🏅 ФИФА The Best-2022 совринига номзод бўлган дарвозабонлар рўйхатини эълон қилди
Соврин учун даъвогарлар орасида Алиссон (“Ливерпуль”, Бразилия), Яссин Буну (“Севилья”, Марокаш), Тибо Куртуа (“Реал”, Бельгия), Доминик Ливакович (“Динамо Загреб”, Хорватия), Майк Меньян (“Милан”, Франция), Эмилиано Мартинес ("Астон Вилла", Аргентина) ва Мануэль Нойер ("Бавария", Германия) жой олган.
Ғолибни аниқлашда футболчиларнинг 2021 йил 8 августдан 2022 йил 18 декабргача бўлган даврдаги натижалари кўриб чиқилади. Тақдирлаш маросими 2023 йилнинг 27 февралида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, “Челси” ва Сенегал терма жамоаси дарвозабони Эдуард Менди ўтган мавсум “Йилнинг энг яхши дарвозабони” деб топилганди.
Telegram | Instagram | You tube

👍12🙏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буюк қозоқ адиби Абай ижодига бағишланган кўргазмадан видеорепортаж
Жорий йилнинг 19 декабрь куни Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида қозоқ адиби ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ҳаёти ва ижодига бағишланган “Абай. Қардош халқлар мероси” кўргазмаси очилди.
30 декабргача давом этадиган кўргазмада қозоғистонликларнинг кундалик маиший ҳаётида фойдаланувчи, декоратив-амалий санъат буюмлари, Абай ҳаёти ва ижодига бағишланган тасвирий санъат асарлари, графиклари, шунингдек Абайнинг асарлари намойиш этилмоқда.
“Абай. Қардош халқлар мероси” кўргазмаси қатор бўлимлардан иборат бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олган:
• Кўчманчи маданият Абай ижоди шаклланишидаги асосий омил;
• Абай ижодида Алишер Навоийнинг тутган ўрни;
• Абай ҳаётининг асосий босқичлари;
• Абай қаҳрамонлари ва сюжетлари мусаввирлар А. Кастеева, У. Тансикбаева, Е. Сидоркина, Н. Отепбаева ва бошқалар ижодида.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport

👍9
🗞 Мутолаа учун. Эртаклар, албатта, яхшилик билан якун топади!
Лионель Месси – Жаҳон чемпиони! Лео 35 ёшида бир футболчи эришиши мумкин бўлган барча совринларга эришди. Яқинда у бир умр кўтаришни орзу қилган кубокни боши узра кўтарди...
📌 Леонинг болаликдаги қийинчиликлари
🌪 "Барса"га келиш тарихи
⚡️ Терма жамоадан кетиши
🥈 Финалдаги муваффақиятсизликлар
👉 https://effect.uz/628

👍27🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент улар кўрсатган йўлдан юрманг — Косонсойдаги ўзгаришлар кўзбўямачиликми?
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқин кунларда Наманган вилоятига ташриф буюриши кутилмоқда.
Давлат раҳбарининг ташрифига Косонсой тумани жиддий тайёргарлик кўрмоқда, яъни ҳаммаси сценарий бўйича кетяпти десак адашмаган бўламиз.
Мирзиёев тоғли туманга келишини эшитган косонсойликлар таҳририятимизга мурожаат қилишди.
Уларнинг айтишига қараганда, раҳбарлар Президентни асосий йўлдан (Наманган—Косонсой) олиб келишни режаллаштиришган.
Лекин аҳоли Мирзиёевдан йўллари абгор, муаммоларга тўла Тўрақўрғон—Косонсой йўналишидан келишни илтимос қилишди.
“Мен “Такаранг” МФЙда кўп йиллардан буён истиқомат қиламан. Ёзда устачилик билан шуғулланаман, қишда таксистлик қиламан. Президентдан илтимос қилар эдим, раҳбарлар кўрсатган йўлдан юрманг! Бу йўлларни аҳволини кўринг”, — дейди фуқаролардан бири.

