«Президент вазифаси нега бажарилмади?» — Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномаси давом этмоқда.
Давлат раҳбари ўз нутқи давомида суд тизимини ислоҳ қилиш зарур эканлигини таъкидлади.
“Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш давлатнинг конституциявий мажбурияти сифатида белгиланиши лозим”, - деди Президент Шавкат Мирзиёев.
Сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ тизимида адолат ўрнатиш бўйича кўп иш қилингани, шу билан бирга, ҳозир ҳам тергов сифати пастлиги, судларда одамларнинг оворагарчилиги, суд қарорлари ижро этилмай қолаётгани билан боғлиқ ҳолатлар учраётгани таъкидланди.
“Нима учун, ҳалигача давлат ҳисобидан бепул таъминланадиган адвокатларни “электрон танлаш” тизими ишга тушмади? Ким бунга қарши?”, - дея савол қўйди Пезидент ва тез кунларда ушбу тизимнинг тўлиқ ишга туширилишини таъминлашни топширди.
Қисқа муддатда ҳуқуқ-тартибот идораларини янгича ишлашга ўргатадиган, одил судлов сифатини оширадиган тизим яратилади.
Энг аввало, одамларнинг жойларда судма-суд сарсон бўлиб юришларига барҳам берилади.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport

👍14👎5😱1
«Судлар мутлақо янги тизимда ишлайди» — Президент
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномаси давом этмоқда.
Давлат раҳбари ўз нутқи давомида суд тизимини ислоҳ қилиш зарур эканлигини таъкидлади ва янги тизимни жорий қилиш бўйича таклифларини илгари сурди.
Янги тизим доирасида:
- тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлашга санкция прокурордан судга ўтказилади;
- терговчи жиноятга алоқадор деб, ҳар қандай мулкни хатлаб қўя олмайди. Бундан буён, мулк ҳуқуқини чеклашга оид ҳар қандай ҳаракат фақат суд орқали бўлади;
- судда ишларни кўришда қатнашадиган алоҳида прокурорлар корпуси шакллантирилади. Улар махсус ўқитилади, ишни судда кўришда холис, мустақил бўлиши қонун билан белгиланади;
- одил судловни таъминлашда ҳимоячига берилган ҳуқуқлар ҳам қайта кўриб чиқилиб, етмайдиган ваколатлар берилади;
- судларга жиноят иши фақат айблов хулосаси билан эмас, балки ҳимоячи фикри билан бирга қабул қилинади.
- айбланувчининг ҳимоячидан воз кечиши бўйича ҳар бир ҳолат прокурор, суд томонидан синчиклаб ўрганиладиган тизим жорий қилинади.

👍15🙏2
«Бизнинг юртимизда бундай ҳолатлар умуман бўлиши мумкин эмас» — Президент
Президент охирги пайтларда айрим ушлаб туриш жойларида инсон ҳуқуқлари бузилиши бўйича оғриқли масалалар кўтарилаётганини қайд этди.
“Бизнинг юртимизда бундай ҳолатлар умуман бўлиши мумкин эмас. Ким бунга амал қилмаса, қонун устувор, жазо муқаррар бўлади”, - деди давлат раҳбари.
Шу боис, бундай жойларга олиб келинган барча шахсларни ҳисобга олишнинг онлайн тизими жорий этилади ва юзни таниш ускунаси ўрнатилади.
Маъмурий судларга ҳоким қароридан норози бўлиб мурожаат қилинганда, ишларни экстерриториал тартибда, яъни бошқа ҳудудда ҳам кўриш амалиёти жорий қилинади.
Ўзбекистонда мулк ва инвестициянинг ҳимоясини кучайтириш мақсадида Халқаро тижорат судини ташкил қилиш бўйича ҳам амалий ишлар бошлангани таъкидланди.

