EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.4K photos
15.5K videos
31 files
67.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев қўшни мамлакатга етказиб берилган инсонпарварлик ёрдами ҳақида фикр билдирди:

«Қиш қаттиқ келганини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон раҳбариятининг дастурига асосан, Афғонистон халқига бу йилнинг ўзида еттинчи маротаба инсонпарварлик ёрдамини олиб келдик.

Балх вилояти губернатори Муҳаммад Довуд Музаммил билан суҳбатлашганимизда, у «Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги чегара — дўстлик чегараси. Биз Ўзбекистон томонидан фақат файз ва барака кўриб келяпмиз. Бугунги кунда бизга энг яқин, биродарлик муносабатларини кўрсатаётган давлат ҳам шу. Биз Ўзбекистон билан ҳар томонлама муносабатларни кенгайтириш, мустаҳкамлаш ва ҳар қандай масалани дўстона ҳал қиламиз», дея таъкидлади».

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎37👍10
Forwarded from OFFSIDE.UZ | RASMIY
💫 Бир муҳаббат тарихи. Месси ва Антонелла қандай танишган?

Кўпчиликка Месси ва Антонелла қандай танишиб қолгани, албатта, қизиқ. Рокуццо Лионелнинг болаликдаги дўсти ва 2017 йилдан бери рафиқаси...

👉 https://effect.uz/661

Telegram | Instagram | You tube
👍18🔥1
Қорақалпоғистонда умумий қуввати 1500 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилади

Бугун, Тошкент шаҳрида Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси билан Қорақалпоғистонда умумий қуввати 1500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш бўйича шартномалар имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Унда Саудия Арабистони Инвестициялар вазири Халед ал-Фалех, “ACWA Power” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян, Ўзбекистон Энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж.Ходжаев ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Мазкур йирик қувватли шамол электр станцияси 2026-йилда ишга туширилиши, йилига 5,2 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқариши ва бунинг натижасида йилига 1,5 млрд куб метр табиий газ тежалиши режалаштирилган.

Аҳамиятлиси, станцияда 300 МВт/550 МВт-соат электр сақлаш кимёвий батареялари (аккумуляторлар) ўрнатилади. Ушбу батареялар шамол турбиналаридан чиқувчи ўзгарувчан электр энергиясини ростлаб беради.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍22🔥1
🗞 Мутолаа учун. Эртаклар, албатта, яхшилик билан якун топади!

Лионель Месси – Жаҳон чемпиони! Лео 35 ёшида бир футболчи эришиши мумкин бўлган барча совринларга эришди. Яқинда у бир умр кўтаришни орзу қилган кубокни боши узра кўтарди...

📌 Леонинг болаликдаги қийинчиликлари

🌪 "Барса"га келиш тарихи

⚡️ Терма жамоадан кетиши

🥈 Финалдаги муваффақиятсизликлар

👉 https://effect.uz/628

Telegram | Instagram | You tube
👍15👎1
Қибрайдаги ўйинлар ёхуд Кадастрлар палатаси нималар қиляпти?

Давлат кадастрлар палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси Қибрай туман филиалидан нега фуқаро норози?

👉 Мақола

👉 Видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😱4👍3😢3
❗️Илк марта якшанбага тўғри келган байрам — дам олиш куни душанба кунига кўчирилади

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ:

ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” 2023 йилда якшанба – дам олиш кунига тўғри келганлиги муносабати билан ушбу дам олиш куни 2023 йил 2 октябрь – душанба кунига кўчирилади.

Бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмайди.

@effectuz
🙏5👍3
Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади.

Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

31 декабрь — шанба (Президентнинг ўтган йилги фармони асосида 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни);

1 январь — якшанба (Янги йил байрами);

2 январь — душанба (иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни);

3 январь — сешанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 7 январь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни).

30 декабрь (жума) ва 4 январь (чоршанба) кунлари иш куни бўлади.

@effectuz
👍21
⚡️ Азимжон Аҳмедов - "Турон" футболчиси!

"Навбаҳор" клуби ва Ўзбекистон миллий жамоасига номзод яримҳимоячи Азимжон Аҳмедов Суперлига дебютанти "Турон" сафига қўшилди.

"Янги мавсумдан Суперлигада иштирок этадиган жамоамиз таркибни янада кучайтириш мақсадида трансфер жараёнларига қизғин киришди. Хусусан, Ўзбекистон миллий жамоасига номзод футболчи Азимжон Аҳмедов жамоамиз сафига қўшилди. Тажрибали футболчи ва клубимиз ўртасида бир йиллик муддатга мўлжалланган расмий шартномага имзо чекилди", — дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, Азимжон Аҳмедов ўтган мавсумларда "Навбаҳор" ва "Пахтакор" клублари шарафини ҳимоя қилган.

Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Ашурматов мураббийлигидаги "Турон" 2022 йил якунида Про лигада 3-ўринни эгаллаб, ўтиш ўйинида "Локомотив"ни мағлуб этган ҳолда Суперлигага йўлланма олди.


Telegram | Instagram | You tube
👍7
Ўзбекистонда янги авиакомпания очилди

Panorama Airways авиакомпанияси “Тошкент-Урганч-Тошкент” йўналиши бўйича илк парвозини амалга оширди. Бугун эрталаб эса илк бор Тошкентдан Москвага самолёт учди.

Рейслар шунингдек, Россия, Бирлашган Араб Амирликлари, Исроил, Саудия Арабистони, Жанубий Корея ва бошқа давлатларга ҳам амалга оширилади
.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13🙏3
📌 Роналду "Ал-Наср"га ўтиб, ЖЧ-2030 элчиси бўлади!

Бу ҳақда Испаниянинг таниқли Marca нашри маълум қилди.

👉 https://effect.uz/663

Telegram | Instagram | You tube
👎5👍2
Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини очиқ суд жараёнида кўриб чиқиш давом этмоқда. Бугун бўлиб ўтган суд мажлисидаги суд тергови доирасида 35 нафар гувоҳ сўроқ қилинди.

@effectuz
👍11👎8