EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.4K photos
15.5K videos
31 files
67.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Абдуқодир Мўминовга ҳужум қилганлар қидирилмоқда. Воқеа жойидан беш кишининг бармоқ изи топилган

Ушбу жиноятни фош этиш мақсадида малакали ходимлардан иборат тергов-тезкор гуруҳи тузилди.

👉 https://effect.uz/678

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍33🔥4😱2
Ҳарбий прокуратурада тайинловлар амалга оширилди

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия полковниги Отабек Акбарович Холбоев Ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Отабек Холбоев тайинловга қадар Тошкент ҳарбий прокурори лавозимида ишлаган.

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия подполковниги Қахрамон Анварович Исроилов Ҳарбий прокурорнинг ўринбосари лавозимига тайинланди. Қ.Исроилов тайинловга қадар Навоий ҳарбий прокурори лавозимида ишлаган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍31🔥19
Тошкент прокурорининг унвони кўтарилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Бердиқобилович Қосимовга 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси махсус унвони берилди.

“Бош прокуратура жамоаси Улуғбек Бердиқобиловични берилган олий даражали махсус унвон билан табриклаб, куч-қувват, саломатлик ва ишларида улкан зафарлар тилаб қолади!”, дейилади Бош прокуратура хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига тайинланиши кутилаётган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍27👎5🔥2
🏆 ЖЧ-2022: Тарихга айланган турнирнинг энг эмоционал фотолар жамланмаси

Қатардаги мундиалдан эсдалик бўлиб қолган кадрларни ажойиб изоҳлари билан ўқинг.

👉 https://effect.uz/679

Telegram | Instagram | You tube
👍7
Синдзо Абэнинг қотили руҳий соғлом деб топилди — Kyodo

Япония прокуратураси психиатрик текширувдан сўнг собиқ бош вазир Синдзо Абэнинг қотилига айблов қўйишга қарор қилди.

👉 https://effect.uz/680

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14😱1
Байден ва Зеленский ўртасида келишмовчилик юзага келди

Украина президенти 21 декабрь куни Вашингтонга борди ва у ерда Оқ уй раҳбари билан музокаралар ўтказди ва АҚШ Конгрессида нутқ сўзлади.

👉 https://effect.uz/681

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍20👎8🤬4🙏1
Андижондаги ёнғинда 3 одам ҳалок бўлди

22 декабрь куни соат 19:15 да Андижон шаҳар, С.Абдуллаев 5-тор кўчасида жойлашган уйида ёнғин содир бўлган.

Ҳодиса натижасида уйнинг тахминан 70 кв.м. майдонда томи, шифти ва уй-жиҳозлари ёнган.

Ёнғинни бартараф этиш жараёнида 3 нафар фуқаронинг куйган жасади топилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7😢3
Президент Россияга ташриф буюриши кутилмоқда

👉 https://effect.uz/682

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍30👎17🙏2
Раҳимжон Ҳакимов Президент маслаҳатчисига ўринбосар бўлди

Вазир ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов эндиликда Президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида фаолият олиб боради.

Маълумот ўрнида, Ҳакимов тайинловга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Раҳим Ҳакимов 1983 йилда Наманган вилояти Чуст шаҳрида туғилган. Ўзбек ҳуқуқшунос олими, сиёсатчи, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати (2015—2019).

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8🔥4😱4😢3👎2
💥 "Турон" авжида!

“Турон” клуби декабрь ойидаги йиғин чоғидаёқ селекциядаги фаоллиги эвазига ўзи учун керакли футболчилар билан келишувларга эришишда давом этмоқда.

Бу борада “Турон” клуби матбуот хизмати бир қатор янги ўйинчилар билан шартномалар имзоланганлиги ҳақида эълон қиляпти. Жумладан, “Навбаҳор”ни тарк этган Азим Аҳмедов ва дарвозабон Раҳим Давронов билан бир йиллик шартномалар тузилди.

Шунингдек, “Қўқон-1912” билан хайрлашган Қувондиқ Рўзиев ҳамда Шохназар Норбеков билан ҳам мавсум охирига қадар келишувларга эришилди.

Қолаверса, “Локомотив” шарафини ҳимоя қилган Хуршид Мухторов ҳам “Турон” билан бир йилга мўлжалланган шартнома тузди.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. “Турон” икки нафар ўйинчиси билан ҳамкорликни яна давом эттиради. Жумладан, Билолхон Тошмирзаев билан Ҳумоюн Муртазоев икки йиллик шартномага имзо чекишди.


Telegram | Instagram | You tube
👍10👎6😢1
Ўзбекистон ва Япония атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик меморандумини имзолади

Япония Орол денгизи қуришининг оқибатларини бартараф этишда Ўзбекистонга кўмак беради.

👉 https://effect.uz/683

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎4🔥2🙏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кушербаев қарорида қатъий қолади!

"Кўзимда ёш билан ёздим, қарор ўзимники. Ҳеч қандай босим бўлмади. Барча сайловчиларимга раҳмат. Уларнинг овози билан шу даражага келдим. Ўйлайманки, оз бўлса—да, амалий ишлар қила олдим!"

Расул Кушербаев

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢71👍25
⚡️ ЎФАнинг йил якунларига бағишланган ҳисобот конгресси ўтказилади

Тадбирда ЎФАнинг 2022 йилги фаолияти, амалга оширган ишлари ва молиявий ҳисоботи, кейинги йилги режалари ҳақида сўз юритилди.

Конгрессда ЎФАнинг 2021 йил 25 декабрда ўтказилган навбатдан ташқари конгресс баёни, молиявий ҳисоботни ўз ичига олган 2021 йил учун аудиторлик ҳисоботи тасдиқланди. ЎФАнинг 2022 йил фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи видео шаклида тақдим этилди. Кун тартибидан ўрин олган масалалар тасдиқлангач, тақдирлаш маросими ўтказилди.

Унда ўзбек футболининг 110 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ мутасаддилар — Жаҳонгир Усмонов, Алишер Хаджаев, Меҳриддин Абдуллаев, Сакен Пўлатов, Ойбек Қосимов, Аваз Каримов, Азамат Абдураимов, Илҳом Шарипов, Эдита Миробидова, Карима Юлдашевага "Ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун" кўкрак нишонлари топширилди. Наманган ФА энг яхши ҳудудий ассоциация деб топилди.


Telegram | Instagram | You tube
👍15🤬3👎2🙏1