This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистон Нурсултон Назарбоевни имтиёзлардан маҳрум қилиш жараёнини давом эттирмоқда
Бу ишлар 5 июнь куни Конституцияга ўзгартиришлар киритилган референдумда бошланган эди.
Бугун парламент «Биринчи Президент тўғрисида»ги қонунни бекор қилишга киришди.
Бу Назарбоев учун нимани англатади?
– Назарбоев имкониятларидан маҳрум бўлади. Энди дахлсизлик унга ва у билан бирга яшовчи оила аъзоларига, шунингдек, уларнинг мулкига ҳам тегишли.
– Давлат раҳбари лавозимига кетма-кет икки мартадан ортиқ сайланиш имконияти бекор қилинади.
– Элбоши (Миллат Лидери) мақомини йўқотади.
Назарбоев қонунда белгиланганидек, оддий собиқ президентлар билан ҳокимиятда тенглаштирилади.
Парламент палаталарининг қўшма мажлисида «Биринчи президент тўғрисида»ги қонун 2023 йил бекор қилинади.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport

👍32
Қатор халқаро рейтингларда Ўзбекистон ўз ўрнини яхшилади
Жаҳон миқёсида Ўзбекистон нуфузини оширишда, мавқеини халқаро рейтинг ва индексларнинг аҳамияти катта.
2022 йилда эълон қилинган халқаро рейтингларда Ўзбекистон ўз ўрнини яхшилади. Масалан, GovTech Enablers индексининг рақамли кўникмалар ва давлат хизматларидаги инновациялар кўрсаткичи бўйича дунёда 4-ўринни эгаллаб, ўтган йилга нисбатан 65 поғонага кўтарилди.
Жаҳон банки томонидан Давлатларнинг технологик тайёргарлиги индекси (GovTech Maturity Index)да мамлакатимиз 198 давлат орасида 43-ўринни эгаллаб, 37 поғонага кўтарилди.
Матбуот эркинлиги индексида Ўзбекистон бирдан 24 поғонага юқорилади — 157-ўриндан 133-ўринга.

