EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.6K videos
31 files
67.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Эр ўз хотинини ваҳшийларча ўлдирди

Эр шу вақтга қадар спиртли ичимлик истеъмол қилувчилар ва оилавий жанжалкашлар сифатида ИИОнинг профилактик ҳисобида турмаган.

👉 https://effect.uz/703

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10😢3
💥 ОЧЛнинг 2023-2024 йилги мавсум учун тақвими эълон қилинди

👉 https://effect.uz/704

Telegram | Instagram | You tube
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзимга ижобий баҳо берганим куним ҳокимликдан кетаман» — Зойир Мирзаев

Effect.uz мухбири Даврон Холбоев Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевга савол билан юзланди.

Савол.

Зойир Тойирович ижтимоий тармоқларда 2022 йилнинг энг зўр вилоят ҳокимини аниқлаш бўйича сўровнома ўтказилмоқда. Ушбу сўровномада энг кўп овозни сиз тўплагансиз. Бунга қандай муносабат билдирасиз?

“Зўр бўлиш керак, баҳони халқ беради. Ўзимга-ўзим баҳо беришни айтяпсизми?

Бу ҳеч қачон бўлмайди. Ўзимга ижобий баҳо берган куним, ҳокимликдан кетишим керак.

Чунки бу соҳадан зериккан бўламан”, — дейди вилоят ҳокими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍42👎15🤬4😱2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Афғон армиясининг элита махсус кучлари Украинага йўл олди

Ҳозир Эронда истиқомат қилаётган афғон армиясининг элита махсус кучлари Россия томонидан ёлланди. Бу ҳақда немис маданият тарихчиси Самед Шариф хабар берди.

Ушбу бўлинмалар Россия номидан Украинага кетмоқда.

Улар бир кечада Афғонистонни тарк этган ва ўз сафдошларини у ерда қолдирган америкаликларга бўлган ғазаблари туфайли жанг қилишмоқчи”
, — дейди Самед Шариф.

Шунингдек, Шариф руслар томонидан ёлланган шахслар, сўнгги 20 йил давомида ҳар кунги жангларда қатнашган фахрийлар эканлигини айтди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍53🤬13😢3👎2
Таиландда ҳарбий кема чўкиб кетди. 23 киши бедарак йўқолган, 6 киши вафот этган

Денгизчиларни қидиришда Қироллик денгиз флотининг вертолётлари, иккита самолёти ва тўртта кемаси қатнашмоқда.

👉 https://effect.uz/705

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10😱6
Тўра Боболов расман Сурхондарё ҳокимлигидан бўшатилди

Effect.uz манбаси маълумотига кўра Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов лавозимидан озод этилган.

Маълум қилинишича, бугун, 26 декабрь куни Тошкент шаҳар прокурори лавозимида ишлаган Улуғбек Қосимов янги ҳоким сифатида таништирилиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, Тўра Боболов 2019 йилнинг майида Сурхондарё вилояти ҳокимига айланган эди. Боболов 2020 йил январида вилоят ҳокими лавозимига расман тасдиқланган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍73👎3🙏2
⚡️ДТМ тугатилди, унинг ўрнига янги агентлик ишга туширилади

Давлат тест маркази (1994-2022-йиллар) тугатилди.

Унинг ўрнига 2023 йил 1 январдан "Билим ва малакаларни баҳолаш" агентлиги ўз ишини бошлайди.

Ушбу агентлик Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги негизида Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигига қарашли ташкилотга айланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍18👎4🙏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзим туққан бўлсам ҳам, сен ҳаромдан бўлгансан» — Ургутда она ўз боласини шафқатсизларча калтаклади

Ижтимоий тармоқларда она ўз боласини шафқатсизларча калтаклаётгани акс этган видео тарқалди.

Самарқанд вилояти Ургут туманида Жартепа қишлоғи Ватак маҳалласида истиқомат қилувчи онахон келини мунтазам равишда вояга етмаган боласини калтаклаётганидан шикоят қилиб,
muxbir.uz сайтига мурожаат қилган.

ИИБ матбуот котиби Жахонгир Сагдуллаевнинг маълум қилишича, мазкур воқеа шу куннинг ўзида тегишли масъуллар томонидан ўрганилиб, она ҳамда унинг фарзандини соғлиғи ва руҳий ҳолати мутахассислар томонидан назоратга олинган.

Шунингдек, ушбу ҳолатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🤬67👍17😢10😱2
Қибрайдаги ўйинлар ёхуд Кадастрлар палатаси нималар қиляпти?

Давлат кадастрлар палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси Қибрай туман филиалидан нега фуқаро норози?

👉 Мақола

👉 Видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🤬6👍5😱3
Президент Санкт-Петербургга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.

Саммитда Ҳамдўстлик мамлакатлари етакчилари жорий йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қилишлари ва амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашишлари кўзда тутилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍16👎9🤬6
6 та ДСИга янги бошлиқ тайинланди

6 та давлат солиқ инспекциясига янги бошлиқ тайинланди, уларнинг тенг ярми аёллар
, дея хабар бермоқда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати.

🖊Давлат солиқ қўмитаси Раиси буйруғи билан:

🔸Кабулова Алмагул Оринбаевна Тахиатош тумани ДСИ;

🔸Рузимова Санобар Эгамбердиевна Тупроққалъа тумани ДСИ;

🔸Абдуллаев Сардор Аминбаевич Қўшкўпир тумани ДСИ;

🔸Султанов Иномжон Икромович Шовот тумани ДСИ;

🔸Қобилов Ҳусниддин Нурмухаммадович Гулистон шаҳар ДСИ;

🔸Инатова Дилрабо Эркиновна Ширин шаҳар ДСИ бошлиғи этиб тайинланди.

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларига раҳбар этиб тайинланган аёллар сони 7 нафарга етди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11👎5😱3