Ўзбекистонда 2023 йил таълим ва тиббиёт соҳаси учун 90 трлнга яқин пул ажратилади
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Консолидациялашган бюджетининг даромадлари 2023 йилда 310,7 трлн сўмни ҳамда харажатлар 343,2 трлн сўмни ташкил этади.
👉 https://effect.uz/752
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport

👎23👍8🤬3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Аҳоли қадимий қўлёзмалар топса, биз уларни қабул қилиб оламиз»— Шоазим Миноваров
АОКАда Ислом цивилизацияси марказининг 2022 йилдаги фаолияти ҳамда «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» Давлат дастури ижросига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда Effect.uz мухбири Гулшода Эшонхонова ҳам иштирок этиб, масъулларга савол билан юзланди:
Қадимий қўлёзмалар ва исломий қўлёзмаларни топишда нималар қилинмоқда?
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
АОКАда Ислом цивилизацияси марказининг 2022 йилдаги фаолияти ҳамда «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» Давлат дастури ижросига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда Effect.uz мухбири Гулшода Эшонхонова ҳам иштирок этиб, масъулларга савол билан юзланди:
Қадимий қўлёзмалар ва исломий қўлёзмаларни топишда нималар қилинмоқда?
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9🔥3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёдаги кўприк таъмирталаб ҳолатда, транспорт ҳаракати қисман чекланган. Ҳоким вазиятни назоратига олди
Сирдарё вилояти ҳудудидан ўтган, 1976 йилда фойдаланишга топширилган М-34 “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг 82-километрида жойлашган йўл ўтказгич таъмирталаб ҳолатга келганлиги боис, транспорт ҳаракати қисман чекланди.
Лекин машиналар қатнови Термиз-Тошкент йўналишида ҳаракати бўйлаб давом этмоқда.
Ҳолат вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиев ва тегишли масъуллар томонидан атрофлича ўрганилган.
👉 https://effect.uz/755

👍19👎1😱1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Косонда 200 га яқин фермерлар кластердан ҳаққини ололмаётгани айтилмоқда Effect.uz’га Қашқадарё вилоятининг Косон туманида фаолият олиб борадиган «Koson baxt tekstil» кластери 200 нафарга яқин фермерларнинг жорий мавсум учун ишлаган ҳаққини бермаётганлиги…
Косонда кластердан ҳақдор фермерлар иши: «Koson baxt tekstil» баёнот берди
Аввалроқ Effect.uz’га Қашқадарё вилоятининг Косон туманида фаолият олиб борадиган «Koson baxt tekstil» кластери 200 нафарга яқин фермерларнинг жорий мавсум учун ишлаган ҳаққини бермаётганлиги, ёки кечиктираётгани тўғрисида хабар эълон қилинганди.
👉 https://effect.uz/754
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Аввалроқ Effect.uz’га Қашқадарё вилоятининг Косон туманида фаолият олиб борадиган «Koson baxt tekstil» кластери 200 нафарга яқин фермерларнинг жорий мавсум учун ишлаган ҳаққини бермаётганлиги, ёки кечиктираётгани тўғрисида хабар эълон қилинганди.
👉 https://effect.uz/754
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10🙏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда дарё ошиб, илмга интилган ўқувчи қиз ҳоким томонидан рағбатлантирилди
Ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган дарёдан қайиқда сузиб ўтган ўқувчи қиз воқеасига Сирдарё вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Маҳмудалиев эътибор қаратди.
Вилоят ҳокими Гулистон тумани Соҳилобод маҳалласидаги 15-умумтаълим мактабига ташриф буюрди ва видеода акс этган ҳолат иштирокчиси, асли Тошкент вилояти Бекобод тумани Янги ҳаёт маҳалласида яшовчи Замира Тўйчиеванинг онаси билан самимий суҳбатда бўлди.
“Аввало, қизингизни жасоратини кўриб қойил қолдим. Илмга чанқоқлиги шундоққина кўриниб турибди. Чуқур таълим олиши учун қўлимиздан келган барча ёрдамни кўрсатамиз!”, — деган вилоят ҳокими.
Шунингдек, Замира Тўйчиевага ўқишда фойдаланиши учун ноутбук, китоблар жамланмаси ҳамда янги йил совға қилинган.

