EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Тошкентда ТХТЯ ярмаркасининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди

“Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасида “Ипак йўлида туризм” 27 Тошкент халқаро туризм ярмаркасининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросим давомида, Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Б.Шахриёров сўзга чиқиб, Ярмаркани юқори савияда ташкиллаштиришда яқиндан ёрдам берган барча ташкилотларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Шунингдек, хорижий давлатлардан ташриф буюрган мартабали меҳмонлар ҳам минбарда чиқиш қилиб, самимий меҳмондўстлик ва юқори даражада ташкилотчилик учун Ярмарка ташкилотчиларига ўз самимий тилакларини билдиришди.

Шундан сўнг Ярмаркада иштирок этганларни турли номинатсиялар бўйича тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳар Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси томонидан тақдим этилган Тошкент шаҳри стенди “Энг замонавий стенд” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

Тошкент шаҳри номидан сертификат ва эсдалик совғасини ҳоким ўринбосари Ф.Давруков қабул қилиб олди.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Одамларга сенсация керак» — Шаҳрисабз шаҳар ҳокими совуқда қолган қизлар билан учрашди

Ижтимоий тармоқда қалин кийимдаги Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Акром Сулаймонов ва юпун кийимда турган мактаб ўқувчиларининг тасвири тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ушбу воқеадан сўнг, шаҳар ҳокими тадбирда иштирок этган қизлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашди.

Қайд этиш керак, мазкур ҳолат Халқ таълими вазирлиги томонидан қораланди.

Хусусан ҳокимият матбуот хизмати жамоатчиликнинг кескин танқидига сабаб бўлган воқеа юзасидан расмий муносабат берди:

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ҳокимлигида йиғилиш ўтказилиб, ёшлар тадбирини ташкил этишда эътиборсизлик қилган масъулларга чоралар кўрилди ва камчиликлари кўрсатиб ўтилди.

Барчадан узр сўраган ҳолда, жамоатчиликни кескин танқидига олиб келадиган бундай ҳолатларга бошқа йўл қўймаслигимизни маълум қиламиз ва бу тадбир биз учун аччиқ сабоқ бўлди
”, — дейилади муносабатда.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍19👎11🔥2🤬1
🏆 ЖЧ-2022: Жанубий Корея Португалияни мағлуб этиб, Уругвайни уйига равона қилди

Австралия ва Япониядан сўнг Жанубий Корея ҳам нимчорак финалга йўл олди.

👉 https://effect.uz/8230

🌐 EFFECTUZSPORT каналининг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!

Telegram | Instagram | You tube
👍224👎1
Зойир Мирзаев яна трендда!

Бир гуруҳ чавандозлар Нурафшондан Самарқандга қараб йўлга чиққан. Жамоанинг кайфияти зўр. Улар Бўка туманининг Паркент қишлоғида қўноққа тўхташди.

Гулхан атрофидаги гурунгларга Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзайев келиб қўшилди. Достонлардан термалар айтилди. Суҳбат гулханга мос қизиди…

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍23👎121😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Докторларнинг 100 фоиз айби билан бўлди!» – Қашқадарёда туғруқдан кейин аёл оғир аҳволга тушгач, шифохонада оламдан ўтди

Марҳуманинг турмуш ўртоғи тиббиёт ходимлари устидан жиддий эътироз билдирмоқда, дея ёзади Nasafnews интернет-нашри.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍4😢4
ЙПХ ходимларига наркотестердан фойдаланишга рухсат берилади

Ҳукумат қарори лойиҳасида ЙПХ ходимларига транспорт воситалари ҳайдовчиларининг гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар таъсиридан маст ҳолатда эканлигини аниқлашда наркотестер махсус техник воситасидан фойдаланишга рухсат бериш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Қарор билан наркотестер ёрдамида аниқланган ҳолатлар бўйича транспорт воситалари ҳайдовчиларига нисбатан чоралар кўриш тартиби ҳам белгиланади.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТХТЯ эффекти ёхуд ярмарка доирасида муҳим шартномалар имзоланди

"Ипак йўлида туризм" 2022-йилги Тошкент халқаро туризм ярмаркаси дунёнинг 30 мамлакатидан 300 нафардан ортиқ соҳа вакилларини ўзида тўплаган.

Ярмаркада кун давомида соҳа мутахассислари иштирокида форум ва сессиялар, маҳорат дарслари, кўргазмалар, шунингдек, ярмарка тарихида биринчи марта маҳаллий ҳамда халқаро майдондаги дизайнерлар иштирокида модалар намойиши бўлиб ўтди.

Шу билан бирга, туризм соҳаси ривожида муҳим аҳамият касб этувчи B2B учрашувлари ўтказилди. Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар бир павилённинг ўзида Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари туризм салоҳияти билан танишиш имконига эга бўлишди.

Қолаверса, ACTED ва Хусусий туристик ассоциацияси Марказий Осиё ва ундан ташқарида яшил туризмни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларини қамраб олган минтақавий тажриба тадбири ҳам ташкил этилди.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍72
«Улар азму матонати, сабр-бардоши ва шукроналик фазилатлари билан кўпчиликка ибрат бўлмоқда» – Президент Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Ўзбекистон халқига мурожаат қилди

Энг муҳими, тақдир тақозоси билан ногирон бўлиб қолган биронта ҳам юртдошимиз халқимизнинг, давлат идораларининг меҳру эътиборидан четда қолмасдан, ўзининг меҳнати ва қобилияти билан нафақат ҳаётда ўз ўрнини эгаллаб келмоқда, балки азму матонати, сабр-бардоши ва шукроналик фазилатлари билан кўпчиликка ибрат бўлмоқда.

Биз сизларнинг бундай олижаноб интилишларингизни юксак қадрлаймиз ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётимиздаги фаол иштирокингиз учун барчангизга чуқур миннатдорлик билдирамиз.

👉 https://effect.uz/8232

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍1371
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Ўғлимнинг ҳамиятига, ор-номусига тегдим» – Фирибгарлик ортидан қамалган маҳкума аёл ҳикояси

👉 Тўлиқ видео

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍4😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўз жонига қасд қилиш – оғир гуноҳ» — Жобир домла Элов

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Боғдорчилик - Наманган боғларида етиштирилган сархил олма, анор, беҳи, нок, хурмо ва бошқа анвои мевалар савдоси авжида.

Йил бўйи амалга оширилган меҳнат ва самарали агротехник тадбирлар натижасида Тўрақўрғон боғбонлари мўл хосил кўтаришди.

Бу эса ҳозирда ҳар бир оилага бир кунда ўртача 0,7-1 миллион сўм даромад олиш имконини бермоқда.
👍141
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Отлар ва чавандозлар Самарқандга сафарга юборилди

Бир гуруҳ чавандозлар ҳаво ҳарорати совуқ бўлишига қарамасдан Тошкент вилоятидан Самарқанд шаҳригача бўлган 330 км масофани босиб ўтишмоқда.

Карвоннинг ҳар бир тўхташ нуқтасида қизиқарли саргузаштлар уларга ҳамроҳ бўлмоқда.

Шунингдек, Бўка туманининг Паркент қишлоғига тўхташ нуқтасида гулхан атрофидаги гурунгларга Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзайев келиб қўшилди. Достонлардан термалар айтилди.

👉 Батафсил

👉 Тўлиқ видео

Тафсилотларни Effect.uz билан кузатиб боринг!

🌐 EFFECT.UZинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍10👎41