⚡️Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мигрантларни огоҳлантирди
Ижтимоий тармоқларда Москва жамоат транспортида Россия Қуролли кучларида хизмат қилишга чақирувчи ўзбек тилида берилган эълон сурати тарқалмоқда. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди.
“Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга жалб қилиш ҳақидаги даъватларга эргашмасликни, зиддиятли ҳудудларга бормасликни ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраймиз.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган” – дейилади агентлик хабарида.
🌐 @effectuz

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эслаб—эслаб: Хайруллo Бозоровнинг "Фарғона тажрибаси" қаерга ғойиб бўлди?
Фарғона вилоятида ортиқча вазнга эга амалдорлар ва оддий фуқаролар озса, уларга ҳар бир озган килосига 500 минг сўмдан пул берилиши борасида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров 2021 йил 20 декабрь куни ўтказилган Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг сессиясида айтиб ўтган эди.
Яна ўн кундан сўнг, Бозоров минбарда туриб баралла айтган юқоридаги шов-шувли янгиликка аниқроғи "Фарғона тажрибаси"га роппа-роса 1 йил тўлади. Аммо негадир, “вазн ташлаган” амалдор ёки фуқароларнинг “рағбатлантирилганлигини” ОАВ вакиллари эшитгани ҳам ёритгани ҳам йўқ. Демак, ҳаммаси ёки "оғизда" ё бўлмаса, Бозоровга ҳеч ким ишонмаганлигидан ташаббус "минбар"нинг ўзида қолиб кетган!
🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport

EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Ишчилари бош кўтарган “Albus Cement Group”нинг табиий газдан узилиш сабаби очиқланди Ижтимоий тармоқларда газ улаб беришни сўраб кўчага чиққан ходимлар видеоси тарқалган эди. “Ҳудудгаз Фарғона” матбуот хизмати ҳолат бўйича расмий муносабат берди. 👉 Батафсил…
⚡️Ишчилари бош кўтарган “Albus Cement Group”нинг 7 нафар ходимига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди
29 ноябрь куни аҳолига табиий газни кўпроқ етказиб бериш мақсадида Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида жойлашган “Albus Cement Group” гипс ишлаб чиқарувчи заводи шартнома шартларига биноан газ қувуридан узилган.
Фарғона вилояти ИИБнинг хабар беришича, 6 декабрь куни ушбу заводнинг 20 нафар ишчиси “ҳолатни нотўғри талқин қилиб, ўзбошимчалик билан жамоат тартибига қарши” норозиликлар уюштирган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон туман ИИБ томонидан заводнинг жами 7 нафар ишчисига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ҳамда 201-моддаси (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органига тақдим қилинган.
ЖИБ Ўзбекистон туман суди 7 декабрь куни ҳуқуқбузарларнинг 1 нафарига 10 сутка, 6 нафарига 5 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.

Ўзбекистонда Янги йил байрами кунида ҳам «свет» ўчадими?
Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев энергоресурслар тақчиллиги бўйича энг муҳокама қилинаётган саволларга жавоб қайтарди.
Байрам куни, хусусан, Янги йилда электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилганми?
“Байрам кунлари, хусусан, Янги йил байрамида электр энергиясига бўлган талаб сезиларли даражада пасаяди.
Чунки таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади.
Бу орқали мавжуд электр энергиясининг асосий қисми аҳолига ва айрим ижтимоий соҳа объектларига йўналтирилади. Ўйлайманки, янги йил байрамида электр бўйича муаммолар юзага келмайди.
Агар жойларда авариявий ҳолатлар юзага келадиган бўлса, туну кун ишлайдиган ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган ва ҳар қандай локал муаммолар тезкорлик билан бартараф этилади, — дейди Шерзод Хўжаев.
🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев энергоресурслар тақчиллиги бўйича энг муҳокама қилинаётган саволларга жавоб қайтарди.
Байрам куни, хусусан, Янги йилда электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилганми?
“Байрам кунлари, хусусан, Янги йил байрамида электр энергиясига бўлган талаб сезиларли даражада пасаяди.
Чунки таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади.
Бу орқали мавжуд электр энергиясининг асосий қисми аҳолига ва айрим ижтимоий соҳа объектларига йўналтирилади. Ўйлайманки, янги йил байрамида электр бўйича муаммолар юзага келмайди.