👍36👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Wyndham Bukhara” — Сайёҳлар учун янги бир "бекат"
Туризмни жадал ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар ва зиёратчилар сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Бу эса табиийки, меҳмонхона ва хостелларга эҳтиёжни оширади.
Жорий йилнинг январь-декабрь ойлари давомида биргина Бухоро вилояти ҳудудида 78 та 2311 ўринлик жойлаштириш воситалари ташкил этилиши натижасида бугунги кунда ҳудудда 179 та 8 187 ўринлик меҳмонхона, 17 та 2 024 ўринга эга хостел, 213 та 1 932 ўринга эга ҳамда 4 та 85 ўринга эга бошқа тоифадаги жойлаштириш воситалари фаолият юритиб келмоқда.
Очилиш маросими ўтказилган “Wyndham Bukhara” меҳмонхонаси ҳам бугун Бухоро вилоятига ташриф буюрган сайёҳларга жаҳон стандартлари асосида хизмат кўрсатадиган 4 юлдузли меҳмонхонага айланди.
👉 Батафсил
👉 YouTube'да кўриш

👍12👎2🔥1🙏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Депутатларнинг эътирозига нима сабаб бўлди?
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг кеча бўлиб ўтган мажлиси чоғида адвокатлик тузилмаларини ҚҚС тўловчиларига айлантиришни кўзда тутувчи нормага қатъий эътироз билдирилди.
Яъни, “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойихаси билан Солиқ кодексининг 70-бобини (Адвокатлар ҳайъатларига, адвокатлик фирмаларига, адвокатлик бюроларига ва адвокатларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари) чиқариб ташлаш йўли орқали адвокатлик тузилмаларини ҚҚС тўловчиларига айлантириш назарда тутилган.
Депутатларнинг фикрича, бу каби омиллар адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик ёрдамнинг қиймати оширилишига, фуқаролар ва юридик шахсларнинг малакали юридик кўмак олиш имконияти пасайишига сабаб бўлади.

👍20
Фидойи олима Дилфуза Раҳматуллаева вафот этди
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Санъатшунослик институти “Театр ва хореография санъати” бўлимининг бош илмий ходими, санъатшунослик фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши депутати, “Маданият ва санъат фидойиси” кўкрак нишони соҳибаси Раҳматуллаева Дилфуза Назруллаевна бевақт оламдан ўтди.
Дилфуза Раҳматуллаева “Театр макети”, “Тарих ва театр”, “Яйра Абдуллаева”, “Рихси Иброҳимова” каби қатор китоблар муаллафи ҳисобланади.
“Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдарлик билдирамиз”, — дейилади хабарда.