👍8
⚡️«Мулк ва инвестициянинг ҳимоячиси қайсидир ҳоким ёки вазир эмас, фақат Конституция, қонун ва суд бўлади», — Президент
Президент вазирлар ва ҳокимларга ўз ваколатини эслатиб, Ўзбекстонда Халқаро тижорат судини ташкил қилиш бўйич саъй-ҳаракатлар бошланганини айтди.
“Вазирлар ҳам, ҳокимлар ҳам бир нарсани яхши тушуниб олиши керак. Ўзбекистонда мулк ва инвестициянинг ҳимоячиси қайсидир ҳоким ёки вазир эмас, фақат Конституция, қонун ва суд бўлади.
Бу борада Халқаро тижорат судини Ўзбекистонда ташкил қилиш бўйича ҳам амалий ишлар бошланди. Юқоридаги барча ташаббусларни Конституцияда тўғридан-тўғри муҳрлаб қўйиш лозим”, — деди Мирзиёев.
Шунингдек, давлат раҳбари коррупциявий жиноятлар содир этган амалдорлар сонини очиқлади.
“Ўтган икки йилда 5 мингга яқин мансабдор коррупциявий жиноятлар бўйича жавобгарликка тортилди. Лекин, очиқ айтиш керак, бу – масаланинг сабаби билан эмас, оқибати билан курашиш”, — деб қўшимча қилди у.

👍9🙏2
Президент экология муаммолари ҳақида гапирди
Мурожаатномада экология, айниқса сув масалалари глобал муаммога айланиб бораётгани ҳақида сўз юритилар экан, биз нафақат бугунги, балки келажак авлодларни ҳам ўйлашимиз шартлиги қайд этилди.
Амударё ўзанида янги канал қурилиши бўйича қўшни Афғонистоннинг муваққат ҳукумати ҳамда жаҳон ҳамжамияти билан бирга, халқаро меъёрлар асосида ва минтақанинг барча давлатлари манфаатларини инобатга олиш юзасидан амалий мулоқотлар олиб бориш лозимлиги таъкидлади. Мамлакатда сув хўжалиги тизими ислоҳ қилиниши таъкидланди.
“Табиатимизни асраб-авайлаш, сув, ҳаво ва атроф-муҳитни тоза тутиш келаси йилда ҳар бир маҳалла аҳолисининг маданияти ва амалий ҳаракатига айланиши керак", - деди Президент.
Бу борада мавжуд вазиятни ижобий томонга ўзгартириш учун экология ва атроф-муҳитни асраш бўйича саъй-ҳаракатлар, хусусан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар кучайтирилади.

👍8🙏2🔥1
«Энергетика соҳасидаги муаммолар бугун пайдо бўлиб қолгани йўқ» — Президент
Мурожаатномада энергетика соҳасидаги муаммоларга тўхталиб ўтилди.
“Очиқ айтиш керак, энергетика соҳасидаги муаммолар бугун пайдо бўлиб қолгани йўқ.
Кўп йиллар давомида янги газ конларига инвестиция киритилмагани, электр ва газ тармоқлари модернизация қилинмагани ҳам, айни ҳақиқат.
Оқибатда, тизимда аниқ ҳисоб-китоб йўқлиги, катта йўқотишлар оддий ҳолга айланиб қолган эди.
Шу билан бирга, сўнгги олти йилда аҳолимиз 12 фоизга, саноат корхоналари эса 2 баробарга ортиб, 45 мингдан 100 мингтага кўпайди.
Натижада, электр энергиясига талаб камида 35 фоизга ошди ва йилдан-йилга кўпайиб бормоқда”, — деди Президент.

👍7😢3
⚡️⚡️«Энергетика соҳасида эркин бозорга ўтишимиз шарт» — Президент
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мурожаатномада энергетика соҳасида эркин бозорга ўтиш шарт эканлигини таъкидлади.
“Энергетика соҳасида эркин бозорга ўтишимиз шарт. Агар эркин бозорга ўтмасак, бизга инвестор келмайди. Очиқ айтиш керак, кўп иқтисодчилар энергетика соҳасида эркин бозорга ўтишни таклиф қилмоқда. Бу – тўғри йўл. Мен ҳам буни хоҳлайман.
Лекин, халқимизнинг жон бошига даромади, ижтимоий ҳимоясини ўйлаб, бу соҳадаги ислоҳотларни шошмасдан, босқичма-босқич қилишимиз керак.
Энг муҳим масала – энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш. Афсуски, иқтисодиётимизда энергия сарфи бошқа давлатлардан 2 баробар юқори.
Шунинг учун, энергия самарадорлигини ошириш Миллий дастурини қабул қиламиз.
Энергетика соҳасида эркин бозорга ўтишимиз шарт. Агар эркин бозорга ўтмасак, бизга инвестор келмайди. Бу бўйича шошма-шошарлик билан қарор қабул қилмаймиз. Лекин одамларни рози қилиб, бу йўналишга ўтамиз”, — деди Президент.