👍14👎7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонда олигархлар ва ҳокимларга тегишли 5 миллион гектар ер давлат мулкига қайтарилди
Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеэв маълум қилди. Вазир ерлар айнан кимдан тортиб олинганига аниқлик киритмаган.
“Собиқ эгаларининг исмлари Рақамли ривожланиш вазирлигидаги ҳамкасблар томонидан тайёрланаётган интерактив харитада кўринади”, дейиш билан чекланган Карашукеэв.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеэв маълум қилди. Вазир ерлар айнан кимдан тортиб олинганига аниқлик киритмаган.
“Собиқ эгаларининг исмлари Рақамли ривожланиш вазирлигидаги ҳамкасблар томонидан тайёрланаётган интерактив харитада кўринади”, дейиш билан чекланган Карашукеэв.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍36🙏2😱1
28 декабрь куни "Тошкент" автовокзалидан халқаро ва шаҳарлараро йўналишлар бўйича автобуслар қатнови амалга оширилади
🌐Халқаро:
08:00 Тошкент - Чимкент - 91 000;
16:00 Тошкент - Олма-Ота - 161 000;
17:00 Тошкент - Чимкент - 91 000;
17:00 Тошкент - Туркистон - 111 000;
18:00 Тошкент - Бишкек - 261 000;
18:00 Тошкент - Олма-Ота - 161 000;
19:00 Тошкент - Қизилўрда - 161 000.
🚌Шаҳарлараро:
06:40 Тошкент - Зарафшон - 85 000;
07:00 Тошкент - Зармитан - 75 000;
07:40 Тошкент - Жòш - 80000;
08:00 Тошкент - Бухоро - 89 000;
08:00 Тошкент - Хатирчи - 63 000;
08:10 Тошкент - Хатирчи - 63 000;
08:20 Тошкент - Учқудуқ - 97 000;
09:30 Тошкент - Бухоро - 89 000;
10:00 Тошкент - Хатирчи - 63 000;
11:00 Тошкент - Мирбозор - 75 000;
11:20 Тошкент - Зарафшон - 85 000;
12:00 Тошкент - Қизилтепа - 90 000;
12:30 Тошкент - Қарши - 80 000;
13:30 Тошкент - Бухоро - 89 000;
14:00 Тошкент - Самарқанд - 53 000;
14:15 Тошкент - Конимех - 75 000;
15:00 Тошкент - Ургенч - 155 000;
16:00 Тошкент - Қоракòл - 95000;
17:00 Тошкент - Узун - 135 000;
18:00 Тошкент - Бухоро - 89 000;
18:00 Тошкент - Термиз - 119 000;
18:30 Тошкент - Хива - 155 000;
18:30 Тошкент - Денов - 125 000;
19:00 Тошкент - Термиз - 119 000;
19:30 Тошкент - Бухоро - 89 000;
20:30 Тошкент - Бухоро - 89 000.
🚌Шаҳарлараро қўшимча рейслар:
12:30 Тошкент - Денов - 125 000;
13:00 Тошкент - Термиз - 119 000;
17:30 Тошкент - Узун - 135 000;
18:00 Тошкент - Урганч - 155 000;
18:30 Тошкент - Термиз - 119 000;
19:15 Тошкент - Узун - 135 000;
19:15 Тошкент - Хива - 155 000;
19:30 Тошкент - Хива - 155 000;
20:00 Тошкент - Урганч - 155 000;
20:00 Тошкент - Денов - 125 000.
‼️ Ҳурматли йўловчилар! Чипталарни "Тошкент" автовокзали чиптахоналаридан ҳамда avtoticket.uz ягона интерактив ахборот портали орқали онлайн тарзда сотиб олишингиз мумкин.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🌐Халқаро:
08:00 Тошкент - Чимкент - 91 000;
16:00 Тошкент - Олма-Ота - 161 000;
17:00 Тошкент - Чимкент - 91 000;
17:00 Тошкент - Туркистон - 111 000;
18:00 Тошкент - Бишкек - 261 000;
18:00 Тошкент - Олма-Ота - 161 000;
19:00 Тошкент - Қизилўрда - 161 000.
🚌Шаҳарлараро:
06:40 Тошкент - Зарафшон - 85 000;
07:00 Тошкент - Зармитан - 75 000;
07:40 Тошкент - Жòш - 80000;
08:00 Тошкент - Бухоро - 89 000;
08:00 Тошкент - Хатирчи - 63 000;
08:10 Тошкент - Хатирчи - 63 000;
08:20 Тошкент - Учқудуқ - 97 000;
09:30 Тошкент - Бухоро - 89 000;
10:00 Тошкент - Хатирчи - 63 000;
11:00 Тошкент - Мирбозор - 75 000;
11:20 Тошкент - Зарафшон - 85 000;
12:00 Тошкент - Қизилтепа - 90 000;
12:30 Тошкент - Қарши - 80 000;
13:30 Тошкент - Бухоро - 89 000;
14:00 Тошкент - Самарқанд - 53 000;
14:15 Тошкент - Конимех - 75 000;
15:00 Тошкент - Ургенч - 155 000;
16:00 Тошкент - Қоракòл - 95000;
17:00 Тошкент - Узун - 135 000;
18:00 Тошкент - Бухоро - 89 000;
18:00 Тошкент - Термиз - 119 000;
18:30 Тошкент - Хива - 155 000;
18:30 Тошкент - Денов - 125 000;
19:00 Тошкент - Термиз - 119 000;
19:30 Тошкент - Бухоро - 89 000;
20:30 Тошкент - Бухоро - 89 000.
🚌Шаҳарлараро қўшимча рейслар:
12:30 Тошкент - Денов - 125 000;
13:00 Тошкент - Термиз - 119 000;
17:30 Тошкент - Узун - 135 000;
18:00 Тошкент - Урганч - 155 000;
18:30 Тошкент - Термиз - 119 000;
19:15 Тошкент - Узун - 135 000;
19:15 Тошкент - Хива - 155 000;
19:30 Тошкент - Хива - 155 000;
20:00 Тошкент - Урганч - 155 000;
20:00 Тошкент - Денов - 125 000.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍26
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сенатда Фарғонада вафот этган 15 ёшли ўсмир масаласи гапирилди. Сенаторлар ИИВ таклиф қилган қонунни рад этишган
Ёдингизда бўлса, 16 октябрь куни Қўқон шаҳрида жойлашган, Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси тасарруфидаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида 15 ёшли ўсмир 17 октябрь куни шу муассасада вафот этганди.
Ўсмирнинг ўлими қарийб икки ҳафта марҳумнинг яқинларидан яширилган.
Сенатнинг 36-ялпи мажлисида сенатор Манзура Салимова бўлиб ўтган ҳолатни кескин қоралади ва ИИВ таклиф этаётган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонун рад этилишини қўллаб-қувватлади.
👉 https://effect.uz/742

👍21🤬2
💥 "Сантос" логотипида Пеле учун ўзгариш бўлади
Бразилиянинг "Сантос" клуби яқин орада логотипини ўзгартириши мумкин. Афсонавий ҳужумчи Пеле шарафига ҳозирги логонинг герб қисмига тож қўшилади.
82 ёшли Пеле декабрь ойи бошидан бери касалхонада бўлиб турибди. Сўнгги кунларда унинг аҳволи оғирлашди, чунки саратон ўсиб бормоқда. Бундан ташқари, буйрак ва юрак дисфункцияси туфайли интенсив даволаниш талаб қилинади.
Маълумот учун, Пеле футбол тарихида уч карра жаҳон чемпиони бўлган ягона ўйинчи ҳисобланади. У 1958, 1962 ва 1970 йилларда мундиалда ғолиб бўлган. Пеле ФИФА талқинига кўра 20-асрнинг энг яхши футболчиси деб тан олинди, у фаолияти давомида 1279 та гол муаллифи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.
Telegram | Instagram | You tube

