EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Forwarded from OFFSIDE.UZ | RASMIY
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥 Роналду ва унинг оиласини Ар Риёдда мана шундай кутиб олишди

Telegram | Instagram | You tube
👍19
Қирғизистонда саънаткорларга фонограммадан фойдаланиш тақиқланди

Ушбу тақиқ, 1 январдан кучга кирди, унинг ижроси учун буйруқда кўрсатилган муассасалар раҳбарлари масъул этиб белгиланди.

👉 https://effect.uz/838

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍62
Қашқадарёда шифохона портлади. Абдулла Ориповнинг синглиси портлашда ҳалок бўлди

Портлаш оқибатида шифохонада даволанаётган 2 нафар бемор куйиш тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий маркази Қашқадарё филиалига ётқизилган. Аммо...

👉 https://effect.uz/839

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15😱7🤬5
Forwarded from OFFSIDE.UZ | RASMIY
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗣 Криштиану Роналду:

"Мен ўз қароримдан фахрланаман. Европадаги фаолиятим якунланди. Дунёнинг энг яхши клубларида тўп сурдим ва ютиш мумкин бўлган барча совринларни қўлга киритдим. Ҳозирда жуда бахтлиман.

"Ан-Наср" мен учун янги чақирув. Бу қарорни қабул қилганимдан хурсандман. Мени янги саргузаштлар кутмоқда"
.

Telegram | Instagram | You tube
👍56🔥6👎5🤬1
Forwarded from OFFSIDE.UZ | RASMIY
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📸 Сиз кутган кадр

🇵🇹 Роналду 🤝 Машарипов
🇺🇿

Telegram | Instagram | You tube
👍56🔥6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўстонлиқдаги тирбандликлар бартараф этилди

Бўстонлиқнинг тоғли ҳудудларида жойлашган дам олиш масканларига олиб борувчи йўлда ноқулай об-ҳаво сабаб юзага келган тирбандликлар бартараф этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10
«Қамчиқ» довонида автомобиллар харакати вақтинча тўхтатилди

Қор кўчкиси хавфи юзага келганлиги сабабли “Қамчиқ” довонида автомобиллар харакати вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда “Қамчиқавтойўл” ИЙФУК Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Гидрометрология марказининг 2023 йил 4 январдаги 65-сонли бюллетенига асосан қор кўчкиси хавфи эълон қилинди.

Шу сабабли бугун, 4 январ куни соат 00:00 дан А-373 “М-39 а/й Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобил йўлининг 228-253 км.лар оралигида қор кўчкиси хавфи борлиги сабабли “Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7🙏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда етти нафар бола «Док-1 Макс» дорисидан заҳарланди

Ҳиндистоннинг “Marion Biontech” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Док-1 Макс” сиропининг ножўя таъсири Сирдарё вилоятида ҳам қайд этилган. Бу ҳақда, вилоят
Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Олтиной Эсанова маълум қилди.

Маълум бўлишича, вилоятда “Док-1 Макс” дорисининг ножўя таъсири 7 нафар беморда кузатилган. Уларнинг 4 нафари соғайган, 3 нафар эса даволанмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🤬8👍4😢2😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ан-Насср» Роналдуни қандай таништирди?

3 январь куни Саудия Арабистонининг “Ан-Насср” клуби “Мрсул-парк”да жамоага янги қўшилган Криштиану Роналдуни оммага таништирди.

Португалиялик футболчининг таништирув маросимига 30 мингга яқин футбол мухлислари йиғилди.

Қайд этиш жоиз, “Ан-Насср” Криштианунинг жамоа ўйинчиси сифатидаги таништируви “Реал Мадрид” 2009 йилда “Сантьяго Бернабеу”да уюштирганидек бўлишини истаган эди ва шундай бўлди ҳам...

Расмий маросим тугагач, Криштиану янги жамоаси сафида илк машғулотини ўтказди.

