасида автомобиль етказиб бериш бўйича шартнома тузган ва 7 кун ичида олдиндан тўловни амалга ошира олмаган шахслар иш қайта тикланганидан сўнг, автомобиль учун олдиндан тўловни амалга ошириши мумкин.
Шу билан бирга, улар томонидан автомобиль етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар ўз кучида қолади, фақат олдиндан тўлов муддати узайтирилади.
“UzAuto Motors” компанияси истеъмолчилардан 4-5 кун давом этиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликларни тушунишларини сўраб қолади”, — дейилади хабарда

👎23👍13🤬12
Бахтиёр Саидов Россия элчиси билан учрашди
Кеча, 3 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Россиянинг мамлакатдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Малгиновни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда сиёсий, дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик муносабатларининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Иқтисодий дипломатияни жадаллаштириш, жумладан, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, инвестицияларни жалб этиш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Икки ва кўп томонлама шаклда бўлиб ўтадиган тадбирлар жадвали ва уларнинг кун тартиби муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Россиянинг халқаро ва минтақавий институтлар доирасидаги мулоқотни давом эттиришга тайёрлиги қайд этилди.
Бундан ташқари, Бахтиёр Саидов Туркия ва Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчилари Олган Бекар ва Гусейн Гулиев билан ҳам учрашди.

👍12👎9🤬3😢1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎8👍6🤬1🙏1
Қашқадарёда 36 ёшли аёл жазмани томонидан аёвсиз калтакланиб, яланғоч ҳолда қолдирилиб кетилди
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда аёл жазмани томонидан аёвсиз калтакланиб, яланғоч ҳолда уйига ташлаб кетилгани ва у шифохонада вафот этгани тўғрисида хабар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура маълумот берди.
Маълум бўлишича, мазкур ҳолат юзасидан 2 январь куни Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми "д" банди (Жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Шаҳрисабз тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍23😢4🤬2
Фарғонада «Док-1 Макс»дан заҳарланган бола вафот этди
“Док-1 Макс истеъмол қилиб Фарғона шифохонасига ётқизилган бола вафот этди.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг болалар реанимация бўлимига 2022 йил 21 декабрь куни Олтиариқ туманида яшовчи, 2019 йилда туғилган бемор бола Алиментар этиологияли ошқозон ичак фаолияти бузилишидан кейинги ўткир буйрак етишмовчилиги, Преренал тури, Анурия босқичи ташхиси билан ётқизилган.
Марказ шифокорлари томонидан тасдиқланган даволаш-диагностика стандартлари бўйича даво муолажалари олиб борилган.
Ушбу даволаш жараёнида вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, Республика болалар Миллий тиббиёт маркази мутахассисларининг тавсиялари ва кўрсатмалари асосида даволаш ишлари олиб борилган.
Беморда ўткир буйрак етишмовчилиги тана ҳароратини кўтарилиши, ичак инфекциялари, танани сувсизланиши оқибатида келиб чиққанлиги, ажралган сийдик таҳлили бак.пасив қилинганда Е-сoli (ичак инфекциялари) борлиги аниқланган.
Бемор болада алиментар этиологияли ошқозон ичак фаолияти бузилишидан кейинги ўткир буйрак етишмовчилиги, икки томонлама пневмония, уремия, уремик энцефалопатия, ЎНЕ I-II-даражаси. ЎЮҚТЕ I-II-даражаси билан 2023 йил 3 январ куни кўрсатилган реанимацион чора-тадбирларга қарамай биологик ўлим қайд этилган.
Вафот этган бола патологик анатомик текширувига юборилган.
Барчага маълумки, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг болалар реанимация бўлимида 1 нафар “Док 1 Макс” сиропини ичиши натижасида Қувасойлик 3 ёшли бемор бола доридан ўткир заҳарланиш ташхиси билан даволанаётган эди. Бугунги кунда бемор Республика Болалар миллий тиббиёт марказига кўчириб ўтказилган ва унга тасдиқланган даволаш стандарти асосида даво муолажалари олиб борилмоқда.

😢21👍14🤬1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Муфтийга янги ўринбосарлар ва Ислом институтига янги ректор тайинланди 4 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. 👉 https://effect.uz/842 Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18👎2
⚡️Иноятов «Quramax Medical» компаниясининг барча дориларини сотишни тўхтатишга кўрсатма берди
Самарқандда 18 нафар бола сиропни қабул қилганидан сўнг, Қашқадарёда 1 нафар, Фарғонада бир нафар бола вафот этди.
Сирдарё вилоятида 7 нафар бола сиропдан заҳарланган.
Ҳиндистон ҳукумати Док-1 Макс препаратини ишлаб чиқарган компанияга нисбатан ҳам иш очган.
👉 https://effect.uz/844
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Самарқандда 18 нафар бола сиропни қабул қилганидан сўнг, Қашқадарёда 1 нафар, Фарғонада бир нафар бола вафот этди.
Сирдарё вилоятида 7 нафар бола сиропдан заҳарланган.
Ҳиндистон ҳукумати Док-1 Макс препаратини ишлаб чиқарган компанияга нисбатан ҳам иш очган.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17🤬7🙏3👎1
⚡️ “Футбол қироли” “Сантос” яқинидаги қабристонга дафн этилди
Маросимда кўплаб таниқли шахслар ва мамлакат президенти Луис Инасиу Лула да Силва ҳам иштирок этди.
👉 https://effect.uz/846
Telegram | Instagram | You tube

👍17😢2
«22-зона»да ўтирган собиқ Бош прокурор озодликка чиққани айтилмоқда
Қодиров ўз вақтида, Ўзбекистондаги энг қудратли ва сирли шахслардан бири бўлган...
“Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов 10 йилга қамалган, Қодировни 22 сонли колонияда аёлларга кўйлак тикаётгани ҳақида ёзган эди.
👉 https://effect.uz/847
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Қодиров ўз вақтида, Ўзбекистондаги энг қудратли ва сирли шахслардан бири бўлган...
“Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов 10 йилга қамалган, Қодировни 22 сонли колонияда аёлларга кўйлак тикаётгани ҳақида ёзган эди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍27🤬25😱3
Самарқандда «Док-1 Макс»дан заҳарланган 3 ёшли бола ҳаётга қайтди
Абдуллажон Файзиддинов Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида “Док 1 Макс” сиропидан заҳарланиб ҳаётга қайтарилган тўртинчи бола.
Лекин тиббиёт марказида айнан шу сиропнинг зарари туфайли 18 нафар гўдак ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.
👉 https://effect.uz/849

👍25🙏1