😢18👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болам тур
«Док-1 МАКС» дори воситаси сабабли 18 нафар ёш бола вафот этди. Мазкур шеър билан гўдакларнинг ота-оналари чекаётган изтиробни таржима қилишга уриндим.
Болам, тур ўйинчоқ келтирдим сенга,
Борлиғим, ҳаётим сеники дедим.
Бор йўғи бир-икки йўталганингга
Тезроқ тузалишинг истаган эдим.
Тур болам, улғайсанг кун келиб сенчи,
Катта саҳналарда юришинг керак.
Юртимиз байроғин ҳилпиратгувчи,
Жаҳон чемпиони бўлишинг керак.
«Қўшни хонада ҳам бола ингаси”
17 дўстингни келтиришибди.
Уларга ҳам мендай содда отаси,
Сен ичган доридан ичиришибди.
Йиғлама болажон, ҳаммаси ўтар,
Сен тинчлик посбони, нозир бўласан.
Бунча инқилладинг, гавдангни кўтар…
Нозирмас…камида вазир бўласан.
Сифатсиз эканин билибман қайдан,
Жимжима муҳрлар босилгандику,
Мен қайдан билибман ўша дори ҳам
Доктор қоғозида ёзилгандику.
Ҳа, шундай жим ётгин, опа қарангчи…
Негадир тойчоғим йиғламай қолди.
Хотин, ваҳимани қўйиб турсангчи,
Болам 3 кун йиғлаб ҳолдан ҳам толди.
Хотин, сен йиғлама, юзлари қотиб…
Бегуноҳ фариштадеклар йиғласин.
Сичқонча ишини филдай кўрсатиб,
Минбарда сўзлаган беклар йиғласин.
Болам турсанг бўлди, ишимдан ортиб,
Кўтараман ҳамма инжиқлигингни.
Юзимни тирналаб, сочимдан тортиб
қўйсангчи… соғиндим жужуқлигингни.
Бувинг айтяпти уйғонсанг ҳозир,
Бобонг елкасида олиб юради.
Болам тур, ҳаттоки жаноби вазир
Кўзига ёш олиб узр сўради.
Болам тургин, фақат шунчаки эмас,
Итлар ҳаётига ўлпон бўлиб тур.
Ҳақдан, ҳақиқатдан ўзгани демас,
Усмон бўлиб уйғон, Чўлпон бўлиб тур…
©️Зойир Йўлдошев
@effectuz

😢38👍16
⚡️ Аргентина президентлиги учун социологик сўровномада Месси 43,7% овоз олди
Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси агар сайловда қатнашса, кўп овоз олиши мумкинлиги ойдинлашди.
Giacobbe y Asociados томонидан ўтказилган социологик сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 43,7 фоизи ЖЧ-2022нинг энг яхши футболчиси учун овоз берди, 37,8 фоизи унинг номзодига қарши бўлди. Яна 17,5% киши "эҳтимол" вариантини танлаган. Қолганлар (1%) жавоб беришдан бош тортдилар ёки "билмайман" дейишди.
Сўровда 2500дан ортиқ аргентиналик иштирок этди. Улар Месси одамларга хурсандчилик бағишлаётганини таъкидлашди.
Telegram | Instagram | You tube

👍25🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
40 кунда 8 марта тезликни ошириб қоидаларни бузган ҳайдовчи одам ўлимига сабабчи бўлди
24 декабрь куни М-41 халқаро автомобил йўлининг Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидан ўтган қисмида тезликни оширган Cobalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва машина йўл четида турган пиёдаларни уриб юуборган.
Оқибатда пиёдалардан бири воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна бири шифохонага ётқизилган. Cobalt эса ағдарилиб кетган.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
24 декабрь куни М-41 халқаро автомобил йўлининг Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидан ўтган қисмида тезликни оширган Cobalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва машина йўл четида турган пиёдаларни уриб юуборган.
Оқибатда пиёдалардан бири воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна бири шифохонага ётқизилган. Cobalt эса ағдарилиб кетган.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11😢6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистон Нурсултон Назарбоевни имтиёзлардан маҳрум қилиш жараёнини давом эттирмоқда
Бу ишлар 5 июнь куни Конституцияга ўзгартиришлар киритилган референдумда бошланган эди.
Бугун парламент «Биринчи Президент тўғрисида»ги қонунни бекор қилишга киришди.
Бу Назарбоев учун нимани англатади?
– Назарбоев имкониятларидан маҳрум бўлади. Энди дахлсизлик унга ва у билан бирга яшовчи оила аъзоларига, шунингдек, уларнинг мулкига ҳам тегишли.
– Давлат раҳбари лавозимига кетма-кет икки мартадан ортиқ сайланиш имконияти бекор қилинади.
– Элбоши (Миллат Лидери) мақомини йўқотади.
Назарбоев қонунда белгиланганидек, оддий собиқ президентлар билан ҳокимиятда тенглаштирилади.
Парламент палаталарининг қўшма мажлисида «Биринчи президент тўғрисида»ги қонун 2023 йил бекор қилинади.