Агар жойларда авариявий ҳолатлар юзага келадиган бўлса, туну кун ишлайдиган ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган ва ҳар қандай локал муаммолар тезкорлик билан бартараф этилади, — дейди Шерзод Хўжаев.
🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энергетика соҳасидаги мавжуд муаммолар бўйича давлат раҳбари хабардор қилинаяптими? Бу борада Президент қандай топшириқлар бермоқда?
Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев энерго ресурслари тақчиллиги бўйича энг муҳокама қилинаётган саволларга жавоб қайтарди.
“Энергетика соҳасидаги вазият бўйича ҳар соатда давлат раҳбарига ҳисобот киритиб борилмоқда. Президент томонидан масалага жиддий ёндашган ҳолда, махсус штаблар фаолиятини йўлга қўйиш, ҳар бир ҳудудда, ҳар бир вазирлик ва идорада махсус ишчи гуруҳларни тузган ҳолда, бор ресурсларни аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари ўртасида одилона тақсимлаш бўйича топшириқлар бериб борилмоқда. Шу билан бирга, табиий газ ишлаб чиқариш ва импорт ҳажмини ошириш бўйича ҳам алоҳида топшириқлар берилган”, дейди Хўжаев.
🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев энерго ресурслари тақчиллиги бўйича энг муҳокама қилинаётган саволларга жавоб қайтарди.
“Энергетика соҳасидаги вазият бўйича ҳар соатда давлат раҳбарига ҳисобот киритиб борилмоқда. Президент томонидан масалага жиддий ёндашган ҳолда, махсус штаблар фаолиятини йўлга қўйиш, ҳар бир ҳудудда, ҳар бир вазирлик ва идорада махсус ишчи гуруҳларни тузган ҳолда, бор ресурсларни аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари ўртасида одилона тақсимлаш бўйича топшириқлар бериб борилмоқда. Шу билан бирга, табиий газ ишлаб чиқариш ва импорт ҳажмини ошириш бўйича ҳам алоҳида топшириқлар берилган”, дейди Хўжаев.
🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Коррупцияга қарши кураш рейтингда аниқланадиган бўлди
Бугун, Ўзбекистон Конституцияси ҳамда Давлат Мадхияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги тантаналари, шунингдек Коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан Давлат кадастрлари палатаси Марказий аппаратида учрашув ташкил этилди. Палата раиси раҳбарлигида ташкил этилган учрашувда Ҳудудий бошқарма бошлиқлари ҳамда Комплаенс назорати ходимларининг ҳам онлайн тарзда ЗООМ платформаси орқали иштироки таъминланди. Учрашувда бош қомусимизнинг жамият ва фуқаролар ҳаётидаги беқиёс ўрни ҳақида фикрлар билдирилди.
Шунингдек, Комплаенс назорати хизмати бошлиғи А.Раҳматов томонидан ўтган давр мобайнида тизимда мазкур йўналишда қилинган ишлар сарҳисоб қилинди.Палата раиси топшириғига биноан, энди ҳар бир ҳудуднинг Комплаенс назорати хизмати олиб бораётган иш рейтинг натижалари бўйича баҳолаб борилади!
@effectuz

Ўзбекистондаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-80 маркали бензин кўпаяди
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида АИ-80 маркали бензиннинг суткалик ишлаб чиқариш ҳажми 850 тоннадан 1000 тоннага, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажми эса 30 тоннадан 50 тоннага оширилмоқда.
Бу борадаги ишлар республика аҳолисининг энергия ресурсларига ортиб бораётган эҳтиёжларини қондиришга қаратилган.
🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида АИ-80 маркали бензиннинг суткалик ишлаб чиқариш ҳажми 850 тоннадан 1000 тоннага, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажми эса 30 тоннадан 50 тоннага оширилмоқда.
Бу борадаги ишлар республика аҳолисининг энергия ресурсларига ортиб бораётган эҳтиёжларини қондиришга қаратилган.
🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
⚡️Туркманистондан электр энергияси импортининг кунлик ҳажми оширилди
Маълумки, қишнинг совуқ кунлари келиши билан Ўзбекистондаги электр энергия билан боқлиқ муаммолар ОАВда қалашиб кетди. Фуқароларнинг норозилиги ва уларнинг орқасидан масъуллар баёноти деярли ҳар куни қайсидир ҳудудда учраб турибди. Манашундай муаммоларни камайтириш мақсадида Туркманистондан импорт қилинадиган электр энергияси ҳажми оширилди.
Маълумотларга кўра, истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш ҳажмини ошириш мақсадида “Туркманенерго” корпорациясидан импорт амалиётининг суткалик 17–18 млн кВт-соатдан 20–21 млн кВт-соатга оширилди.
Эслатиб ўтамиз, 8 декабрь куни электр станциялар орқали 227,8 млн кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилганди. Шундан республика истеъмолчиларига 222,2 млн кВт-соат электр энергияси етказиб берилган.

Ўзбекистон хориждан табиий газ импортини йўлга қўйса, бу энергия соҳасидаги муаммоларни тўлиқ бартараф этадими?
Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев энерго ресурслари тақчиллиги бўйича энг муҳокама қилинаётган саволларга жавоб қайтарди.
“Агарда етарли миқдордаги табиий газ импорти йўлга қўйилса, иссиқлик электр станциялари белгиланган режа асосида етарли миқдорда электр энергиясини ишлаб чиқариб, истеъмолчилар тўлиқ таъминланади. Аҳоли хонадонларидаги газ босими билан боғлиқ муаммолар ҳам ечилади.
Метан газ қуйиш шохобчаларига келадиган бўлсак, аҳоли газ тармоқларига уланган шохобчалар барибир маълум график асосида ишлаши керак, сабаби — совуқ кунларда кечки пайт овқат пишириш жараёнига салбий таъсир кўрсатмаслиги лозим. Аммо саноат коллекторлари орқали алоҳида қувур тортиб келган шохобчаларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мумкин”, дейди Хўжаев.
🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев энерго ресурслари тақчиллиги бўйича энг муҳокама қилинаётган саволларга жавоб қайтарди.
“Агарда етарли миқдордаги табиий газ импорти йўлга қўйилса, иссиқлик электр станциялари белгиланган режа асосида етарли миқдорда электр энергиясини ишлаб чиқариб, истеъмолчилар тўлиқ таъминланади. Аҳоли хонадонларидаги газ босими билан боғлиқ муаммолар ҳам ечилади.
Метан газ қуйиш шохобчаларига келадиган бўлсак, аҳоли газ тармоқларига уланган шохобчалар барибир маълум график асосида ишлаши керак, сабаби — совуқ кунларда кечки пайт овқат пишириш жараёнига салбий таъсир кўрсатмаслиги лозим. Аммо саноат коллекторлари орқали алоҳида қувур тортиб келган шохобчаларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мумкин”, дейди Хўжаев.
🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
«Газлидаги газ омборининг сиғими оширилади» — Энергетика вазири
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Газлидаги газ омборининг сиғими оширилишини маълум қилди.
Газлидаги газ омборининг сиғими ҳозирги 3 миллиарддан 8 миллиард куб метрга оширилади.
“Ҳозир бурғилаш ишлари кетяпти. Кейинги йилдан 4,5 миллиардга, аста-секин 8 миллиардга етказилади. Бу 2-3 йилда қилинадиган ишлар”, — деди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов.
🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Газлидаги газ омборининг сиғими оширилишини маълум қилди.
Газлидаги газ омборининг сиғими ҳозирги 3 миллиарддан 8 миллиард куб метрга оширилади.
“Ҳозир бурғилаш ишлари кетяпти. Кейинги йилдан 4,5 миллиардга, аста-секин 8 миллиардга етказилади. Бу 2-3 йилда қилинадиган ишлар”, — деди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов.
🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Forwarded from OFFSIDE.UZ | RASMIY
«Қозоғистон ва Ўзбекистон газ бўйича иттифоқ тузишга қарши эмас» — Путин
Қозоғистон ва Ўзбекистон газ бўйича иттифоқ тузишга қарши эмас, бу аллақачон бошланган, деди Россия президенти Владимир Путин.
“Бу ерда енгиб бўлмайдиган бирорта тўсиқ йўқ, лекин ҳар бир давлат бу масалани экспертлар даражасида тизимли олиб бориб, ҳисоб-китоб қилиши ва молиявий келишувларга амал қилган ҳолда сармояларда иштирок этиши керак.