👍11
«Келгуси йил иқтисодиётимизда энергияни иқтисод қилиш йили бўлади» — Президент
Президент мурожаатнома давлат ташкилотлари “яшил энергия”га ўтказилишини маълум қилди.
“Келаси уч йилда барча давлат ташкилотларида қуёш панеллари ва иссиқ сув коллекторлари ўрнатилади.
Ушбу мақсадларда 2 миллиард доллар миқдорида инвестиция жалб қилинади.
Бунинг ҳисобига, уларнинг 60 фоиз электр ва газ истеъмоли “яшил энергия”га ўтказилади.
Аҳоли хонадонларида эса, қуёш панели ўрнатишга ажратиладиган субсидиялар ҳажми 2 баробарга кўпайтирилади”, — деди Президент.
Шунингдек, давлат раҳбари кичик ҳажмдаги қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кескин оширилишини маълум қилди.
“Уй, ишхона, боғча, мактаб ва кўчаларда одамларимизга энергиянинг қадрига етиш, уни тежашни ўргатиш керак. Қонунларимизда ҳам бу масалаларни мустаҳкамлаш зарур.
Шу билан бирга, кичик ҳажмдаги қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кескин оширилади.
Мисол учун, Тошкент вилоятида Олмалиқ, Бекобод комбинатлари ва бошқа йирик корхоналар ўз эҳтиёжлари учун 1 минг мегаваттли қуёш электр станцияларини ўрнатса, йилига 2,5 миллиард киловатт соат электр ишлаб чиқарилади.
Бу орқали, Тошкент вилоятининг қарийб 30 фоиз электр истеъмоли таъминланади ва 500 миллион куб метр газ тежалади.
Худди шундай, бошқа вилоятлар ҳам, ҳисоб-китобларини қилиб, келгуси йил учун аниқ режаларини белгилаб олиши керак.
Шу билан бирга, республиканинг ҳар бир туман ва шаҳар ҳокими ҳам ўз ҳудудидаги хонадон ва корхоналарда жами 5-10 мегаваттли қайта тикланувчи энергия лойиҳаларини амалга ошириши шарт”, — Мирзиёев.

👍14
«Халқимиз, тадбиркор ва инвесторлар энергетика соҳасида аниқ ечимлар кутмоқда» — Президент
Президент иқтисодий ислоҳотлар қатъий давом эттирилиб, ички имкониятлар тўлиқ сафарбар қилиниб, хусусий сектор янада қўллаб-қувватланишини таъкидлади.
Биринчи навбатда, ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий тенгсизликни қисқартириш, барча туман ва шаҳарларни бир маромда ривожлантириш бўйича янгича ёндашувлар жорий этилади.
Келгуси йилдан туман ва шаҳарлар мавжуд шароити, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб 5 та тоифага ажратилади.
Тадбиркорлар учун субсидия, кредитлар ва компенсациялар тоифалардан келиб чиқиб ажратилади. Улар учун солиқ ставкалари ҳар хил бўлади.
Бизнесга солиқ юкини камайтириш бўйича ишлар давом эттирилади. Жумладан, 1 январдан қўшилган қиймат солиғи ставкасини 15 фоиздан 12 фоизга пасайтириш ҳисобига тадбиркорлар ихтиёрида йилига камида 14 триллион сўм маблағ қолади. Илғор тажрибалар асосида солиқ ва божхона маъмурчилиги жиддий ислоҳ қилинади.
“Халқимиз ҳам, тадбиркор ва инвесторлар ҳам, биздан долзарб масала бўлган энергетика соҳасида аниқ ечимлар кутаётгани сир эмас”, - деди Президент.
Иқтисодиёт барқарор ривожланиши учун энергетика соҳасига 25-30 миллиард доллар инвестиция керак. Бунга фақатгина хусусий инвестицияларни жалб қилиш орқали эришиш мумкин.
Шу боис, сўнгги уч йилда соҳага 8 миллиард долларлик тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилинди.
Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида барпо этиладиган қуёш ва шамол электр станциялари ҳисобига қўшимча 14 миллиард киловатт электр ишлаб чиқарилади. Бу орқали хонадонларга бериладиган электр энергияси 50 фоизга кўпаяди.
Келаси уч йилда барча давлат ташкилотларида қуёш панеллари ва иссиқ сув коллекторлари ўрнатилади.
Аҳоли хонадонларида эса қуёш панели ўрнатишга ажратиладиган субсидиялар ҳажми 2 баробарга кўпайтирилади.

