EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Газ таъминоти филиали табиий газдан узилиши белгиланган корхоналарни тармоқдан ажратмай келаётганлиги аниқланди

Энергетика вазири бошчилигидаги махсус штаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тадбиркорлик субъектларининг табиий газдан фойдаланиш ҳолати бўйича назорат ўтказди.

Яъни, Бектемирда жойлашган “Жасмин Алекс” МЧЖга қарашли қоғозни қайта ишлаш корхонаси ва “Суппер Хаус Руф” МЧЖга қарашли шифер ишлаб чиқариш корхонаси;

Юқори-Чирчиқда жойлашган “BEAUTY GLASS DECOR” МЧЖга қарашли шишани қайта ишлаш корхоналари текширилди.

Ушбу корхоналар куз-қиш мавсумида табиий газдан ажратилиши белгиланган бўлсада, бироқ, “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали томонидан шу кунгача табиий газ етказиб берган.

Улар кунига 31 000 метр куб табиий газдан фойдаланиб келган. Бу эса, ўртача 1 550 та хонадоннинг бир кунлик истеъмолини ташкил қилади.

Ҳолат юзасидан барча ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун прокуратурага топширилган. Ҳудудлар бўйлаб назрат тадбирлари давом эттирилмоқда.
👍21🤬5😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Хусусий мулкка тажовуз ёхуд Элликқалъада тадбиркорлар босим остида қолдими?

Элликқалъа туманидаги деҳқон бозорда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг мурожаатига кўра, бозор маъмурияти уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилмоқда.

Гап шундаки, тадбиркорларнинг ўз фаолиятини юритиб келаётган жойлари бозорнинг кўча тарафи, яъни ташқи қисмида жойлашган ва у уларнинг шахсий мулки ҳисобланади. Тадбиркорлар газ, “свет” ва “Махсустранс” билан ўзаро шартнома асосида ишлашади, бозор маъмурияти эса худди шу нарсаларни важ қилиб, улардан жойининг ҳар бир квадрати учун маълум сумма асосида солиқ талаб қилмоқда.
Энг қизиғи бозор маъмуриятининг “ҳужжат” қилиб олган қарорини тасдиқланмаган эканлигини судларда иштирок этган ҳокимият ва кадастрнинг ходимлари ҳам тан олишганлиги айтилади. Лекин ҳал қилув қарорда вақти ўтганлиги важ қилиниб тадбиркорларнинг даъволари қайтарилган.

Қуйида тўлиқ видеони кўриб, ҳаммасига ўзингиз баҳо беришингиз мумкин бўлади.

👉 YouTube`да кўриш

🌐 @effectuz
👍13😱3
ОЧЛ-2022/2023 плей-оффнинг янги саналари эълон қилинди. "Насаф" қачон ўйнайди?

ОФК 2022/2023 йил мавсум Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичи ўйинлари бўладиган янги саналарни эълон қилди.

Унга кўра нимчорак финал баҳслари 19 ва 20 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган "Насаф" ушбу босқичда Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб" клубига қарши ўйнайди.

Нимчорак финал: 19-20 февраль
Чорак финал: 23 февраль
Ярим финал: 26 февраль
Финал (биринчи ўйин): 29 апрель
Финал (иккинчи ўйин): 6 май

🌐 EFFECTUZSPORT каналининг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!

Telegram | Instagram | You tube
👍9🤬1
⚡️Аи-80 бензини 5 500 сўмгача арзонлашиши кутилмоқда

Аи-80 бензини учун акциз солиғининг бекор қилиниши ушбу маркали бензиннинг нархларини кескин тушириб юбориши мумкин. Бу ҳақда энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев маълум қилди.

Вазир ўринбосарининг айтишича, Аи-80 бензини учун акциз солиғининг бекор қилиниши ушбу маркали бензин учун АЁҚШларда сотилаётган чакана нархларни 1 000-1 200 сўмгача арзонлашишига олиб келиши мумкин.

Қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда ушбу маркали бензиннинг нархлари 5 500 сўмгача арзонлашиши кутилмоқда.