👍53🙏5😢3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон-Қозоғистон саммитида қандай ҳужжатлар имзоланди?
Ўзбекистон-Қозоғистон саммити кун тартибининг кўлами ва имзоланган ҳужжатлар аҳамиятига кўра қардош мамлакатлар ўртасидаги муносабатларда тарихий воқеа бўлди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Ўзбекистон-Қозоғистон саммити кун тартибининг кўлами ва имзоланган ҳужжатлар аҳамиятига кўра қардош мамлакатлар ўртасидаги муносабатларда тарихий воқеа бўлди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎3
«Мўъжизалар вақти» хайрия ярмаркасида иштирок этишга таклиф қиламиз
2022 йил 23 декабрь куни Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон ногиронлар уюшмалари ва бошқа ташкилотлар кўмагида «Мўъжизалар вақти» 21 йиллик хайрия ярмаркаси бўлиб ўтади.
Ярмаркада имконияти чекланган ва оғир турмуш шароитида яшовчи болалар томонидан ясалган 2000 дан ортиқ ижод намуналари, жумладан, расмлар, откриткалар, юмшоқ ўйинчоқлар, зардўзлик, заргарлик буюмлари ва бошқа кўп нарсалар намойиш этилади.
Бу галги ярмарканинг муҳим ўзига хос жиҳати қўшни давлатлардан инклюзия ва тўсиқлардан холилик мавзусида профиль яратувчи экспертларнинг иштироки, шунингдек, экологик масъулиятни ошириш, экотизимларни асраш ва табиатга ҳурмат бўйича билимларни оммалаштириш бўлади.
Кўргазмада йиғилган барча маблағлар болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш учун иштирокчи ташкилотларга берилади.
Ярмарка вақти: 14:00 дан 19:00 гача
Манзил: «Hyatt Regency Tashkent" меҳмонхонаси
Кириш бепул

👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Касбида кластердан норози фермерлар иши: Шуҳрат Ғаниевга саволлар, ҳоким Тўхтамурод Мелиевга эътирозлар...
Қашқадарё вилоятининг Касби туманида 200 дан ортиқ фермерлар “Индорама Агро” кластеридан норози. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир килограмм пахта хом-ашёсининг минимал нархини 10025 сўм этиб белгилади.
Бироқ кластерлар жаҳон бозорида пахта нархининг тушиб кетгани боис бунга норозилик билдириб, вазирликдан нархни туширишни талаб қилмоқда. Бошқа тарафда эса фермерлар кластер пахтани 8000 минг сўмдан кўпга сотиб олмаётганидан ўксинади. Касби туманида ҳам деярли худди шундай ҳолат. Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниевга саволларимиз бор.
Effect.uz бу бўйича ўрганиш ишларини олиб бориши керак эди, аммо туман ҳокими Тўхтамурод Мелиевнинг масалага панжа ортидан қарагани, фермерлар ва кластер вакиллари ўртасида содир бўлаётган муаммоларга бефарқлиги ва журналистлар билан мулоқотда бўлмагани учун иш охирига етказилмасдан қолди.
Буни қарангки, Effect.uz туманда тўрт кундан бери “фермерлар-кластер вакили-ҳоким ва бошқа масъуллар” билан учрашув ташкиллаштира олмади. Ваҳоланки, биз бу ҳаракатларни холисликни таъминлаш йўлида амалга ошираётган эдик.
Аммо ҳокимнинг баҳоналари, кластердан садо чиқмагани, масъулларнинг бефарқлиги шубҳа остида шубҳа туғдираверади. Воқеалар ривожини кузатамиз!

