EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Номаълум шахслар томонидан ўзбек-тожик чегараси яқинида 26 кг наркотик модда қолдириб кетилди

Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи ўзбек-тожик давлат чегараси яқинида номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 20 кг 3 гр «опий» ва 6 кг 5 гр «гашиш» гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

@effectuz
👍16👎1
Тошкентда кунлик бензин нархлари эълон қилинди

Тошкентда энг қиммат АИ 80 бензини Lukoil бензин қуйиш шохобчасида 1 литр учун 6 100 сўмдан сотилмоқда.

Энг қиммат АИ 92 ва АИ 95 бензинлари Tatneft «заправка»ларида 12 500 сўм ва 14 000 сўмдан сотилмоқда.

Шунингдек, АИ 80 бензини энг арзон нархда Тошкент шаҳрида UNG Petro ва IBR Petroleum Station бензин шохобчалари (5 700 сўм) да сотилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9
«Ўзагроэкспортбанк» 5 млн долларга сотилди

“Ўзагроэкспортбанк” устав капиталидаги 100 фоиз давлат улуши сотилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, банкни Ўзбекистон президентининг фармони билан хусусий секторга сотиш кўзда тутилган эди. 

Маълум бўлишича, “Ўзагроэкспортбанк”нинг 100 фоизлик акциялари 5 млн долларга Support Level хорижий корхонасига сотилган. 

Компания томонидан банкнинг устав капиталини 29 млрд сўмдан кам бўлмаган қийматга ошириш ҳамда банкнинг инфратузилма, технология ва маҳсулотларини ривожлантиришга камида 50 млн доллар инвестиция киритиш шарти билан сотиб олиш таклиф қилинган. 

“Ўзагроэкспортбанк” муаммоли кредитлар улуши бўйича Ўзбекистонда етакчилик қилади

Қайд этилишича, “Ўзагроэкспортбанк” Ўзбекистон Марказий банки томонидан қуйидаги сабабларга кўра огоҳлантирилган: 

🔸банк назоратига оид иқтисодий нормативлар бажарилмаганлиги; 

🔸активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши етарли миқдорда захиралар шакллантирилмаганлиги; 

🔸кредит ҳужжатларини расмийлаштиришда белгиланган тартибларга тўлиқ амал қилинмаганлиги;

🔸амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ  тижорат банклари устав капитали миқдорига қўйилган талаблар бажарилмаганлиги учун (устав капитали 29 млрд сўмга кам шакллантирилган);

Маълумот учун, Support Level хорижий компаниясининг ягона таъсисчиси Олимжон Шодиев ҳисобланади.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎3
Қашқадарёда «зам ҳоким» ва бозор раҳбари фуқаролар томонидан калтакланди

Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги “Файз” деҳқон бозорида 2 январь куниҚашқадарёда "зам ҳоким" ва бозор раҳбари фуқаролар томонидан калтакланди савдогарлар мутасаддиларга қаршилик қилиб, жанжал чиқарди. Вилоят ИИБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, соат 10:30 да Қамаши тумани ҳокими ўринбосари М.Н. ва бозор раҳбари А.А. ҳудудга келиб, ободонлаштириш ишларининг боришини назорат қилган.

Бозор атрофига бетон ариқ ўрнатиш мақсадида эксковатор ишлаётган вақтда фуқаролар жанжал чиқарган.

Қайд этилишича, соат 10:30 да Қамаши тумани ҳокими ўринбосари М.Н. ва бозор раҳбари А.А. ҳудудга келиб, ободонлаштириш ишларининг боришини назорат қилган.

Бозор атрофига бетон ариқ ўрнатиш мақсадида эксковатор ишлаётган вақтда фуқаролар жанжал чиқарган.

Жанжал вақтида фуқаролар З.Т. ва Н.Б. билан ҳоким ўринбосарини қасддан бир неча маротаба уриб, эксковатор ойнасига тош отиб синдириб, бозорқўмга тегишли “Nexia-2” машинасига зарар етказиб, фуқароларни фаол қаршилик кўрсатишга жалб қилган.

