EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.7K videos
31 files
67.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
ҲОКИМ_ВА_ЁШЛАР_УЧРАШУВИ

“Маънавият ва маърифат маркази” мажмуасида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви
давом этмоқда.

Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши сардори Алёна Мақсутова “Ҳар ҳафтада бир китоб мутолаа қиламиз” интеллектуал танловини “Ҳоким кубоги” сифатида белгилаб, бир йилда 52 та бадиий китоб ўқиш тизимини жорий этишни таклиф этди.

Вилоят раҳбари ушбу ташаббусни тўла қўллаб-қувватлашини айтиб, китобхонликнинг оммавийлигини таъминлаш ишига ўзи бажонидил бош-қош бўлишга тайёр эканлигини билдирди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5🤬1
⚡️Шоир Нодир Жонузоқ Президент Администрациясидаги лавозимидан озод қилинди

Халбутаев Надиржон Жанузакович
бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍25😱2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«500 долларни шу ерда топадиган шароит қилиб бераман» — Улуғбек Қосимов

Сурхондарё вилоятига яқинда ҳоким бўлган Улуғбек Қосимов 28 декабрь, куннинг иккинчи ярмида бир нечта жойларга борди.

Хусусан, Қосимов Ўзбекистон ва Афғонистон давлатлари чегарасидаги “Айритом” божхона чегара постига борди.

Шундан сўнг, вилоят ҳокими иштирокида “Termez Cargo Centre” логистика марказида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди;

Шунингдек, “Термиз халқаро савдо маркази” ва “Термиз” эркин иқтисодий зонасидаги лойиҳалар билан танишди;

Бундан ташқари Термиз шаҳрида истиқомат қилувчи, ота-онаси миграцияда бўлган оилалар хонадонларига ташриф буюрилиб, болаларга байрам совғалари топширилди ҳамда оилаларнинг муаммолари ўрганди.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Сурхондарё филиалига ташриф буюрди, беморлар ҳолидан хабар олди.

Термиз шаҳрининг бош режаси тақдимоти билан танишди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍24👎12
Тошкентдаги кўп қаватли уйда газ портлади. Жабрланганлар бор

Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ва бошқа ихтисослаштирилган тузилмалар вакиллари етиб борган.

👉 https://effect.uz/782

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢16👍6
«Тез кунларда Ислом Каримов номидаги музей очилади» — Марям Тиллаева

Музейда Ислом Каримовнинг ҳақиқий голограммаси бор.

👉 https://effect.uz/783

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍225👎10🤬8🔥2
Ўзбекистонда Marion Biotech ишлаб чиқарган дориларнинг савдоси тўхтатилди

30 декабрдан бошлаб Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган барча турдаги дори воситаларининг савдоси вақтинчалик тўхтатилди.

👉 https://effect.uz/784

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11🤬4
❗️Бразилияда Пеленинг вафоти муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилинди

29 декабрда кучга кирадиган тегишли фармон президент Жаир Больсонаро томонидан чиқарилган. 

3 карра жаҳон чемпиони Пеле кеча 82 ёшида вафот этди. 29 ноябрь куни Бразилия миллий жамоасининг собиқ футболчиси саломатлиги ёмонлашгани сабабли шифохонага ётқизилганди.

Унга буйрак ва юрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Унинг йўғон ичак саратонини даволаш доирасида ўтказган кимёвий терапияси керакли натижани бермай қолгани аввалроқ хабар қилинган эди. 

Пеле футболчи сифатида уч марта (1958, 1962 ва 1970 йилларда) жаҳон чемпионлигини қўлга киритган тарихдаги ягона футболчидир.


Telegram | Instagram | You tube
👍21😢5
Одам савдоси жинояти бўйича гумонланаётган аёл Тошкентга экстрадиция қилинди

Эндиликда унга нисбатан қонун доирасида жазо белгиланади.

👉 https://effect.uz/785

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Ҳукуматнинг янги таркиби бугун эълон қилиниши кутилмоқда

Ўзбекистонда президент фармони билан 24 та вазирлик 21 тагача қисқартирилди, айрим идоралар бирлаштирилди, айримлари буткул ёпилди.

Айтишларича, вазирликларга тайинловлар яъни Ҳукуматнинг янги таркиби бугун тасдиқланиши мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍17🙏2🤬1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги воқеаларга қадар «Док-1 Макс» дори воситасининг бирор ножўя таъсири кузатилганмиди?

Дори воситасининг Ўзбекистонга кириб келиш тартиби қандай?

Лаборатория синовлари қай мақсадда ўтказилади?

Ишлаб чиқарувчи компания дори воситасининг таркиби ўзгарганда бу ҳақида тегишли органларни огоҳлантириши зарурми?

Ўзбекистонга сифатсиз дори воситалар кириб келишининг олдини олишда сертификатлаш органларининг аҳамияти қандай?

Дори воситаларинг ножўя таъсири кузатилганда бу ҳақида огоҳлантириш тартиби қанақа?

Фармакологик назорат нима?

