EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.7K videos
31 files
67.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ғаллани ташишга мажбурсан. Бўлмаса қамаласан" — ИИБ ходимларининг босимига учраган миришкорлик тадбиркор

Қашқадарёлик тадбиркор Нодир Маматов Ички ишлар ходимлари томонидан хар хил босимларга учраётганлигини маълум қилиб Effect.uz'га мурожаат қилди.

Унинг таъкидлашича, ИИБ ходимлари уни ғаллани бепулга ташишдан бош тортгани учун бир бор 10 кунга, иккинчи маротаба эса 15 кунга қамашган.

Бундан ташқари, ғалла мавсуми тугаган бўлса ҳам уни бошқа турдаги юкларни ташишга мажбурлашмоқда.

ИИБ ходимининг ҳаракатлари қонунийми?

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
🤬19👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Minerva City лойиҳасини эплолмаган MJ Developers Намангандаги «Наманган сквер»нинг бир қисмини фойдаланишга топширди

Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззақов Давлатобод туманидаги янги уй-жой мажмуаси очилиш маросимида:

«Наманган сквер» лойиҳасини якунига етишига шубҳа пайдо бўлганди. Биз ўтган ҳафтада инвесторлар - MJ Developers компанияси вакиллари билан гаплашиб олдик. Бугун лойиҳанинг биринчи қисмини фойдаланишга топшириш маросимидамиз».

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍13
Байрам кунлари истеъмолчиларга ёқилғи-энергия ресурсларини узлуксиз етказиб берилиши учун зарур чоралар кўриладими?

Энергетика вазирлигида тизимда фаолият юритаётган барча корхоналар раҳбарлари иштирокида байрам кунлари истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи иссиқлик электр станциялар ва марказлар барқарор ишлашини таъминлаш учун кунига ўртача 47-48 млн куб метр табиий газ етказиб берилади. Шунингдек, станциялар учун 70 минг тонна мазут ва 230 минг тонна кўмир ёқилғиси захираси яратилди.

Байрам кунлари истеъмолчиларга кунига ўртача 155 млн куб метр табиий газ, 2 минг тонна суюлтирилган газ, 5000 тонна автобензин, 5000 тонна кўмир ҳамда 235 млн кВт-соат электр энергияси етказиб берилиши таъминланади.


Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍12🙏1
⚡️ Қатарда Месси яшаган хона музейга айланади

Қатарда ЖЧ-2022дан кейин ҳужумчи Лионел Мессига бағишланган обект тарихий жойга айлантириладиган бўлди.

Қатар университети Аргентина терма жамоаси сардори яшаган хонанинг мини-музейга айлантирилишини маълум қилди.

Мусобақа давомида жамоа истиқомат қилган таълим муассасаси шаҳарчаси Аргентина байроғида, яъни кўк ва оқ рангларда безатилган. Унда Жаҳон чемпионлари тасвирланган плакатлар, уларнинг имзоси туширилган футболкалар жамланган.


Telegram | Instagram | You tube
👍27👎10
Водийда газ таъминотини яхшилаш учун янги магистрал газ қувури қурилмоқда

Фарғона водийси вилоятларида газ таъминотини яхшилаш учун янги магистрал газ қувури қурилиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, магистрал газ узатиш тизимини модернизация қилиш ва самарадорлигини ошириш дастури доирасида 95 километр узунликдаги янги “Янгиер-Оҳангарон” магистрал газ қувури қурилмоқда.

Мазкур газ қувури ишга тушгач, Фарғона водийси вилоятларида газ таъминоти янада яхшиланишига эришилади.

Бугунги кунда объект қурилиши учун 47 километрдан ортиқ қувур олиб келинди ва 6 километр қисми монтаж қилинди. Янги магистрал газ қувури 2023 йилнинг III чорагида ишга туширилиши режалаштирилган”, — дейилади хабарда.