Аи-80 бензинининг биржага чиқарилган ҳажмлари ортганлиги ҳамда биржада бензин нархининг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик мақсадида нарх ошиши бошланғич нархнинг 5 фоизидан ортиқ бўлмаслигини инобатга олган ҳолда 5 500 сўмлик нархни яқин кунларда АЁҚШларда кўришимиз мумкин”, — дейди Ходжаев.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍28👎21🙏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Бир ўчиришда икки соатдан ошмаслиги таъминланади» — Шерзод Ходжаев

Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев энерго ресурслари тақчиллиги бўйича саволларга жавоб қайтарар экан режали ўчириш муддатларрига ҳам тўхталиб ўтди.

Бугунги кунда етказиб берилаётган электр энергияси ва эҳтиёж ўртасида тафовут катта. Бу тафовутни қисқартириш учун суткасига икки соат ўчириш етарли эмас.

Лекин, бир ўчиришда икки соатдан ошмаслиги таъминланади. Бундан ташқари авариявий ўчиш холлари ҳам мавжуд. Уни бартараф этишга бирмунча кўпроқ вақт сарфланиши мумкин
”, – дейди вазир ўринбосари.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎35👍7😱1🤬1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев энерго ресурслари тақчиллиги бўйича энг кўп муҳокама қилинаётган саволларга жавоб қайтарди.

АИ-80 бензини учун акциз солиғи бекор қилинди. Шу чора қўлланилганидан сўнг унинг АЁҚШлардаги нархи неча пул бўлади?

🌐
EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8😢2🤬1🙏1
Маҳаллани таъмирлаш учун ажратилган пулларни «туя» қилган мансабдорлар ушланди

Мирзаобод туманида кўчаларни таъмирлашдаги талон-торожлик фош этилди.

Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзаобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ўтказилган.

Текширув натижасида, Мирзаобод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси масъул шахслари ва бошқалар 2021 йилда “Мирзо Улуғбек” маҳалласи ҳудудидаги кўчаларни жорий таъмирлашда ишларни сифатсиз амалга ошириш орқали 307 млн сўм ҳамда ҳисоботларга ҳақиқатда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш йўли билан 143 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

🌐
EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15🤬4
⚡️Ўзбекистонда Саудия Арабистони компанияси томонидан шамол ва иссиқлик электр станцияси қурилмоқда

Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан Ўзбекистонда умумий қуввати 4100 МВт бўлган 5та — 2600 МВт қувватли 4та шамол ва 1500 МВт қувватга эга 1та замонавий иссиқлик электр станцияси қурилмоқда. Хусусан:

— Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида қуввати 1500 МВт бўлган 1 та замонавий иссиқлик электр станцияси;

— Бухоро вилоятининг Пешку ва Ғиждувон туманларида ҳар бирининг қуввати 500 МВтдан бўлган 2та;

— Қорақалпоғистон Республикасида умумий қуввати 1600 МВт бўлган 2та шамол электр станциясини қуриш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Таққослаш учун: 4100 МВт қувват Ўзбекистонда амалдаги электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмларининг 23 фоизини ташкил қилади.

🌐
EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍172😱1
Россия маҳбусларни урушга жўнатишни бошлади. Биринчи қурбон бор

Замбия ташқи ишлар вазири Россия замбиялик маҳбусни Украинадаги урушга жўнатиш учун авф этганини ва у Вагнер ёлланма аскарлари сафида жанг қилиб, ҳалок бўлганини маълум қилди.

Замбия фуқароси Натан Лемеҳани Ньеренда 2022 йил 23 августда амнистия эвазига ҳарбий операцияда қатнашиш учун авф этилди”, — деди вазир Какубо.

Шунингдек, у Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров унга бу маълумотни тақдим этганини қўшимча қилди.

Бу билан Лавров Россия ҳукумати Украинадаги уруш учун Россия қамоқхоналаридаги маҳбусларни ёллашга рухсат бераётганига ишора қилди.

Бизга Россия маҳбусларни махсус операцияда иштирок этиш эвазига афв этишга рухсат беришини маълум қилишган.

