Тошкентда буюк қозоқ адиби Абай ижодига бағишланган кўргазма очилди
Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида қозоқ адиби ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ҳаёти ва ижодига бағишланган “Абай. Қардош халқлар мероси” кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.
Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов, Қозоғистон Республикаси маданият ва спорт вазири Даурен Абаев, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Бейбут Атамкулов, “Жидебай-Борили” Абай музейи директори Турдиқул Шанбай, Тасвирий санъат галереяси директори Камола Оқилова, шунингдек ОАВ ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
👉 https://effect.uz/591
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport

👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда тарихий мерос ачинарли аҳволда
Ҳурматли мутасадди рахбарлар ушбу қабр ҳозирда ачинарли аҳволда бўлиб қолмоқда.
Энг ачинарлиси бу жой тарихий мерос сифатида руйхатга олинган.
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов ва Хатирчи тумани ҳокими Сайфиддин Низомов сизлардан илтимос ушбу тарихий меросни ўз назоратларингизга олиб биргаликда обод қилайлик.
Тарихсиз келажак йўқ деганлиридай тарихимизга шунчаки беэътибор бўлмайлик.
800 йиллик қабр бугунда мана шу аҳволда қолиб кетмоқда.
Лавха Хатирчи тумани Навандак қишлоғидан тайёрланди.

👍8
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бошланди.
Мурожаатноманинг жонли трансляциясини қуйидаги манбаларда:
"O'zbekiston 24", "O'zbekiston" (сурдотаржима билан), "Yoshlar", "Mahalla", "Madaniyat va ma'rifat", "O'zbekiston tarixi", "Sevimli", "Milliy", "Zo'r TV";
"Toshkent", "Dunyo bo’ylab", "Mening yurtim" (русча таржимаси билан);
"Foreign Languages", "UzreportTV" (инглизча таржимаси билан) телеканалларида;
Президент матбуот хизматининг Facebook'даги саҳифасида;
Президент матбуот хизматининг YouTube'даги каналида томоша қилишинг.
—
Началось Послание Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева Олий Мажлису и народу Узбекистана.
Смотрите прямую трансляцию Послания:
на телеканалах "O'zbekiston 24", "O'zbekiston" (с сурдопереводом), "Yoshlar", "Mahalla", "Madaniyat va ma'rifat", "O'zbekiston tarixi", "Sevimli", "Milliy", "Zo'r TV";
"Toshkent", "Dunyo bo’ylab", "Mening yurtim" (с русским переводом);
"Foreign Languages", "UzreportTV" (с английским переводом);
на официальной странице пресс-службы Президента в Facebook;
на канале пресс-службы Президента в YouTube.

👎7👍5
«Тараққиёт – фақат ва фақат жасоратли меҳнат орқали бўлади!» — Президент
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бошланди.
Мирзиёев Ўзбекистон миллий ривожланишнинг янги даврига дадил қадам қўяётгани, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида улкан ўзгаришлар юз бераётганини таъкидлади.
“Беҳисоб шукур, бу йил аҳолимиз 36 миллиондан ошди. Ҳар йили сафимизга қарийб 900 минг янги авлод қўшилмоқда.
Ўзбекистон деб аталмиш катта ва иноқ оиланинг ҳар бир аъзоси тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш учун тинимсиз изланаяпмиз.
Якунига етаётган 2022 йил ғоят мураккаб ва синовли йил бўлди, десам, ҳар томонлама тўғри бўлади.
Ушбу даврда тўплаган тажрибамиз бир ҳақиқатни яққол исботлаб бермоқда: тараққиёт – фақат ва фақат жасоратли меҳнат орқали бўлади!”, - деди Президент.

👍135👎10
Президент аҳоли даромадини ошириш сиёсати давом этишини маълум қилди
Ўзбекистон президенти пандемия, дунёдаги чуқур иқтисодий ва сиёсий инқирозлар, зиддиятларга қарамасдан, эришилган айрим ютуқларни айтиб ўтди.
Жумладан:
- ялпи ички маҳсулот ҳажми илк бор 80 миллиард доллардан ошди (2018 йилда 52 миллиард доллар бўлган);
- иқтисодиётимизга шу йилнинг ўзида 8 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар кириб келди, экспортимиз эса 19 миллиард долларга етди (2018 йилда 14 миллиард доллар бўлган);
- бу йил тарихимизда илк бор пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдори минимал истеъмол харажатларидан кам бўлмаган даражага олиб чиқилди.
Президент иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини, аҳоли жон бошига даромадларни ошириш сиёсати изчил давом эттирилишини таъкидлади.

