EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.6K videos
31 files
67.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Президент Санкт-Петербургга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.

Саммитда Ҳамдўстлик мамлакатлари етакчилари жорий йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қилишлари ва амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашишлари кўзда тутилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍16👎9🤬6
6 та ДСИга янги бошлиқ тайинланди

6 та давлат солиқ инспекциясига янги бошлиқ тайинланди, уларнинг тенг ярми аёллар
, дея хабар бермоқда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати.

🖊Давлат солиқ қўмитаси Раиси буйруғи билан:

🔸Кабулова Алмагул Оринбаевна Тахиатош тумани ДСИ;

🔸Рузимова Санобар Эгамбердиевна Тупроққалъа тумани ДСИ;

🔸Абдуллаев Сардор Аминбаевич Қўшкўпир тумани ДСИ;

🔸Султанов Иномжон Икромович Шовот тумани ДСИ;

🔸Қобилов Ҳусниддин Нурмухаммадович Гулистон шаҳар ДСИ;

🔸Инатова Дилрабо Эркиновна Ширин шаҳар ДСИ бошлиғи этиб тайинланди.

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларига раҳбар этиб тайинланган аёллар сони 7 нафарга етди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11👎5😱3
⚡️«Термиз» халқаро аэропорти реконструкциядан сўнг яна ишга туширилди

55 кунлик танаффусдан сўнг Термиз халқаро аэропорти самолётларни қабул қилиш ва жўнатиш учун яна очилди.

👉 https://effect.uz/706

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10🤬1
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Сиздан сўз сўрадим! Нима кераги бор бундай йиғилишни!?» — Кушербаевни депутатлик мандатини топширишга мажбур қилган воқеа Ижтимоий тармоқларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев билан боғлиқ воқеа юзасидан видео тарқалди. Видеода…
⚡️Расман! Расул Кушербаев депутатлик фаолиятини якунлади

Бугун 26 декабрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Ушбу мажлисда Марказий Сайлов комиссияси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевни муддатдан олдин ваколатларини тугатиш масаласи кўриб чиқилди.

Комиссия аъзолари бир овоздан унинг мандатини тугатишни қўллади. Қаршилар бўлмади.

Расул Кушербаев 23 декабрь куни муддатидан олдин депутатлик мандатини топширишга қарор қилганини маълум қилган эди:

Депутатлик фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Бундай ишлай олмас эканман. Бунга мажбур бўлганимдан афсусдаман.

Ишонч билдирган, қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат! Рози бўлинглар! Насиб қилса қолганини вақт кўрсатади. Аллоҳ мададкор бўлсин!”
, — деб ёзган эди Кушербаев.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎52😢25👍19🙏1
⚡️2023 йилда ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

Мақсад фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш, «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш учун дам олиш ва байрам кунларидан самарали фойдаланишни таъминлашдир.

👉 https://effect.uz/707

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Расул Кушербаев аризасида кетиш сабабини кўрсатмаган — Халқ қаҳрамонининг тақдирини ҳал қилган йиғилиш

Бугун 26 декабрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда Марказий Сайлов комиссияси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевни муддатдан олдин ваколатларини тугатиш масаласини кўриб чиқди.

Zoom платформасида ўтказилган йиғилишда икки нафар комиссия аъзолари қатнашмади.

Комиссия аъзолари 95-Чиноз округидан сайланган Кушербаевни муддатидан олдин ваколатини тугатиш аризасини бир овозда қўллашди, йиғилиш қатнашчиларидан ҳеч ким қаршилик кўрсатмади, бетарафлар ҳам йўқ...

МСК раиси йиғилишда Кушербаев ўз аризасида кетиш сабабини кўрсатмаганини маълум қилди.

Норасмий хабарларга кўра, мазкур воқеалардан кейин Президент депутат Расул Кушербаев билан боғлиқ вазиятдан хабардор бўлиб, Президент Администрациясида масъул лавозимга ишга олиш бўйича топшириқ берган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍53😢8👎2
⚡️ Йилнинг энг яхши UFC жангчиси аниқланди

👉 https://effect.uz/709

Telegram | Instagram | You tube
👍7
EFFECT.UZ | Расмий канал
Фарход Уразбаевич Эрманов Хоразм вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди. У Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Раиси лавозимига тасдиқланди. @effectuz
Хоразм вилояти собиқ ҳокими Фарҳод Эрмановнинг сенаторлик ваколати муддатидан олдин тугатилди

Олий Мажлис Сенати аъзоси Фарҳод Эрманов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси лавозимига тайинланганлиги муносабати билан унинг ёзма аризасига кўра, сенаторлик ваколати муддатидан илгари тугатилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10👎2🤬2🔥1
Президент Администрациясида янги тайинлов амалга оширилди

Олим Эргашевич Тўрақулов Президенти Администрацияси спичрайтер хизматига шўъба мудири лавозимига тайинланди.

Маълумот ўрнида, Тўрақулов бунга қадар Давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича бўлинмаси шўъба мудири лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11🤬3👎1🔥1
⚡️Тўра Боболов етиб келди. Тошкент прокурори энди Сурхондарёга ҳокимлик қилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

- Тўра Абдиевич Боболов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди;

- Тошкент шаҳар прокурори лавозимида ишлаб келган Улуғбек Бердиқобилович Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Тўра Боболов 2019 йилнинг майида Сурхондарё вилояти ҳокимига айланган эди. Боболов 2020 йил январида вилоят ҳокими лавозимига расман тасдиқланган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍33👎1