👍15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ғаллани ташишга мажбурсан. Бўлмаса қамаласан" — ИИБ ходимларининг босимига учраган миришкорлик тадбиркор
Қашқадарёлик тадбиркор Нодир Маматов Ички ишлар ходимлари томонидан хар хил босимларга учраётганлигини маълум қилиб Effect.uz'га мурожаат қилди.
Унинг таъкидлашича, ИИБ ходимлари уни ғаллани бепулга ташишдан бош тортгани учун бир бор 10 кунга, иккинчи маротаба эса 15 кунга қамашган.
Бундан ташқари, ғалла мавсуми тугаган бўлса ҳам уни бошқа турдаги юкларни ташишга мажбурлашмоқда.
ИИБ ходимининг ҳаракатлари қонунийми?
👉 Тўлиқ видео
Telegram | Instagram | YouTube | Sport

🤬19👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Minerva City лойиҳасини эплолмаган MJ Developers Намангандаги «Наманган сквер»нинг бир қисмини фойдаланишга топширди
Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззақов Давлатобод туманидаги янги уй-жой мажмуаси очилиш маросимида:
«Наманган сквер» лойиҳасини якунига етишига шубҳа пайдо бўлганди. Биз ўтган ҳафтада инвесторлар - MJ Developers компанияси вакиллари билан гаплашиб олдик. Бугун лойиҳанинг биринчи қисмини фойдаланишга топшириш маросимидамиз».

👍13
Байрам кунлари истеъмолчиларга ёқилғи-энергия ресурсларини узлуксиз етказиб берилиши учун зарур чоралар кўриладими?
Энергетика вазирлигида тизимда фаолият юритаётган барча корхоналар раҳбарлари иштирокида байрам кунлари истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи иссиқлик электр станциялар ва марказлар барқарор ишлашини таъминлаш учун кунига ўртача 47-48 млн куб метр табиий газ етказиб берилади. Шунингдек, станциялар учун 70 минг тонна мазут ва 230 минг тонна кўмир ёқилғиси захираси яратилди.
Байрам кунлари истеъмолчиларга кунига ўртача 155 млн куб метр табиий газ, 2 минг тонна суюлтирилган газ, 5000 тонна автобензин, 5000 тонна кўмир ҳамда 235 млн кВт-соат электр энергияси етказиб берилиши таъминланади.

👍12🙏1
⚡️ Қатарда Месси яшаган хона музейга айланади
Қатарда ЖЧ-2022дан кейин ҳужумчи Лионел Мессига бағишланган обект тарихий жойга айлантириладиган бўлди.
Қатар университети Аргентина терма жамоаси сардори яшаган хонанинг мини-музейга айлантирилишини маълум қилди.
Мусобақа давомида жамоа истиқомат қилган таълим муассасаси шаҳарчаси Аргентина байроғида, яъни кўк ва оқ рангларда безатилган. Унда Жаҳон чемпионлари тасвирланган плакатлар, уларнинг имзоси туширилган футболкалар жамланган.

👍27👎10
Водийда газ таъминотини яхшилаш учун янги магистрал газ қувури қурилмоқда
Фарғона водийси вилоятларида газ таъминотини яхшилаш учун янги магистрал газ қувури қурилиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, магистрал газ узатиш тизимини модернизация қилиш ва самарадорлигини ошириш дастури доирасида 95 километр узунликдаги янги “Янгиер-Оҳангарон” магистрал газ қувури қурилмоқда.
Мазкур газ қувури ишга тушгач, Фарғона водийси вилоятларида газ таъминоти янада яхшиланишига эришилади.
“Бугунги кунда объект қурилиши учун 47 километрдан ортиқ қувур олиб келинди ва 6 километр қисми монтаж қилинди. Янги магистрал газ қувури 2023 йилнинг III чорагида ишга туширилиши режалаштирилган”, — дейилади хабарда.

