EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
«Совуқда ва шамда ўтирсанг ҳам уйингда ўтир, ИИБ камерасида эмас» — Депутат

Депутат ижтимоий тармоқларда газ, “свет” ва газ қуйиш шохобчаларидаги навбатларни танқид қилаётган фуқароларни қоралаб чиқди.

👉 https://effect.uz/oz/174

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🤬157👍14👎11😱2🙏2
⚡️Қашқадарёда «Cobalt» вояга етмаган болани уриб кетди. Ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган

Ҳолат юзасидан вилоят миқёсида автомашинани қидириб топиш бўйича ишлар ташкиллаштирилган.

👉 https://effect.uz/8279

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🤬14👍7😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Совуқда ва шамда ўтирсанг ҳам уйингда ўтир, ИИБ камерасида эмас» — Депутат Депутат ижтимоий тармоқларда газ, “свет” ва газ қуйиш шохобчаларидаги навбатларни танқид қилаётган фуқароларни қоралаб чиқди. 👉 https://effect.uz/oz/174 🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий…
«Дунёқараши ва савияси паст шахслар депутат бўлганлиги — энг катта фожиамиздир» — Кушербаев

Кушербаев Янги Наманган тумани Кенгаши котибияти мудири, депутат Музаффар Жамолитдиновнинг Facebook’да ёзган постини танқид қилди.

👉 https://effect.uz/oz/175

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍112🔥1
«Водийда газ тўлдириш компрессор станциялари вақтинча фаолиятини тўхтатди» — «Ўзтрансгаз»

Аввалроқ Тошкентдаги газ қуйиш шохобчалари вақтинчалик ёпилган эди.

👉 https://effect.uz/8281

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎17👍8🙏2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Меҳнат вазирлиги» ишсизлар сонини рақамда беради, амалда рўйхатини беролмас экан» — Кушербаев

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов билан суҳбатда вилоятдаги ишсизлар сони қанча эканлигини сўради.

Шуҳрат Қўшақбаевич эса депутатга Меҳнат вазирлиги бераётган статистика, реал ҳолат билан тўғри келмаслигини айтди.

“Қизиқ ҳолат: “Меҳнат вазирлиги” ишсизлар сонини рақамда бераркан-у амалда рўйхатини беролмас экан.

Ишсизларни аниқ идентификация қилиш имконияти бўлмаса, улар билан қандай қилиб манзилли ишлаш мумкин?

Масалани чуқурроқ ўрганиш керакка ўхшайди”, — деб ёзди депутат
.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍37👎4🔥3🤬3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳаммаси назорат остида» — Энергетика вазири

Бош вазир ўринбосари — энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов долзарб саволларга жавоб берди.

Савол:

— Бензин нархини асоссиз оширган, А-91, А-92 маркали бензин дея А-80 маркали бензинни сотган АЁҚШга чора кўриладими?

🌐
EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎26👍9😱2
«Мен 10 ой қамоқда ўтирганман» — Наманганлик депутатнинг ваколати муддатидан олдин тугатилди

Тармоқ фойдаланувчилари томонидан қаттиқ танқид остига олинган собиқ депутат нега бундай маънода пост жойлаганига изоҳ берди.

👉 https://effect.uz/oz/173

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍40🤬4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ «қармоғи»га «наркобаригалар» илинди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Ўзбекистон бўйлаб, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига карши тезкор тадбирлар ўтказилди.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15👎1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Режали чекловлар киритмасак, эртага бундан-да жиддийроқ талафот бўлиши мумкин» — Энергетика вазири

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов энергия таъминотдаги узилишлар юзасидан изоҳ берди.

Бизнинг вазифамиз — одамларимизни хонадонида газ билан таъминлаш, шунингдек, табиий газ ёрдамида иссиқлик электр станцияларида электр энергия ишлаб чиқариб, электр энергия етказиб беришдир. Тўғри, эътирозлар бор. Ҳаммага ҳам етиб бормаяпти, жуда кўп ўчишлар бўляпти.

