EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.3K photos
15.5K videos
31 files
67.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси бошланиш арафасида

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14👎4😢2
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бошланди.

Мурожаатноманинг жонли трансляциясини қуйидаги манбаларда:

"O'zbekiston 24", "O'zbekiston" (сурдотаржима билан), "Yoshlar", "Mahalla", "Madaniyat va ma'rifat", "O'zbekiston tarixi", "Sevimli", "Milliy", "Zo'r TV";
"Toshkent", "Dunyo bo’ylab", "Mening yurtim" (русча таржимаси билан);
"Foreign Languages", "UzreportTV" (инглизча таржимаси билан) телеканалларида;
Президент матбуот хизматининг Facebook'даги саҳифасида;
Президент матбуот хизматининг YouTube'даги каналида томоша қилишинг.

Началось Послание Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева Олий Мажлису и народу Узбекистана.

Смотрите прямую трансляцию Послания:

на телеканалах "O'zbekiston 24", "O'zbekiston" (с сурдопереводом), "Yoshlar", "Mahalla", "Madaniyat va ma'rifat", "O'zbekiston tarixi", "Sevimli", "Milliy", "Zo'r TV";
"Toshkent", "Dunyo bo’ylab", "Mening yurtim" (с русским переводом);
"Foreign Languages", "UzreportTV" (с английским переводом);
на официальной странице пресс-службы Президента в Facebook;
на канале пресс-службы Президента в YouTube.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎7👍5
АҚШ «Батька»ни жиддий огоҳлантирди

Оқ уй Минскни урушда Россияга ёрдам беришидан ҳавотирда.

👉 https://effect.uz/592

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14👎4
«Тараққиёт – фақат ва фақат жасоратли меҳнат орқали бўлади!» — Президент

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бошланди.

Мирзиёев Ўзбекистон миллий ривожланишнинг янги даврига дадил қадам қўяётгани, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида улкан ўзгаришлар юз бераётганини таъкидлади.

Беҳисоб шукур, бу йил аҳолимиз 36 миллиондан ошди. Ҳар йили сафимизга қарийб 900 минг янги авлод қўшилмоқда.

Ўзбекистон деб аталмиш катта ва иноқ оиланинг ҳар бир аъзоси тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш учун тинимсиз изланаяпмиз.

Якунига етаётган 2022 йил ғоят мураккаб ва синовли йил бўлди, десам, ҳар томонлама тўғри бўлади.

Ушбу даврда тўплаган тажрибамиз бир ҳақиқатни яққол исботлаб бермоқда: тараққиёт – фақат ва фақат жасоратли меҳнат орқали бўлади!
”, - деди Президент.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍135👎10
Президент аҳоли даромадини ошириш сиёсати давом этишини маълум қилди

Ўзбекистон президенти пандемия, дунёдаги чуқур иқтисодий ва сиёсий инқирозлар, зиддиятларга қарамасдан, эришилган айрим ютуқларни айтиб ўтди.

Жумладан:

- ялпи ички маҳсулот ҳажми илк бор 80 миллиард доллардан ошди (2018 йилда 52 миллиард доллар бўлган);

- иқтисодиётимизга шу йилнинг ўзида 8 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар кириб келди, экспортимиз эса 19 миллиард долларга етди (2018 йилда 14 миллиард доллар бўлган);

- бу йил тарихимизда илк бор пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдори минимал истеъмол харажатларидан кам бўлмаган даражага олиб чиқилди.

Президент иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини, аҳоли жон бошига даромадларни ошириш сиёсати изчил давом эттирилишини таъкидлади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎7👍6
«Ўзбекистон жаҳон сиёсати марказларидан бирига айланмоқда» — Президент

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бошланди.

Мирзиёев ўзининг нутқи давомида Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятда эришаётган ютуқларга тўхталиб ўтди.

Бу йил 381 нафар спортчимиз Жаҳон ва Осиё мусобақаларида, 43 нафар иқтидорли ва билимдон ёшларимиз нуфузли халқаро фан олимпиадалари ҳамда танловларида совринли ўринларни қўлга киритгани, барчамизни албатта қувонтиради.

Нуроний отахон ва онахонларимиз оила даврасида, Ҳаж ва Умра зиёратларида шукроналик дуоларини қилаётгани, бизга куч ва ғайрат бағишламоқда.