👍32
Қатор халқаро рейтингларда Ўзбекистон ўз ўрнини яхшилади
Жаҳон миқёсида Ўзбекистон нуфузини оширишда, мавқеини халқаро рейтинг ва индексларнинг аҳамияти катта.
2022 йилда эълон қилинган халқаро рейтингларда Ўзбекистон ўз ўрнини яхшилади. Масалан, GovTech Enablers индексининг рақамли кўникмалар ва давлат хизматларидаги инновациялар кўрсаткичи бўйича дунёда 4-ўринни эгаллаб, ўтган йилга нисбатан 65 поғонага кўтарилди.
Жаҳон банки томонидан Давлатларнинг технологик тайёргарлиги индекси (GovTech Maturity Index)да мамлакатимиз 198 давлат орасида 43-ўринни эгаллаб, 37 поғонага кўтарилди.
Матбуот эркинлиги индексида Ўзбекистон бирдан 24 поғонага юқорилади — 157-ўриндан 133-ўринга.

👍14👎7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонда олигархлар ва ҳокимларга тегишли 5 миллион гектар ер давлат мулкига қайтарилди
Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеэв маълум қилди. Вазир ерлар айнан кимдан тортиб олинганига аниқлик киритмаган.
“Собиқ эгаларининг исмлари Рақамли ривожланиш вазирлигидаги ҳамкасблар томонидан тайёрланаётган интерактив харитада кўринади”, дейиш билан чекланган Карашукеэв.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеэв маълум қилди. Вазир ерлар айнан кимдан тортиб олинганига аниқлик киритмаган.
“Собиқ эгаларининг исмлари Рақамли ривожланиш вазирлигидаги ҳамкасблар томонидан тайёрланаётган интерактив харитада кўринади”, дейиш билан чекланган Карашукеэв.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍36🙏2😱1
28 декабрь куни "Тошкент" автовокзалидан халқаро ва шаҳарлараро йўналишлар бўйича автобуслар қатнови амалга оширилади
🌐Халқаро:
08:00 Тошкент - Чимкент - 91 000;
16:00 Тошкент - Олма-Ота - 161 000;
17:00 Тошкент - Чимкент - 91 000;
17:00 Тошкент - Туркистон - 111 000;
18:00 Тошкент - Бишкек - 261 000;
18:00 Тошкент - Олма-Ота - 161 000;
19:00 Тошкент - Қизилўрда - 161 000.
🚌Шаҳарлараро:
06:40 Тошкент - Зарафшон - 85 000;
07:00 Тошкент - Зармитан - 75 000;
07:40 Тошкент - Жòш - 80000;
08:00 Тошкент - Бухоро - 89 000;
08:00 Тошкент - Хатирчи - 63 000;
08:10 Тошкент - Хатирчи - 63 000;
08:20 Тошкент - Учқудуқ - 97 000;
09:30 Тошкент - Бухоро - 89 000;
10:00 Тошкент - Хатирчи - 63 000;
11:00 Тошкент - Мирбозор - 75 000;
11:20 Тошкент - Зарафшон - 85 000;
12:00 Тошкент - Қизилтепа - 90 000;
12:30 Тошкент - Қарши - 80 000;
13:30 Тошкент - Бухоро - 89 000;
14:00 Тошкент - Самарқанд - 53 000;
14:15 Тошкент - Конимех - 75 000;
15:00 Тошкент - Ургенч - 155 000;
16:00 Тошкент - Қоракòл - 95000;
17:00 Тошкент - Узун - 135 000;
18:00 Тошкент - Бухоро - 89 000;
18:00 Тошкент - Термиз - 119 000;
18:30 Тошкент - Хива - 155 000;
18:30 Тошкент - Денов - 125 000;
19:00 Тошкент - Термиз - 119 000;
19:30 Тошкент - Бухоро - 89 000;
20:30 Тошкент - Бухоро - 89 000.
🚌Шаҳарлараро қўшимча рейслар:
12:30 Тошкент - Денов - 125 000;
