EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.3K photos
15.5K videos
31 files
67.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
🏆 ЖЧ-2022: Футбол тарихидаги энг даҳшатли финалда Аргентина Францияни енгиб, 36 йиллик танаффусга чек қўйди!

Аргентина ва Франция ўртасидаги финал баҳси билан Қатарда ўтган жаҳон чемпионатига якун ясалди.

👉 https://effect.uz/569

Telegram | Instagram | You tube
👍28👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу тарих! Араблар тўнини кийган Месси кубокни боши узра кўтарди.

Telegram | Instagram | You tube
👍35🔥5
Аргентина Жаҳон чемпиони, араблар олам чемпиони бўлган ўйиндан — ФОТОГАЛЕРЕЯ

Аргентина ва Франция ўртасидаги финал баҳси билан Қатарда ўтган жаҳон чемпионатига якун ясалди.

👉 https://effect.uz/569

Telegram | Instagram | You tube
👍29🤬10🔥1
Дешам финалдаги аламли мағлубиятдан сўнг нималар деди?

👉 https://effect.uz/570

Telegram | Instagram | You tube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13
EFFECT.UZ | Расмий канал
Самарқанддаги «Обод» маҳалла аслида ободми? Effect.uz’нинг самарқандлик кузатувчисиси шаҳардаги Дўстлик МФЙ Моварауннахр маҳалласи «Обод маҳалла» дастурига киритилганини айтмоқда. Лекин ушбу видеолавҳада бу маҳалланинг ободлиги кўринмаяпти. Маълумот ўрнида…
“Айрим кўчалар 2023 йилда тўлиқ таъмирланади” – Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Effect.uz’да эълон қилинган материалга муносабат билдирди

Effect.uz Самарқанд шаҳридаги Дўстлик маҳалласи кўчалари таъмирталаб ҳолда экани тасвирланган видеолавҳани эълон қилган эди.

Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати Самарқандда сўнгги йилларда “Обод маҳалла” дастури асосида бир қатор маҳаллаларда кенг кўламли ободонлаштириш-бунёдкорлик ишлари олиб борилганини маълум қилди.

Жумладан, Кафтархона, Дукчиён маҳалласи ушбу дастур асосида ободонлаштирилиб, йўлларга янги асфальт қопламалари ётқизилган.

“Бу каби бунёдкорликлар ишлари барча маҳаллаларда ташкил этилади. Хусусан, Дўстлик маҳалласи ҳам ўтган йили дастур доирасида ободонлаштирилганди ва маҳалладаги таъмирланмай қолган айрим кўчалар (Моварауннахр) келгуси йилда тўлиқ таъмирланади”, дейилади ҳокимлик ахборотида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7
⚡️Humo ишламаяпти, Payme иловасига эса киришнинг имкони йўқ

Ўзбекистонда Humo тўлов тизими да носозлик юзага келган. Шу билан бирга Payme иловасига киришнинг имкони бўлмаяпти.

Humo сервиси бу борада 14 декабрь куни огоҳлантирган. Аммо компания баёнотида носозликлар 18 декабрь куни 23:00гача давом этиши айтилган бўлиб, ваҳоланки бу вақтда ҳам тизимдаги носозликлар бартараф этилмаган. Эътибор учун: бугун 19 декабрь.

“2022 йил 17 декабрь (шанба) куни соат 22:00 дан 18 декабрь (якшанба) соат 23:00 гача МБПМ процессинг тизимида хизматларни такомиллаштириш ва янгилаш бўйича ишлар ўтказилиши режалаштирилган.

Профилактик ишлар давомида банк АБТ тизими ёрдамида пластик карталарни эмиссия қилиш, АБТ тизим ёрдамида картага маблағ тушириш ва картанинг мониторинг хизматида узилишлар бўлиши мумкин. Терминал, мобил иловалар ва банкоматлар ишлашни давом эттиради”, дейилади Humo сервисининг огоҳлантиришида.

Шунингдек, компания келтирилган ноқулайликлар учун мижозларидан узр сўраган.

Маълумот ўрнида, бундай ҳолат Humo тўлов тизими билан биринчи марта содир бўлаётгани йўқ, аксар ҳолларда мижозлар тизимнинг иш фаолиятидаги беқарорлигидан ҳам бошқа тизим пластик карталарини ишлатишни афзал кўради.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍17👎1🙏1
Буэнос-Айрес кўчаларида Аргентинанинг ғолиблиги нишонланяпти

Аргентина учинчи марта футбол бўйича жаҳон чемпионига айланди. Жамоа бунгача 1978, 1986 йиллар бўлиб ўтган мундиал ғолиби деб топилганди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Президент бува бизга ёрдам беринг» – Қаршида хор артисти «хўр»ланмоқда. Унинг фарзандлари Президентдан ёрдам сўраган

Шерхон Худойқулов – Қарши шаҳри Шайҳали МФЙ, Бўзтепа кўчасидаги 18-ётоқхонада жойлашган бир хонали уйда 4 нафар фарзанди билан яшайди. У иккинчи гуруҳ ногирони, Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрида хор артисти бўлиб ишлайди.

Худойқуловнинг имконияти чекланган бўлишига қарамай, у жамиятга керакли фуқаролардан бўлишга ҳаракат қилади. Шерхон Худойқуловнинг фарзанди мактабга бориши учун, 12-13 кмни босиб ўтиши керак, ишхонагача бўлган масофа ҳам бундан кам эмас.

У шу пайтгача Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоевдан бир неча марта ёрдам сўраган, аммо...

Хор артисти хўрланган ҳолатда Президентдан ёрдам кутяпти, вилоят ҳокими Муроджон Азимов 4 нафари фарзанди билан қийналаётган Худойқулов оиласига қай даражада ёрдам кўрсатади?

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍28😢9
Хатирчида тарихий мерос ачинарли аҳволда. Катталар хабардорми?

👉 https://www.youtube.com/watch?v=ZhHn-vrc6Kg
👍4😢4