EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.3K photos
15.5K videos
31 files
67.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
«Келгуси йил иқтисодиётимизда энергияни иқтисод қилиш йили бўлади» — Президент

Президент мурожаатнома давлат ташкилотлари “яшил энергия”га ўтказилишини маълум қилди.

Келаси уч йилда барча давлат ташкилотларида қуёш панеллари ва иссиқ сув коллекторлари ўрнатилади.

Ушбу мақсадларда 2 миллиард доллар миқдорида инвестиция жалб қилинади.

Бунинг ҳисобига, уларнинг 60 фоиз электр ва газ истеъмоли “яшил энергия”га ўтказилади.

Аҳоли хонадонларида эса, қуёш панели ўрнатишга ажратиладиган субсидиялар ҳажми 2 баробарга кўпайтирилади
”, — деди Президент.

Шунингдек, давлат раҳбари кичик ҳажмдаги қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кескин оширилишини маълум қилди.

Уй, ишхона, боғча, мактаб ва кўчаларда одамларимизга энергиянинг қадрига етиш, уни тежашни ўргатиш керак. Қонунларимизда ҳам бу масалаларни мустаҳкамлаш зарур.

Шу билан бирга, кичик ҳажмдаги қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кескин оширилади.

Мисол учун, Тошкент вилоятида Олмалиқ, Бекобод комбинатлари ва бошқа йирик корхоналар ўз эҳтиёжлари учун 1 минг мегаваттли қуёш электр станцияларини ўрнатса, йилига 2,5 миллиард киловатт соат электр ишлаб чиқарилади.

Бу орқали, Тошкент вилоятининг қарийб 30 фоиз электр истеъмоли таъминланади ва 500 миллион куб метр газ тежалади.

Худди шундай, бошқа вилоятлар ҳам, ҳисоб-китобларини қилиб, келгуси йил учун аниқ режаларини белгилаб олиши керак.

Шу билан бирга, республиканинг ҳар бир туман ва шаҳар ҳокими ҳам ўз ҳудудидаги хонадон ва корхоналарда жами 5-10 мегаваттли қайта тикланувчи энергия лойиҳаларини амалга ошириши шарт
”, — Мирзиёев.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14
«Халқимиз, тадбиркор ва инвесторлар энергетика соҳасида аниқ ечимлар кутмоқда» — Президент

Президент иқтисодий ислоҳотлар қатъий давом эттирилиб, ички имкониятлар тўлиқ сафарбар қилиниб, хусусий сектор янада қўллаб-қувватланишини таъкидлади.

Биринчи навбатда, ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий тенгсизликни қисқартириш, барча туман ва шаҳарларни бир маромда ривожлантириш бўйича янгича ёндашувлар жорий этилади.

Келгуси йилдан туман ва шаҳарлар мавжуд шароити, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб 5 та тоифага ажратилади.

Тадбиркорлар учун субсидия, кредитлар ва компенсациялар тоифалардан келиб чиқиб ажратилади. Улар учун солиқ ставкалари ҳар хил бўлади.

Бизнесга солиқ юкини камайтириш бўйича ишлар давом эттирилади. Жумладан, 1 январдан қўшилган қиймат солиғи ставкасини 15 фоиздан 12 фоизга пасайтириш ҳисобига тадбиркорлар ихтиёрида йилига камида 14 триллион сўм маблағ қолади. Илғор тажрибалар асосида солиқ ва божхона маъмурчилиги жиддий ислоҳ қилинади.

“Халқимиз ҳам, тадбиркор ва инвесторлар ҳам, биздан долзарб масала бўлган энергетика соҳасида аниқ ечимлар кутаётгани сир эмас”, - деди Президент.

Иқтисодиёт барқарор ривожланиши учун энергетика соҳасига 25-30 миллиард доллар инвестиция керак. Бунга фақатгина хусусий инвестицияларни жалб қилиш орқали эришиш мумкин.

