EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.4K photos
15.6K videos
31 files
67.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️«Яланғоч қилиб, расмингни эрингга юборамиз» – Танзила Норбоевага тегишли уйдан пул ўғирлаганликда гумонланган аёл терговда қийноққа солинган Манбалар уйда Танзила Норбоеванинг қизи яшашини ва уйдан пул ўғирлашда гумонланаётган аёл 2 декабрь куни соат 23:45да…
«Воқеани Танзила Норбоева шахсияти билан боғлаб талқин қилинаётганига тушунмаяпман» – Сенат раисининг қизи ўғирликни онасидан яширгани маълум бўлди

Олий мажлис Сенат раиси Танзила Норбоеванинг қизи, Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилувчи Н.К. бўлиб ўтган ҳодисаларни онасидан яширганини, гумонланувчи аёл қамоқдан чиқиши учун ИИБга ёзган аризасини қайтариб олганини маълум қилди.

👉
https://effect.uz/494

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🤬29👍7🔥7😢1
«Миллий меросга менинг ҳиссам» – Самарқандда Маданий мерос агентлиги ташаббуси билан ташкил этилган кўргазма ўз ишини бошлади

Таъкидланишича, ушбу ашёлар келгусида музей-қўриқхона тасарруфида ташкил этилиши режалаштирилган музейлар экспозициясини бойитишга хизмат қилади.

👉
https://effect.uz/495

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11
«Амалдорларнинг муҳокама қилиниши нормал ҳолат. Аммо гап алоҳида оила ва улар билан боғлиқ қонуний жараён ҳақида кетмоқда» – Расул Кушербаев

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Сенат раиси Танзила Норбоеванинг қизи яшайдиган уйда содир бўлган ўғирлик ҳолати бўйича муносабат билдираркан, у доим қонунларнинг ҳар кимга аввало унинг фуқаро мақомидан келиб чиқиб қўлланиши тарафдори эканлигини маълум қилди.

👉
https://effect.uz/496

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍31🤬5🙏1
Франция ҳамда Марокаш ўртасидаги иккинчи ярим финалнинг биринчи бўлими якунига етди. Илк таймдан сўнг французлар 1:0 ҳисобида олдинда.

Дешам шогирдлари учрашувнинг илк дақиқаларидан ҳужумкор ўйин намойиш этиб, 5-дақиқада тезкор гол киритишга муваффақ бўлди. Қайд этиш жоиз, Эрнандес томонидан киритилган гол Марокашнинг турнирда рақибдан ўтказиб юборган илк голи эди (Канадага қарши ўтказилган гол, автогол эди).

Голдан кейин Марокаш ярим финалга шунчаки келмаганини исботламоқчи бўлди ва яхшигина позицион ҳужумлар ташкил эта бошлади. Тайм ўрталарида эса Чуамени Мбаппени бирга-бир ҳолатга чиқариб юборди, бироқ Килиан вазиятдан самара чиқара олмади.

Бўлимнинг сўнгги декадасида Реграги шогирдлари Францияни ўз ярим майдонига қамаб қўйиб, ҳужумлар ёмғирини уюштирди. Ҳаттоки, Жаваднинг қайчи услубида йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегди. Шу тариқа бўлим французларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан поёнига етди.

Telegram | Instagram | You tube
👍17
🏆 ЖЧ-2022: Франция кетма-кет иккинчи бор мундиаль финалида!

Дешам шогирдлари Марокашга ҳеч қандай имкон қолдирмади.

👉 https://effect.uz/497

Telegram | Instagram | You tube
👍11👎11
Француз ва марокашликлар ўртасида тўқнашувлар бўлди

Франциянинг Монпелье шаҳрида Марокаш ва Франция ўйинидан кейин икки мамлакат фуқаролари ўртасида тўқнашувлар юзага келди.

Маҳаллий Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, тўқнашувлар натижасида яраланганлар бор.

Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси ЖЧ 2022 1/2 финалида Марокаш терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

🌐 EFFECTUZSPORT каналининг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!

Telegram | Instagram | You tube
👍16😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Хато 100 фоиз ўзимда, ҳеч қандай йўл билан ўзимни оқламайман. Аммо позициямни ўзгартирмайман» — Зулматда ўтириш яхшилигини айтган депутат билан суҳбат

Депутат Effect.uz'га берган интервьюсида, ўзини «машҳур» қилган постлар юзасидан жамоатчиликка изоҳ берди.

Бундан ташқари у нима учун қамоқда ўтиргани, нега лавозимини тарк этганини ҳам очиқлади.

👉 Тўлиқ видео

👉 Батафсил

Telegram | Instagram | You tube
🤬14👍13
Ўзбекистонда пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган ўртача иш ҳақи миқдори оширилди

2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияларини ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори чегараси пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробарига оширилиши белгиланган.