👍25🙏4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги бир қатор объектлар фаолияти билан танишди
Ҳоким танишиш давомида мутасаддиларга қуйидаги топшириқларни берган:
➖ ҳокимлик балансидаги ижтимоий уйда яшаётган 23 та оилани арзон уй-жой билан таъминлаш, бошланғич бадали давлат томонидан тўлаб бериш;
➖ Гулистон маҳалласининг Янги Ўзбекистон кўчасига бир ҳафта муддатда асфальт ётқизиш, ёритиш чироқларини ўрнатиш;
➖ Ибн Сино кўчасида сифатсиз ҳамда талабларга риоя қилинмаган ҳолда қурилган соғломлаштириш йўлагини қайтадан қуриш;
➖ “Яшил дунё” марказий деҳқон бозоридаги савдо расталари ва павильонларни тартибга келтириш, тозалик ва санитария қоидаларига риоя қилиш;
➖ 16-сонли мактаб биносида таъмирлаш ишларини бошлаш;
➖ “Паттакесар” маҳалласидаги икки қаватли эски уй-жойларнинг том ва фасад қисмларини таъмирлаш, болалар майдончаси, автотураргоҳ ташкил этиш, ички йўлларни яхшилаш;
➖ собиқ “Юбилейний” бозори ҳудудини тартибга келтириш ва ҳудуддаги туннелни қайта таъмирлаб, ишга тушириш;
➖ бозор ўрнида қурилиши бошланган объектлар қурилишини тугаллаш, ҳудудни ободонлаштириш.

👍36🤬6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазирларнинг тайинловлари қачондан бошлаб амалга оширилади?
Бугун, 28 декабрь куни АОКАда Ўзбекистон Президентининг Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш бўйича Фармони ва Қарорининг мазмун-моҳияти тўғрисида матбуот анжумани ташкил этилди.
Анжуманда Effect.uz мухбири Акмал Эшонхонов расмийларга Янги вазирларнинг тайинловлари қачон амалга ошиши мумкинлиги ҳақида савол берди.
“Янги вазирлар тайинлангунга қадар амалдаги вазирлар фаолиятини давом эттиради. Парламент вакиллари ҳужжатларни тасдиқлагандан сўнг, бу тайинловлар январ ойларида амалга оширилиши мумкин”, деди Адлия вазири Акбар Тошқулов.
Маълумки, Энергетика вазири Алишер Султонов 2022 йил апрель ойида ишдан олинган эди. Ўзбекистоннинг энг кўп эҳтиёжга мойил бўлган вазирлиги 5 ой давомида раҳбарсиз ишлади ва қиш келиши билан тизимда бир қатор муаммолар юзага келиб, кўплаб норозиликларга сабаб бўлди.
Хавотир борки, Вазирларнинг тайинланиш ишларини пайсалга солиниши бошқа соҳаларда ҳам ўзининг салбий томонларини кўрсатиб қўймайдими?

👍11😢6🤬1
Янги йил байрамида 4 кун дам берилади
Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар қуйидаги кунларда кетма-кет 4 кун дам олишади:
31 декабрь — шанба;
1 январь — якшанба;
2 январь — душанба;
3 январь — сешанба.
Бунда:
▪️ 31 декабрь — шанба (Президентнинг ўтган йилги фармони асосида 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни);
▪️ 1 январь — якшанба (Янги йил байрами);
▪️ 2 январь — душанба (иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни);
▪️ 3 январь — сешанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 7 январь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни).
▪️30 декабрь (жума) ва 4 январь (чоршанба) кунлари иш куни бўлади.

👍18
Forwarded from OFFSIDE.UZ | RASMIY
⚡️Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов Россиянинг "Зенит" клубига ўтиши мумкин
"Навбаҳор" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси посбони Ўткирбек Юсуповга Россиянинг амалдаги чемпиони жиддий қизиқиш билдиряпти. Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби 31 ёшли дарвозабон учун 500 минг доллар тўлашга тайёрлиги айтилмоқда.
Telegram | Instagram | You tube
"Навбаҳор" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси посбони Ўткирбек Юсуповга Россиянинг амалдаги чемпиони жиддий қизиқиш билдиряпти. Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби 31 ёшли дарвозабон учун 500 минг доллар тўлашга тайёрлиги айтилмоқда.
Telegram | Instagram | You tube
👍21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2023 йилдан қурилиш объектининг лойиҳачиси ва пудратчиси фақат “Шаффоф қурилиш” ахборот тизимида инсон омилисиз аниқланади
АОКАда ўтказилган брифингда прокуратура масъул ходими Лазизжон Қаҳҳоров қурилиш соҳасида давлат дастурлари ижроси таҳлили юзасидан маълумот берди:
Шунингдек, тендерда ғолиб бўлган лойиҳачи ёки пудратчи билан буюртмачи ўртасида автоматик тарзда электрон шартнома тузилади;
пудратчи томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳақидаги ҳисоботлар электрон шакллантирилади ва буюртмачи билан электрон келишилади;
қурилиш соҳасида назорат инспекциясининг фаолияти тўлиқ рақамлаштирилиб, махсус электрон тизим ишга туширилади.

👍15👎9🙏1