Бугунги кунда, Ўзбекистон жаҳон сиёсати марказларидан бирига айланаётгани, халқаро ҳамжамият буни кенг эътироф этаётгани ҳам, айни ҳақиқатдир.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ва Туркий давлатлар ташкилоти саммитлари ҳамда ўнлаб юқори даражадаги халқаро анжуманларга мезбонлик қилдик ва муҳим ташаббусларни илгари сурдик.

Булар ҳам мамлакатимизнинг халқаро нуфузи тобора ортиб бораётганидан далолат беради.

Мана шундай катта ютуқларга эришишда фидокорона меҳнати билан ҳисса қўшган ҳар бир юртдошимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман
”, — деди Мирзиёев.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9🤬5👎3
⚡️⚡️Шавкат Мирзиёев 2023 йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили деб эълон қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10👎9
«Биз учун “Қорақалпоғистон ютуғи – бутун Ўзбекистон ютуғи, Қорақалпоғистон ташвиши – бутун Ўзбекистон ташвиши» — Президент

Президент бугун инсоният ниҳоятда мураккаб даврни бошидан кечираётганини таъкидлади.

Ер юзидаги иқлимнинг кескин ўзгариши, сув ва табиий ресурслар камайиши билан боғлиқ муаммолар катта хатарларга айланмоқда. Халқаро муносабатларда ўзаро ишонч камайиб, қарама-қаршилик ва можароларнинг ортиши барқарорлик ва ривожланишга жиддий хавф солмоқда.

Афсуски, бундай хавф-хатарлар бизни ҳам четлаб ўтмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Қорақалпоғистонда содир бўлган нохуш воқеалар халқимизни қаттиқ қайғуга солди. Худога шукур, кўп миллатли халқимизнинг оқиллиги ва донишмандлиги билан вазият тезда изга тушди.

Биз учун “Қорақалпоғистон ютуғи – бутун Ўзбекистон ютуғи, Қорақалпоғистон ташвиши – бутун Ўзбекистон ташвиши”, деган ғоя ҳамиша амалий ҳаракат дастури бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади!

Бизнинг эзгу мақсадимиз – биргаликдаги меҳнатимиз билан Янги Ўзбекистонда ҳар томонлама ривожланган, обод ва фаровон Янги Қорақалпоғистонни бунёд этишдир.

Асрлар давомида эт ва тирноқ каби бир бўлиб кетган халқларимиз дўстлигига, ҳеч қандай куч таъсир кўрсата олмайди. Чунки, бизнинг ўтмишимиз бир, бугунимиз ҳам, келажагимиз ҳам бир!

Жонажон Ватанимизнинг хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлашга ҳар томонлама қодирмиз!

Тинч ва осойишта ҳаётимизни асраб, мустақиллигимизни мустаҳкамлаб, барқарор тараққиёт йўлимиздан жадал давом этамиз
!", - деди Президент.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12👎5🔥1😱1
«Ислоҳотлардан халқимиз катта ўзгаришлар кутаяпти» — Шавкат Мирзиёев

Президент мамлакат тараққиётини янги поғонага олиб чиқиш учун бошқарув ҳам, қонунчилик ҳам, жамиятимиз ҳам ўзгариши кераклиги таъкидлади.

Шу боис, “Аввал – инсон, кейин – жамият ва давлат” деган ғояни Конституциямиз ва қонунларимизга ҳам, кундалик ҳаётимизга ҳам чуқур сингдиришимиз кераклиги қайд этилди.

Шуларни эътиборга олган ҳолда, Асосий қонунимизни такомиллаштириш ишлари давом эттирилмоқда.

Ушбу ислоҳотдан халқимиз катта ўзгаришлар кутаяпти. Бугунги кунга қадар бу борада 220 мингдан зиёд таклиф келиб тушгани ҳам, бунинг яққол далилидир”, - деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” тамойили асосида барча масалалар бўйича халқимиз билан бамаслаҳат иш тутилишини таъкидлади.

Умуман, мазмуни “инсон қадрини улуғлаш” руҳи билан бойитилган, келажак авлодларга муносиб хизмат қиладиган, Янги Ўзбекистонга мос бўлган Конституцияни ҳар томонлама ўйлаб, шошилмасдан ишлаб чиқиш кераклиги айтилди.

Фуқароларимиз билдирган барча таклиф ва истаклар албатта инобатга олинади ва Конституция лойиҳаси умумхалқ референдумига олиб чиқилади.

Энг муҳими – ҳар бир ватандошимиз конституциявий ислоҳотларга дахлдор бўлиши ва “Бу – менинг Конституциям”, деб юксак ғурур ва ифтихор билан айта олиши керак”
, - деди Президент.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎5🙏1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️⚡️Шавкат Мирзиёев 2023 йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили деб эълон қилди. Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Шавкат Мирзиёев 2023 йилни нега бундай номлади?