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍25🙏4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги бир қатор объектлар фаолияти билан танишди

Ҳоким танишиш давомида мутасаддиларга қуйидаги топшириқларни берган:

ҳокимлик балансидаги ижтимоий уйда яшаётган 23 та оилани арзон уй-жой билан таъминлаш, бошланғич бадали давлат томонидан тўлаб бериш;

Гулистон маҳалласининг Янги Ўзбекистон кўчасига бир ҳафта муддатда асфальт ётқизиш, ёритиш чироқларини ўрнатиш;

Ибн Сино кўчасида сифатсиз ҳамда талабларга риоя қилинмаган ҳолда қурилган соғломлаштириш йўлагини қайтадан қуриш;

“Яшил дунё” марказий деҳқон бозоридаги савдо расталари ва павильонларни тартибга келтириш, тозалик ва санитария қоидаларига риоя қилиш;

16-сонли мактаб биносида таъмирлаш ишларини бошлаш;

“Паттакесар” маҳалласидаги икки қаватли эски уй-жойларнинг том ва фасад қисмларини таъмирлаш, болалар майдончаси, автотураргоҳ ташкил этиш, ички йўлларни яхшилаш;

собиқ “Юбилейний” бозори ҳудудини тартибга келтириш ва ҳудуддаги туннелни қайта таъмирлаб, ишга тушириш;

бозор ўрнида қурилиши бошланган объектлар қурилишини тугаллаш, ҳудудни ободонлаштириш.

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍36🤬6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазирларнинг тайинловлари қачондан бошлаб амалга оширилади?

Бугун, 28 декабрь куни АОКАда Ўзбекистон Президентининг Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш бўйича Фармони ва Қарорининг мазмун-моҳияти тўғрисида матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда Effect.uz мухбири Акмал Эшонхонов расмийларга Янги вазирларнинг тайинловлари қачон амалга ошиши мумкинлиги ҳақида савол берди.

“Янги вазирлар тайинлангунга қадар амалдаги вазирлар фаолиятини давом эттиради. Парламент вакиллари ҳужжатларни тасдиқлагандан сўнг, бу тайинловлар январ ойларида амалга оширилиши мумкин”, деди Адлия вазири Акбар Тошқулов.

Маълумки, Энергетика вазири Алишер Султонов 2022 йил апрель ойида ишдан олинган эди. Ўзбекистоннинг энг кўп эҳтиёжга мойил бўлган вазирлиги 5 ой давомида раҳбарсиз ишлади ва қиш келиши билан тизимда бир қатор муаммолар юзага келиб, кўплаб норозиликларга сабаб бўлди.

Хавотир борки, Вазирларнинг тайинланиш ишларини пайсалга солиниши бошқа соҳаларда ҳам ўзининг салбий томонларини кўрсатиб қўймайдими?

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍11😢6🤬1
Янги йил байрамида 4 кун дам берилади

Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар қуйидаги кунларда кетма-кет 4 кун дам олишади:

31 декабрь — шанба;
1 январь — якшанба;
2 январь — душанба;
3 январь — сешанба.
Бунда
:
▪️ 31 декабрь — шанба (Президентнинг ўтган йилги фармони асосида 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни);

▪️ 1 январь — якшанба (Янги йил байрами);

▪️ 2 январь — душанба (иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни);

▪️ 3 январь — сешанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 7 январь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни).

▪️30 декабрь (жума) ва 4 январь (чоршанба) кунлари
иш куни бўлади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍18
Forwarded from OFFSIDE.UZ | RASMIY
⚡️Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов Россиянинг "Зенит" клубига ўтиши мумкин

"Навбаҳор" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси посбони Ўткирбек Юсуповга Россиянинг амалдаги чемпиони жиддий қизиқиш билдиряпти. Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби 31 ёшли дарвозабон учун 500 минг доллар тўлашга тайёрлиги айтилмоқда.

Telegram | Instagram | You tube
👍21
⚡️Ҳокимларни лавозимига тайинлашнинг янги тартиби ишлаб чиқилмоқда

Адлия вазирлиги бу борада тегишли қонун лойиҳасини ҳам ишлаб чиққан.

