EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.3K photos
15.5K videos
31 files
67.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Forwarded from OFFSIDE.UZ | RASMIY
🏆 Кубок билан тонг оттирган футболчилар!

Яқинда Лео Месси жаҳон чемпиони бўлганидан кейин кубок билан бирга ухлаётгани ҳақидаги расмлар оммага тақдим этилди, аммо у бу борада биринчи эмас...

👉 https://effect.uz/621

Telegram | Instagram | You tube
👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фотоқапқонда ноёб ҳайвонлар

Нурота” қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонларга ноёб жонзотлардан Қизилқум архарлари тушиб қолди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қасим-Жомарт Тоқаев Тошкент шаҳридаги Шайх Хованди Тоҳур ва Тўлабий мақбараларини зиёрат қилди

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатимизга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Тошкент шаҳридаги Шайх Хованди Тоҳур ва Тўлабий мақбараларини зиёрат қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12👎3
2023 йилда қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олади?

👉 https://effect.uz/623

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍2🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Касби тумани ҳокими қидирилмоқда. У қаерга ғойиб бўлди?

Касби тумани ҳокими Тўхтамурод Мелиев қаерда? Effect.uz ижодий жамоаси айни дамларда хизмат сафари билан Қашқадарё вилоятида бўлиб турибди.

Кеча Касби туман ҳокими бир қанча муаммоларни ҳал қилиш масаласида учрашув ўтказишини маълум қилган. Журналистлар айтилган вақтда ҳоким билан муаммолларни ўрганиш мақсадида борганида туман раҳбарининг ёрдамчиларидан бири "ҳоким касал бўлиб қолганини" айтган.

Effect.uz мухбирлари ҳокимнинг шахсан ўзи билан телефон орқали гаплашганида унинг Кўкдала туманидаги "Уч авлод учрашуви"да эканлиги маълум бўлди. Ҳоким соппа—соғ. Журналистлар эса 4—5 кундан буён фуқаролар дардини эшитиб, амалий ечим изламоқда. Хўш, Касби тумани ҳокими аслида қаерда ўзи? Касалми? Кўкдаладаги учрашувдами ёки журналистлар билан учрашмаслик учун минг хил баҳоналар ўйлаб топмоқдами? Хуллас, очиқлик талаби шу бўлса...

👉 Мақола

👉 YouТube орқали кўриш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍26😱13🤬4👎2🔥2
💥 Катта футбол катта ўйин билан қайтмоқда. Англияда "титанлар жанги!"

Бугун Англия лига кубогида "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" жамоалари тўқнаш келади.

👉 https://effect.uz/624

Telegram | Instagram | You tube
👍10
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Президент. Кластер. Саботаж. «ИНДОРАМА АГРО» бизга керак эмас!» Қашқадарёнинг Касбисида косаси оқармаётган фермерлар... Шуҳрат Ғаниев масалани қандай ечади? Сиз баҳона қилаётган тола нарҳининг жаҳон бозоридаги тушишига фермерлар сабабчи эмасми? Йўқми…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Касбида кластердан норози фермерлар иши: Шуҳрат Ғаниевга саволлар, ҳоким Тўхтамурод Мелиевга эътирозлар...

Қашқадарё вилоятининг Касби туманида 200 дан ортиқ фермерлар “Индорама Агро” кластеридан норози. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир килограмм пахта хом-ашёсининг минимал нархини 10025 сўм этиб белгилади.

Бироқ кластерлар жаҳон бозорида пахта нархининг тушиб кетгани боис бунга норозилик билдириб, вазирликдан нархни туширишни талаб қилмоқда. Бошқа тарафда эса фермерлар кластер пахтани 8000 минг сўмдан кўпга сотиб олмаётганидан ўксинади. Касби туманида ҳам деярли худди шундай ҳолат. Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниевга саволларимиз бор.

Effect.uz бу бўйича ўрганиш ишларини олиб бориши керак эди, аммо туман ҳокими Тўхтамурод Мелиевнинг масалага панжа ортидан қарагани, фермерлар ва кластер вакиллари ўртасида содир бўлаётган муаммоларга бефарқлиги ва журналистлар билан мулоқотда бўлмагани учун иш охирига етказилмасдан қолди.