👍29
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент. Кластер. Саботаж. «ИНДОРАМА АГРО» бизга керак эмас!»
Қашқадарёнинг Касбисида косаси оқармаётган фермерлар... Шуҳрат Ғаниев масалани қандай ечади?
Сиз баҳона қилаётган тола нарҳининг жаҳон бозоридаги тушишига фермерлар сабабчи эмасми?
Йўқми, ундай бўлса нега уларни қийнаяпсиз, мабодо, шахсий манфаат инсон қадри улуғланаётган юртда инсондан ҳам устун бўлмаяптими сизлар учун.
Маълумки, кластер шахсан Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан йўлга қўйилди. Сизларга берилган ишонч ва имкониятларни суистеъмол қилаётганингиз, фермерларнинг норозиликлари охири бориб Президентга тақалади. Наҳотки, бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмаяпсиз?
Сизларга кимдир давлат раҳбарининг юзини қоралаш, унга қарши саботаж қилишга ҳуқуқини берганми? Кластер сўзи туб замирида давлат раҳбарининг обрўси ва одамларнинг унга бўлган ишончи ётарди.
Пахтачилик йўналишидаги Кластерлар зиммасига пахтани чуқур қайта ишлаб, ўзини ҳам халқни ҳам бой қилиш масъулияти юклатилган эмасмиди?
"Индорама Агро" ва шу каби республикадаги айрим кластерлар эса бунинг аксини қилиб, ўзига бўлган негативларни ортиришдан бошқасига ўтолмаяпти. Бу ишларнинг ниҳояси борми?
Effect.uz бу борада масъулларни саволга тутади? Жавоб берадиган мард борми? Шуҳрат Ғаниев сиз нима дейсиз?
👉 Тўлиқ видео

👍24😢1
💥 АПЛдан ажойиб янгиликлар!
BBC хабарига кўра, Англия Премьер-Лигасида вақтинчалик ўзгаришлар жорий этилади.
👉 https://effect.uz/658
Telegram | Instagram | You tube
BBC хабарига кўра, Англия Премьер-Лигасида вақтинчалик ўзгаришлар жорий этилади.
👉 https://effect.uz/658
Telegram | Instagram | You tube
👍5
Газ эскпортида Ўзбекистон ва Хитой статистикасидаги фарқ қандай келиб чиқмоқда?
Саволга Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов жавоб берди.
– Бу ерда тан олиш керак, икки мамлакатнинг статистик ҳисоботларида фарқ бор. Сабаби, бизнинг статистикада фақатгина экспорт қилинган газнинг ҳажми ва унинг суммаси чиққан бўлса, Хитой тарафи эса, умуман Ўзбекистондан импорт қилинган товар ва маҳсулотлар хизматларини инобатга олган.
Ва бу ерда Ўзбекистондан экспорт қилинган газдан ташқари, Ўзбекистон ҳудудидан Туркманистондан тортиб Хитойгача кетган газ қувури бор. У ерда бизнинг ҳудудда “Азиатрансгаз” қўшма корхонаси бор. Ушбу корхона газ транспортини амалга ошириб беради.
Яъни Ўзбекистон ҳудудидан транспорт қилинган газ ва транзит хизматлари учун тўланган пул. Мана шу иккита суммани қўшганда Хитой статистикаси берган рақам келиб чиқади.

👎16👍6🤬3😢1
Ўзбекистоннинг кам сонли қўрқмас депутатларидан бири фаолиятини якунламоқда
"Депутатлик фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Бундай ишлай олмас эканман. Бунга мажбур бўлганимдан афсусдаман. Ишонч билдирган, қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат! Рози бўлинглар! Насиб қилса қолганини вақт кўрсатади. Аллоҳ мададкор бўлсин!", деб ёзган Кушербаев ўзининг каналида.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
"Депутатлик фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Бундай ишлай олмас эканман. Бунга мажбур бўлганимдан афсусдаман. Ишонч билдирган, қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат! Рози бўлинглар! Насиб қилса қолганини вақт кўрсатади. Аллоҳ мададкор бўлсин!", деб ёзган Кушербаев ўзининг каналида.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢78😱28👍8👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ёрдами Афғонистонга етиб борди
22 декабрь куни Ўзбекистон ҳукуматининг биродар афғон халқига энг бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда кийим-кечаклардан иборат жами 170 тонналик навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юклари ортилган автомашиналар карвони Ҳайратон чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилояти шимолидаги Калдор туманига етказилди.
Қўшни давлатнинг Ҳайратон шаҳрида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди. Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили ва Сурхондарё вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация аъзоларини Ҳайратон шаҳрида Балх вилояти губернатори, провинциянинг бошқа бошқарув идоралари вакиллари кутиб олган.
48 тонна ун, 30 тонна шакар, 48 тонна буғдой, 15 тонна ўсимлик ёғи, 10 минг дона консерваланган гўшт маҳсулотлари , 22 тонна макарон, 1000 жуфт эркаклар ва болалар уст кийими, 1000 жуфт болалар, эркаклар ва аёллар оёқ кийимидан ташкил топган беғараз ёрдам Балх вилояти бошқарув идоралари вакилларига топширилди.
«Қўшни биродар ўзбек халқи Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш, аҳолисининг мушкулини осон қилишдек хайрли ишларда бош бўлаётганидан биз афғон халқи жуда ҳам миннатдормиз», дейди Балх вилояти губернатори Мулло Муҳаммад Довуд Музаммил.