👉 https://effect.uz/756

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍26🤬2😢2🙏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2023 йилдан қурилиш объектининг лойиҳачиси ва пудратчиси фақат “Шаффоф қурилиш” ахборот тизимида инсон омилисиз аниқланади

АОКАда ўтказилган брифингда прокуратура масъул ходими Лазизжон Қаҳҳоров қурилиш соҳасида давлат дастурлари ижроси таҳлили юзасидан маълумот берди:

Шунингдек, тендерда ғолиб бўлган лойиҳачи ёки пудратчи билан буюртмачи ўртасида автоматик тарзда электрон шартнома тузилади;

пудратчи томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳақидаги ҳисоботлар электрон шакллантирилади ва буюртмачи билан электрон келишилади;

қурилиш соҳасида назорат инспекциясининг фаолияти тўлиқ рақамлаштирилиб, махсус электрон тизим ишга туширилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15👎9🙏1
⚡️Ўзбекистонда 92, 95 маркадаги бензин нархи 500 сўмдан арзонлашиши кутилмоқда

Ўзбекистондаги бензин қуйиш шохобчаларида АИ-92 ва АИ-95 маркадаги бензин нархи 29 декабрдан бошлаб, 500 сўмга арзонлашиши кутилмоқда. Ҳозирда 92 бензин нархи 9500 сўм, 95 эса 10500 сўмдан сотилаётган эди.

Маълумот ўрнида, аввалроқ “Ўзбекнефтегаз”га қарашли бензин қуйиш шохобчаларида АИ-80 маркадаги бензин 6700 сўмдан 5700 сўмгача арзонлашган эди. Шундан сўнг бошқа АЁҚШларда ҳам нархлар сезиларли даражада арзонлаган.

Масалан, мамлакатдаги энг қиммат бензин сотиш шохобчаларидан бири “Лукойл”да АИ-80 нархи 6100 сўмга туширилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🤬13👍7
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Ўзбекистонда 92, 95 маркадаги бензин нархи 500 сўмдан арзонлашиши кутилмоқда Ўзбекистондаги бензин қуйиш шохобчаларида АИ-92 ва АИ-95 маркадаги бензин нархи 29 декабрдан бошлаб, 500 сўмга арзонлашиши кутилмоқда. Ҳозирда 92 бензин нархи 9500 сўм, 95 эса…
Расман! “Ўзбекнефтгаз” АЁҚШларида АИ-92 ва АИ-95 маркали бензин нархи арзонлашди

“Ўзбекнефтгаз" АЖ “UNG” миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида, 2022 йилнинг 29 декабрдан АИ-92 маркали бензиннинг 1литри учун 500 сўмга арзонлаштирилиб 9 000 сўмни ташкил этган бўлса, АИ-95 маркали бензин нархи ҳам 1 литри учун 500 сўмга арзонлаштирлиб 10 000 сўмдан сотувга чиқариладиган бўлди.

👉 https://effect.uz/757

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍154👎23🤬6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Озодбек Назарбеков – Азизбек Абдуҳакимов: Қайси вазир амалда қолади?

Маълумки, Президентнинг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида Маданият вазирлиги ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлиги – Маданият ва туризм вазирлиги сифатида қайта ташкил этилиши айтилган.

Бугун, 28 декабрь куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида айнан шу фармон юзасидан саволларга жавоб берилди.

Журналист расмийларга ижро ҳокимиятида амалга оширилиши кутилаётган ихчамлаштириш қай даражада адолатли бўлиши тўғрисида савол берди.

Вазирликларни бирлаштирилиши оқибатида амалдаги вазирлар ўртасида рақобат пайдо бўлади. Мисол, Шин – Саидов, Назарбеков – Абдуҳакимов, Ҳусанов – Қўчқоров.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍25🤬5🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бепул автотураргоҳ, 24 соатлик сервис — Тошкентда «MirLuxe Plaza» меҳмонхонаси ўз фаолиятини бошлади

Янги меҳмонхона вокзал ва аэропортга жуда яқин бўлган Успенский собори ва Миробод бозори яқинида жойлашган.

👉 https://effect.uz/758

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7🤬7🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Мақсад нима ўзи? Ҳайдовчини жаримага тортишми ёки ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш. Тадбиркорга пул керак, лекин бу ўзини оқлайдиган иш эмас» – Алишер Қодиров йўллардаги радарлар ҳақида

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍73👎8🤬3🔥2
Давлат тили департаменти тугатилди

Ушбу департаментга —ўзбек тили қадри ва обрўси учун курашиш вазифаси топширилган эди.

👉 https://effect.uz/759

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎20👍15🔥2😢1