13:00 Тошкент - Термиз - 119 000;
17:30 Тошкент - Узун - 135 000;
18:00 Тошкент - Урганч - 155 000;
18:30 Тошкент - Термиз - 119 000;
19:15 Тошкент - Узун - 135 000;
19:15 Тошкент - Хива - 155 000;
19:30 Тошкент - Хива - 155 000;
20:00 Тошкент - Урганч - 155 000;
20:00 Тошкент - Денов - 125 000.
‼️ Ҳурматли йўловчилар! Чипталарни "Тошкент" автовокзали чиптахоналаридан ҳамда avtoticket.uz ягона интерактив ахборот портали орқали онлайн тарзда сотиб олишингиз мумкин.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🌐Халқаро:
08:00 Тошкент - Чимкент - 91 000;
16:00 Тошкент - Олма-Ота - 161 000;
17:00 Тошкент - Чимкент - 91 000;
17:00 Тошкент - Туркистон - 111 000;
18:00 Тошкент - Бишкек - 261 000;
18:00 Тошкент - Олма-Ота - 161 000;
19:00 Тошкент - Қизилўрда - 161 000.
🚌Шаҳарлараро:
06:40 Тошкент - Зарафшон - 85 000;
07:00 Тошкент - Зармитан - 75 000;
07:40 Тошкент - Жòш - 80000;
08:00 Тошкент - Бухоро - 89 000;
08:00 Тошкент - Хатирчи - 63 000;
08:10 Тошкент - Хатирчи - 63 000;
08:20 Тошкент - Учқудуқ - 97 000;
09:30 Тошкент - Бухоро - 89 000;
10:00 Тошкент - Хатирчи - 63 000;
11:00 Тошкент - Мирбозор - 75 000;
11:20 Тошкент - Зарафшон - 85 000;
12:00 Тошкент - Қизилтепа - 90 000;
12:30 Тошкент - Қарши - 80 000;
13:30 Тошкент - Бухоро - 89 000;
14:00 Тошкент - Самарқанд - 53 000;
14:15 Тошкент - Конимех - 75 000;
15:00 Тошкент - Ургенч - 155 000;
16:00 Тошкент - Қоракòл - 95000;
17:00 Тошкент - Узун - 135 000;
18:00 Тошкент - Бухоро - 89 000;
18:00 Тошкент - Термиз - 119 000;
18:30 Тошкент - Хива - 155 000;
18:30 Тошкент - Денов - 125 000;
19:00 Тошкент - Термиз - 119 000;
19:30 Тошкент - Бухоро - 89 000;
20:30 Тошкент - Бухоро - 89 000.
🚌Шаҳарлараро қўшимча рейслар:
12:30 Тошкент - Денов - 125 000;
13:00 Тошкент - Термиз - 119 000;
17:30 Тошкент - Узун - 135 000;
18:00 Тошкент - Урганч - 155 000;
18:30 Тошкент - Термиз - 119 000;
19:15 Тошкент - Узун - 135 000;
19:15 Тошкент - Хива - 155 000;
19:30 Тошкент - Хива - 155 000;
20:00 Тошкент - Урганч - 155 000;
20:00 Тошкент - Денов - 125 000.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍26
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сенатда Фарғонада вафот этган 15 ёшли ўсмир масаласи гапирилди. Сенаторлар ИИВ таклиф қилган қонунни рад этишган
Ёдингизда бўлса, 16 октябрь куни Қўқон шаҳрида жойлашган, Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси тасарруфидаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида 15 ёшли ўсмир 17 октябрь куни шу муассасада вафот этганди.
Ўсмирнинг ўлими қарийб икки ҳафта марҳумнинг яқинларидан яширилган.
Сенатнинг 36-ялпи мажлисида сенатор Манзура Салимова бўлиб ўтган ҳолатни кескин қоралади ва ИИВ таклиф этаётган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонун рад этилишини қўллаб-қувватлади.
👉 https://effect.uz/742