Роналду Саудия клуби билан 2025 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартнома имзолади. Унинг асосий маоши йилига 75 млн долларни, тижорат ва элчилик даромадлари билан бирга 200 млн долларни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, Криштианунинг сўнгги клуби "Манчестер Юнайтед" бўлиб, у можароли интервьюдан сўнг манкунианликлар билан шартномасини бекор қилганди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍41
🪓 Ўз оёғига ўзи "болта урганлар" ёхуд Мадридда "кетмони учмаган" юлдузлар

“Реал Мадрид”да ўйнаш кўплаб футболчиларнинг орзуси ва бу орзуга камдан кам ўйинчилар эришади. Бироқ, “қироллик” жамоасидаги карьерасини ёмон хотиралар билан эсловчи иқтидорлар ҳам мавжуд...

👉 https://effect.uz/840

Telegram | Instagram | You tube
👍11👎1
«Қамчиқ» довонида автомобиллар ҳаракати қайта тикланди

Об-ҳаво кескин ўзгариб кучли қор ёғиши ва Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган 2023 йил 4 январдаги 65-сон бюллетенига кўра, соат 00:00 да А-373 «М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш» автомобиль йўлининг 228-253 км.лар оралиғида қор кўчкиси хавфи юзага келганлиги сабабли автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилган эди.

Йўлсозлар томонидан тегишли ташкилотлар билан биргаликда кўрилган тезкор чора-тадбирлардан сўнг соат 10:00 да довондан ҳаракатланувчи барча турдаги автотранспорт воситалари учун икки томонлама ҳаракат тўлиқ қайта тикланди. Бу ҳақда «Қамчиқавтойўл» ИЙФУК
Ахборот хизмати хабар бермоқда.

“Ўз навбатида барча автотранспорт воситаси ҳайдовчиларига об-ҳаво шароитини ҳисобга олган ҳолда, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиб ҳаракатланишини тавсия қилиб қоламиз", — дейилади хабарда.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Номаълум шахслар томонидан ўзбек-тожик чегараси яқинида 26 кг наркотик модда қолдириб кетилди

Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи ўзбек-тожик давлат чегараси яқинида номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 20 кг 3 гр «опий» ва 6 кг 5 гр «гашиш» гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

@effectuz
👍16👎1
Тошкентда кунлик бензин нархлари эълон қилинди

Тошкентда энг қиммат АИ 80 бензини Lukoil бензин қуйиш шохобчасида 1 литр учун 6 100 сўмдан сотилмоқда.

Энг қиммат АИ 92 ва АИ 95 бензинлари Tatneft «заправка»ларида 12 500 сўм ва 14 000 сўмдан сотилмоқда.

Шунингдек, АИ 80 бензини энг арзон нархда Тошкент шаҳрида UNG Petro ва IBR Petroleum Station бензин шохобчалари (5 700 сўм) да сотилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9
«Ўзагроэкспортбанк» 5 млн долларга сотилди

“Ўзагроэкспортбанк” устав капиталидаги 100 фоиз давлат улуши сотилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, банкни Ўзбекистон президентининг фармони билан хусусий секторга сотиш кўзда тутилган эди. 

Маълум бўлишича, “Ўзагроэкспортбанк”нинг 100 фоизлик акциялари 5 млн долларга Support Level хорижий корхонасига сотилган. 

Компания томонидан банкнинг устав капиталини 29 млрд сўмдан кам бўлмаган қийматга ошириш ҳамда банкнинг инфратузилма, технология ва маҳсулотларини ривожлантиришга камида 50 млн доллар инвестиция киритиш шарти билан сотиб олиш таклиф қилинган. 

“Ўзагроэкспортбанк” муаммоли кредитлар улуши бўйича Ўзбекистонда етакчилик қилади

Қайд этилишича, “Ўзагроэкспортбанк” Ўзбекистон Марказий банки томонидан қуйидаги сабабларга кўра огоҳлантирилган: 

🔸банк назоратига оид иқтисодий нормативлар бажарилмаганлиги; 

🔸активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши етарли миқдорда захиралар шакллантирилмаганлиги; 

🔸кредит ҳужжатларини расмийлаштиришда белгиланган тартибларга тўлиқ амал қилинмаганлиги;

🔸амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ  тижорат банклари устав капитали миқдорига қўйилган талаблар бажарилмаганлиги учун (устав капитали 29 млрд сўмга кам шакллантирилган);