Шу боис, сўнгги уч йилда соҳага 8 миллиард долларлик тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинди.

Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида барпо этиладиган қуёш ва шамол электр станциялари ҳисобига қўшимча 14 миллиард киловатт электр ишлаб чиқарилади. Бу орқали хонадонларга бериладиган электр энергияси 50 фоизга кўпаяди.

Келаси уч йилда барча давлат ташкилотларида қуёш панеллари ва иссиқ сув коллекторлари ўрнатилади.

Аҳоли хонадонларида эса қуёш панели ўрнатишга ажратиладиган субсидиялар ҳажми 2 баробарга кўпайтирилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8
«Келаси йили «катта хусусийлаштириш»ни бошлаймиз», — Президент

Президент мурожаатномасида мингга яқин корхоналар савдога чиқарилишини маълум қилди.

Металлургия соҳасида амалга оширилаётган катта дастурларимиз, беш йилдан кейин мисни 3 баробарга (500 минг тонна), олтинни эса, йилига 150 тоннагача ошириш имконини беради.

Кимё, автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигида ҳам катта-катта лойиҳалар ишга туширилади.

Шу билан бирга, фаол инвестициялар жалб қилишда хусусийлаштириш ва давлат-хусусий шерикчилик имкониятларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш зарур.

Келаси йили “катта хусусийлаштириш”ни бошлаймиз, мингга яқин корхоналар савдога чиқарилади
”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎5
«2023 йилда экспорт ҳажми тарихимизда илк бор 23 миллиард доллардан ортади» — Шавкат Мирзиёев

Президент мурожаатнома 2023 йилда 2023 йилда тайёр маҳсулотлар экспортини қўшимча 4 миллиард долларга ошириш асосий мақсад деб белгиланганлигини маълум қилди.

2023 йилда тайёр маҳсулотлар экспортини қўшимча 4 миллиард долларга ошириш асосий мақсадимиз бўлади.

Бу йил бошланган “Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти” дастури ўз самарасини бермоқда.

Бир йилнинг ўзида 2 мингга яқин тадбиркорлар илк бор ташқи бозорларга чиқди.

Келаси йилда ҳам, экспорт қилувчиларга транспорт ва бошқа харажатларини компенсация қилиш давом эттирилади.

Европа бозорларига текстиль, электротехника, чарм-пойабзал ва бошқа тайёр маҳсулотлар экспортини камида 2 баробар оширамиз.

Маҳсулотлар экспорти бўйича ҳозирги 9 та босқичли божхона расмийлаштируви 3 баробарга қисқаради.

Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича асосий музокараларни якунлаб, ички қонунчиликни мослаштириш, янги стандартларни жорий этиш ишларини жадаллаштирамиз.

Умуман, 2023 йилда экспорт ҳажми тарихимизда илк бор 23 миллиард доллардан ортади (2018 йилда 14 миллиард доллар бўлган)
”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Қайси вазир ўз ишини эплай олмаса, истеъфога чиқади», — Президент Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномаси давом этмоқда. «Биз коррупция ҳақида кўп гапирамиз, лекин тизимида коррупцияга йўл қўйилса, нима учун вазир жавоб бермаслиги керак? Энди сўров…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзбекистонда мулк ва инвестициянинг ҳимоячиси қайсидир ҳоким ёки вазир эмас» — Президент

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасидан:

Вазирлар ҳам, ҳокимлар ҳам бир нарсани яхши тушуниб олиши керак.
Ўзбекистонда мулк ва инвестициянинг ҳимоячиси қайсидир ҳоким ёки вазир эмас, фақат Конституция, қонун ва суд бўлади
”, — деди Президент.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11🙏1
«Биз ҳар қандай радикаллашувга қаршимиз» — Президент

Президент мурожаатнома глобал муаммога айланаётган масалага тўхталиб ўтди.