Дори воситаларининг қўлланилиши чоғида ножўя реакциялар аниқланган ҳолатда кимга ва қандай тартибда мурожаат қилиш керак?

«Док-1 Макс» дори воситасининг ножўя таъсири билан боғлиқ вазият юзасидан қандай чоралар амалга оширилмоқда?

АОКАда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Қизлархон Бегматова иштирокида ўтказилган брифингда саволларга жавоб берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14🤬6👎2😢1
⚡️Норов лавозимдан озод этилди, Саидов Ташқи ишлар вазири бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

- Владимир Имамович Норов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди;

- Бахтиёр Одилович Саидов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири лавозимидан озод этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍19😱4👎2🤬2🔥1
“Ўзбекнефтгаз”: 1-28 декабрь ҳолатига кўра “Ҳудудгазтаъминот” АЖ орқали аҳолига 49,6 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан республика ҳудудида ҳаво ҳароратининг пасайиши даврида истеъмолчиларга суюлтирилган газни узлуксиз бир маромида етказиб берилишини таъминлаш мақсадида жадал суратларда ишлар давом эттирилмоқда.

👉 https://effect.uz/788

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎5🤬1
Қашқадарё, Фарғона ва Самарқандда имтиёзли кредит маблағлари талон-торож қилинган

👉 https://effect.uz/789

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎10👍6🤬5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қатарга шунчаки саёҳат ёки дам олиш учун борганимиз йўқ» – Мбаппени Ўзбекистон байроғи фонида гол нишонлашга «мажбурлаган» делегация Тошкентда кутиб олинди

Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида миллионлаб мухлислар, дунёнинг турли бурчакларидан келган туристлар орасида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилган Ўзбекистон делегацияси Тошкентга қайтиб келди.

👉 https://effect.uz/790

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14👎5
⚡️Кутилмоқда: тасдиқланмаган, аммо тасдиқланиши мумкин бўлган жиддий ўзгаришлар

Амрилло Шодиевич Иноятов соғлиқни сақлаш вазири бўлиши кутилмоқда

Ҳилола Умарова Уктамовна мактабгача ва мактаб таълими вазири бўлиши кутилмоқда

Шерзод Давлятович Қудбиев иқтисодиёт ва молия вазири бўлиши кутилмоқда

Беҳзод Анварович Мусаев камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири бўлиши кутилмоқда

Айтишларича, Азиз Абдукаҳарович Абдуҳакимов табиат ресурслари вазири бўлиши кутилмоқда

Айтишларича, Алишер Саъдуллаев Зафар ўғли ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари бўлиши кутилмоқда

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍22👎8🔥1🤬1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Экспорт қилувчи ташкилотларга 2023 йил 639,3 млрд. сўм миқдорида молиявий ёрдам кўрсатилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Экспортни рағбатлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Ойбек Сайидаҳматов маълум қилди.

Шунингдек, экспортга йўналтирилган маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун
418 млрд. сўм миқдорида молиявий ёрдам кўрсатилади;

суғурта хизматларидан фойдаланганда 42 млрд. сўм миқдорида суғурта мукофоти харажатлари қоплаб берилади;

халқаро стандарт ва сертификатни жорий қилиш, тақдимотлар ва реклама компанияларини ўтказиш бўйи ҳамда маҳаллий корхоналарнинг халқаро кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этишини таъминлаш учун 178 млрд. сўм молиявий ёрдам кўрсатилиши режалаштирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎3🤬1
«Янги авлод дарсликларини яратишга давлат бюджетидан маблағ сарфланмади» — Усмон Шарифхўжаев

Халқаро Пресс-клубнинг сессиясида Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев янги авлод дарсликлари билан боғлиқ саволларга жавоб қайтарди.

Кеча тақдимоти ўтказилган замонавий дарсликлар маълум ташаббускор гуруҳлар томонидан беғараз тарзда ишлаб чиқилган ва унга ҳозиргача бюджет маблағлари сарфлангани йўқ.

Тажриба синови якунланлангач, дарсликлар вазирлик ихтиёрига бепул берилади.

Аслида дарсликларни яратиш ва чоп этиш қисми бор. Очиғи, дарсликни яратиш уни чоп этишдан кўра қийин ва қиммат жараён. Шу пайтга қадар турли сабаблар билан дарсликлар мазмунига етарли эътибор берилмаган.

Уни чоп этиш жараёнлари эса ўрнатилган тартибда, “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунга асосан, очиқ ва шаффоф тендерлар орқали ўтказилади.

Бунинг очиқлигини ОАВ Молия вазирлиги портали орқали ҳам кузатиб, ким қанча дарслик чоп этганини кўриши мумкин”
, дейди у.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10🤬2
Мьянма собиқ етакчиси яна 7 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Аун Сан Су Чжига қарши суд жараёнлари ёпиқ эшиклар ортида ўтмоқда, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларига жараёнга кириш имкони йўқ, унинг адвокатларига ҳам журналистлар билан мулоқот қилиш тақиқланган. Ҳукмга кўра, у 33 йил қамоқда ўтириш керак.

👉 https://effect.uz/791

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5