Буни қарангки, Effect.uz туманда тўрт кундан бери “фермерлар-кластер вакили-ҳоким ва бошқа масъуллар” билан учрашув ташкиллаштира олмади. Ваҳоланки, биз бу ҳаракатларни холисликни таъминлаш йўлида амалга ошираётган эдик.

Аммо ҳокимнинг баҳоналари, кластердан садо чиқмагани, масъулларнинг бефарқлиги шубҳа остида шубҳа туғдираверади. Воқеалар ривожини кузатамиз!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13🔥9🤬1
"Netflix" Амир Темур ҳаётига бағишланган фильм ишлайди

👉 https://effect.uz/626

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍20🔥9👎6
Effect.uz саволи: Бу ташкилотлар шунча бюджет пулларини оқлай олармикан?

Ўзбекистонда 2023 йилги бюджет лойиҳасига кўра:

Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш давлат қўмитаси — 278,4 млрд;

Маънавият ва маърифат маркази — 65,7 млрд ;

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб—қувватлаш вазирлиги — 87,6 млрд;

Касаба уюшмалари федерацияси — 150 млрд (ўтган йили олмаган);

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси — 92,8 млрд;

Энергетика вазирлиги — 70,5 млрд;

Транспорт вазирлиги — 5,195 трлн;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги — 16,2 трлн миқдорида бюджетдан пул олади!

Ишониш қийин бўлса—да, амалий натижаларни кутиб қоламиз!!!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🤬15👍13🔥2😱2
⚡️ Ўзбекистон 2022 йилни нечанчи ўринда якунлади?

ФИФА Қатарда ўтган жаҳон чемпионатидан кейин миллий жамоалар рейтингини янгилади.

👉 https://effect.uz/627

Telegram | Instagram | You tube
👎12👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазирлиги тизимида 109 та коррупциявий хавф-хатар аниқланган

Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева тизимда коррупцияга карши кураш ишлари бўйича маълумот берди:

〰️〰️〰️
Адлия органлари ва муассасалари фаолиятида коррупцияга қарши курашиш фаолиятини янада такомиллаштириш соҳасида:

● давлат хизматларини кўрсатишинг янги шакллари жорий қилиниши натижасида 17 та давлат хизматини композит тарзда кўрсатиш йўлга қўйилди;

Президент қарори ижроси юзасидан вазирлик зиммасига юклатилган барча вазифалар ижроси таъминланди;

● Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиёти тасдиқланди;

● мол-мулк ва автотранспорт воситаларига тақиқ қўйиш ва ундан чиқаришнинг электрон тартибини жорий этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14👎3🔥3🤬2😱1
Қозоғистон билан Ўзбекистонга нефть етказиб бериш бўйича битим имзоланди

Ҳужжат «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев ҳамда «КазМунайГаз» АЖ Бошқарув раиси Магзум Мирзагалиев томонидан тасдиқланди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13
“Док-1 Макс” дори воситаси 15 нафар боланинг ҳаётига нуқта қўйди

“Док-1 Макс” таблетка ва сироп дори воситасининг ножўя таъсири сабаб, 15 нафар бола вафот этгани тасдиқланди. Дори воситаси эса сотувдан олинган. Ҳозирда “Док-1 Макс” таблетка ва сироп дори воситалари билан боғлиқ вазият Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан ўрганилмоқда.

Ушбу дори воситаси сабабли 17 нафар бола оғир аҳволда касалхонага ётқазилган. 2022 йил 22 декабрь санасидан “Док-1 Макс” таблетка ва сироп дори воситаси Республиканинг барча дорихоналарида сотилиши вақтинча тўхтатилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢14👍5🔥1🤬1
Президент Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни «Тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади

Мазкур ҳужжат билан Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспортолди молиялаштириш учун ажратиладиган ресурслардан берилган кредитларни ўз вақтида сўндириб келаётган тадбиркорлик субъектларига амалдаги кредитнинг сўндирилган қисмига мутаносиб равишда қўшимча кредитлар ажратиш имконияти яратилмоқда.

