Сўнгги беш йилда 4,2 миллиондан ортиқ аҳоли хонадонларининг электр таъминоти яхшиланди
➖Электр энергиясини ишлаб чиқариш бўйича ишга туширилган янги қувватлар йил охирига қадар 1474 МВтга етади. 2017 йилда бу кўрсаткич 523 МВт эди;
➖Қувватларни ишга тушириш ҳажми 1991-2016 йилларда 3000 МВтни ташкил этган бўлса, 2017-2022 йилларда 5021 МВтга етди;
➖Сўнгги 5 йилда янгидан қурилган электр узатиш тармоқлари 15 000 кмга етди;
➖Электр узатиш тармоқларини янгилаш ҳажми 9300 кмдан 40675 кмга етказилди;
➖Трансформатор пунктларини янгилаш кўрсаткичи 2017 йилда 1204та эди, 2021 йилда бу рақам 4000ни ташкил этди;
#effectuz

👍10🤬10❤2
Газ таъминоти филиали табиий газдан узилиши белгиланган корхоналарни тармоқдан ажратмай келаётганлиги аниқланди
Энергетика вазири бошчилигидаги махсус штаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тадбиркорлик субъектларининг табиий газдан фойдаланиш ҳолати бўйича назорат ўтказди.
Яъни, Бектемирда жойлашган “Жасмин Алекс” МЧЖга қарашли қоғозни қайта ишлаш корхонаси ва “Суппер Хаус Руф” МЧЖга қарашли шифер ишлаб чиқариш корхонаси;
Юқори-Чирчиқда жойлашган “BEAUTY GLASS DECOR” МЧЖга қарашли шишани қайта ишлаш корхоналари текширилди.
Ушбу корхоналар куз-қиш мавсумида табиий газдан ажратилиши белгиланган бўлсада, бироқ, “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали томонидан шу кунгача табиий газ етказиб берган.
Улар кунига 31 000 метр куб табиий газдан фойдаланиб келган. Бу эса, ўртача 1 550 та хонадоннинг бир кунлик истеъмолини ташкил қилади.
Ҳолат юзасидан барча ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун прокуратурага топширилган. Ҳудудлар бўйлаб назрат тадбирлари давом эттирилмоқда.

👍21🤬5😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Хусусий мулкка тажовуз ёхуд Элликқалъада тадбиркорлар босим остида қолдими?
Элликқалъа туманидаги деҳқон бозорда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг мурожаатига кўра, бозор маъмурияти уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилмоқда.
Гап шундаки, тадбиркорларнинг ўз фаолиятини юритиб келаётган жойлари бозорнинг кўча тарафи, яъни ташқи қисмида жойлашган ва у уларнинг шахсий мулки ҳисобланади. Тадбиркорлар газ, “свет” ва “Махсустранс” билан ўзаро шартнома асосида ишлашади, бозор маъмурияти эса худди шу нарсаларни важ қилиб, улардан жойининг ҳар бир квадрати учун маълум сумма асосида солиқ талаб қилмоқда.
Энг қизиғи бозор маъмуриятининг “ҳужжат” қилиб олган қарорини тасдиқланмаган эканлигини судларда иштирок этган ҳокимият ва кадастрнинг ходимлари ҳам тан олишганлиги айтилади. Лекин ҳал қилув қарорда вақти ўтганлиги важ қилиниб тадбиркорларнинг даъволари қайтарилган.
Қуйида тўлиқ видеони кўриб, ҳаммасига ўзингиз баҳо беришингиз мумкин бўлади.
👉 YouTube`да кўриш
🌐 @effectuz

👍13😱3
ОЧЛ-2022/2023 плей-оффнинг янги саналари эълон қилинди. "Насаф" қачон ўйнайди?
ОФК 2022/2023 йил мавсум Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичи ўйинлари бўладиган янги саналарни эълон қилди.
Унга кўра нимчорак финал баҳслари 19 ва 20 февраль кунлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган "Насаф" ушбу босқичда Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб" клубига қарши ўйнайди.
Нимчорак финал: 19-20 февраль
Чорак финал: 23 февраль
Ярим финал: 26 февраль
Финал (биринчи ўйин): 29 апрель
Финал (иккинчи ўйин): 6 май
🌐 EFFECTUZSPORT каналининг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
Telegram | Instagram | You tube