Итиффоқ тузишга ҳеч ким қарши эмас ва биз ҳаттоки инвестиция киритишга ҳам тайёрмиз. Бу келажак учун яхши қадам”, —деди Путин.
Россия президенти, шунингдек, Қозоғистон вакиллари Москвага газ иттифоқи масаласини ишлаб чиқиш учун келишини айтди ва Ўзбекистон вакиллари билан музокаралар туганини маълум қилди.
“Менимча, ҳозир Москвага Қозоғистондан ҳамкасблар келишмоқда. Ўзбекистондан яқинда келишган эди.
Энди (“Газпром” раҳбари Алексей) Миллер у ерга бориши кутилмоқда, ҳозирда бош вазир ўринбосарлари даражасида музокаралар олиб борилмоқда, ишончим комилки, яхши натижалар бўлади”, — деди Путин.
Қайд этиш керак, аввалроқ Бош вазир ўринбосари ва энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Россия ва Қозоғистон билан уч томонлама газ иттифоқини яратиш ғоясидан воз кечгани ҳақида айтганди.
“Россия билан газ шартномаси тузиладиган бўлса ҳам, бу иттифоқ дегани эмас”, — деди Жўрабек Мирзамаҳмудов.

«Қозоғистон ва Ўзбекистон газ бўйича иттифоқ тузишга қарши эмас» — Путин Қозоғистон ва Ўзбекистон газ бўйича иттифоқ тузишга қарши эмас, бу аллақачон бошланган, деди Россия президенти Владимир Путин. “Бу ерда енгиб бўлмайдиган бирорта тўсиқ йўқ, лекин…
Путин Ўзбекистонни ЕОИИ фаолияти билан яқиндан танишишга чақирди
Ўзбекистон ва Қозоғистон билан газ иттифоқини яратиш масаласи ўзаро келишув ва муроса қарорларини талаб қилади, деди Россия президенти Владимир Путин.
“Ўзаро келишувни, келишилган ва, эҳтимол, қаердадир муросали ечимларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишни талаб қиладиган кўп масалалар борки, уларни аниқ топиш мумкин. Яъни, бу маънода қандайдир энергетик иттифоқ бўлиши мумкин”, — деди Путин.
Шу билан бирга, Президент ЕОИИ мамлакатлари олдидаги мажбуриятларни эслатди.
“Ўзбекистон ҳамон кузатувчи мақомига эга, бироқ бу, албатта, Ўзбекистоннинг ЕОИИ ишига яқиндан назар ташлаши ва бу ерда бутун ЕОИИ билан умумий тил топиши учун сабабдир”, — қўшимча қилди у.
🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Ўзбекистон ва Қозоғистон билан газ иттифоқини яратиш масаласи ўзаро келишув ва муроса қарорларини талаб қилади, деди Россия президенти Владимир Путин.
“Ўзаро келишувни, келишилган ва, эҳтимол, қаердадир муросали ечимларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишни талаб қиладиган кўп масалалар борки, уларни аниқ топиш мумкин. Яъни, бу маънода қандайдир энергетик иттифоқ бўлиши мумкин”, — деди Путин.
Шу билан бирга, Президент ЕОИИ мамлакатлари олдидаги мажбуриятларни эслатди.
“Ўзбекистон ҳамон кузатувчи мақомига эга, бироқ бу, албатта, Ўзбекистоннинг ЕОИИ ишига яқиндан назар ташлаши ва бу ерда бутун ЕОИИ билан умумий тил топиши учун сабабдир”, — қўшимча қилди у.
🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Динимизда пора берувчи ҳам, олувчи ва воситачи ҳам лаънатланган» — Муфтий
Муфтий Нуриддин Холиқназаров коррупционерларни бошқаларнинг мулкини ейиш гуноҳидан огоҳлантирди.
«Пора нима деб аталмасин, барибир поралигича қолаверади Ҳозир ҳеч ким билмаяпти дея одамларнинг алдаб, танишларим орқали қонунни четлаб ўтяпман, деб ўйлашимиз мумкин.
Қиёматда бундай бўлмайди. Аллоҳ таоло қўлимизга ҳамма нарса ёзилган китобимизни берганида «дод» деймиз, лекин ҳеч нарса қилолмаймиз», – дейди муфтий Нуриддин Холиқназаров.
🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Муфтий Нуриддин Холиқназаров коррупционерларни бошқаларнинг мулкини ейиш гуноҳидан огоҳлантирди.
«Пора нима деб аталмасин, барибир поралигича қолаверади Ҳозир ҳеч ким билмаяпти дея одамларнинг алдаб, танишларим орқали қонунни четлаб ўтяпман, деб ўйлашимиз мумкин.
Қиёматда бундай бўлмайди. Аллоҳ таоло қўлимизга ҳамма нарса ёзилган китобимизни берганида «дод» деймиз, лекин ҳеч нарса қилолмаймиз», – дейди муфтий Нуриддин Холиқназаров.
🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Effect.uz мухбирлари айни вақтда Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб туришибди.
Бугун, 9 декабрь куни ижодий жамоамиз "У. Халмуротов" номли Республика кўп тармоқли тиббиёт марказига боришди ва у ердаги аҳвол билан батафсил танишишди.
🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда нечта хонадон газсиз қолгани очиқланди
Бугун, 9 декабрь куни аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш бўйича Республика штабининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Унга Администрация раҳбари Сардор Умурзаков раислик қиляпти.
Йиғилишда айтилишича, газ қувурларида босимнинг меъёрдан пастлиги сабабли республика бўйича жами 462 та маҳалладаги қарийб 62 мингта хонадонга табиий газ етиб бормаяпти.
“Мана икки кундан буён ҳудудларда ва мутасадди вазирликларда штаблар фаолияти кўрсатмоқда.
Лекин, амалий ишлар билан биргаликда жойларда қатор муаммо ва камчиликлар ҳануз кузатилмоқда”, — деди Умурзаков.
🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Бугун, 9 декабрь куни аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш бўйича Республика штабининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Унга Администрация раҳбари Сардор Умурзаков раислик қиляпти.
Йиғилишда айтилишича, газ қувурларида босимнинг меъёрдан пастлиги сабабли республика бўйича жами 462 та маҳалладаги қарийб 62 мингта хонадонга табиий газ етиб бормаяпти.
“Мана икки кундан буён ҳудудларда ва мутасадди вазирликларда штаблар фаолияти кўрсатмоқда.
Лекин, амалий ишлар билан биргаликда жойларда қатор муаммо ва камчиликлар ҳануз кузатилмоқда”, — деди Умурзаков.
🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
«Бунақаларнинг орқасида кимлар турганигача топамиз» — Тошкент вилояти прокурори Администрациясидан ноқонуний газга уланган ғишт заводни тармоқдан узмасликни сўраган
Бугун, 9 декабрь куни аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш бўйича Республика штабининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Унга Администрация раҳбари Сардор Умурзақов раислик қиляпти.
Йиғилишда вақтинчалик чекловлар киритилган бўлишига қарамай, газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари учраётгани жиддий танқид остига олинди.
“Мана, масалан, Олмалиқдаги ғишт завод газ ҳисоблагичлардаги онлайн модемни узиб, кўрсаткични “ноль” қилиб қўйиб, газ тармоғига ноқонуний уланган. Энг қизиғи, ушбу ҳолат аниқлангач, вилоят прокурори Президент Администрацияси масъулларидан шу заводни ўчирмасликни сўраган. Прокурорнинг манфаати борми бундай ноқонуний уланишга?”, - деди Сардор Умурзоқов.
Администрация раҳбарининг таъкидлашича, ушбу завод эгаларининг Ангренда ҳам заводи бўлган.
Бош вазир ўринбосари Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигадаги комиссия Олмалиққа келганини эшитиб, дарров Ангрендаги заводини ёпишган. Агар Ангрендаги заводда ҳам қонунбузилиш ҳолати аниқланса, бу бўйича ҳам алоҳида иш қўзғатилиши маълум қилинди.
“Бунақаларнинг орқасида кимлар турганигача топамиз. У ҳоким бўладими, прокурор ёки солиқчими, фарқи йўқ, тадбиркор билан тил бириктирган бўлса, жавобгарликка тортилади. Шунингдек, камида ҳудуд раҳбарларининг бепарволиги масаласи ҳам кўриб чиқилади”, — деди Администрация раҳбари.