Бутун дунёда кучайиб бораётган радикализм, экстремизм, терроризм, одам савдоси, гиёҳвандлик каби хатарлар, афсуски, бизни ҳам четлаб ўтмаяпти.

Лекин, такрор айтаман, мусулмон умматига сабоқ берган Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий каби буюк уламолар етишиб чиққан бизнинг диёримизда бу борада адашганлар, радикализм ва экстремизм ғояларига берилганлар бўлиши мумкинми?

Биз жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз
”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9
«Музейларни замон талабларига мослаштириш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади» — Президент

Президент мурожаатномада Лувр музейида давом этаётган кўргазмага тўхталиб ўтди.

Франциядаги машҳур Лувр музейида шу кунларда давом этаётган миллий кўргазма, халқимизнинг ноёб тарихий мероси, бой маданияти ва анъаналарига хорижда қизиқиш қанчалик юқори эканини кўрсатмоқда.

Бундай бетакрор тарихий ва маданий бойликларимизни ёшларимизга ва хорижий туристларга янада кенгроқ таништириш, музейларни замон талабларига мослаштириш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади
” — дейди Мирзиёев.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6
«Қанчалик қийин бўлмасин, танлаган йўлимиздан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз» — Президент

Мурожаатнома якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев келгусидаги режаларни амалда оширишда халқга таянишини маълум қилди.

Қанчалик қийин бўлмасин, танлаган йўлимиздан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз. Кўзлаган марраларимизга албатта етамиз.

Бу йўлда нияти улуғ, қалби пок, меҳнаткаш халқимизга таянамиз. Бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилсак, мен ишонаман, эл-юртимиз интилаётган Янги Ўзбекистонни албатта барчамиз биргаликда бунёд этамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, ислоҳотларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келаётган, барча синовларни мардона енгиб, ўзининг фидокорона меҳнати билан жонажон Ватанимиз равнақига беқиёс ҳисса қўшаётган мард ва олижаноб, бағрикенг халқимизга яна бир бор таъзим қиламан
”, — Шавкат Мирзиёев.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10🤬2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Бу адолатсизлик» — Президент

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасидан:

Ҳозир энергияни даромади яхши ҳам, даромади ёмон ҳам бир хил нархда олаяпти. Бу адолатсизлик.

Бу бўйича шошма-шошарлик билан қарор қабул қилмаймиз. Лекин одамларни рози қилиб, эркин бозор йўналишига ўтамиз
”, — деди Президент.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11😢7😱1
⚡️ ВКонтакте ва Odnoklassniki'да энг кўп муҳокама қилинган футболчилар кимлар?

ТАСС нашри Қатардаги Жаҳон чемпионатида энг кўп муҳокама қилинган футболчиларни маълум қилди.

👉 https://effect.uz/593

Telegram | Instagram | You tube
👍5😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мен йиғласам у ҳўнгради" – Қашқадарёдаги масъуллар устидан Президентга арз қилинди...

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри “Нахшаб” маҳалласида истиқомат қилувчи иккинчи гуруҳ ногирони Жаҳонгир Ашуров ҳамда унинг онаси жуда оғир аҳволда.

“Мен даво истаб борган табиб, Ўзи ҳам бемор экан” – деб бошланадиган қўшиқни кўпчилик эшитган. Афсуски, бугунги реал ҳаётимизда айрим масъуллар НОИЛОЖЛИКДАН ЁРДАМ СЎРАБ борган фуқароларга мана шундай услубда жавоб бериб, аксинча хасталарга ўз дардларини тўкиб сочаётганлигини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.

Effect.uz’га мурожaат қилган Жаҳонгир Ашуров 2 гуруҳ ногирони бўлган онасининг ҳам аҳволи кундан-кунга оғирлашаётганлигини маълум қилмоқда.

Ҳурматли Қашқадарёдаги мутасадди раҳбарлар, уларга ёрдамингиз керак. Бу сизларнинг фуқаролар одидаги асл бурчингиз ҳисобланади!

