EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
68K photos
16.2K videos
31 files
68.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Effect.uz доимо халқ билан бўлади!!!

Бугун, 19 ноябрь куни Effect.uz 3 ёшни қаршилади.

Албатта, бу муддат бир қарашда жуда қисқадек туюлади.

Аммо биз ижодий жамоа тўлиқ шаклланишига, кўплаб синовларни енгиб ўтишга, баъзан адолатсизликлар устидан кулиб, ўз йўлимизда давом этишга замин ҳозирлай олдик.

Оғир кунларда ташлаб кетганлар, йўқотишлар бўлди. Бизнингча, бундай ҳолат ҳар бир ташкилот ва катта–катта компанияларда ҳам учрайди.

Биздан кетганлар ўз хизматларига рози бўлишсин, озми кўпми шу ердан рўзғор тебратди. Effect.uz улардан доимо мамнун ва меҳнатларини унутмайди. Маълум вақт қийналдик.

Сабр қилдик. Аллоҳ доим мададкор бўлди.

ХАЛҚ учун хоҳ у катта бўлсин хоҳ кичик ёрдамимиз тегиши учун бор кучни ишга солмоқдамиз.

Давлат аҳамиятига эга нуфузли тадбирларга чақирилмоқдамиз. Албатта, юксак ишончни доимо қадрлаймиз.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍664👎3🔥2🤬1
⚡️ Ўзбек футболи мухлисларга керак эмасми ёхуд ўйинларга кириш нега пуллик?

Ўзбекистон терма жамоаси 20 ноябрь куни "Пахтакор" марказий стадионида Россия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Мухлислар икки хил ҳолатда ушбу ўйинга келмаслиги мумкин...

👉 https://effect.uz/7995

🌐 EFFECTUZSPORT каналининг расмий саҳифасига обуна бўлинг! 👉 @effectuzsport
👍13👎5🤬3
Тошкентда дарахтлар кесилиши ортидан ўсимлик дунёсига 3,5 млрд сўм зарар етказилди

Яшнобод туманида дарахтлар ноқонуний кесиб ташланди.

👉 https://effect.uz/7996

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍8🤬4😢3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу яхши сигнал эмас: Фарғонада «свет»сиз қолган қишлоқ аҳолиси ҳоким билан кўришишни талаб қилди

Ижтимоий тармоқларда электр таъминотидаги узилишлардан безор бўлган аҳоли ҳоким билан кўришишни талаб қилиб, ҳокимият биносига келган видео тарқалди.

Мазкур ҳолат, Фарғона вилояти Фурқат тумани бўлгани айтилмоқда. Ҳокимиятга келган фуқаронинг айтишича, уларнинг хонадонида 3 кундан буён “свет” ёнмаган.

“Ўзининг халқини тушунмаган ҳокимни нима кераги бор? Борган жойигача бораман! Отиб ташласин, ким бўлишидан қатъий наъзар. Бир ой тишимизни, тишимизга қўйиб, индамасдан яшадик 3 кундан буён свет йўқ”, — деб шикоят қилди.

Қайд этиш керак, 16 ноябрь куни АОКА ўтказилган матбуот анжуманида Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев электр таъминотидаги узилишлар бир соатдан ошган ҳудудларда масъулларга чора кўрилиши маълум қилган эди:

“Қайси ҳудудларда электр энергиясидаги узилишлар ярим ёки бир соатдан ошиб кетаётган бўлса, бунинг сабабларини ўрганамиз. Керак бўлса, камчиликларга йўл қўйган масъулларга чора кўрамиз”, — деган эди Энергетика вазирлиги масъули.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍31🤬4👎2😢2
Тошкентни сув босди

Бугун, 19 ноябрь куни Тошкент шаҳрида кучли ёмғир ёғиши натижасида бир қатор ҳудудларни сув босди.

Тошкент ФВБнинг хабар беришича, айни дамда юзага келган сув тиқинларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ: Кадрлар Шайхонтоҳур тумани Генерал Узоқов кўчаси, Гулзор МФЙ ҳудудида олинган.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍10😱2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада аёл кийимидаги эркак самосуд қилинди

Ижтимоий тармоқларда Фарғонада аёл кийимини кийиб олган эркак ушланиб, самосуд қилинди.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍17🤬5
Ўзбекистон—Туркия ўртасидаги ҳарбий битим маъқулланди

Мазкур битим 2022 йил 29 март куни Туркия Республикаси Президентининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида имзоланган.

👉 https://effect.uz/7999

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍4091👎1
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши маъқулланди

👉 https://effect.uz/8000

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍61👎1
⚡️ "Барселона" ЖЧга футболчи жўнатиш бўйича рекорд ўрнатди

Бундан бир неча кун олдин бу рекорд "Бавария" томонидан қўйилиши кутилаётганди.

👉 https://effect.uz/7998

🌐 EFFECTUZSPORT каналининг расмий саҳифасига обуна бўлинг! 👉 @effectuzsport
👍5
Олий Суд таркибида ўзгаришлар содир бўлди

Шуҳрат Полвонов
Олий суд раисининг ўринбосари — иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига беш йил муддатга сайланди.

Шунингдек, Гулнора Мирзаева, Абдукамол Абдукаримов ва Аскар Бекмановлар Олий суднинг судяси лавозимига ўн йиллик муддатга сайланди.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍41😱1
Диктаторча романтика. Ким Чен Ин қизи ва рафиқаси билан баллистик ракетанинг учирилишини томоша қилди

Шимолий Корея етакчиси илк бор қизини оммага кўрсатди

👉 https://effect.uz/8001

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👎13👍10🤬4
🇺🇿 Жорий мавсум Суперлигада мухлис йиғиш бўйича ким етакчи бўлди?

Суперлига-2022 якунларига кўра, мухлислар ташрифи бўйича ким нечанчи ўриндалиги маълум.

👉 https://effect.uz/7993

🌐 EFFECTUZSPORT каналининг расмий саҳифасига обуна бўлинг! 👉 @effectuzsport
👍4👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саудия Арабистони шимолидаги чўл «кўл»га айланди

Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ас Сауд бутун мамлакат бўйлаб масжидларга узоқ давом этган қурғоқчилик пайтида махсус ёмғир намозларини ўқишни буюрган.

👉 https://effect.uz/8002

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍20🙏63👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аёл кийимини кийган "эркак" иши ўрганилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган аёл киши кийимидаги шахсни бир нечта фуқаролар самосуд қилаётганлиги акс этган видеохабарни Фарғона вилояти ИИБ ўрганиб чиқди.

Ҳолат, 14 ноябрь куни соат 03:00 ларда фуқаро У.Ю. аёллар кийимини кийиб олган ҳолда йўловчи автомашинада Бувайда туманидан қайтаётиб, Бағдод туманининг Бордон МФЙ чорраҳасида тушиб қолган. Катта йўл бўйида турган вақтида шу қишлоқда яшовчи фуқаролар унинг эркак киши эканлигини сезиб қолиб, видеога олишган.

У.Ю. бу ердан қочиб, шу атрофдаги фуқаро Т.Э.га тегишли уйнинг том қисмига чиқиб яширинган. Уй эгаси уни ўғирликка тушганликда гумон қилиб, бу ҳақида вилоят ИИБнинг “102” рақамига мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро У.Ю. га нисбатан Бағдод туман ИИБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан У.Ю.ни видеотасвирга олиб, интернет тармоқларида тарқатиб юборган фуқаро М.Х.га ушбу кодекснинг 46-моддаси прим 1-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилган.

@effectuz
👍14😱8