EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.7K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Хайрулла Бозоровга ишонган оила ёш гўдаклар билан салафанда жон сақлаяпти

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида салафанлар билан ўралган бошпанада кун кўраётган оила Президент Шавкат Мирзиёев ва бошқа ваколатли органларга мурожаат йўлламоқда. Видеодаги фуқаронинг сўзларига кўра, улар 2021 йил Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоровнинг сўзларига ишониб, Фарғонадан Сирдарёга келиб қолишган.

👉 https://effect.uz/8260

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢17👍9🔥8🤬2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Газни халққа беряпсизлар раҳмат, «заправкалар»даги халқ эмасми?

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳрида газ қуйиш шохобчалари вақтинчалик ёпилиши ортидан пойтахтдаги метан «заправка»ларда 2-3 кмлик навбатлар юзага келди. Бу ҳақда Effect.uz журналисти хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги газ қуйиш шохобчалари вақтинчалик ёпилишини огоҳлантириб, қуйидагича изоҳ берган эди.

Об-ҳаво ҳарорати кескин пасайгани сабабли, шаҳримизнинг айрим ҳудудларида газ ва иссиқлик таъминотида узилишлар кузатилмоқда — коммунал хизматлар мавжуд газ захирасини барча истеъмолчилар орасида тенг тақсимлашга уринишига қарамай, ресурслар етишмаяпти.

Иложи борича кўпроқ хонадонларни газ ва иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, жамоат транспорт воситаларига хизмат кўрсатадиган шохобчалардан ташқари, қолган барча автомобилларга газ қуйиш шохобчалари вақтинчалик ёпилмоқда.

Шаҳар маъмурияти муаммоларни бартараф этиш устида куну тун 24 соат ишламоқда, коммунал соҳа ходимлари эса ишларини юқори шайлик режимида давом эттирмоқда
", — дейилади ҳокимлик хабарида.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍19🔥2🤬1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Навбат кутиш билан умрингизни ўтказманг. Пропанга ўтиш вақти келди»

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13🤬53
⚡️Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

Ўзбекистонда зилзила содир бўлди, эпицентр Тошкентдан 263 км жанубий-шарқда. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Маълум бўлишича, мамлакат ҳудудида маҳаллий вақт билан, бугун, 5 декабрь куни 07:07 да (05.12.2022 йил, Гринвич бўйича 02:07 да) зилзила содир бўлди.

Эпицентр: Андижон вилояти, Асака тумани. Зилзила координаталари: 40,65 градус шимолий кенглик; 72,24 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,4. Чуқурлик 15 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 263 км жанубий-шарқда.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7😱6
«Бу хафта оғир бўлади!» — Расул Кушербаев

Депутат айни вақтда мамлакат ҳудудида юзага келган вазият муносабати билан Ўзбекистондаги барча раҳбарларга мурожаат қилди.

👉 https://effect.uz/216

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍33😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Заправкалар»даги аҳвол...

Бугун, 5 декабрь куни Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудини қор қоплади. Қиш мавсуми бошлангач, электр таъминотидаги узилишлардан чарчаган халқ, энди газ қуйиш шохобчиларида турнақатор навбатларда туришга мажбур бўлмоқда.

Тошкентдаги ноқулай об-ҳаво шароити ва метан “заправкалар” вақтинчалик ёпилиши ортидан “Яндекс” такси фаолияти тўхтади.

“Жамоат транспорти қониқарсиз аҳволда турган вақтда, асосий ёқилғи тури сифатида метан газдан фойдаланишга ўтган транспорт воситалари соатлаб, балки суткалаб газга навбат кутиб қолмоқда.

Айрим ҳайдовчилар бу совуқда газдан умидини узиб қўл силтаб ҳам қўйишди: уларгаям соғлиқ керак
”, — деган эди депутат.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13😢10
Миришкор туманига прокурор тайинланди

Қашқадарё вилояти Миришкор туманида прокурор ўзгарди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Бош прокурор Ниғматулла Йўлдошевнинг 02.12.2022 йилдаги буйруғига асосан адлия кичик маслаҳатчиси Сардор Назаров Қашқадарё вилояти, Миришкор туман прокурори лавозимига тайинланди.

Назаров тайинловга қадар Қашқадарё вилояти прокурорининг Давлат хавфсизлик хизмати ва божхона органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бўйича катта ёрдамчиси лавозимида ишлаган.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9👎4
Ўзбек-Қирғиз чегараси тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди

Давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги Шартнома 13та моддадан иборат. Унда умумий узунлиги 302,29 километрга тенг чегара линияси белгиланган.

👉 https://effect.uz/8262

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍24🤬41
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Яшил» ва «Қизил» йўлак вақтинча ишламаяпти, қор қалинлиги 1-2 метрга етди — «Қамчиқ» довонида аҳвол қандай?

1 декабрдан бошлаб Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган “Чинор” йўл-патруль хизмати (перевал) стационар постида “Яшил” ва “Қизил” йўлак тамойили жорий этилди. Effect.uz мухбирининг хабар беришича, ҳозирда об-ҳавонинг ноқулай келганлиги ва тизим 3 ойлик синов муддатида ишлаётганлиги туфайли, постда машиналар тўхтатилмаяпти.

