EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.6K videos
31 files
67.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Таиландда ҳарбий кема чўкиб кетди. 23 киши бедарак йўқолган, 6 киши вафот этган

Денгизчиларни қидиришда Қироллик денгиз флотининг вертолётлари, иккита самолёти ва тўртта кемаси қатнашмоқда.

👉 https://effect.uz/705

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10😱6
Тўра Боболов расман Сурхондарё ҳокимлигидан бўшатилди

Effect.uz манбаси маълумотига кўра Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов лавозимидан озод этилган.

Маълум қилинишича, бугун, 26 декабрь куни Тошкент шаҳар прокурори лавозимида ишлаган Улуғбек Қосимов янги ҳоким сифатида таништирилиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, Тўра Боболов 2019 йилнинг майида Сурхондарё вилояти ҳокимига айланган эди. Боболов 2020 йил январида вилоят ҳокими лавозимига расман тасдиқланган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍73👎3🙏2
⚡️ДТМ тугатилди, унинг ўрнига янги агентлик ишга туширилади

Давлат тест маркази (1994-2022-йиллар) тугатилди.

Унинг ўрнига 2023 йил 1 январдан "Билим ва малакаларни баҳолаш" агентлиги ўз ишини бошлайди.

Ушбу агентлик Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги негизида Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигига қарашли ташкилотга айланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍18👎4🙏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзим туққан бўлсам ҳам, сен ҳаромдан бўлгансан» — Ургутда она ўз боласини шафқатсизларча калтаклади

Ижтимоий тармоқларда она ўз боласини шафқатсизларча калтаклаётгани акс этган видео тарқалди.

Самарқанд вилояти Ургут туманида Жартепа қишлоғи Ватак маҳалласида истиқомат қилувчи онахон келини мунтазам равишда вояга етмаган боласини калтаклаётганидан шикоят қилиб,
muxbir.uz сайтига мурожаат қилган.

ИИБ матбуот котиби Жахонгир Сагдуллаевнинг маълум қилишича, мазкур воқеа шу куннинг ўзида тегишли масъуллар томонидан ўрганилиб, она ҳамда унинг фарзандини соғлиғи ва руҳий ҳолати мутахассислар томонидан назоратга олинган.

Шунингдек, ушбу ҳолатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🤬67👍17😢10😱2
Қибрайдаги ўйинлар ёхуд Кадастрлар палатаси нималар қиляпти?

Давлат кадастрлар палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси Қибрай туман филиалидан нега фуқаро норози?

👉 Мақола

👉 Видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🤬6👍5😱3
Президент Санкт-Петербургга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.

Саммитда Ҳамдўстлик мамлакатлари етакчилари жорий йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қилишлари ва амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашишлари кўзда тутилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍16👎9🤬6
6 та ДСИга янги бошлиқ тайинланди

6 та давлат солиқ инспекциясига янги бошлиқ тайинланди, уларнинг тенг ярми аёллар
, дея хабар бермоқда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати.

🖊Давлат солиқ қўмитаси Раиси буйруғи билан:

🔸Кабулова Алмагул Оринбаевна Тахиатош тумани ДСИ;

🔸Рузимова Санобар Эгамбердиевна Тупроққалъа тумани ДСИ;

🔸Абдуллаев Сардор Аминбаевич Қўшкўпир тумани ДСИ;

🔸Султанов Иномжон Икромович Шовот тумани ДСИ;

🔸Қобилов Ҳусниддин Нурмухаммадович Гулистон шаҳар ДСИ;

🔸Инатова Дилрабо Эркиновна Ширин шаҳар ДСИ бошлиғи этиб тайинланди.

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларига раҳбар этиб тайинланган аёллар сони 7 нафарга етди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11👎5😱3
⚡️«Термиз» халқаро аэропорти реконструкциядан сўнг яна ишга туширилди

55 кунлик танаффусдан сўнг Термиз халқаро аэропорти самолётларни қабул қилиш ва жўнатиш учун яна очилди.

👉 https://effect.uz/706

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10🤬1
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Сиздан сўз сўрадим! Нима кераги бор бундай йиғилишни!?» — Кушербаевни депутатлик мандатини топширишга мажбур қилган воқеа Ижтимоий тармоқларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев билан боғлиқ воқеа юзасидан видео тарқалди. Видеода…
⚡️Расман! Расул Кушербаев депутатлик фаолиятини якунлади

Бугун 26 декабрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Ушбу мажлисда Марказий Сайлов комиссияси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевни муддатдан олдин ваколатларини тугатиш масаласи кўриб чиқилди.

Комиссия аъзолари бир овоздан унинг мандатини тугатишни қўллади. Қаршилар бўлмади.

Расул Кушербаев 23 декабрь куни муддатидан олдин депутатлик мандатини топширишга қарор қилганини маълум қилган эди:

Депутатлик фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Бундай ишлай олмас эканман. Бунга мажбур бўлганимдан афсусдаман.

Ишонч билдирган, қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат! Рози бўлинглар! Насиб қилса қолганини вақт кўрсатади. Аллоҳ мададкор бўлсин!”
, — деб ёзган эди Кушербаев.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎52😢25👍19🙏1
⚡️2023 йилда ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

Мақсад фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш, «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш учун дам олиш ва байрам кунларидан самарали фойдаланишни таъминлашдир.

👉 https://effect.uz/707

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6