Биз буни тан оламиз, ҳеч ким инкор этмаяпти. Бу бўйича режали, тизимли қилиб шундай об-ҳаво шароитида чекловлар киритган ҳолда вазиятдан чиқиб кетмасак, эртага бунданда жиддийроқ талафот кўриш мумкин.

Шунинг учун бундай кескин чоралар кўришга мажбурмиз

Фарғонадаги ҳолатга келадиган бўлса, бу ерда бошқа муқобил ёнилғида ишлаш мумкин бўлган барча объектлар шунақа ҳаво кескин совиган вақтда тармоқдан узилади. Бу ерда бироз бўрттириб гапирилган, 10 мингта эмас 100 дан сал ошиқроқ ишчилар бўлган.

Ҳамма биладики, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори бор — ғишт заводи, янги қурилаётган цемент заводлари барчаси кўмир, яъни муқобил ёнилғида ишлаши керак.

Лекин корхона раҳбарлари шартнома шартларига кўра, вақтида огоҳлантирилган, ишчилар билан тегишли тарғибот ишларини олиб бориш керак эди
”, — деди Мирзамаҳмудов.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎32🤬12👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳаддингни билиб юр, билмасанг, билдириб қўяман» — Яккабоғда ИИБ масъули қўл остидаги ходимга ултиматум қўйди

Ҳозирда ҳолат юзасидан вилоят ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда

👉 https://effect.uz/8283

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍20😱3👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“80 маркали бензинни 92 дея сотган ва нархни асоссиз кўтариб олганларга чора кўрилади” – Вазир

Бензин нархини асоссиз оширган, AI-91, AI-92 маркали бензин дея AI-80 маркали бензинни сотган АЁҚШларга чора кўрилади — Энергетика вазири

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍20👎4😱3🙏1
Суғурта хизматлари электрон шаклда кўрсатилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 декабрь кунидаги “Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 694-сон қарори қабул қилинди.

👉 https://effect.uz/8284

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Си Цзинпин Саудия Арабистонига махсус самолётда борди

Хитой раҳбари Си Цзинпин биринчи Хитой-Араб саммитида иштирок этиш учун Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдга ташриф буюрди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениесия хабар бермоқда.

Хитой раҳбари Си Цзинпин Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдга махсус самолётда етиб келди.

Эслатиб ўтамиз, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Хуа Чунин ХХР раиси Си Си Цзинпин 7-10 декабрь кунлари давлат ташрифи билан Саудия Арабистонида бўлишини, у ерда Хитой-Араб давлатлари биринчи саммити ва Хитой-Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши саммитида иштирок этишини маълум қилганди.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍17😱2🤬2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
EFFECT.UZ журналистлари Қорақалпоғистон Республикасида!

EFFECT.UZ’га Қорақалпоғистон Республикасидан Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари қатори кўплаб муаммоли мурожаатлар йўлланади. Ушбу муаммоларни жойида ўрганиб, масъулларга етказиш ва ижобий томонга ўзгартириш мақсадида таҳририятимиз ижодий жамоси айни вақтда Нукусда бўлиб турибди.

Дастлаб бизга, Қонликўл туманида катта мақсадлар билан янги фаолият бошлашни ният қилган тадбиркор Муҳаммад Эргашев мурожаат қилди. У Бош Прокурор ўринбосари Светлана Артикова протестидан норози. Эргашевнинг айтишича, бу иш бўйича унда бир қатор далиллар мавжуд бўлиб, агар жараён шаффоф кўрилса, айрим шахслар қамалиши мумкинлигини билдирди.

Кейинги мурожаат Хўжайли тумани Тиббиёт бирлашмасида Президентнинг 16.06.2022 йилдаги “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-283-сонли қарори ижросини таъминлаш жараёнида раҳбар ва ходимлари ўртасида келиб чиқаётган низоли ҳолатлар ҳақида.

Навбатдаги мурожаат Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги тадбиркорлардан бўлиб, улар юритаётган фаолиятига тўсқинликлар бўлаётганлигини ва судга қатнаб чарчаганликларини айтишди.