Маълум бўлишича, “Қамчиқ” довонида қор ёғишда давом этмоқда, тоғ ёнбағриларида қор баландлиги 1-2 метрга етган.

“Довон йўлини махсус техникалар ёрдамида қордан тозалаш ишлари узлуксиз равишда олиб борилиб, музламаларни бартараф қилиш учун қум-туз аралашмаси сепилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёрдан оширмасдан, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз”, — дейилади ЙҲХБ хабарида.


🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13😱1
Талаба ва ўқувчилар учун қишки таътил кунлари белгиланди

Бу йилги қишки таътил кунларини белгилашда олдинги йилларда юзага келган айрим муаммолар бартараф этилиб, узоқ ҳудудлардан келиб таҳсил олувчи талаба-ўқувчиларнинг доимий яшаш жойларига хотиржам, ортиқча овворагарчиликларсиз йетиб боришлари ва қайтиб келишлари учун қўшимча қулайликлар яратилмоқда.

👉 https://effect.uz/8263

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11
⚡️Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд онлайн трансляцияни тўхтатди

28 ноябрьдан бошлаб, Бухоро вилояти судида Қорақалпоғистон Республикаси судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати Нукус воқеаларида айбланаётганлар ишини кўриб чиқишни бошлади.

👉 https://effect.uz/8264

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎13👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Атом электр станцияси қурилишини Экопартия қўллаб-қувватлаганини фақат Ўзбекистонда кўрдим» — Кушербаев

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши табиат учун хавфли эканлигини таъкидлаб, мамлакат ҳудудида бундай станциялар қурилишига мутлақо қарши эканлигини айтди.

👉 https://effect.uz/8265

©️Azon.uz

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍46😢3🙏3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⛽️Намангандаги газ “заправка”ларида турнақаторлар навбатлар содир бўлмоқда

Таҳририятимизга газ қуйиш шаҳобчалари фаолиятидан норозилик кайфиятидаги кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Эътиборлиси мазкур мурожаатларнинг кўплаб қисми водий вилоятларидан бўлмоқда.

Айни пайт Наманганда бўлиб турган Effect.uz ижодий гуруҳи Чуст туманидаги йўл ёқасида жойлашган катта қувватга эга газ қуйиш шохобчаларидан йўл-йўлакай лавҳа тайёрлади. Унда кўриш мумкинки, ҳақиқатдан ҳам яқин оралиғда жойлашган бўлишига қарамай деярли барча шохобчада улкан навбатлар юзага келган. Машиналар икки – уч қартор бўлиб тўпланганидан ҳаттоки йўлнинг қатнов қисмига ҳам халақит бермай қолмаяпти.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9🤬3😢3
Андижон ССБга бошлиқ тайинланди

Азизбек Мирзажонов Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига бошлиқ этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори сифатида ишлаётган эди.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12🔥2🙏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Газ қуйиш шахобчаларида жамоат транспорти учун алоҳида йўлаклар ташкил этилди

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракати узлуксизлигини таъминлаш мақсадида белгиланган автомобилларга газ қуйиш шахобчаларида жамоат транспорти учун алоҳида йўлаклар ташкил этилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

5 декабрь соат 12:00 ҳолатига шаҳрда жами 900 га яқин автобуслар йўналишларга чиқарилган.

Йўлларда юзага келган музламалар натижасида кузатилаётган тирбандликлар жамоат транспортининг ҳаракат тезлигига ҳам таъсир кўрсатмоқда, дейилади хабарда.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13👎7
UzAuto Motors янгиланган Captiva ва Cadillac сотувини бошлайди, Lacetti ишлаб чиқариш тўхтатилади

Компания тақдим қилган маълумотларга кўра, 2023 йилдан Captiva ва Cadillac импортини бошлаш кўзда тутилган.
Ишлаб чиқарилиши тўхтатилаётган Nexia-3 ва Spark ўрнига бошқа бюджет моделлар сотуви йўлга қўйилмайди.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎33👍13😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
73 киши ишлайдиган "Антикоррупция" агентлигидан умид борми?

"Чора кўролмайдиган"
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўз ваколатларига тергов—суриштирув функциясини қўшиш борасида “юқорига” бирор марта таклиф билан чиққанми?

Бугун, 5 декабрь куни Халқ таълими вазирлигида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.

Унда минбарга чиққан “Антикоррупция” агентлиги вакили Нодира Самандаровага Effect.uz мухбири томонидан савол йўлланди!

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢14👍9👎4😱3🔥1
⚡️Чинозда эр-хотин ва 3 ойлик чақалоқ ис газидан вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 https://effect.uz/8266

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢12👍8👎4
Қиш келиб, оппоқ қорга бурканган Тошкент. Иш ёки ўқишга шошилаётган инсонлар ва оғир йўл шароитида асталик билан ҳаракатланаётган ҳайдовчилар...!

05.12.2022 | Тошкент

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9😢3😱1