👉 Сифатли форматда кўриш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍16😢5😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Тақдиримизни муаллим ва мураббий ҳал қилади»— Шавкат Мирзиёев

Мактабларда таълим сифати тубдан оширилади, бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш амалиёти барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам жорий этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Бепул тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми қонун билан белгиланади» — Шавкат Мирзиёев

Давлатимиз раҳбари тиббиёт соҳасида кутилаётган янгиланишларни белгилаб берди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10😱3👎1🙏1
Оpта нашри ЖЧ-2022 рамзий жамоаси таркибини тузди.

Дарвозабон: Доминик Ливакович (Хорватия/Динамо Загреб);

Ҳимоячилар: Ашраф Ҳакими (Марокаш/ПСЖ), Йошко Гвардиол (Хорватия/Лейпциг), Маркиньос (Бразилия/ПСЖ), Тео Эрнандес (Франция/Милан);

Яримҳимоячилар: Бруну Фернандеш (Португалия/Манчестер Юнайтед), Антуан Гризманн (Франция/Атлетико М), Орельен Тчуамени (Франция/Реал);

Ҳужумчилар: Хулиан Альварес (Аргентина/Манчестер Сити), Лионель Месси (Аргентина/ПСЖ), Килиан Мбаппе (Франция/ПСЖ).


Telegram | Instagram | You tube
👍11
Тез ёрдам ходимларини калтаклаган эркак икки йилга қамалди

Судланувчи томонидан тез тиббий ёрдам автомашинасига жами 4 млн 392 минг 740 сўм миқдорида моддий зарар етказилган.

👉 https://effect.uz/594

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13
Месси Instagram'да мутлақ рекорд ўрнатди

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси Instagram'да янги рекорд ўрнатди. Мессининг Жаҳон кубоги билан тушган сурати платформа тарихида энг кўп "лайк"ни йиғди. Мессининг постига босилган "лайк"лар сони 58 млндан ошди

Аввалги рекорд world_record_egg саҳифасидаги тухум расмига тегишли эди.

Ушбу профилнинг постига 55 млндан ортиқ "ёқди" тугмаси босилганди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍18👎5
Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 500 миллион доллардан ошди

👉 https://effect.uz/595

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ургутлик «учувчилар» ДХХ «қопқони»га тушди

Ушбу наркотиклар учинчи шахслар томонидан Қирғизистон ва Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган.

👉 https://effect.uz/596

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7😱4🔥1
⚡️ Роналду Саудияга йўл олади — Marca

Криштиану Роналду Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби таклифни қабул қилишга яқин, дея хабар бермоқда Marca нашри.

Испан нашри хабарига кўра, Дубайда қишки таътилни ўтказаётган 37 ёшли португалиялик футболчи Бирлашган Араб Амирлигидан Саудия Арабистонига йўл олади. Роналду декабрь ойи охирида "Ан-Наср" клуби билан келишувга эришиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, Криштиану Ар-Риёд клуби билан йиллик 200 миллион евро маошли 2025 йилга қадар шартнома имзолайди ва жаҳоннинг энг кўп ҳақ олувчи футболчисига айланади. Роналду ушбу ҳафтани ҳам Дубайда ўтказади, кейин Ар-Риёдга жўнаб кетади.

Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли форвард ЖЧ-2022 арафасида "Манчестер Юнайтед" билан амалдаги келишувни бекор қилиб, эркин агентга айланганди. У Қатардаги турнирдан кейин 2 кун "Реал  Мадрид" қароргоҳида машғулот ўтказган эди.


Telegram | Instagram | You tube
👍25👎8🔥1😱1
Турк армияси Ироқда икки нафар террорчиларни ўлдирди. 8 нафар ироқликлар ИШИД қўлида жон берди

👉 https://effect.uz/597

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Опий» ва «гашиш» наркотик моддаларининг сотуви тўхтатилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона ва ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12🤬1