Воқеа жойига Қамаши туман ИИБ ходимлари чиқиб, фуқароларни тинчлантириб, жамоат тартиби сақлашга эришилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍35😱5
Қашқадарёда «Nexia-2» уриб юборган 4 киши вафот этди. Улардан икки нафари болалар

Жорий йил 3 январь куни тахминан соат 18:20 атрофида Р.А. исмли шахс бошқарувида бўлган Nexia-2 автомашинасини Шаҳрисабз туманидан Яккабоғ тумани йўналиши томон бошқариб бориб, Яккабоғ тумани “Мевазор” МФЙ ҳудудида ушбу йўлнинг чап томонидан йўлнинг ўнг томонига ҳаракатланиб ўтаётган 4 нафар, (жумладан вояга етмаган 2 фуқарони) уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Ушбу ЙТҲ натижасида уч нафар фуқаро олган тан жароҳати туфайли воқеа жойида вафот этган. Бир нафари тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ туман ИИБ ТБ томонидан Р.А.га нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢12👍8
«UzAuto Motors» автомобиллар учун шартнома тузишни вақтинча тўхтатди

Бугун, 4 январдан бошлаб “UzAuto Motors SAP” ҳисоб дастурий таъминотини амалга ошириш ва маҳсулот инвентаризацияси ўтказилаётгани муносабати билан, ушбу муддатда контрактация шартномасини тузиш, барча автомобилларни топшириш ва тўловларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.

Бундан ташқари, дастурий таъминотни ишга тушириш тадбирлари ўтказилиши муносабати билан “UzAuto Motors” иловаси фаолияти ҳам вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин.

Дастурий таъминотни янгилаш ва инвентаризация ишлари якунлангандан сўнг, контрактация шартномаларини тузиш, олдиндан тўловни қабул қилиш ва автомобилни етказиб бериш тўлиқ ҳажмда қайта тикланади.

2022 йил, янги йил арафасида автомобиль етказиб бериш бўйича шартнома тузган ва 7 кун ичида олдиндан тўловни амалга ошира олмаган шахслар иш қайта тикланганидан сўнг, автомобиль учун олдиндан тўловни амалга ошириши мумкин.

Шу билан бирга, улар томонидан автомобиль етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар ўз кучида қолади, фақат олдиндан тўлов муддати узайтирилади.

“UzAuto Motors” компанияси истеъмолчилардан 4-5 кун давом этиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликларни тушунишларини сўраб қолади”, — дейилади хабарда

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎23👍13🤬12
Бахтиёр Саидов Россия элчиси билан учрашди

Кеча, 3 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Россиянинг мамлакатдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Малгиновни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда сиёсий, дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик муносабатларининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Иқтисодий дипломатияни жадаллаштириш, жумладан, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, инвестицияларни жалб этиш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Икки ва кўп томонлама шаклда бўлиб ўтадиган тадбирлар жадвали ва уларнинг кун тартиби муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Россиянинг халқаро ва минтақавий институтлар доирасидаги мулоқотни давом эттиришга тайёрлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, Бахтиёр Саидов Туркия ва Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчилари Олган Бекар ва Гусейн Гулиев билан ҳам учрашди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12👎9🤬3😢1
⚡️Шуҳрат Ғаниев янги лавозимга тайинланди

Шухрат Ғаниев Президентнинг Иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

👉 https://effect.uz/841

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬51👎40👍15😱5😢4
Муфтийга янги ўринбосарлар
ва Ислом институтига янги ректор тайинланди

4 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

👉 https://effect.uz/842

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎8👍6🤬1🙏1
Қашқадарёда 36 ёшли аёл жазмани томонидан аёвсиз калтакланиб, яланғоч ҳолда қолдирилиб кетилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда аёл жазмани томонидан аёвсиз калтакланиб, яланғоч ҳолда уйига ташлаб кетилгани ва у шифохонада вафот этгани тўғрисида хабар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура маълумот берди.