«Келаси йили «катта хусусийлаштириш»ни бошлаймиз», — Президент
Президент мурожаатномасида мингга яқин корхоналар савдога чиқарилишини маълум қилди.
“Металлургия соҳасида амалга оширилаётган катта дастурларимиз, беш йилдан кейин мисни 3 баробарга (500 минг тонна), олтинни эса, йилига 150 тоннагача ошириш имконини беради.
Кимё, автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигида ҳам катта-катта лойиҳалар ишга туширилади.
Шу билан бирга, фаол инвестициялар жалб қилишда хусусийлаштириш ва давлат-хусусий шерикчилик имкониятларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш зарур.
Келаси йили “катта хусусийлаштириш”ни бошлаймиз, мингга яқин корхоналар савдога чиқарилади”, — деди Шавкат Мирзиёев.

👍7👎5
«2023 йилда экспорт ҳажми тарихимизда илк бор 23 миллиард доллардан ортади» — Шавкат Мирзиёев
Президент мурожаатнома 2023 йилда 2023 йилда тайёр маҳсулотлар экспортини қўшимча 4 миллиард долларга ошириш асосий мақсад деб белгиланганлигини маълум қилди.
“2023 йилда тайёр маҳсулотлар экспортини қўшимча 4 миллиард долларга ошириш асосий мақсадимиз бўлади.
Бу йил бошланган “Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти” дастури ўз самарасини бермоқда.
Бир йилнинг ўзида 2 мингга яқин тадбиркорлар илк бор ташқи бозорларга чиқди.
Келаси йилда ҳам, экспорт қилувчиларга транспорт ва бошқа харажатларини компенсация қилиш давом эттирилади.
Европа бозорларига текстиль, электротехника, чарм-пойабзал ва бошқа тайёр маҳсулотлар экспортини камида 2 баробар оширамиз.
Маҳсулотлар экспорти бўйича ҳозирги 9 та босқичли божхона расмийлаштируви 3 баробарга қисқаради.
Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича асосий музокараларни якунлаб, ички қонунчиликни мослаштириш, янги стандартларни жорий этиш ишларини жадаллаштирамиз.
Умуман, 2023 йилда экспорт ҳажми тарихимизда илк бор 23 миллиард доллардан ортади (2018 йилда 14 миллиард доллар бўлган)”, — деди Шавкат Мирзиёев.

👍6
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Қайси вазир ўз ишини эплай олмаса, истеъфога чиқади», — Президент Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномаси давом этмоқда. «Биз коррупция ҳақида кўп гапирамиз, лекин тизимида коррупцияга йўл қўйилса, нима учун вазир жавоб бермаслиги керак? Энди сўров…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзбекистонда мулк ва инвестициянинг ҳимоячиси қайсидир ҳоким ёки вазир эмас» — Президент
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасидан:
“Вазирлар ҳам, ҳокимлар ҳам бир нарсани яхши тушуниб олиши керак.
Ўзбекистонда мулк ва инвестициянинг ҳимоячиси қайсидир ҳоким ёки вазир эмас, фақат Конституция, қонун ва суд бўлади”, — деди Президент.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасидан:
“Вазирлар ҳам, ҳокимлар ҳам бир нарсани яхши тушуниб олиши керак.
Ўзбекистонда мулк ва инвестициянинг ҳимоячиси қайсидир ҳоким ёки вазир эмас, фақат Конституция, қонун ва суд бўлади”, — деди Президент.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11🙏1
«Биз ҳар қандай радикаллашувга қаршимиз» — Президент
Президент мурожаатнома глобал муаммога айланаётган масалага тўхталиб ўтди.
“Бутун дунёда кучайиб бораётган радикализм, экстремизм, терроризм, одам савдоси, гиёҳвандлик каби хатарлар, афсуски, бизни ҳам четлаб ўтмаяпти.
Лекин, такрор айтаман, мусулмон умматига сабоқ берган Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий каби буюк уламолар етишиб чиққан бизнинг диёримизда бу борада адашганлар, радикализм ва экстремизм ғояларига берилганлар бўлиши мумкинми?
Биз жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз”, — деди Шавкат Мирзиёев.

