EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.6K videos
31 files
67.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
⚡️ИИВ «Абу Муаз Шомий»га қидирув эълон қилди

ИИВ Сирдарё вилоятида туғилган Муҳаммад Ўралов Муҳиддиновичга (тахаллуслари “Абу Муаз”, “Абу Муаз Шомий”, “Абу Муаз Ўзбекий”) қидирув эълон қилди.

Маълум бўлишича, ушбу шахс ЖКнинг 244(1) (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) ва 244(2) моддасида кўрсатилган жиноятларда гумонланмоқда.

У муқаддам Тошкент шаҳри Сергели тумани 4-мавзе “Софдил” МФЙ 22-уйда яшаган.

Алоҳида белгилари: бўйи 175-180 см, ўртача гавдали, думалоқ юзли, қора сочли, пешонаси кенг, қошлари ёйсимон, кўзлари қора-қисиқ, бурун va қулоқлари ўртача.

"У ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлсангиз

712313232,

712314708,

712332130,

712313433 телефон рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз.

Хабар берган шахсинг маълумоти va шахси сир сақланиши ҳамда рағбатлантирилиши кафолатланади
", - дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍18👎7
Абгор уйлар, ночор одамлар, масъулиятсиз масъуллар — Қосимов Сурхоннинг «қизил ҳудуди»га борди

Сурхондарё вилояти ҳокими ҳокимлик балансидаги ижтимоий уйда яшаётган 23 та оиланинг яшаш шароитлари билан танишди.

👉 https://effect.uz/747

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢9👍7🤬2
Қозоғистон йўлларида қолиб кетган 9 нафар ўзбекистонликлар қутқарилди

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Қозоғистон йўлларида кўплаб бахтсиз ҳодисалар рўй бермоқда.

👉 https://effect.uz/748

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10🙏2🤬1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода «Wyndham Bukhara» меҳмонхонаси очилди

Cобиқ «Bukhara Palace» меҳмонхонаси илк марта 1996 йилда очилган бўлиб, бугунги кунда «Wide Tent System» компанияси томонидан қайта реконструкция қилиниб, янги «Wyndham Bukhara» номи остида ўз фаолиятини бошламоқда.

👉 https://effect.uz/749

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон ҳокими Қорақалпоғистонга борди

Бугун, 27 декабрь куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Қорақалпоғистон Республикасига борди.

Нукус аэропортида Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси ва мутасаддилари томонидан қарши олинган Шуҳратбек Абдураҳмонов, қардошлар ҳамроҳлигида Президент ташаббуслари билан Андижон вилоятига бириктирилган Кегейли туманига йўл олди.

Ҳозирги дақиқаларда ушбу туманда бунёд этилган янги, 500 ўринли “Aqtuba textile group” корхонасининг очилиш маросими бошланди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍22👎5🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда «Тошкент — Душанбе» автомобиль йўлининг бир қисми вақтинча ёпилди

Сирдарё тумани ҳудудидан ўтувчи Халқаро аҳамиятдаги М-34 «Тошкент — Душанбе» автомобиль йўлининг 82 километрида жойлашган йўл ўтказгичнинг темир-бетон қисмида синиш ҳолати юзага келди.

Ҳокимликка кўра, ушбу носозликлар бартараф этилгунга қадар, барча транспорт воситалари ҳаракати вақтинча мазкур йўлга йўналишдош бўлган Халқаро аҳамиятдаги М-39 “Тошкент — Термиз” автомобиль йўлининг 873-882 километри ва давлат аҳамиятидаги 4Р-29 “М34 автойўли — М39 автойўли — Қозоғистон Республикаси чегараси” автомобиль йўлининг 0-7 километрдаги қисми орқали ташкил этилади.

“Барча йўналишларда ЙПХ постлари ташкил қилиниб, ҳаракат хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш чоралари кўрилган”, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8😱1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Quramax medical” МЧЖ, “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ мансабдор шахслари қамоққа олинди – ДХХ

Ёш гўдакларнинг умрига зомин бўлган дори воситаси ортидан “Quramax medical” МЧЖ ҳамда “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ мансабдор шахсларига жиноят иши қўзғатилди.

👉 https://effect.uz/749

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍36
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«18 нафар гўдакнинг ўлими сабаби ССВдан яширилган» — Беҳзод Мусаев

Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев видеомурожаат орқали Док-1 Макс дори воситасини ичиш натижасида дунёда кўз юмган 18 нафар боланинг ота-оналари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Шу билан бирга, мазкур ишга алоқадор бўлган ва хатоликка йўл қўйган барча айбдорлар жавобгарликка тортилиши ҳамда ҳеч ким билан муроса қилинмаслигини маълум қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍28🤬21😢14👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги газ «заправка»да ҳайдовчилар ўртасида катта жанжал содир бўлгани айтилмоқда. ИИБ суриштирувни бошлади

Ижтимоий тармоқларда “Оҳангаронда метан газ қуйиш шохобчасида жанжал” сарлавҳаси остида видео хабар тарқалмоқда.

Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри ёки туманида қайд этилмаган.