👍9🤬1
Аи-80 бензини учун акциз солиғининг бекор қилиниши ушбу маркали бензиннинг нархларини кескин тушириб юбориши мумкин. Бу ҳақда энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев маълум қилди.
Вазир ўринбосарининг айтишича, Аи-80 бензини учун акциз солиғининг бекор қилиниши ушбу маркали бензин учун АЁҚШларда сотилаётган чакана нархларни 1 000-1 200 сўмгача арзонлашишига олиб келиши мумкин.
Қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда ушбу маркали бензиннинг нархлари 5 500 сўмгача арзонлашиши кутилмоқда.
“Аи-80 бензинининг биржага чиқарилган ҳажмлари ортганлиги ҳамда биржада бензин нархининг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик мақсадида нарх ошиши бошланғич нархнинг 5 фоизидан ортиқ бўлмаслигини инобатга олган ҳолда 5 500 сўмлик нархни яқин кунларда АЁҚШларда кўришимиз мумкин”, — дейди Ходжаев.
🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍28👎2❤1🙏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Бир ўчиришда икки соатдан ошмаслиги таъминланади» — Шерзод Ходжаев
Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев энерго ресурслари тақчиллиги бўйича саволларга жавоб қайтарар экан режали ўчириш муддатларрига ҳам тўхталиб ўтди.
“Бугунги кунда етказиб берилаётган электр энергияси ва эҳтиёж ўртасида тафовут катта. Бу тафовутни қисқартириш учун суткасига икки соат ўчириш етарли эмас.
Лекин, бир ўчиришда икки соатдан ошмаслиги таъминланади. Бундан ташқари авариявий ўчиш холлари ҳам мавжуд. Уни бартараф этишга бирмунча кўпроқ вақт сарфланиши мумкин”, – дейди вазир ўринбосари.
🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев энерго ресурслари тақчиллиги бўйича саволларга жавоб қайтарар экан режали ўчириш муддатларрига ҳам тўхталиб ўтди.
“Бугунги кунда етказиб берилаётган электр энергияси ва эҳтиёж ўртасида тафовут катта. Бу тафовутни қисқартириш учун суткасига икки соат ўчириш етарли эмас.
Лекин, бир ўчиришда икки соатдан ошмаслиги таъминланади. Бундан ташқари авариявий ўчиш холлари ҳам мавжуд. Уни бартараф этишга бирмунча кўпроқ вақт сарфланиши мумкин”, – дейди вазир ўринбосари.
🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎35👍7😱1🤬1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев энерго ресурслари тақчиллиги бўйича энг кўп муҳокама қилинаётган саволларга жавоб қайтарди.
АИ-80 бензини учун акциз солиғи бекор қилинди. Шу чора қўлланилганидан сўнг унинг АЁҚШлардаги нархи неча пул бўлади?
🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
АИ-80 бензини учун акциз солиғи бекор қилинди. Шу чора қўлланилганидан сўнг унинг АЁҚШлардаги нархи неча пул бўлади?
🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8😢2🤬1🙏1
Маҳаллани таъмирлаш учун ажратилган пулларни «туя» қилган мансабдорлар ушланди
Мирзаобод туманида кўчаларни таъмирлашдаги талон-торожлик фош этилди.
Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзаобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ўтказилган.
Текширув натижасида, Мирзаобод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси масъул шахслари ва бошқалар 2021 йилда “Мирзо Улуғбек” маҳалласи ҳудудидаги кўчаларни жорий таъмирлашда ишларни сифатсиз амалга ошириш орқали 307 млн сўм ҳамда ҳисоботларга ҳақиқатда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш йўли билан 143 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👍15🤬4