👍9
«Музейларни замон талабларига мослаштириш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади» — Президент
Президент мурожаатномада Лувр музейида давом этаётган кўргазмага тўхталиб ўтди.
“Франциядаги машҳур Лувр музейида шу кунларда давом этаётган миллий кўргазма, халқимизнинг ноёб тарихий мероси, бой маданияти ва анъаналарига хорижда қизиқиш қанчалик юқори эканини кўрсатмоқда.
Бундай бетакрор тарихий ва маданий бойликларимизни ёшларимизга ва хорижий туристларга янада кенгроқ таништириш, музейларни замон талабларига мослаштириш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади” — дейди Мирзиёев.

«Қанчалик қийин бўлмасин, танлаган йўлимиздан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз» — Президент
Мурожаатнома якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев келгусидаги режаларни амалда оширишда халқга таянишини маълум қилди.
“Қанчалик қийин бўлмасин, танлаган йўлимиздан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз. Кўзлаган марраларимизга албатта етамиз.
Бу йўлда нияти улуғ, қалби пок, меҳнаткаш халқимизга таянамиз. Бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилсак, мен ишонаман, эл-юртимиз интилаётган Янги Ўзбекистонни албатта барчамиз биргаликда бунёд этамиз.
Фурсатдан фойдаланиб, ислоҳотларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келаётган, барча синовларни мардона енгиб, ўзининг фидокорона меҳнати билан жонажон Ватанимиз равнақига беқиёс ҳисса қўшаётган мард ва олижаноб, бағрикенг халқимизга яна бир бор таъзим қиламан”, — Шавкат Мирзиёев.

👍10🤬2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Бу адолатсизлик» — Президент
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасидан:
“Ҳозир энергияни даромади яхши ҳам, даромади ёмон ҳам бир хил нархда олаяпти. Бу адолатсизлик.
Бу бўйича шошма-шошарлик билан қарор қабул қилмаймиз. Лекин одамларни рози қилиб, эркин бозор йўналишига ўтамиз”, — деди Президент.

👍11😢7😱1
⚡️ ВКонтакте ва Odnoklassniki'да энг кўп муҳокама қилинган футболчилар кимлар?
ТАСС нашри Қатардаги Жаҳон чемпионатида энг кўп муҳокама қилинган футболчиларни маълум қилди.
👉 https://effect.uz/593
Telegram | Instagram | You tube

👍5😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мен йиғласам у ҳўнгради" – Қашқадарёдаги масъуллар устидан Президентга арз қилинди...
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри “Нахшаб” маҳалласида истиқомат қилувчи иккинчи гуруҳ ногирони Жаҳонгир Ашуров ҳамда унинг онаси жуда оғир аҳволда.
“Мен даво истаб борган табиб, Ўзи ҳам бемор экан” – деб бошланадиган қўшиқни кўпчилик эшитган. Афсуски, бугунги реал ҳаётимизда айрим масъуллар НОИЛОЖЛИКДАН ЁРДАМ СЎРАБ борган фуқароларга мана шундай услубда жавоб бериб, аксинча хасталарга ўз дардларини тўкиб сочаётганлигини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.
Effect.uz’га мурожaат қилган Жаҳонгир Ашуров 2 гуруҳ ногирони бўлган онасининг ҳам аҳволи кундан-кунга оғирлашаётганлигини маълум қилмоқда.
Ҳурматли Қашқадарёдаги мутасадди раҳбарлар, уларга ёрдамингиз керак. Бу сизларнинг фуқаролар одидаги асл бурчингиз ҳисобланади!
👉 Сифатли форматда кўриш

👍16😢5😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Тақдиримизни муаллим ва мураббий ҳал қилади»— Шавкат Мирзиёев
Мактабларда таълим сифати тубдан оширилади, бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш амалиёти барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам жорий этилади.

👍15