EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.7K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
🏆 ЖЧ-2022: Мбаппе Польшани тиз чўктирди

Франция қийинчиликсиз чорак финал йўлланмасига эга чиқди.

👉 https://effect.uz/8255

🌐 EFFECTUZSPORT каналининг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!

Telegram | Instagram | You tube
👍8
⚡️Пахтаободлик тадбиркор мактаб стадионида қурилишни бошлаб юборди

Маълумотларга кўра, стадион туман собиқ ҳокими қарори билан аукционга қўйилиб, ноқонуний сотиб юборилган...

👉 https://effect.uz/8256

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🤬25👍4
Тошкентдаги газ қуйиш шоҳобчалари вақтинчалик ёпилмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда газ босими пасайиб кетиши юзасидан маълумот берди.

Маълумотда жамоат транспорт воситаларига хизмат кўрсатадиган шоҳобчалардан ташқари, қолган барча автомобилларга газ қуйиш шоҳобчалари вақтинчалик ёпилаётгани келтирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ижтимоий тармоқларда автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобчаларига табиий газни етказиб бериш бутунлай тўхтатилаётгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилганди.

👉 https://effect.uz/8257

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍12👎3🤬31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қамчиқ» довонида «Нексия» ҳандаққа қулади

Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ходимлари «Қамчиқ» довонида ноқулай об-ҳаво туфайли қийин аҳволга тушиб қолган ҳайдовчиларга ёрдам кўрсатмоқда, дея хабар берди вазирлик ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, 4 декабрь куни соат 20:30 да «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг 228-километри «Қамчиқ» довони қисмида автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги ҳандаққа тушиб кетган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. ФВВ қутқарувчилари зудлик билан автомобиль ҳайдовчисига ёрдам кўрсатган.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13😢3
«Газ конларимизни сув текинга бериб юбориб, ўзлари “вилла”ларда дам олиб юрганлар унутмасин: ҳар бир юртдошимиз чекаётган азияти учун вақти келиб, албатта жавоб беришади» – Расул Кушербаев

Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев газ қуйиш шоҳобчаларидаги турнақатор навбатларни танқид қилиб, иссиқ кабинетларда кофе ичиб ўтирган нўноқ раҳбарлардан қаттиқ норози эканлигини билдирди.

👉 https://effect.uz/8258

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍106🔥3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эҳтиёт бўлинг, зарурият бўлмаса, рулга яқинлашманг: Тошкентдаги кўприкда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати Сергели туманида жойлашган Қипчоқ йўл ўтказмасида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот берди.

Маълум қилинишича, 4 декабрь куни соат 20:30 ларда Тошкент шаҳар Сергели тумани Қипчоқ йўл ўтказмасида ҳайдовчилар 2000 йилда туғилган Э.Ш. бошқарувидаги “Matiz”, 1998 йилда туғилган Т.У. бошқарувида бўлган яна бир Matiz автомобиллари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Таъкидланишича, ушбу йўл ўтказмасида 2 та ЙТҲ содир бўлган. Айнан шу йўл ўтказмасида шу куни соат тахминан 21:00 ларда 1989 йилда туғилган М.Т. бошқарувидаги Cobal”, 1978 йилда туғилган Д.Б. бошқарувидаги Nexia-3 русумли транспорт воситалари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Йўл транспорт ҳодисалари натижасида тан жарохат олганлар йуқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14😢2
Зулматда қолган Киевнинг элита тумани

Бугун, 4 декабрь куни Киев, Днепр ва Одессада электр таъминотидаги узилишлар жадвали бекор қилиниб, электр таъминоти фавқулодда режимда тўхтатилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳукумат вакиллари кўп қаватли уйларда яшовчи киевликлар 660 минг гривен қийматдаги генераторларни сотиб олишни маслаҳат беришган эди.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍18😢5🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️«Свет ҳам йўқ, газ ҳам йўқ. Нима қилиш керак?» – Жиззахда газ баллонга навбатлар ортидан аҳоли қийналмоқда Ўзбекистонга қиш кириб келиши билан тизимдаги муаммолар ярқ этиб кўринишни бошлайди. Ушбу видеолавҳадаги ҳолат Жиззах вилоятининг Дўстлик тумани Саритепа…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижоннинг Бўстон туманидаги газ «заправка»да 1 кмлик навбатлар пайдо бўлди

Юқорида Ўзбекистонга қиш кириб келиши билан тизимдаги муаммолар ярқ этиб кўринишни бошлаши ҳақида ёзган эдик. Ушбу видеолавҳа сўзимизнинг яна бир исботи бўляпти.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8🤬3😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қамчиқ» довонида қор ёғишда давом этмоқда

“Қамчиқ” довони йўлини махсус техникалар ёрдамида қордан тозалаш ишлари узлуксиз равишда олиб борилиб, музламаларни бартараф қилиш учун қум-туз аралашмаси сепилмоқда.

“Барча ҳайдовчилардан оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёрдан оширмасдан, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз”, — дейилади ЙҲХБ хабарида.


🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13👎32
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Қанчасининг ўлиги чиқди, биронтасида гапирдингизми?” — Шокир Шарипов Бобожоновга мурожаат қилди

Бундан ташқари у, ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шохруҳ Ғиёсовдан ҳам ранжиганини билдирди...

📹 Сифатли форматда кўриш

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎127👍41🔥4😱3😢3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Андижоннинг Бўстон туманидаги газ «заправка»да 1 кмлик навбатлар пайдо бўлди Юқорида Ўзбекистонга қиш кириб келиши билан тизимдаги муаммолар ярқ этиб кўринишни бошлаши ҳақида ёзган эдик. Ушбу видеолавҳа сўзимизнинг яна бир исботи бўляпти. 🌐 EFFECT.UZ'нинг…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халққа ёрдам беринглар! Янгийўлда газ йўқлигидан норози бўлган оломон катта магистраль йўлни тўсишга ҳаракат қилди

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани Янгийўл МФЙ аҳолиси ҳудудидан ўтган “Бетонка”ни тўсиб норозилик билдиришди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев маълумот бермоқда.

“Одамлар газ йўқлиги сабабли совуқдан қотиб қолишди, болалар шамоллаяпти. Раҳбарларни уйлари эса иссиқ. Халққа ёрдам беринглар!”, дея ёзган Расул Кушербаев.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎76👍47😢2🔥1🤬1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Уларни Сардор Умурзоқовнинг важоҳати қўрқита олмаяпти. Биттасини “қаматган”, иккинчисини “итариш” билан қўрқитган сўконғич ҳокимларнинг қулоғидан тортиб қўйишди

Жорий йилнинг ноябрь ойи сўкинишни қойиллатган ҳокимларнинг жазоланиши билан ўтди. Интернетда ҳақоратли аудиолари тарқалгач, эл-юрт олдида ноқулай аҳволга тушиб, шармандаси чиққан мансабдорларни била туриб, етарли хулоса чиқармаган Ангрен ва Янги Наманган тумани ҳокимларининг қулоғидан чўзиб қўйишди.

Хусусан, Ангренда тадбиркорни қаматгани билан мақтанган ҳоким Алишер Райимовга ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилган, Наманганда эса Президентга ваъда бериб, ваъдасини бажаришга тўсқинлик қилиш мақсадида тадбиркорни камситиб, ножўя сўзлар билан ҳақорат қилган Янги Наманган тумани ҳокими Жобир Абдуллаевга ҳам “Ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилиб, барча турдаги рағбатлантиришлардан маҳрум қилинган.

Ёдингизда бўлса, Effect.uz ноябрь ойида дастлаб Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимовга, сўнгра эса Янги Наманган тумани ҳокими Жобир Абдуллаевга тегишли бўлган ҳақоратли аудиолар эълон қилинган эди. Шундан сўнг, жамоатчиликда ушбу ҳолатлар натижаси қандай якун топгани ҳақида табиий саволлар туғилди. Хўш, натижа қандай?

👉 Тўлиқ видео

👉 Мақола

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍23👎5🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Хайрулла Бозоровга ишонган оила ёш гўдаклар билан салафанда жон сақлаяпти

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида салафанлар билан ўралган бошпанада кун кўраётган оила Президент Шавкат Мирзиёев ва бошқа ваколатли органларга мурожаат йўлламоқда. Видеодаги фуқаронинг сўзларига кўра, улар 2021 йил Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоровнинг сўзларига ишониб, Фарғонадан Сирдарёга келиб қолишган.

👉 https://effect.uz/8260

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢17👍9🔥8🤬2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Газни халққа беряпсизлар раҳмат, «заправкалар»даги халқ эмасми?

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳрида газ қуйиш шохобчалари вақтинчалик ёпилиши ортидан пойтахтдаги метан «заправка»ларда 2-3 кмлик навбатлар юзага келди. Бу ҳақда Effect.uz журналисти хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги газ қуйиш шохобчалари вақтинчалик ёпилишини огоҳлантириб, қуйидагича изоҳ берган эди.

Об-ҳаво ҳарорати кескин пасайгани сабабли, шаҳримизнинг айрим ҳудудларида газ ва иссиқлик таъминотида узилишлар кузатилмоқда — коммунал хизматлар мавжуд газ захирасини барча истеъмолчилар орасида тенг тақсимлашга уринишига қарамай, ресурслар етишмаяпти.

Иложи борича кўпроқ хонадонларни газ ва иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, жамоат транспорт воситаларига хизмат кўрсатадиган шохобчалардан ташқари, қолган барча автомобилларга газ қуйиш шохобчалари вақтинчалик ёпилмоқда.

Шаҳар маъмурияти муаммоларни бартараф этиш устида куну тун 24 соат ишламоқда, коммунал соҳа ходимлари эса ишларини юқори шайлик режимида давом эттирмоқда
", — дейилади ҳокимлик хабарида.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍19🔥2🤬1