👍21🤬2
💥 "Сантос" логотипида Пеле учун ўзгариш бўлади
Бразилиянинг "Сантос" клуби яқин орада логотипини ўзгартириши мумкин. Афсонавий ҳужумчи Пеле шарафига ҳозирги логонинг герб қисмига тож қўшилади.
82 ёшли Пеле декабрь ойи бошидан бери касалхонада бўлиб турибди. Сўнгги кунларда унинг аҳволи оғирлашди, чунки саратон ўсиб бормоқда. Бундан ташқари, буйрак ва юрак дисфункцияси туфайли интенсив даволаниш талаб қилинади.
Маълумот учун, Пеле футбол тарихида уч карра жаҳон чемпиони бўлган ягона ўйинчи ҳисобланади. У 1958, 1962 ва 1970 йилларда мундиалда ғолиб бўлган. Пеле ФИФА талқинига кўра 20-асрнинг энг яхши футболчиси деб тан олинди, у фаолияти давомида 1279 та гол муаллифи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

👍15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ғаллани ташишга мажбурсан. Бўлмаса қамаласан" — ИИБ ходимларининг босимига учраган миришкорлик тадбиркор
Қашқадарёлик тадбиркор Нодир Маматов Ички ишлар ходимлари томонидан хар хил босимларга учраётганлигини маълум қилиб Effect.uz'га мурожаат қилди.
Унинг таъкидлашича, ИИБ ходимлари уни ғаллани бепулга ташишдан бош тортгани учун бир бор 10 кунга, иккинчи маротаба эса 15 кунга қамашган.
Бундан ташқари, ғалла мавсуми тугаган бўлса ҳам уни бошқа турдаги юкларни ташишга мажбурлашмоқда.
ИИБ ходимининг ҳаракатлари қонунийми?
👉 Тўлиқ видео
Telegram | Instagram | YouTube | Sport

🤬19👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Minerva City лойиҳасини эплолмаган MJ Developers Намангандаги «Наманган сквер»нинг бир қисмини фойдаланишга топширди
Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззақов Давлатобод туманидаги янги уй-жой мажмуаси очилиш маросимида:
«Наманган сквер» лойиҳасини якунига етишига шубҳа пайдо бўлганди. Биз ўтган ҳафтада инвесторлар - MJ Developers компанияси вакиллари билан гаплашиб олдик. Бугун лойиҳанинг биринчи қисмини фойдаланишга топшириш маросимидамиз».

👍13
Байрам кунлари истеъмолчиларга ёқилғи-энергия ресурсларини узлуксиз етказиб берилиши учун зарур чоралар кўриладими?
Энергетика вазирлигида тизимда фаолият юритаётган барча корхоналар раҳбарлари иштирокида байрам кунлари истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи иссиқлик электр станциялар ва марказлар барқарор ишлашини таъминлаш учун кунига ўртача 47-48 млн куб метр табиий газ етказиб берилади. Шунингдек, станциялар учун 70 минг тонна мазут ва 230 минг тонна кўмир ёқилғиси захираси яратилди.
Байрам кунлари истеъмолчиларга кунига ўртача 155 млн куб метр табиий газ, 2 минг тонна суюлтирилган газ, 5000 тонна автобензин, 5000 тонна кўмир ҳамда 235 млн кВт-соат электр энергияси етказиб берилиши таъминланади.

👍12🙏1