Ньеренданинг жасади жума куни Москвага олиб келинган ва якшанба куни Замбияга қайтарилади
”, — деди Какубо.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍18🤬8👎1
Ўзбекистонда сўнгги кунлар истеъмолчиларга қанча табиий газ етказиб берилгани маълум қилинди

Сўнгги кунларда бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши сабабли табиий газ истеъмолининг ўсиши давом этмоқда. 8 декабрь давомида мамлакат истеъмолчиларига қарийб 106 млн куб метр табиий газ етказиб берилган. Бу ўтган йилнинг шу кунига нисбатан 14 фоизга ошган (2021 йил 8 декабрда 92,8 млн куб метрдан ортиқ газ етказиб берилган эди).

👉 https://effect.uz/oz/141

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6🤬4👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда нархни асоссиз равишда оширган АЁҚШларга бензин етказиб бериш тўхтатиладими?

Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев энерго ресурслари тақчиллиги бўйича энг кўп муҳокама қилинаётган саволларга жавоб қайтарди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Аи-80 бензини учун акциз солиғининг бекор қилиниши ушбу маркали бензиннинг нархларини кескин тушириб юбориши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.

Вазир ўринбосарига кўра, Аи-80 бензини учун акциз солиғининг бекор қилиниши ушбу маркали бензин учун АЁҚШларда сотилаётган чакана нархларни 1 000-1 200 сўмгача арзонлашишига олиб келиши мумкин.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍121
Термизлик 57 ёшли фуқаро газ портлаши оқибатида 45 фоиз куйиб, жароҳат олди

Ушбу бахтсиз ҳодисанинг содир бўлишига хонадонга ўрнатилган газ ҳисоблагич ҳисобдони қарз туфайли ўчгач, фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан газ ҳисоблагич ҳисобдонидаги фильтр қисмини ечиб олиши ва қўлбола усулда тайёрланган резина шлангни ноқонуний улаб фойдаланиши оқибатида хонага газ сизиб чиқиши газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлишига олиб келган.

👉 https://effect.uz/oz/140

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢6
Байден ИШИД етакчиси ўлдирилганини эълон қилди

ИШИД етакчиси Абу Иброҳим ал-Ҳошимий ал-Қурайший чоршанба куни АҚШнинг Сурия шимоли-ғарбидаги аксилтеррор рейди чоғида ўлдирилди. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден маълум қилди.

CNN’га кўра, 2019 йилда ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий ўлдирилган операциядан кейин АҚШнинг мамлакатдаги энг йирик рейди бўлди.

Байден маъмурияти вакилларининг сўзларига кўра, АҚШ қуролли кучлари унинг қароргоҳига яқинлашаётганда Қурайши ўзини портлатиб юборган. Портлаш натижасида кўплаб тинч аҳоли қурбон бўлган.

Байден пайшанба куни эрталаб Оқ уйда нутқ сўзлаб, операция террорчиларнинг асосий етакчиси жанг майдонидан йўқ қилинганини эълон қилди.

“Аскарларимиз жасорати туфайли бу ваҳший террорчилар етакчиси йўқ қилинди.

Террорчи ўзини оилалари, жумладан, болалари билан ўраб олишни танлаганини билиб, биз уни ҳаво ҳужуми билан нишонга олишдан кўра, махсус кучлар рейдини ўтказишни танладик
”, — деди у.

Пентагон матбуот котиби Жон Кирби чоршанба оқшомида берган баёнотида, миссия Яқин Шарқдаги ҳарбий амалиётлар ва ҳаракатларни назорат қилувчи АҚШ Марказий қўмондонлиги томонидан амалга оширилганини айтди.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15🤬1
Асакада ИИБ ходими икки пиёдани уриб юборди. 28 ёшли йигит шифохонада вафот этган

Ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 https://effect.uz/oz/146

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😱9👍4
Эронда 24 намойишчи ўлим жазосига ҳукм қилинди

Мамлакатда ҳукуматга қарши намойишлар иштирокчилари «Худога қарши уруш»да айбланмоқда. Бундай айблов ўлим жазосини ўз ичига олади.

👉 https://effect.uz/oz/145

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10👎8🤬3🙏1
🏆 ЖЧ-2022: Португалия Марокаш қаршилигини синдира оладими?

Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтаётган футбол бўйича 22-жаҳон чемпионати ўзининг якуний палласига етиб келмоқда.

👉 https://effect.uz/oz/139

🌐 EFFECTUZSPORT каналининг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!

Telegram | Instagram | You tube
👍7