Маълумот учун, Support Level хорижий компаниясининг ягона таъсисчиси Олимжон Шодиев ҳисобланади.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎3
Қашқадарёда «зам ҳоким» ва бозор раҳбари фуқаролар томонидан калтакланди

Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги “Файз” деҳқон бозорида 2 январь куниҚашқадарёда "зам ҳоким" ва бозор раҳбари фуқаролар томонидан калтакланди савдогарлар мутасаддиларга қаршилик қилиб, жанжал чиқарди. Вилоят ИИБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, соат 10:30 да Қамаши тумани ҳокими ўринбосари М.Н. ва бозор раҳбари А.А. ҳудудга келиб, ободонлаштириш ишларининг боришини назорат қилган.

Бозор атрофига бетон ариқ ўрнатиш мақсадида эксковатор ишлаётган вақтда фуқаролар жанжал чиқарган.

Қайд этилишича, соат 10:30 да Қамаши тумани ҳокими ўринбосари М.Н. ва бозор раҳбари А.А. ҳудудга келиб, ободонлаштириш ишларининг боришини назорат қилган.

Бозор атрофига бетон ариқ ўрнатиш мақсадида эксковатор ишлаётган вақтда фуқаролар жанжал чиқарган.

Жанжал вақтида фуқаролар З.Т. ва Н.Б. билан ҳоким ўринбосарини қасддан бир неча маротаба уриб, эксковатор ойнасига тош отиб синдириб, бозорқўмга тегишли “Nexia-2” машинасига зарар етказиб, фуқароларни фаол қаршилик кўрсатишга жалб қилган.

Воқеа жойига Қамаши туман ИИБ ходимлари чиқиб, фуқароларни тинчлантириб, жамоат тартиби сақлашга эришилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍35😱5
Қашқадарёда «Nexia-2» уриб юборган 4 киши вафот этди. Улардан икки нафари болалар

Жорий йил 3 январь куни тахминан соат 18:20 атрофида Р.А. исмли шахс бошқарувида бўлган Nexia-2 автомашинасини Шаҳрисабз туманидан Яккабоғ тумани йўналиши томон бошқариб бориб, Яккабоғ тумани “Мевазор” МФЙ ҳудудида ушбу йўлнинг чап томонидан йўлнинг ўнг томонига ҳаракатланиб ўтаётган 4 нафар, (жумладан вояга етмаган 2 фуқарони) уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Ушбу ЙТҲ натижасида уч нафар фуқаро олган тан жароҳати туфайли воқеа жойида вафот этган. Бир нафари тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ туман ИИБ ТБ томонидан Р.А.га нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢12👍8
«UzAuto Motors» автомобиллар учун шартнома тузишни вақтинча тўхтатди

Бугун, 4 январдан бошлаб “UzAuto Motors SAP” ҳисоб дастурий таъминотини амалга ошириш ва маҳсулот инвентаризацияси ўтказилаётгани муносабати билан, ушбу муддатда контрактация шартномасини тузиш, барча автомобилларни топшириш ва тўловларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.

Бундан ташқари, дастурий таъминотни ишга тушириш тадбирлари ўтказилиши муносабати билан “UzAuto Motors” иловаси фаолияти ҳам вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин.

Дастурий таъминотни янгилаш ва инвентаризация ишлари якунлангандан сўнг, контрактация шартномаларини тузиш, олдиндан тўловни қабул қилиш ва автомобилни етказиб бериш тўлиқ ҳажмда қайта тикланади.

2022 йил, янги йил арафасида автомобиль етказиб бериш бўйича шартнома тузган ва 7 кун ичида олдиндан тўловни амалга ошира олмаган шахслар иш қайта тикланганидан сўнг, автомобиль учун олдиндан тўловни амалга ошириши мумкин.

Шу билан бирга, улар томонидан автомобиль етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар ўз кучида қолади, фақат олдиндан тўлов муддати узайтирилади.

“UzAuto Motors” компанияси истеъмолчилардан 4-5 кун давом этиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликларни тушунишларини сўраб қолади”, — дейилади хабарда

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎23👍13🤬12