EFFECT.UZ нинг Қорақалпоғистон Республикасидаги сафари давом этади. Сизда ҳам шу каби муаммолар бўлса, қуйидаги рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин.

945232080
903178494

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13🔥1😱1🙏1
⚡️Энергетика соҳасидаги бир нечта раҳбарларга «ҳайфсан» берилди

Бугун Энергетика вазирлигида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек, прокуратура органлари ҳамда тизим корхоналари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича тузилган махсус штабнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

👉
https://effect.uz/8285

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍22👎7🔥1🤬1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда такроран блекаут бўлиш хавфи борми? Энергетика вазири жавоб берди

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов мамлакат бўйлаб блекаут хавфи доимий тарзда борлигини маълум қилди.

“Блекаут — бу технологик ҳолат ва бундай хавф доимо бор ва буни инкор қилмаслик керак.

Чунки энергия тизимимиз нафақат ўзимизнинг ичимизда, балки қўшни мамлакатлар билан интеграциялашган. Шуни инобатга олиб, январь ойида бўлган блекаутдан сабоқ олган ҳолда, автоматик ўчирилиш қурилмалари, аварияли ҳолатни олдини олиш тизимлари, марказий диспетчерлик тизимлари ташкил қилинди.

Чекловлар киритилаётгандан мақсад блекаутнинг олдини олиш. Шундай чекловлар киритилмаса бу энергия тизимимизни ишдан чиқариши ва блекаут ҳолатини келтириб чиқариш эҳтимоли бўлиши мумкин”, — деди Мирзамаҳмудов.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13👎13😱3🤬2
13 ёшли қизни уриб кетган «Cobalt» ҳайдовчиси топилди

Мазкур ЙТҲ юзасидан ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉
https://effect.uz/8286

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍28
Президент 402 нафар шахсни авф этиш бўйича фармонни имзолади

Афв этилганларнинг 17 нафарини чет эл фуқаролари, 63 нафарини аёл, 26 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар ҳамда 19 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

👉
https://effect.uz/8287

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎19👍151
⚡️Давлат ташкилотлари машиналарига метан газ қуйиш тақиқланди

Президент Администрациясида жорий йил якуни билан ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда кутилаётган натижалар ва энергетикадаги вазият бўйича йиғилиш ўтказилмоқда.

👉
https://effect.uz/8288

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎17👍16😱21
⚡️Сардор Умурзаков «свет» ва газ муаммолари юзасидан танқидий йиғилиш ўтказди

👉 https://effect.uz/8289

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍30👎173🤬2
⚡️Бош вазир бошчилигида Ҳукумат ишчи гуруҳи тузилди

Президент топшириғига асосан, Бош вазир бошчилигида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энергия муаммоларини тезкор ўрганиш ва ҳал қилиб бориш Ҳукумат ишчи гуруҳи тузилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ишчи гуруҳ:

республика ҳудудида энергия тақчиллиги муносабати билан юзага келган вазиятни қисқа муддатларда чуқур таҳлил қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича тезкор чоралар кўриб бориш;

электр энергияси ва газни биринчи навбатда аҳолига етказиб бериш заруриятини эътиборга олган ҳолда, мавжуд энергия ресурсларини мувозанатли тақсимлаб бориш ва ушбу жараённи қатъий назорат қилиш;

электр энергияси ва газ тақчиллиги шароитида муқобил энергия маҳсулотлари билан аҳолини ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз таъминлаш ишларини жадаллаштириш;

ижтимоий объектлар, жумладан таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш юзасидан зарур маблағлар ажратиб бориш ва уларнинг мақсадли ишлатилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш;

энергия тақчиллиги ва унинг оқибатида юзага келадиган салбий оқибатлар, айниқса иқтисодиётга таъсирини камайтириш мақсадида, комплекс чора-тадбирлар кўриш юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун киритиш вазифаси юклатилади.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎35👍191