Маълум бўлишича, мазкур ҳолат юзасидан 2 январь куни Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми "д" банди (Жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. 

Шаҳрисабз тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍23😢4🤬2
Фарғонада «Док-1 Макс»дан заҳарланган бола вафот этди

“Док-1 Макс истеъмол қилиб Фарғона шифохонасига ётқизилган бола вафот этди.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят  Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг болалар реанимация бўлимига 2022 йил 21 декабрь куни Олтиариқ туманида яшовчи, 2019 йилда туғилган бемор бола Алиментар этиологияли ошқозон ичак фаолияти бузилишидан кейинги ўткир буйрак етишмовчилиги, Преренал тури, Анурия босқичи ташхиси билан ётқизилган.

Марказ шифокорлари томонидан тасдиқланган даволаш-диагностика стандартлари бўйича даво муолажалари олиб борилган.

Ушбу даволаш жараёнида вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, Республика болалар Миллий тиббиёт маркази мутахассисларининг тавсиялари ва кўрсатмалари асосида даволаш ишлари олиб борилган. 

Беморда ўткир буйрак етишмовчилиги тана ҳароратини кўтарилиши, ичак инфекциялари, танани сувсизланиши оқибатида келиб чиққанлиги,  ажралган сийдик таҳлили бак.пасив қилинганда Е-сoli (ичак инфекциялари) борлиги аниқланган.

Бемор болада алиментар этиологияли ошқозон ичак фаолияти бузилишидан кейинги ўткир буйрак етишмовчилиги, икки томонлама пневмония, уремия, уремик энцефалопатия, ЎНЕ I-II-даражаси. ЎЮҚТЕ I-II-даражаси билан 2023 йил 3 январ куни кўрсатилган реанимацион чора-тадбирларга қарамай биологик ўлим қайд этилган.

Вафот этган бола патологик анатомик текширувига юборилган.

Барчага маълумки, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг болалар реанимация бўлимида 1 нафар “Док 1 Макс” сиропини ичиши натижасида Қувасойлик 3 ёшли бемор бола доридан ўткир заҳарланиш ташхиси билан даволанаётган эди. Бугунги кунда бемор Республика Болалар миллий тиббиёт марказига кўчириб ўтказилган ва унга тасдиқланган даволаш стандарти асосида даво муолажалари олиб борилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢21👍14🤬1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Муфтийга янги ўринбосарлар ва Ислом институтига янги ректор тайинланди 4 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. 👉 https://effect.uz/842 Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Тошкент шаҳрига янги имом-хатиб тайинланди

Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов ўз аризасига биноан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасидан озод этилди

👉 https://effect.uz/843

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18👎2
⚡️Иноятов «Quramax Medical» компаниясининг барча дориларини сотишни тўхтатишга кўрсатма берди

Самарқандда 18 нафар бола сиропни қабул қилганидан сўнг, Қашқадарёда 1 нафар, Фарғонада бир нафар бола вафот этди.

Сирдарё вилоятида 7 нафар бола сиропдан заҳарланган.

Ҳиндистон ҳукумати Док-1 Макс препаратини ишлаб чиқарган компанияга нисбатан ҳам иш очган.

👉 https://effect.uz/844

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17🤬7🙏3👎1
«Роддомлардаги «суюнчи пули», «кесарча кесиш» учун белгиланган ставкалар борлигини ҳамма билади» — Иноятов

Cоғлиқни сақлаш вазири Янги йилни тизимда “Коррупцияга қарши кураш йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

👉 https://effect.uz/845

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍66👎8🤬5😢3🙏1
⚡️ “Футбол қироли” “Сантос” яқинидаги қабристонга дафн этилди

Маросимда кўплаб таниқли шахслар ва мамлакат президенти Луис Инасиу Лула да Силва ҳам иштирок этди.

👉 https://effect.uz/846

Telegram | Instagram | You tube
👍17😢2