Президент 2023 йилга Ўзбекистонда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном беришни таклиф қилди. Йиғилганлар бу ташаббусни бир овоздан қўллаб-қувватлади.

“Нима учун йилга бундай ном бераяпмиз? Биз Ўзбекистонда олиб борилаётган давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатларини таъминлашни устувор вазифа этиб белгиладик.

Аслида ҳам, бизнинг энг бебаҳо бойлигимиз, бу – бунёдкор халқимиз, дуогўй ота-оналаримиз, навқирон авлодимиз эмас-ми?

Шу юртда яшаётган ҳар бир инсоннинг тинч ва бахтли ҳаёт кечириши, унинг соғлиғи жойида бўлиши, яхши таълим олиши, оиласини тебратиши учун қандай шароит керак бўлса, ҳаммасини яратиб беришга ҳаракат қилаяпмиз ва бу йўлдан асло тўхтамаймиз",
- деди давлат раҳбари.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎6🙏1
«Вазирлик ва идоралар сони 61 тадан 28 тагача камайтирилади» — Президент

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномаси давом этмоқда. Давлат раҳбари 2023 йилдаги энг устувор йўналишларга тўхталиб ўтди.

Биринчи йўналиш сифатида ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтишни таклиф қилди.

Хусусий ташаббусларни янада кенгайтириш, уларга янги истиқболларни очиш мақсадида энди “қўл бошқаруви”дан аниқ натижага ишлайдиган тизимли бошқарувга ўтиш вақти келгани таъкидланди.

Ҳозирги кунда давлат аппаратида такрорланиш кўп, кераксиз штатлар бор. Марказлашув юқори.

Оқибатда, бугунги мураккаб масалаларга тўғри ечим топиш учун ортиқча вақт, куч ва ресурс сарфланмоқда.

Вазирларнинг Ҳукумат қабул қилаётган қарорларда, таъбир жоиз бўлса, “овози йўқ”. Яъни, уларнинг ушбу қарорларни тайёрлаш ва ҳаётга жорий қилишдаги иштироки ва масъулияти етарли эмас.

Президент шунинг учун янги маъмурий ислоҳотлар тўғрисидаги фармонни имзолаганини маълум қилди.

Узоқ тайёргарлик кўрилган ушбу ислоҳот доирасида:

- Биринчи босқичда вазирликлар ислоҳ қилинади, Ҳукумат иш услуби ҳам тубдан ўзгаради. Энг аввало, вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилади;

- ҳар бир вазирлик тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширишга масъул бўлиб, тармоқ таркибидаги қўмита, агентлик ва инспекцияларга раҳбарлик қилади;

- кўп вазирлар ўзгаради. Ўз соҳасининг чуқур билимдони, фидойи ва ишидан халқ рози бўлаётган вазирлар лавозимида қолади;

- давлат хизматчилари сони босқичма-босқич 25-30 фоизга қисқаради. Иқтисод қилинадиган маблағлар ижтимоий масалаларга йўналтирилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍22👎5🙏1
«Қайси вазир ўз ишини эплай олмаса, истеъфога чиқади», — Президент

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномаси давом этмоқда.

«Биз коррупция ҳақида кўп гапирамиз, лекин тизимида коррупцияга йўл қўйилса, нима учун вазир жавоб бермаслиги керак?

Энди сўров бошқача бўлади.

Вазир ўз тизимига ажратилган маблағларни самарали ва мақсадли ишлатиш бўйича биринчи бўлиб, ўзи жавоб беради.

Давлат вакиллари ўзининг ҳалол меҳнати, оддийлиги, халқсеварлиги, самимийлиги ва фидойилиги билан одамларимиз меҳрини қозониши керак.

Энди, вазирларнинг сиёсий масъулияти оширилиб, Ҳукумат қарорлари лойиҳалари, мамлакатимиз ҳаётига оид муҳим ижтимоий-иқтисодий масалалар бевосита вазирлар иштирокида коллегиал ҳал этилади.

Ҳар бир вилоятдаги муаммоларни ечиш учун, ҳар ойда жойига чиққан ҳолда “Ҳукумат куни” ўтказилиши йўлга қўйилади.

Вазир ҳар йил бошида жамоатчилик олдида соҳадаги режаси ва йил якуни билан эса унинг натижаси бўйича ҳисобот беради.