👎33👍17
Panorama Airways ўзининг биринчи йўловчи рейсини амалга оширди
22 декабрь куни Ўзбекистоннинг «Panorama Airways» хусусий авиакомпанияси Тошкент-Урганч-Тошкент йўналиши бўйича илк тижорий рейсни амалга оширди. 144 йўловчидан иборат Airbus А320 ҳаво кемаси самолёти маҳаллий вақт билан соат 21:50 да белгиланган аэропортга учиб кетди.
Самолёт, пойтахтнинг халқаро аэропортидан жўнаб кетишидан аввал, биринчи рейснинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
2021 йилда ташкил этилган «Panorama Airways» хусусий авиакомпанияси Ўзбекистон, шунингдек, БАА, Исроил, Саудия Арабистони, Россия, Жанубий Корея ва бошқа давлатларга йўловчи ҳаво ташишларини амалга ошириши режалаштирилган. Авиакомпаниянинг навбатдаги парвози 23 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:00 да Тошкент — Москва йўналиши бўйича амалга оширилиши режалаштирилган.

👍12
EFFECT.UZ | Расмий канал
Ўзбекистоннинг кам сонли қўрқмас депутатларидан бири фаолиятини якунламоқда "Депутатлик фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Бундай ишлай олмас эканман. Бунга мажбур бўлганимдан афсусдаман. Ишонч билдирган, қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат! Рози бўлинглар!…
Кушербаевнинг кетишини жамоатчилик фаоллари жуда оғир қабул қилмоқда
"Биз Олий Мажлис Сенати раисидан ва Қонунчилик палатаси спикеридан:
➖халқ депутатининг бундай қарорга келишига сабаб бўлган барча ҳолатларга аниқлик киритилишини ва ўртада қандайдир босим ёки тазйиқлар бўлган-бўлмаганлигига ойдинлик киритилишини талаб қиламиз!”
👉 https://effect.uz/660
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
"Биз Олий Мажлис Сенати раисидан ва Қонунчилик палатаси спикеридан:
➖халқ депутатининг бундай қарорга келишига сабаб бўлган барча ҳолатларга аниқлик киритилишини ва ўртада қандайдир босим ёки тазйиқлар бўлган-бўлмаганлигига ойдинлик киритилишини талаб қиламиз!”
👉 https://effect.uz/660
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍140🔥17😢14😱2🙏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев қўшни мамлакатга етказиб берилган инсонпарварлик ёрдами ҳақида фикр билдирди:
«Қиш қаттиқ келганини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон раҳбариятининг дастурига асосан, Афғонистон халқига бу йилнинг ўзида еттинчи маротаба инсонпарварлик ёрдамини олиб келдик.
Балх вилояти губернатори Муҳаммад Довуд Музаммил билан суҳбатлашганимизда, у «Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги чегара — дўстлик чегараси. Биз Ўзбекистон томонидан фақат файз ва барака кўриб келяпмиз. Бугунги кунда бизга энг яқин, биродарлик муносабатларини кўрсатаётган давлат ҳам шу. Биз Ўзбекистон билан ҳар томонлама муносабатларни кенгайтириш, мустаҳкамлаш ва ҳар қандай масалани дўстона ҳал қиламиз», дея таъкидлади».

👎37👍10