EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.7K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминоти бўйича чекловлар киритилди

Кеча, 10 декабрь куни электр станциялар орқали 229,2 млн кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 224 млн кВт-соат электр энергияси етказиб берилган.

👉 https://effect.uz/214

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍16👎16😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётган қурувчилар аниқланди

Янгиер шаҳрида қурилаётган кўп қаватли уйларни қуриш жараёнида қурувчилар томонидан электр энергияси тармоғига ноқонуний уланганлиги аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, мазкур қурилиш фирмаси электр ҳисоблагич ўрнатмасдан электр энергиясидан фойдаланиб келган.

Ушбу истеъмолчига қонунда белгиланган тартибда далолатнома тузилиб, тармоқдан ажратилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14😱2🤬1🙏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Свет» қачон ўчишини график қилиб берсак, одамлар биздан рози бўлади» — Шуҳратбек Абдураҳмонов

Бугун, 11 декарбрь куни Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги “Ҳамдўстлик” маҳалласида бўлиб турибди.

Маълум бўлишича, ушбу маҳалладаги йирик транформаторда бугун эрта тонгда ёнғин содир бўлганди. Вилоят раҳбари кўрсатмаларига асосан ушбу трансформаторни таъмирлаш ишлари ташкил этилган.

Ҳоким бошчилигидаги гуруҳ томонидан айни вақтда иш жараёнлари кўздан кечирилмоқда.

Шунингдек, вилоят ҳокими электр энергиясидаги муаммоларни ҳал этиш борасида тўхталиб ўтди.

Свет» қачон ўчишини график қилиб берсак, одамлар рози бўлади”, — дейди вилоят ҳокими.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🤬27👍15👎7😢3😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзбекистон тарихида ҳали бу даражада катта бюджетлик лойиха бўлмаган» — Алишер Узоқов

«Xon Saroy Music» ижодкорлари Оммавий ахборот воситалари билан очиқ мулоқот ташкил этди.

Тадбир давомида лойиҳа асосчиси Алишер Узоқов ва жамоадаги блогерлар, журналистларнинг саволларига жавоб беришди.

«Ўзбекистондаги энг йирик лойиҳалардан бири, ушбу лойиҳанинг асосий сабабчиси давлат рахбарининг айтган сўзлари» — дея таъкидлади Алишер Узоқов.

Ижодкор нима учун aктёрликдан вақтинчалик кетганлиги хақида ҳам репортаж давомида айтиб ўтди.

👉 Тўлиқ видео

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15🤬6👎1
⚡️«Ҳудудгазтаъминот»нинг Тошкент вилояти филиали директори қамоққа олинди

Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда энергия ресурслари билан таъминлаш соҳасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Бош прокурор Ниғматилла Йўлдашев айрим маълумотларни очиқлади.

Бош прокурорнинг маълум қилишича, "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг Тошкент вилояти бўйича таркибий бўлинмаси бўлган "Ҳудудгаз Тошкент" филиали директори Музаффар Алиевга нисбатан жиноят иши очилган ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

👉 https://effect.uz/218

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍25👎8😱1
Эрдоған Зеленскийга қўнғироқ қилди

Телефон орқали бўлган суҳбатда икки мамлакат раҳбарлари Россия-Украина урушидаги воқеаларни муҳокама қилишган.

👉 https://effect.uz/215

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12👎5🤬21
«Янгийўл тумангазнинг «каттаси» ва «Гулистон туман электр тармоқлари корхонаси» собиқ раҳбари ҳибсга олинди

Бугун, 11 декабрь куни аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш масалалари бўйича Республика штабининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Йиғилиш Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков раҳбарлигида танқидий руҳда бўлиб ўтмоқда.

Республика штаби йиғилишида Бош прокурорнинг маълум қилишича, “Янгийўл тумангаз” раҳбари Умид Тўйчиев ва “Гулистон туман электр тармоқлари корхонаси” собиқ раҳбари Фурқат Шодмонқуловга ҳам жиноят иши очилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Агар бошқа ҳудудлардаги масъуллар ҳам бундан тўғри хулоса чиқармаса ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйса, уларга ҳам албатта худди шундай жиноий иш қўзғатилади”, — деди Сардор Умурзаков.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍33🤬42
🔥Самарқандда подстанция ёниб кетди

Бугун, 11 декабрь куни соат 19:51да Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани “Боғизағон” МФЙда жойлашган 16 минг кВт НИМ подстанциясида ёнғин содир бўлди.

ФВВнинг маълум қилишича, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғинга 20:08 да етиб борган ва соат 21:40 ўчирилган.

Ёнғин натижасида подстанцияни ичидаги мойи ёниб зарарланган. Ҳеч қандай портлаш ҳолатлари рўй бермаган. Ёнғиндан ён-атрофдаги биноларга зарар етмаган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, — дейилади хабарда.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8👎2😱2😢2
⚡️Мигрантларни урушга чорловчи рекламалар эфирдан олиб ташланди

Аввалроқ, Москва шаҳридаги автобусларда жойлаштирилган эълонларда Марказий Осиё мамлакатларидан келган мигрантларни ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида Россия армиясига ёлланишга чорланиб, эвазига соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини қўлга киритишга тарғиб қилинган эди.

👉 https://effect.uz/219

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍16🤬3👎2🔥1
🥊 Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини ўтказди

Абу-Дабида IBA'нинг чемпионлар оқшоми турнири якунланди.

👉 https://effect.uz/220

🌐 EFFECTUZSPORT каналининг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!

Telegram | Instagram | You tube
👍131
⚡️Сербия-Косово ўртасидаги вазият таранглашди. Вучич олдида иккита йўл турибди

“Бугун менинг тарихимдаги энг оғир кеча бўлиши мумкин”, — деди Вучич.

👉 https://effect.uz/221

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5😢3🙏1
Подстанцияда чиққан ёнғин тўлиқ бартараф этилди

Тойлоқ тумани, «Боғизағон» подстанциясидаги трансформаторда юзага келган ёғин тўлиқ бартараф этилди

"Айни пайтда ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Ёнғиндан ён-атрофдаги биноларга зарар етмаган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ", — дейилади хабарда.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7😢2
Пахтаобод ҳокими ярим тунда шифохонода рейд ўтказди

Пахтаобод тумани ҳокими Азизбек Латифжонов ва вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи вакиллари ижтимоий соҳа объектларининг тунги вақтдаги иситиш тизимини назорат қилиш ва коммунал соҳаларда юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларни олдини олиш бўйича ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Ҳокимликнинг маълум қилишича, ҳозирда Латифжонов ҳамда вилоят ҳокимлигидан бириктирилган масъуллар Маданият шифохонасининг иситиш тизимини кўздан кечиришмоқда.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍19👎51😱1🤬1
Ислом Каримов ҳарбийларга йўллаган охирги табригида қандай позиция ҳақида тўхталган эди?

👉 https://effect.uz/292

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍173😢3👎2