Бунда, пенсия тайинлашда ҳисобга олинган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 3 млн. 240 минг сўмдан юқори бўлган пенсионерларнинг пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиб чиқилади.

Бугунги кунда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 3 млн. 240 минг сўмдан юқори бўлган барча пенсионерларнинг пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, пенсияси ошадиган фуқароларга жорий йилнинг декабрь ойида СМС хабар юборилди.

Эслатиб ўтамиз, пенсияларнинг миқдори автоматик тарзда қайта ҳисоб-китоб қилиниб, бунда пенсионерларнинг Пенсия жамғармасига мурожаат этиш зарурияти йўқ.

Қуйидаги телеграм ботга кириб тайинланган пенсия миқдори ошганлиги тўғрисида маълумот олишингиз мумкин: @pensiyauzbot

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15
✈️ Муроджон Аҳмадалиев АҚШга жўнаб кетди

Биринчи ярим енгил вазн тоифасида WBA ва IBF чемпионлик камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев АҚШга йўл олди.

Аҳмадалиев катта эҳтимол билан навбатдаги жангини IBF йўналиши бўйича мажбурий даъвогар, филиппинлик Марлон Тапалесга қарши ўтказади. Лекин бу ҳали тасдиқланмаган маълумот.

"Ассалому алайкум, азиз юртдошлар! Инша Аллоҳ, янги ғалабалар учун йўл олдик. Дуо қилиб туринглар, ватандошлар!",- дея сурат остида изоҳ қолдирган чарм қўлқоп устаси.

Эслатиб ўтамиз, Муроджон шу йилнинг 26 июнь куни АҚШнинг Техас штатида профессионал рингдаги 11-жангини ўтказганди. Ўшанда у синган қўли билан америкалик Ронни Риосни сўнгги 12-раунд якунланишига бир неча сония қолган бир пайтда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратган эди.


Telegram | Instagram | You tube
👍32🙏6👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўрғонтепа ҳокими талабалик йилларини эслади

Қўрғонтепа тумани ҳокими фаоллар ва фермерлар билан йиғилиш ўтказди.

Президентимиз ёшларга шунча имконият яратиб бераяпти, фақат буларга қараб ўтирмасдан, келинглар биз ҳам қадам ташлайлик!

Қарс икки қўлдан чиқади! Талабалик давримда, шанба куни кимдан қарз олиб, уйимга етволар эканман деб ўйлардим
”, - деди Элёрбек Набижонов.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12🤬5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонлик эркак 30 минг долларга автомобиль рақамини сотиб олди

Ижтимоий тармоқларда бир эркак автомобиль рақамини жуда қимматга сотиб олгани ҳақида видео эълон қилинди.

Маълум қилинишича, андижонлик эркак “60 О 001 00” рақамли автомобиль рақамини 30 000 долларга ёки амалдаги курс бўйича 337 323 600 сўм эвазига сотиб олган.

Аукцион орқали сотиб олинган рақамни, у BMW машинасига таққан.

Қайд этиш керак, бу пулга Ўзбекистонда “Malibu-2” ёки тўртта “Damas” сотиб олиш мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎33👍16😢8🙏1
⚡️Сохта Бош прокуратура ходимига жиноят иши очилди

Бош прокуратура “Ўзбекистон-24” телеканалида эфирга узатилган видеолавҳага эътироз билдирди.

👉 https://effect.uz/500

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15🤬7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Корея ишбилармонлари Ўзбекистон билан ҳамкорликка тайёрми?

Жорий йилнинг 13 декабрь куни “Panarams Radisson” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси вазирлик идоралари вакиллари иштирокида кореялик етакчи инвесторлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувни асосий мақсади 100та Корея корхоналари ўртасида ўтказилган сўровномада улар томонидан билдирилган муаммоларни муҳокама қилиш ва ҳал этишдан иборатдир. Корея Республикаси Ўзбекистон билан ташки савдо айланаси хажми энг катта бўлган давлатлар Топ-5лигига киради.

Учрашувда масъуллар ҳозирги кунда Ўзбекистонда Корея капитали асосида 930та корхона фаолият кўрсатаётгани, шулардан 380таси қўшма корхона ва 550таси эса 100 фоиз Корея капитали асосида фаолият олиб бораётган хорижий корхоналар фаолият олиб бораётганлигини маълум қилишди.

Корхоналар фаолиятининг асосий йўналишлари: савдо, транспорт, логистика, ахборот технологиялари, турли хизматлар кўрсатиш, қурилиш ва бошқалардир.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍19🤬3🙏1
Доллар, рубль ва евронинг тан нархи пасайди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 декабрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

👉 https://effect.uz/501

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13🤬2