EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.3K photos
15.5K videos
31 files
67.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
💥 АПЛдан ажойиб янгиликлар!

BBC хабарига кўра, Англия Премьер-Лигасида вақтинчалик ўзгаришлар жорий этилади.

👉 https://effect.uz/658

Telegram | Instagram | You tube
👍5
Расул Кушербаев бюджет лойиҳаси муҳокамаси ҳақида

@effectuz
🔥48👍20😱9🤬6
Газ эскпортида Ўзбекистон ва Хитой статистикасидаги фарқ қандай келиб чиқмоқда?

Саволга Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов жавоб берди.

– Бу ерда тан олиш керак, икки мамлакатнинг статистик ҳисоботларида фарқ бор. Сабаби, бизнинг статистикада фақатгина экспорт қилинган газнинг ҳажми ва унинг суммаси чиққан бўлса, Хитой тарафи эса, умуман Ўзбекистондан импорт қилинган товар ва маҳсулотлар хизматларини инобатга олган.

Ва бу ерда Ўзбекистондан экспорт қилинган газдан ташқари, Ўзбекистон ҳудудидан Туркманистондан тортиб Хитойгача кетган газ қувури бор. У ерда бизнинг ҳудудда “Азиатрансгаз” қўшма корхонаси бор. Ушбу корхона газ транспортини амалга ошириб беради.

Яъни Ўзбекистон ҳудудидан транспорт қилинган газ ва транзит хизматлари учун тўланган пул. Мана шу иккита суммани қўшганда Хитой статистикаси берган рақам келиб чиқади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎16👍6🤬3😢1
Ўзбекистоннинг кам сонли қўрқмас депутатларидан бири фаолиятини якунламоқда

"Депутатлик фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Бундай ишлай олмас эканман. Бунга мажбур бўлганимдан афсусдаман. Ишонч билдирган, қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат! Рози бўлинглар! Насиб қилса қолганини вақт кўрсатади. Аллоҳ мададкор бўлсин!", деб ёзган Кушербаев ўзининг каналида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢78😱28👍8👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ёрдами Афғонистонга етиб борди

22 декабрь куни Ўзбекистон ҳукуматининг биродар афғон халқига энг бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда кийим-кечаклардан иборат жами 170 тонналик навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юклари ортилган автомашиналар карвони Ҳайратон чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилояти шимолидаги Калдор туманига етказилди.

Қўшни давлатнинг Ҳайратон шаҳрида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди. Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили ва Сурхондарё вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация аъзоларини Ҳайратон шаҳрида Балх вилояти губернатори, провинциянинг бошқа бошқарув идоралари вакиллари кутиб олган.

48 тонна ун, 30 тонна шакар, 48 тонна буғдой, 15 тонна ўсимлик ёғи, 10 минг дона консерваланган гўшт маҳсулотлари , 22 тонна макарон, 1000 жуфт эркаклар ва болалар уст кийими, 1000 жуфт болалар, эркаклар ва аёллар оёқ кийимидан ташкил топган беғараз ёрдам Балх вилояти бошқарув идоралари вакилларига топширилди.

«Қўшни биродар ўзбек халқи Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш, аҳолисининг мушкулини осон қилишдек хайрли ишларда бош бўлаётганидан биз афғон халқи жуда ҳам миннатдормиз», дейди Балх вилояти губернатори Мулло Муҳаммад Довуд Музаммил.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎33👍17
Panorama Airways ўзининг биринчи йўловчи рейсини амалга оширди

22 декабрь куни Ўзбекистоннинг «Panorama Airways» хусусий авиакомпанияси Тошкент-Урганч-Тошкент йўналиши бўйича илк тижорий рейсни амалга оширди. 144 йўловчидан иборат Airbus А320 ҳаво кемаси самолёти маҳаллий вақт билан соат 21:50 да белгиланган аэропортга учиб кетди.

Самолёт, пойтахтнинг халқаро аэропортидан жўнаб кетишидан аввал, биринчи рейснинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

2021 йилда ташкил этилган «Panorama Airways» хусусий авиакомпанияси Ўзбекистон, шунингдек, БАА, Исроил, Саудия Арабистони, Россия, Жанубий Корея ва бошқа давлатларга йўловчи ҳаво ташишларини амалга ошириши режалаштирилган. Авиакомпаниянинг навбатдаги парвози 23 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:00 да Тошкент — Москва йўналиши бўйича амалга оширилиши режалаштирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12
EFFECT.UZ | Расмий канал
Ўзбекистоннинг кам сонли қўрқмас депутатларидан бири фаолиятини якунламоқда "Депутатлик фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Бундай ишлай олмас эканман. Бунга мажбур бўлганимдан афсусдаман. Ишонч билдирган, қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат! Рози бўлинглар!…
Кушербаевнинг кетишини жамоатчилик фаоллари жуда оғир қабул қилмоқда

"Биз Олий Мажлис Сенати раисидан ва Қонунчилик палатаси спикеридан:

халқ депутатининг бундай қарорга келишига сабаб бўлган барча ҳолатларга аниқлик киритилишини ва ўртада қандайдир босим ёки тазйиқлар бўлган-бўлмаганлигига ойдинлик киритилишини талаб қиламиз!”

👉 https://effect.uz/660

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍140🔥17😢14😱2🙏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев қўшни мамлакатга етказиб берилган инсонпарварлик ёрдами ҳақида фикр билдирди:

«Қиш қаттиқ келганини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон раҳбариятининг дастурига асосан, Афғонистон халқига бу йилнинг ўзида еттинчи маротаба инсонпарварлик ёрдамини олиб келдик.

Балх вилояти губернатори Муҳаммад Довуд Музаммил билан суҳбатлашганимизда, у «Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги чегара — дўстлик чегараси. Биз Ўзбекистон томонидан фақат файз ва барака кўриб келяпмиз. Бугунги кунда бизга энг яқин, биродарлик муносабатларини кўрсатаётган давлат ҳам шу. Биз Ўзбекистон билан ҳар томонлама муносабатларни кенгайтириш, мустаҳкамлаш ва ҳар қандай масалани дўстона ҳал қиламиз», дея таъкидлади».

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎37👍10
Forwarded from OFFSIDE.UZ | RASMIY
💫 Бир муҳаббат тарихи. Месси ва Антонелла қандай танишган?

Кўпчиликка Месси ва Антонелла қандай танишиб қолгани, албатта, қизиқ. Рокуццо Лионелнинг болаликдаги дўсти ва 2017 йилдан бери рафиқаси...

👉 https://effect.uz/661

Telegram | Instagram | You tube
👍18🔥1
Қорақалпоғистонда умумий қуввати 1500 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилади

Бугун, Тошкент шаҳрида Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси билан Қорақалпоғистонда умумий қуввати 1500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш бўйича шартномалар имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Унда Саудия Арабистони Инвестициялар вазири Халед ал-Фалех, “ACWA Power” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян, Ўзбекистон Энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж.Ходжаев ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Мазкур йирик қувватли шамол электр станцияси 2026-йилда ишга туширилиши, йилига 5,2 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқариши ва бунинг натижасида йилига 1,5 млрд куб метр табиий газ тежалиши режалаштирилган.

Аҳамиятлиси, станцияда 300 МВт/550 МВт-соат электр сақлаш кимёвий батареялари (аккумуляторлар) ўрнатилади. Ушбу батареялар шамол турбиналаридан чиқувчи ўзгарувчан электр энергиясини ростлаб беради.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍22🔥1
🗞 Мутолаа учун. Эртаклар, албатта, яхшилик билан якун топади!

Лионель Месси – Жаҳон чемпиони! Лео 35 ёшида бир футболчи эришиши мумкин бўлган барча совринларга эришди. Яқинда у бир умр кўтаришни орзу қилган кубокни боши узра кўтарди...

📌 Леонинг болаликдаги қийинчиликлари

🌪 "Барса"га келиш тарихи

⚡️ Терма жамоадан кетиши

🥈 Финалдаги муваффақиятсизликлар

👉 https://effect.uz/628

Telegram | Instagram | You tube
👍15👎1
Қибрайдаги ўйинлар ёхуд Кадастрлар палатаси нималар қиляпти?

Давлат кадастрлар палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси Қибрай туман филиалидан нега фуқаро норози?

👉 Мақола

👉 Видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😱4👍3😢3
❗️Илк марта якшанбага тўғри келган байрам — дам олиш куни душанба кунига кўчирилади

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ:

ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” 2023 йилда якшанба – дам олиш кунига тўғри келганлиги муносабати билан ушбу дам олиш куни 2023 йил 2 октябрь – душанба кунига кўчирилади.

Бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмайди.

@effectuz
🙏5👍3
Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади.

Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

31 декабрь — шанба (Президентнинг ўтган йилги фармони асосида 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни);

1 январь — якшанба (Янги йил байрами);

2 январь — душанба (иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни);

3 январь — сешанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 7 январь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни).

30 декабрь (жума) ва 4 январь (чоршанба) кунлари иш куни бўлади.

@effectuz
👍21
⚡️ Азимжон Аҳмедов - "Турон" футболчиси!

"Навбаҳор" клуби ва Ўзбекистон миллий жамоасига номзод яримҳимоячи Азимжон Аҳмедов Суперлига дебютанти "Турон" сафига қўшилди.

"Янги мавсумдан Суперлигада иштирок этадиган жамоамиз таркибни янада кучайтириш мақсадида трансфер жараёнларига қизғин киришди. Хусусан, Ўзбекистон миллий жамоасига номзод футболчи Азимжон Аҳмедов жамоамиз сафига қўшилди. Тажрибали футболчи ва клубимиз ўртасида бир йиллик муддатга мўлжалланган расмий шартномага имзо чекилди", — дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, Азимжон Аҳмедов ўтган мавсумларда "Навбаҳор" ва "Пахтакор" клублари шарафини ҳимоя қилган.

Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Ашурматов мураббийлигидаги "Турон" 2022 йил якунида Про лигада 3-ўринни эгаллаб, ўтиш ўйинида "Локомотив"ни мағлуб этган ҳолда Суперлигага йўлланма олди.


Telegram | Instagram | You tube
👍7
Ўзбекистонда янги авиакомпания очилди

Panorama Airways авиакомпанияси “Тошкент-Урганч-Тошкент” йўналиши бўйича илк парвозини амалга оширди. Бугун эрталаб эса илк бор Тошкентдан Москвага самолёт учди.

Рейслар шунингдек, Россия, Бирлашган Араб Амирликлари, Исроил, Саудия Арабистони, Жанубий Корея ва бошқа давлатларга ҳам амалга оширилади
.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13🙏3