Таъкидлаб айтмоқчиман – энди, қайси вазир ўз ишини эплай олмаса,
истеъфога чиқади
», — Шавкат Мирзиёев.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍23👎5😱1
«Вазирлар жамоатчилик олдида ҳисобот беради» — Президент

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномаси давом этмоқда.

Давлат раҳбари маъмурий ислоҳотларнинг яна бир қатор жиҳатларини очиқлади:

Хусусан:

- вазир ўз тизимига ажратилган маблағларни самарали ва мақсадли ишлатиш бўйича биринчи бўлиб ўзи жавоб беради;

- вазирларнинг сиёсий масъулияти оширилиб, Ҳукумат қарорлари лойиҳалари, мамлакатимиз ҳаётига оид муҳим ижтимоий-иқтисодий масалалар бевосита вазирлар иштирокида коллегиал ҳал этилади;

- вазир ҳар йил бошида жамоатчилик олдида соҳадаги режаси ва йил якуни билан эса унинг натижаси бўйича ҳисобот беради;

- қайси вазир ўз ишини эплай олмаса, истеъфога чиқади;

- маъмурий ислоҳотларнинг иккинчи босқичи сифатида келгуси йилда ҳудудлардаги бошқарув тизими ҳам ислоҳ қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8🙏2
«Бундан буён давлат лавозимларига фақат конкурс асосида ишга қабул қилинади», — Президент

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномаси давом этмоқда.

Президент давлат хизматчилари эндиликда фақат конкурс орқали қабул қилинишини маълум қилди.

"Бу йил “Давлат хизмати тўғрисида”ги янги Қонунни қабул қилдик.

Бундан буён давлат лавозимларига фақат конкурс асосида ишга қабул қилинади.

Барча раҳбарлар фаолияти самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаб борилади.

Ҳар йили 500 нафар мутахассисни энг нуфузли хорижий олийгоҳ ва марказларда ўқитиб келамиз.

Келаси икки йилда ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимлигига республика идораларида юқори лавозимларда ишлаган, билимли ва тажрибали кадрлар қўйилади.

Янги йилдан бошлаб ҳар бир ҳоким ўз туманига 40-50 миллион доллар хусусий инвестицияларни олиб келиши керак бўлади", — деди Президент.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎5🙏2🔥1
⚡️Самарқанд ва Наманган шаҳарлари Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномаси давом этмоқда. Давлат раҳбари Самарқанд ва Наманган вилояти алоҳида маъмурий-ҳудудий бирликлар сифатида республика бўйсунувига ўтказишни таклиф қилди.

Ҳозирга келиб Марказий Осиёда аҳолиси миллиондан ортиқ шаҳарлар 7 тага етди. Минтақамизда пойтахтлар билан бир қаторда, бошқа йирик шаҳарлар ҳам “ўсиш нуқталари”га айланмоқда.

Булар орасида Самарқанд ва Наманган шаҳарлари ҳам бор. Уларнинг ҳар бирида аҳоли сони бир миллионга етмоқда.

Самарқанд шаҳри дунё танийдиган мегаполисга, халқаро туризм ва бизнес марказига айланди. Наманган ҳам саноат, тадбиркорлик, таълим, маданият соҳаларида минтақавий марказ сифатида ўз ўрнини топмоқда.

Шу боис, Самарқанд ва Наманган шаҳарларини алоҳида маъмурий-ҳудудий бирликлар сифатида республика бўйсунувига ўтказиш таклиф қилинди”
, — деди у.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍17👎2
«Янги Ўзбекистонни «ижтимоий давлат» тамойили асосида қуришни мақсад қилаяпмиз» — Президент

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномаси давом этмоқда. Давлат раҳбари мамлакатга инвестициялар жалб этилиши кераклигини маълум қилди.

Биз Янги Ўзбекистонни “ижтимоий давлат” тамойили асосида қуришни мақсад қилаяпмиз. Буни Конституцияда мустаҳкамлашимиз керак.

Ижтимоий давлат бу — энг аввало, инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун тенг имкониятлар, одамлар муносиб ҳаёт кечиришига зарур шароитлар яратиш, камбағалликни қисқартириш, демакдир
”, - деди давлат раҳбари.

Биринчи навбатда, эътибор Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилиши таъкидланди.

Ўқитувчиларнинг мақомини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни Конституцияда алоҳида белгилаш зарурлиги қайд этилди.

Келаси йилдан бошланғич синфларда мутлақо янги методика асосида яратилган дарсликлар бўйича ўқитиш йўлга қўйилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎3