EFFECT.UZ | Расмий канал
17.6K subscribers
58K photos
11.7K videos
23 files
57.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998939663030
+998971663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Мени қаматишни “заказ” қилишган” — суд оқланган фуқаронинг уйини қайтариб бермаяптими?

👉 YouTube`да кўриш

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Чирчиқ бозори раҳбари савдогарни сўкиб, қўл кўтарди

Чирчиқ бозоридаги ҳолат эканлиги айтилаётган мазкур видеода кўриш мумкинки, бозор раҳбари катта эҳтимол билан савдо растасининг нотўғри жойда тургани учун жойнинг эгасини жуда қўпол равишда сўкиб, ҳатто қўл кўтаришгача борганини кўриш мумкин.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Термизлик имконияти чекланган юк ташувчи йигит

Ногиронлиги бўлсада яхши яшашга ўз кучи ва иродаси билан интилаётган юк ташувчи Иззатулло Куллиев.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
⚡️Ишчилари бош кўтарган “Albus Cement Group”нинг табиий газдан узилиш сабаби очиқланди

Ижтимоий тармоқларда газ улаб беришни сўраб кўчага чиққан ходимлар видеоси тарқалган эди. “Ҳудудгаз Фарғона” матбуот хизмати ҳолат бўйича расмий муносабат берди.

👉 Батафсил

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Атом электростанцияси қурилса, Ўзбекистонда электр энергия етишмовчилиги қай даражада бартараф этилади?

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Раҳбарларнинг асосий вазифаси - халқ учун хизмат қилиш, халқни рози қилиш ва керакли барча шароитларни яратишдан иборат” – Вазир

Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев 7 декабрдан 8 декабрга ўтар кечаси тунда вазирлик Штаб аъзолари билан биргаликда пойтахт Тошкентдаги қатор тиббиёт муассасалари фаолиятини ўрганди.

“Мақсадимиз – бирорта камчилик ёки муаммо аниқланадиган бўлса, уни жойида ҳал қилиш. Совуқ биз учун душман эмас. Бунга тайёргарлигимиз бор, шайлигимиз бор”, деди вазир ўз мурожаатида.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
📞Энди сим-картасиз ҳам Telegram’да рўйхатдан ўтиш мумкин

Энди Telegram мессенжерида махсус Fragment платформаси ёрдамида сим-картасиз рўйхатдан ўтиш мумкин.

👉
Батафсил

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
⚡️Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи қолдирилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи бошқа вақтга қолдирилди, деб хабар берди “РИА Новости”.

Маълум бўлишича, ташриф бошқа вақтга белгиланган, лекин аниқ сана номаълум, аммо у декабрь ойининг охиригача бўлиб ўтади.

Аввалроқ давлат раҳбари Қирғизистонга 9 декабрь куни жўнаб кетиши тахмин қилинганди. Хусусан, ташриф давомида бир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 30 ноябрь куни Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасининг айрим участкалари ва Кампиробод сув омборини биргаликда бошқариш тўғрисидаги қонунларни имзолаган эди.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда «Cobalt» она ва болани уриб юборди

Тошкентда “Сobalt” машинаси она-болани уриб юборди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хизматининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий 3 декабрь куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Зулфияхоним кўчасида “Cobalt” ҳайдовчиси она-болани уриб юборган.

Оқибатда 1991 йилда туғилган аёл шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Унинг 2016 йилда туғилган фарзандининг аҳволи яхши. У тиббий кўрикдан кейин уйига юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзгатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
«Менинг уйимда свет ҳам, газ ҳам ўчиб туради» — Энергетика вазири

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Youtube`даги изоҳлардан келган саволларга ҳам жавоб берди.

Фуқаролардан бири амалдорларнинг, шу жумладан, энергетика вазирининг ҳам уйида газ ва электр энергияси ўчиши ёки йўқлиги ҳақида сўради.

Вазир кўп қаватли уйда яшаши ва унинг уйида ҳам электр энергияси ва газ тез-тез ўчиб туришини таъкидлади.

“Ҳаттоки, ўзим туғилиб ўсган, катта бўлган Наманган вилояти Уйчи туманидаги ҳовлимизда ҳам ҳозир бориб текширишлари мумкин, табиий газ умуман йўқ.

Бошқа амалдорларнинг уйида ҳам ўчади.

Фуқаролардан ташқари, улар ҳам менга эътирозлар билан чиқишади, албатта, вазиятни тўғри тушунтиришга ҳаракат қиламиз
”, — деди у.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Ўзбекистон Россия ва Қозоғистон билан уч томонлама газ иттифоқини яратиш ғоясидан воз кечди — Reuters

Ўзбекистон ҳукумати Россия ва Қозоғистон билан уч томонлама газ иттифоқини яратиш ғоясидан воз кечди. Бу ҳақда Reuters бош вазир ўринбосари ва энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов баёнотига таяниб хабар бермоқда.

“Россия билан газ шартномаси тузиладиган бўлса ҳам, бу иттифоқ дегани эмас”, — деди Жўрабек Мирзамаҳмудов.

Вазирнинг таъкидлашича, Тошкент Россия ёқилғисини Қозоғистон ҳудудидан ўтувчи қувур орқали етказиб бериш бўйича Москва билан музокара олиб бормоқда, бироқ бу битим иттифоқчилик эмас, балки “техник шартнома” сифатида расмийлаштирилади.

Бундан ташқари, Мирзамахмудов Ўзбекистон табиий бойликларни олиш учун сиёсий шартларга рози бўлмаслигини қўшимча қилди.

Қозоғистон ва Россия президентлари Қосим-Жўмарт Токаев ва Владимир Путин 28 ноябрь куни Кремлда бўлиб ўтган учрашувда Россия газини Қозоғистон ҳудуди орқали ташиш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун Ўзбекистон иштирокида “уч томонлама газ иттифоқи”ни ташкил этиш масаласини муҳокама қилишди, дея хабар берган эди Қозоғистон президентининг матбуот котиби Руслан Желдибай.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Зеленский уруш қачон тугашини маълум қилди

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатдаги уруш 2023 йилда якунланиши мумкинлигини айтди, дея хабар бермоқда Politico газетаси.

“Келгуси йил ҳам украиналиклар учун энг нуфузли бўлишига ишонаман, лекин бу тинчлик даврида бўлади”, — деди Украина раҳбари.

Зеленский Украина армиясини биринчи рақамли деб атади ва Украинада барқарорликни сақлашга ёрдам берган барча европалик ҳамкорларга миннатдорчилик билдирди.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
⚡️Макаренко Аброр Мухтор Алийнинг устидан ИИВга ариза ёзди

Блогер Никита Макаренко Аброр Мухтор Алийни жавобгарликка тортишни сўраб, Ички ишлар вазирлигига ариза ёзганини маълум қилди.

Никита Макаренконинг ёзишича, Аброр Мухтор Алий бугун унга қарши сохта хабар тарқатган.

Фуқаро Аброржон Абдуазимов фотошоп дастурида сохталаштирилган, гўёки Spot.uz нашрида чоп этилган ва менга нисбатан туҳматни ўз ичига олган хабарларни эълон қилди, шунингдек, гўёки мамлакатда газ йўқлигига мени айбдор сифатида кўрсатган.

Бундан ташқари, у бошқа ёлғон ва дизинформациялар ёйди ва Россия Федерацияси билан зудлик билан газ бўйича шартномаларини тузишни талаб қилди.

Ушбу факт юзасидан фуқаро Аброржон Абдуазимовни Жиноят кодексининг 139-моддаси “Туҳмат”, 244-1-моддаси “жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материаллар ишлаб чиқариш” ва 244−6-модда “Ёлғон маълумотларни тарқатиш” бўйича жавобгарликка тортишни сўраб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ариза ёздим.

Менимча, бундай провокацияни Аброржон Абдуазимов мамлакатдаги вазиятни издан чиқариш мақсадида амалга оширган.

Назаримда, у энергетик инқироздан фойдаланиб, норози аҳолини кўчага олиб чиқиб, оммавий норозилик намойишлари уюштирмоқчи. Ўз баёнотларидан келиб чиқадиган бўлсак, у ҳозирги инқироздан фойдаланиб, ўз обуначилари ва мухлисларини Ўзбекистондаги қонуний ҳукуматга қарши бошқа аксилконституциявий ҳаракатларга йўналтиришни режалаштирган.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Аброр Абдуазимовнинг хатти-ҳаракатлари ва баёнотларига максимал даражада эътибор қаратиб, бу фуқарони қонуний жавобгарликка тортиши керак, деб ҳисоблайман
”, — деди у.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дунёга танилган олим, академик 92 ёшида вафот этди

Абдумавлон Абдуллаев 8 декабрь куни вафот этди, деб хабар берди Ўзбекистон Фанлар академияси матбуот хизмати.

Биолог-ботаник олим Абдумавлон Абдуллаев 1930 йилда Наманган вилоятида туғилган. Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтининг бош илмий ходими лавозимида ишлаб келаётганди.

Абдуллаев Ўзбекистон Фанлар Академияси академик (1995). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор (1980 й). Фанлар Академияси Ўсимликлар экспериментал биологияси институтида илмий ходим (1957-67 й.), лаборатория мудири (1967 й.), директор (1971-1982 ва 1985–1989 й.). Фанлар Академияси қишлоқ хўжалиги фанлари бўлими раиси (1997–98 й.) лавозимларида фаолият юритган.

Ғўзанинг ёввойи турларини йиғиш бўйича унинг келиб чиқиш марказлари бўлган Мексика (1975 й.), Перу (1984 й.), Сейлон, Ҳиндистон, Хитой (1989–90), Австралияга (1997 й.) уюштирилган экспедицияларга бошчилик қилган.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
«Барча ислоҳотлар «Инсон қадри учун» эзгу тамойил асосида амалга оширилмоқда» — Пўлат Бобожонов

Ички ишлар вазири Ўзбекистон Республикаси Конституция ва Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда нутқ сўзлади.

👉
Батафсил

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Ўзбекистон «Ҳайратон — Мозори Шариф» темир йўлини бошқаришдан маҳрум бўлганини рад этди

Жорий йилнинг 5-6 декабрь кунлари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Афғонистон темир йўл бошқармаси вакиллари ўртасида 2023 йилга мўлжалланган “Хайратон – Мозори-Шариф” темир йўл участкасидан фойдаланиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.

Хабарга кўра, музокаралар якунида Афғонистон ҳудудидаги темир йўлларга хизмат кўрсатиш (эксплуатация)да иштирок этиш учун афғонистонлик маҳаллий техник ходимларини босқичма-босқич жалб қилиш бўйича амалдаги шартномани узайтириш ва йўл харитасини тайёрлаш бўйича келишувга эришилган.

“Ўзбекистон темир йўллари”нинг айтишича, бундан олдин ҳам айни мана шу масала бўича мавзуда асоссиз маълумотлар тарқатилган ва буни Афғонистон темир йўл бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи Бахт Раҳмон Шарафат расман рад этган.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“7 минглик манзил 50 мингга чиқиб кетяпти” – Кушербаев ҳайдовчиларга мурожаат йўллади

“Ҳозирги оғир кунларда бир—биримизни қўллайлик. Баъзи ноинсофлар нархларни сунъий ошириб олган. Инсонмиз. Биздан меҳр—оқибат ва савоб амаллар қолади. Оғир кунларда бундай қилиш яхши эмас. Бу кунлар ҳам ўтади!” – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ҳайдовчилардан нархларни сунъий оширмасликни илтимос қилди!

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда қорли ҳавода кўчада ётган фуқаро видеоси тарқалди

Мазкур видеони тасвирга туширган аёлнинг сўзларига кўра, ҳолатдаги эркак Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Сурхон соҳил маҳалласи А.Навоий кўчасида кўп қаватли уйлар қаршисида кўчада, қор остида ётибди.

Ҳозирча расмий маълумотлар йўқ. Умид қиламизки, масъул шахслар бу фуқаронинг нима бундай аҳволда қолганига аниқлик киритишади ва вазиятга бефарқ қарашмайди.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон газ экспортини буткул тўхтатди

«Ҳозирги кунда газ экспорти юз фоиз тўхтатилган. Ҳамма газ аҳолига йўналтирилган» — дейди «Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси Беҳзот Норматов «Севимли» телеканалига берган интервьюсида.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Лолазордан — қамоқхонагача! Адолат қарор топди: маҳкумлар озод этилди

Effect.uz кузатувчиларига маълумки, ижодий гуруҳимиз жорий йилнинг 18 сентабрь куни, Навоий вилоятидаги Лолазор ташландиқ конидан таркибида олтин моддаси бор бўлган рудани қазиб олинганликда айбланиб, 6 йилга қамалган жиноий тўда аъзоларининг Бухородаги хонадонига бориб журналистик суриштирув ишларини олиб бориб, вазиятни кенг ёритган эди.

Октябрь - ноябрь ойлари давомида эса шофирконлик йигитларнинг мазкур иш бўйича Навоий вилояти апелляция судида суд бўлиб ўтганди.
Шуни маълум қиламизки, 6 йилга қамоққа ҳукм қилинган бу йигитларнинг аксарияти суд залидан озод этилди, айримларининг эса жазоси анча енгиллаштирилди ва улар ҳам тез орада оила аъзоларининг бағрига қайтиш арафасида туришибди.

Суд жараёнлари ва ундан кейинги ҳолатларни батафсил YouTube каналимиздаги видеода тўлиқ томоша қилишингиз мумкин.

🌐
EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
EFFECT.UZ | Расмий канал
Сурхондарёда қорли ҳавода кўчада ётган фуқаро видеоси тарқалди Мазкур видеони тасвирга туширган аёлнинг сўзларига кўра, ҳолатдаги эркак Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Сурхон соҳил маҳалласи А.Навоий кўчасида кўп қаватли уйлар қаршисида кўчада, қор остида…
⚡️Қорда ётган жарқўрғонлик фуқаро масъуллар назоратига олинди

Сурхондарёда қорли ҳавода кўчада ётган фуқаронинг видеоси тарқалгани ҳақида хабар бергандик. Туман ҳокимлиги мазкур ҳолатни ўз назоратида эканлигини маълум қилди.

Маълум қилинишича, Жарқўрғон тумани “Сурхон соҳили” маҳалласида яшовчи фуқаро Қ.Ж.ни яшаш шароити туман ишчи гуруҳи томонидан ўрганилганда кўп қаватли уйлар ёнида яшаб келганлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат туман мутасадди ташкилот вакиллари томонидан назоратга олиниб, фуқаро Қ.Ж. туман тиббиёт бирлашмасининг Неврология бўлимига ётқизилган, ҳозирги вақтда саломатлиги қониқарли аҳволда эканлиги айтилмоқда.

“Шу ўринда ушбу ҳолатга бефарқ бўлмаган ижтимоий тармоқ фаолларига миннатдорчилигимизни билдирамиз” – дейилади Жарқўрғон туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

🌐 @effectuz