Ҳолат қачон, қаерда содир бўлгани тўғрисида қўшимча суриштирув олиб борилмоқда”, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11🤬3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Маккага кетаётган ўзбекистонлик зиёратчилар автобуси ЙТҲга учради 👉 https://effect.uz/741 Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
«Автобус ҳайдовчиси ухлаб қолган» — ТИВ Саудиядаги ЙТҲ юзасидан ахборот берди

Мазкур автобусда Ўзбекистондан борган 50 нафар ўзбекистонлик зиёратчиларидан 10 нафари жароҳатланган.

👉 https://effect.uz/751

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11😢4😱3🙏1
Ўзбекистонда 2023 йил таълим ва тиббиёт соҳаси учун 90 трлнга яқин пул ажратилади

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Консолидациялашган бюджетининг даромадлари 2023 йилда 310,7 трлн сўмни ҳамда харажатлар 343,2 трлн сўмни ташкил этади.

👉 https://effect.uz/752

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎23👍8🤬3
⚡️Tashkent City’да уй, иномарка, тақинчоқлар: Андижон собиқ ҳокимига оид жиноят ишининг янги тафсилотлари очиқланди

👉 https://effect.uz/753

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍18😱3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Аҳоли қадимий қўлёзмалар топса, биз уларни қабул қилиб оламиз»— Шоазим Миноваров

АОКАда Ислом цивилизацияси марказининг 2022 йилдаги фаолияти ҳамда «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» Давлат дастури ижросига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда Effect.uz мухбири Гулшода Эшонхонова ҳам иштирок этиб, масъулларга савол билан юзланди:

Қадимий қўлёзмалар ва исломий қўлёзмаларни топишда нималар қилинмоқда?

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9🔥3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёдаги кўприк таъмирталаб ҳолатда, транспорт ҳаракати қисман чекланган. Ҳоким вазиятни назоратига олди

Сирдарё вилояти ҳудудидан ўтган, 1976 йилда фойдаланишга топширилган М-34 “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг 82-километрида жойлашган йўл ўтказгич таъмирталаб ҳолатга келганлиги боис, транспорт ҳаракати қисман чекланди.

Лекин машиналар қатнови Термиз-Тошкент йўналишида ҳаракати бўйлаб давом этмоқда.

Ҳолат вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиев ва тегишли масъуллар томонидан атрофлича ўрганилган.

👉 https://effect.uz/755

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍19👎1😱1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Косонда 200 га яқин фермерлар кластердан ҳаққини ололмаётгани айтилмоқда Effect.uz’га Қашқадарё вилоятининг Косон туманида фаолият олиб борадиган «Koson baxt tekstil» кластери 200 нафарга яқин фермерларнинг жорий мавсум учун ишлаган ҳаққини бермаётганлиги…
Косонда кластердан ҳақдор фермерлар иши: «Koson baxt tekstil» баёнот берди

Аввалроқ Effect.uz’га Қашқадарё вилоятининг Косон туманида фаолият олиб борадиган «Koson baxt tekstil» кластери 200 нафарга яқин фермерларнинг жорий мавсум учун ишлаган ҳаққини бермаётганлиги, ёки кечиктираётгани тўғрисида хабар эълон қилинганди.

👉 https://effect.uz/754

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10🙏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда дарё ошиб, илмга интилган ўқувчи қиз ҳоким томонидан рағбатлантирилди

Ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган дарёдан қайиқда сузиб ўтган ўқувчи қиз воқеасига Сирдарё вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Маҳмудалиев эътибор қаратди.

Вилоят ҳокими Гулистон тумани Соҳилобод маҳалласидаги 15-умумтаълим мактабига ташриф буюрди ва видеода акс этган ҳолат иштирокчиси, асли Тошкент вилояти Бекобод тумани Янги ҳаёт маҳалласида яшовчи Замира Тўйчиеванинг онаси билан самимий суҳбатда бўлди.

“Аввало, қизингизни жасоратини кўриб қойил қолдим. Илмга чанқоқлиги шундоққина кўриниб турибди. Чуқур таълим олиши учун қўлимиздан келган барча ёрдамни кўрсатамиз!”, — деган вилоят ҳокими.

Шунингдек, Замира Тўйчиевага ўқишда фойдаланиши учун ноутбук, китоблар жамланмаси ҳамда янги йил совға қилинган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍36👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Wyndham Bukhara” — Сайёҳлар учун янги бир "бекат"

Туризмни жадал ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар ва зиёратчилар сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Бу эса табиийки, меҳмонхона ва хостелларга эҳтиёжни оширади.
Жорий йилнинг январь-декабрь ойлари давомида биргина Бухоро вилояти ҳудудида 78 та 2311 ўринлик жойлаштириш воситалари ташкил этилиши натижасида бугунги кунда ҳудудда 179 та 8 187 ўринлик меҳмонхона, 17 та 2 024 ўринга эга хостел, 213 та 1 932 ўринга эга ҳамда 4 та 85 ўринга эга бошқа тоифадаги жойлаштириш воситалари фаолият юритиб келмоқда.

Очилиш маросими ўтказилган “Wyndham Bukhara” меҳмонхонаси ҳам бугун Бухоро вилоятига ташриф буюрган сайёҳларга жаҳон стандартлари асосида хизмат кўрсатадиган 4 юлдузли меҳмонхонага айланди.

👉
Батафсил

👉 YouTube'да кўриш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12👎2🔥1🙏1