EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
58K photos
11.7K videos
23 files
57.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998939663030
+998971663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон газ экспортини буткул тўхтатди

«Ҳозирги кунда газ экспорти юз фоиз тўхтатилган. Ҳамма газ аҳолига йўналтирилган» — дейди «Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси Беҳзот Норматов «Севимли» телеканалига берган интервьюсида.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Лолазордан — қамоқхонагача! Адолат қарор топди: маҳкумлар озод этилди

Effect.uz кузатувчиларига маълумки, ижодий гуруҳимиз жорий йилнинг 18 сентабрь куни, Навоий вилоятидаги Лолазор ташландиқ конидан таркибида олтин моддаси бор бўлган рудани қазиб олинганликда айбланиб, 6 йилга қамалган жиноий тўда аъзоларининг Бухородаги хонадонига бориб журналистик суриштирув ишларини олиб бориб, вазиятни кенг ёритган эди.

Октябрь - ноябрь ойлари давомида эса шофирконлик йигитларнинг мазкур иш бўйича Навоий вилояти апелляция судида суд бўлиб ўтганди.
Шуни маълум қиламизки, 6 йилга қамоққа ҳукм қилинган бу йигитларнинг аксарияти суд залидан озод этилди, айримларининг эса жазоси анча енгиллаштирилди ва улар ҳам тез орада оила аъзоларининг бағрига қайтиш арафасида туришибди.

Суд жараёнлари ва ундан кейинги ҳолатларни батафсил YouTube каналимиздаги видеода тўлиқ томоша қилишингиз мумкин.

🌐
EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
EFFECT.UZ | Расмий канал
Сурхондарёда қорли ҳавода кўчада ётган фуқаро видеоси тарқалди Мазкур видеони тасвирга туширган аёлнинг сўзларига кўра, ҳолатдаги эркак Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Сурхон соҳил маҳалласи А.Навоий кўчасида кўп қаватли уйлар қаршисида кўчада, қор остида…
⚡️Қорда ётган жарқўрғонлик фуқаро масъуллар назоратига олинди

Сурхондарёда қорли ҳавода кўчада ётган фуқаронинг видеоси тарқалгани ҳақида хабар бергандик. Туман ҳокимлиги мазкур ҳолатни ўз назоратида эканлигини маълум қилди.

Маълум қилинишича, Жарқўрғон тумани “Сурхон соҳили” маҳалласида яшовчи фуқаро Қ.Ж.ни яшаш шароити туман ишчи гуруҳи томонидан ўрганилганда кўп қаватли уйлар ёнида яшаб келганлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат туман мутасадди ташкилот вакиллари томонидан назоратга олиниб, фуқаро Қ.Ж. туман тиббиёт бирлашмасининг Неврология бўлимига ётқизилган, ҳозирги вақтда саломатлиги қониқарли аҳволда эканлиги айтилмоқда.

“Шу ўринда ушбу ҳолатга бефарқ бўлмаган ижтимоий тармоқ фаолларига миннатдорчилигимизни билдирамиз” – дейилади Жарқўрғон туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

🌐 @effectuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Коррупция – тараққиётга тўсиқ, умидсизликка йўл ва ҳалол луқмага раҳна!» – Муфтий ҳазрат

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
EFFECT.UZ кузатувчилари диққатига!

Айни кунларда сайтимизнинг янги версияси тайёрланмоқда, тез орада сайтга киришдаги муаммолар бартараф этилиши кутилмоқда. Янги сайтда дизайнга алоҳида ёндошилган бўлиб, бу ўқувчиларда ҳеч қандай муаммо туғдирмайди.

Сайтимизнинг техник ишлари якунлангунига қадар, хабарларни тўлиқ ҳолатда телеграм ва фейсбукдаги саҳифаларимизга жойлаб борамиз.

Бизни қўллаб-қувватлаётганингиздан бағоятда миннатдормиз!

Юксак, ҳурмат билан EFFECT.UZ раҳбарияти!
АҚШда 18 ёшли талаба шаҳар мэри этиб сайланди

18 ёшли Жален Смит Арканзас штатининг Эрл шаҳри мэри этиб сайланди. Бу ҳақда NBC хабар бермоқда.

Яқинда ўрта мактабни тамомлаган 18 ёшли америкалик йигитча телеканалга берган интервьюсида сайловда ғалаба қозонишига ишончи комил эканлигини билган бўлса-да, натижани кўриб ҳайратда қолганини яшириб ўтирмади.

“Мен жуда миннатдорман! Мен ғалабани ҳудди тентаклар каби нишонладим. Бу тангри томонидан берилган туҳфа”, — дейди у.

The Hill хабарига кўра, Смит 218 та, унинг рақиби Неми Метю эса 139 та овоз олган. Шу тариқа, у сайловларда ғалаба қозонган биринчи афро-америкалик мерга айланди.

Смитнинг янги лавозимидаги яқин режалари транспорт, жамоат хавфсизлиги ва шаҳарда йирик озиқ-овқат дўконини очиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш.

“Бизда анча олдин битта дўкон бор эди, лекин у ёпилди. Кексаларнинг озиқ-овқат учун Ғарбий Мемфисга бориш ва қайтиш учун транспорти йўқ.

Шундай экан, шаҳарда озиқ-овқат дўкони бўлса яхши бўларди”, — дейди у.

🌐
EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️🗻 «Қамчиқ» довонида вазият қандай?

ЙҲХБнинг маълум қилишича, "Қамчиқ" довонида транспортлар ҳаракати давом этмоқда.