👎7👍6
«Ўзбекистон жаҳон сиёсати марказларидан бирига айланмоқда» — Президент
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бошланди.
Мирзиёев ўзининг нутқи давомида Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятда эришаётган ютуқларга тўхталиб ўтди.
“Бу йил 381 нафар спортчимиз Жаҳон ва Осиё мусобақаларида, 43 нафар иқтидорли ва билимдон ёшларимиз нуфузли халқаро фан олимпиадалари ҳамда танловларида совринли ўринларни қўлга киритгани, барчамизни албатта қувонтиради.
Нуроний отахон ва онахонларимиз оила даврасида, Ҳаж ва Умра зиёратларида шукроналик дуоларини қилаётгани, бизга куч ва ғайрат бағишламоқда.
Бугунги кунда, Ўзбекистон жаҳон сиёсати марказларидан бирига айланаётгани, халқаро ҳамжамият буни кенг эътироф этаётгани ҳам, айни ҳақиқатдир.
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ва Туркий давлатлар ташкилоти саммитлари ҳамда ўнлаб юқори даражадаги халқаро анжуманларга мезбонлик қилдик ва муҳим ташаббусларни илгари сурдик.
Булар ҳам мамлакатимизнинг халқаро нуфузи тобора ортиб бораётганидан далолат беради.
Мана шундай катта ютуқларга эришишда фидокорона меҳнати билан ҳисса қўшган ҳар бир юртдошимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман”, — деди Мирзиёев.

👍9🤬5👎3
«Биз учун “Қорақалпоғистон ютуғи – бутун Ўзбекистон ютуғи, Қорақалпоғистон ташвиши – бутун Ўзбекистон ташвиши» — Президент
Президент бугун инсоният ниҳоятда мураккаб даврни бошидан кечираётганини таъкидлади.
Ер юзидаги иқлимнинг кескин ўзгариши, сув ва табиий ресурслар камайиши билан боғлиқ муаммолар катта хатарларга айланмоқда. Халқаро муносабатларда ўзаро ишонч камайиб, қарама-қаршилик ва можароларнинг ортиши барқарорлик ва ривожланишга жиддий хавф солмоқда.
Афсуски, бундай хавф-хатарлар бизни ҳам четлаб ўтмаётгани кўрсатиб ўтилди.
“Қорақалпоғистонда содир бўлган нохуш воқеалар халқимизни қаттиқ қайғуга солди. Худога шукур, кўп миллатли халқимизнинг оқиллиги ва донишмандлиги билан вазият тезда изга тушди.
Биз учун “Қорақалпоғистон ютуғи – бутун Ўзбекистон ютуғи, Қорақалпоғистон ташвиши – бутун Ўзбекистон ташвиши”, деган ғоя ҳамиша амалий ҳаракат дастури бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади!
Бизнинг эзгу мақсадимиз – биргаликдаги меҳнатимиз билан Янги Ўзбекистонда ҳар томонлама ривожланган, обод ва фаровон Янги Қорақалпоғистонни бунёд этишдир.
Асрлар давомида эт ва тирноқ каби бир бўлиб кетган халқларимиз дўстлигига, ҳеч қандай куч таъсир кўрсата олмайди. Чунки, бизнинг ўтмишимиз бир, бугунимиз ҳам, келажагимиз ҳам бир!
Жонажон Ватанимизнинг хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлашга ҳар томонлама қодирмиз!
Тинч ва осойишта ҳаётимизни асраб, мустақиллигимизни мустаҳкамлаб, барқарор тараққиёт йўлимиздан жадал давом этамиз!", - деди Президент.

👍12👎5🔥1😱1
«Ислоҳотлардан халқимиз катта ўзгаришлар кутаяпти» — Шавкат Мирзиёев
Президент мамлакат тараққиётини янги поғонага олиб чиқиш учун бошқарув ҳам, қонунчилик ҳам, жамиятимиз ҳам ўзгариши кераклиги таъкидлади.
Шу боис, “Аввал – инсон, кейин – жамият ва давлат” деган ғояни Конституциямиз ва қонунларимизга ҳам, кундалик ҳаётимизга ҳам чуқур сингдиришимиз кераклиги қайд этилди.
Шуларни эътиборга олган ҳолда, Асосий қонунимизни такомиллаштириш ишлари давом эттирилмоқда.
“Ушбу ислоҳотдан халқимиз катта ўзгаришлар кутаяпти. Бугунги кунга қадар бу борада 220 мингдан зиёд таклиф келиб тушгани ҳам, бунинг яққол далилидир”, - деди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” тамойили асосида барча масалалар бўйича халқимиз билан бамаслаҳат иш тутилишини таъкидлади.
Умуман, мазмуни “инсон қадрини улуғлаш” руҳи билан бойитилган, келажак авлодларга муносиб хизмат қиладиган, Янги Ўзбекистонга мос бўлган Конституцияни ҳар томонлама ўйлаб, шошилмасдан ишлаб чиқиш кераклиги айтилди.
“Фуқароларимиз билдирган барча таклиф ва истаклар албатта инобатга олинади ва Конституция лойиҳаси умумхалқ референдумига олиб чиқилади.
Энг муҳими – ҳар бир ватандошимиз конституциявий ислоҳотларга дахлдор бўлиши ва “Бу – менинг Конституциям”, деб юксак ғурур ва ифтихор билан айта олиши керак”, - деди Президент.

👍7👎5🙏1