Шунингдек, 2024 йил 1 январга қадар Европа, Туркия, Миср ва Марокаш давлатларига газлама ва трикотаж мато маҳсулотларини экспорт қилишда транспорт харажатларининг 70 фоизгача миқдорида компенсация қилишга субсидиялар берилиши режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, пахта, кунгабоқар, маккажўхори ва соя ёғидан ташқари
барча ўсимлик ёғларини экспорт қилишга рухсат берилмоқда.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍20👎2🙏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда Судьялар сони етишмайди

Акмал Саидов:

"Дунёда 100 000 аҳолига судьялар сони Германияда 24 та, Россияда 18 та, Қозоғистонда 16 та, Қирғизистонда 7,3 нафар, Тожикистонда 5 нафар, Ўзбекистонда эса бу кўрсатгич 3,7 ҳатто-ки 4 та тўғри келмайди".

Мазкур масала имкон қадар тезроқ ҳал қилиниши керак.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13😱11👎7😢1
🏅 ФИФА The Best-2022 совринига номзод бўлган дарвозабонлар рўйхатини эълон қилди

Соврин учун даъвогарлар орасида Алиссон (“Ливерпуль”, Бразилия), Яссин Буну (“Севилья”, Марокаш), Тибо Куртуа (“Реал”, Бельгия), Доминик Ливакович (“Динамо Загреб”, Хорватия), Майк Меньян (“Милан”, Франция), Эмилиано Мартинес ("Астон Вилла", Аргентина) ва Мануэль Нойер ("Бавария", Германия) жой олган.

Ғолибни аниқлашда футболчиларнинг 2021 йил 8 августдан 2022 йил 18 декабргача бўлган даврдаги натижалари кўриб чиқилади. Тақдирлаш маросими 2023 йилнинг 27 февралида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” ва Сенегал терма жамоаси дарвозабони Эдуард Менди ўтган мавсум “Йилнинг энг яхши дарвозабони” деб топилганди.

Telegram | Instagram | You tube
👍12🙏1
Тошкент аэропортига янги директор тайинланди

Шукуржон Гаипов
«Тошкент» халқаро аэропорти директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у «Тошкент-1» ҳукумат терминали раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4🙏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буюк қозоқ адиби Абай ижодига бағишланган кўргазмадан видеорепортаж

Жорий йилнинг 19 декабрь куни Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида қозоқ адиби ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ҳаёти ва ижодига бағишланган “Абай. Қардош халқлар мероси” кўргазмаси очилди.

30 декабргача давом этадиган кўргазмада қозоғистонликларнинг кундалик маиший ҳаётида фойдаланувчи, декоратив-амалий санъат буюмлари, Абай ҳаёти ва ижодига бағишланган тасвирий санъат асарлари, графиклари, шунингдек Абайнинг асарлари намойиш этилмоқда.

“Абай. Қардош халқлар мероси” кўргазмаси қатор бўлимлардан иборат бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олган:

• Кўчманчи маданият Абай ижоди шаклланишидаги асосий омил;

• Абай ижодида Алишер Навоийнинг тутган ўрни;

• Абай ҳаётининг асосий босқичлари;

• Абай қаҳрамонлари ва сюжетлари мусаввирлар А. Кастеева, У. Тансикбаева, Е. Сидоркина, Н. Отепбаева ва бошқалар ижодида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9
🗞 Мутолаа учун. Эртаклар, албатта, яхшилик билан якун топади!

Лионель Месси – Жаҳон чемпиони! Лео 35 ёшида бир футболчи эришиши мумкин бўлган барча совринларга эришди. Яқинда у бир умр кўтаришни орзу қилган кубокни боши узра кўтарди...

📌 Леонинг болаликдаги қийинчиликлари

🌪 "Барса"га келиш тарихи

⚡️ Терма жамоадан кетиши

🥈 Финалдаги муваффақиятсизликлар

👉 https://effect.uz/628

Telegram | Instagram | You tube
👍27🔥2