Йўлни қордан тозалаш ишлари махсус техникалар ёрдамида тўхтовсиз амалга оширилмоқда.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
«Ҳамкорликнинг янги асри бошланмоқда» — Си Цзинпинь Саудия Арабистонида шоҳона кутиб олинди

Хитой раҳбари Си Цзинпиннинг Саудия Арабистонига расмий ташрифи бошланди. Икки мамлакат етакчиларининг айтишича, ҳамкорликнинг янги аср бошланмоқда.

Си Цзинпиннинг маълум қилишича, Хитой араб дунёси билан алоқаларни мустаҳкамлайди ва орада катта манфаатлар бор.

Хитой раҳбарининг араб тилида чоп этилган шарҳида у ўз давлати ва Саудия Арабистони ва қўшни давлатларнинг бошқаларнинг ички сиёсатига аралашмаслик тамойилини қадрлашини айтган.

“Суверенитет ва ҳудудий яхлитликни қувватлаймиз”, - дейди Си Цзинпин.

Бугун, 9 декабрь куни у Форс кўрфази давлатларининг раҳбарлари билан учрашади. Икки мамлакат вакиллари энергетика бўйича ҳамкорлик қилиш ниятида.

Маълумот ўрнида, икки давлат энергия таъминоти бўйича 34 янги битимга эга. Бу ҳужжатларда 30 миллиард долларлик ҳамкорлик ҳақида гап кетади.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда Атом электростанцияси қурилса, электр энергия етишмовчилиги бартараф этиладими?

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
«Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги газ келишувида сиёсий шартлар йўқ», – Песков Энергетика вазирининг сўзларини тасдиқлади

Бир неча кун муқаддам Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов маҳаллий ОАВга берган интервьюсида Россия билан табиий газ бўйича ҳамкорлик ҳеч қандай сиёсий шартлар асосида эмас, фақатгина тижорий келишув бўйича шартнома тузилишини айтган эди.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам вазирнинг ушбу сўзларини тасдиқлади.

«Ҳеч ким газ эвазига сиёсий шартлар қўяётгани йўқ. Гап фақатгина иштирокчи мамлакатлар манфаатларини кўзлаган ҳолда тижорий келишув ҳақида кетяпти. Бу борадаги ишлар давом этмоқда», дея таъкидлади Песков.

Россия президенти матбуот котиби Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги газ бўйича уч томонлама ҳамкорлик ҳақида тўхталди.

«Ҳар қандай давлат ўз энергоресурсларини сотишда тижорий шартномаларга асосланади. Ҳеч ким газ эвазига сиёсий шартлар қўйилиши ҳақида гапирмади, бу ҳақда умуман гап бўлиши мумкин эмас», – деди у.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистонда ноқонуний қурилишлар бартараф этилмоқда

Бу ҳақда айни вақтда Нукусда бўлиб турган Effect.uz мухбири Кадастр идораси ходимига таяниб, хабар бермоқда.

👉 Тўлиқ видео

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради

Ўзбекистонда генетика соҳасининг етакчи намояндаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Абдуллаев Абдумавлон Абдуллаевич 2022 йилнинг 8 декабрь куни 92 ёшида вафот этди.

Маълумот учун, А.Абдуллаев 1930 йилнинг 13 июлида Наманган вилоятида туғилди. 1952 йили Ўрта Осиё давлат университетини тугатиб, меҳнат фаолиятини Ўсимликшунослик илмий текшириш институти Ўрта Осиё тажриба станцияси кичик илмий ходими лавозимида бошлаган. 1961 йилда номзодлик, 1973 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1995 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланган.

Истеъдодли олим ўзининг қарийб 70 йиллик илмий фаолияти давомида Фанлар академиясида фидойилик билан меҳнат қилГАН. Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти кичик, катта илмий ходими, лаборатория мудири, директори, ЎзРФА Президиумининг қишлоқ хўжалиги фанлари бўлими раиси ҳамда умрининг сўнгги кунларигача институт бош илмий ходими лавозимида самарали фаолият кўрсатиб, илм-фан ривожига муносиб ҳисса қўшган.

А.Абдуллаев илмий фаолияти давомида ғўза генетикасининг фундаментал асосларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшди. Олим яратган илмий мактаб асосида ғўзанинг бир қатор янги навлари кашф этилди ҳамда генетика селекциясида ғўзанинг ёввойи турларидан фойдали донорлар сифатида фойдаланиш имконияти яратилди. У мамлакатимиз пахтачилик илм-фани ривожининг фундаментал асоси ва миллий бойлиги бўлган ғўза генлари коллекциясининг асосчиларидан биридир.

У 600 дан ортиқ илмий ишлар, жумладан, 10 дан ортиқ монография муаллифи. Илмий мақолаларининг 300 дан ортиғи халқаро нуфузли журналларда чоп этилган.

У “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби” (1980), “Меҳнат шуҳрати” ордени (2003) “Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти” (2011) билан мукофотланган эди.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонга энергия ресурслари Россиядан келтириладими?

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Электр ҳақида масъулдан сўрасам “қисқа муддатга узилаяпти” деб айтмоқда. Одамлар эса “4-5 соатлаб ўчаяпти” дейишяпти» Андижон ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов мутасаддиларга электр таъминотига оид кўрсатма берди

Вилоят ҳокими ҳозирдаги электрга оид вазиятдан ўз вақтида хабардор бўлиш учун чекка маҳаллаларга ишончли вакиллар юбориш таклифини илгари сурди.

«Марказлардаги вазиятни ҳар куни кўриб турибмиз, чекка маҳаллаларга кўпроқ эътибор беришимиз керак», деган Абдураҳмонов.

Шунингдек, Шуҳратбек Абдураҳмонов агар қаердадир электр тизимида кутилмаган носозлик содир бўлиб таъминот тўхтаса, ҳудуд аҳолисига бу ҳақда тезкор ахборот бериш ва қайси вақтда таъминот тикланишини аниқ билдириш кераклигини таъкидлади.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport