EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.9K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
“Қозоғистон барча давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлайди” – Қасим-Жомарт Тоқаев

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Туркий давлатлар ташкилоти саммитидаги нутқида барча давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлашга эътибор қаратди.

«Қозоғистон барча давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлайди. Ташкилотимиз фаолиятини оммавий ахборот воситалари орқали фаол тарғиб қилишимиз зарур.

Биз туркий дунёда интеграцияни мустаҳкамлаш борасида олиб бораётган ишлар кўламини бутун дунё жамоатчилигига кўрсатишимиз керак.

Бу ишни етакчи халқаро агентликлар ва мамлакатларимиз оммавий ахборот воситалари иштирокида амалга ошириш мумкин.

Тан олиш керакки, ташкилотимиз фаолияти билан ҳамма ҳам яхши таниш эмас. Айни пайтда туркий ҳамкорлик ғояси жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини тобора ортиб бормоқда.

Дунёнинг турли бурчакларида туркий цивилизация тарихига оид қимматли далиллар тобора ортиб бормоқда.

Бу халқларимизнинг умумий меросидир. Шу боис мавжуд тарихий ва лингвистик манбаларни ўрганиш ва тизимлаштиришни муҳим вазифа, деб биламан.

Илмий муассасалар ўртасида фаол ҳамкорликни йўлга қўйишимиз, уларнинг тадқиқот натижаларини жаҳон ҳамжамиятига янада кенгроқ тақдим этишимиз зарур.

Ташкилотимиз фаолияти фақат дипломатик саммитлар ва якуний ҳужжатлар имзоланадиган учрашувлар билан чекланиб қолмаслиги керак.

ТДТ туркий дунёни бирлаштирувчи ва яқинлаштирувчи нуфузли платформага айланиши керак, деб ҳисоблайман» дейди — Қозоғистон Президенти.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
5👍4
EFFECT.UZ | Расмий канал
"Табиат учун бирлашайлик" — ташаббусни қўллаб—қувватланг! Спортни ривожлантириш вазирлиги "Табиат учун бирлашайлик" шиори остидаги тадбирга старт бермоқда. 11- ноябрь куни Ўзбекистондаги спорт ташкилотларида манзарали ва мевали дарахтлар экилади. Агар сизда…
Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида кўчатлар экилмоқда

Айни дақиқаларда давом этаётган “Табиат учун бирлашайлик” шиори остида мевали, манзарали ва бута кўчатларини экиш бўйича оммавий флашмоб тадбири доирасида
Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида кўчатларни экиш ишлари бошланди.

Мазкур марказга умумий ҳисобда 1000 дона кўчат экилиши режалаштирилган бўлиб, улар 100 дона ўрик , 100 та шафтоли , 100 та олча, 100 та олма, 100 та хурмо, 100 та олхўри, 100 та нок, 100 та бодом, 100 та ёнғоқ ва 100 та жийда кўчатларини ташклил қилади. Тадбирда Спортни ривожлантириш вазирлиги мутасаддилари, марказ тарбияланувчилари ва фахрийлар фаол иштирок этишмоқда.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👎5👍21
«Айрим давлатлар асосан АҚШ қарашлари ортидан юряпти» – Виктор Орбан Украинадаги уруш ҳақида гапирди

ТДТ саммитида кузатувчи мақомида бўлган Венгрия бош вазири Виктор Орбан дунёдаги сиёсий можаролар ҳақида гапираркан асосан Украинага қилинган ёрдамлар ва айрим давлатлар АҚШ қарашларига моликлигини танқид қилди.

«Европада тинчлик ҳақидаги хитобларни уруш овозлари босиб кетмоқда. Давлатлар ташқи сиёсат масаласида нима хоҳлаётганини аниқлаштириб олмаган. Улар асосан АҚШнинг қарашлари ортидан бораётгандек.

Европа давлатлари аввалига Украинага ҳимоя қуролларини беришди, энди эса ҳужум қилиш имконини берадиган қуроллар етказишяпти», дейди — Виктор Орбан .

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍14👎5
⚡️Алиев ТДТ раҳбарларини Қорабоғдаги озод этилган ҳудудга таклиф қилди

Самарқандда бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар саммитида Озарбайжон президенти Тоғли-Қорабоғ муаммосига тўхталди.

👉 https://effect.uz/7835

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍131👎1🔥1🤬1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистоннинг иқтисодиёт алоқаларида Қозоғистон муҳим ўринга эга” – профессор Рустам Ҳасанов

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти лойиҳа раҳбари Рустам Ҳасанов Туркий давлатлар ташкилоти доирасида Қозоғистонни Ўзбекистонга иқтисодий масалалар бўйича туриб бераётган яқин ҳамкор давлат сифатида кўришини айтди.

“Қозоғистондан сўнг бу масалада Туркия Ўзбекистонга яқиндир”, дейди Ҳасанов.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
3👍1
⚡️Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлиги йўналишида қандай таклифлар берди?

Эксперт Ўзбекистон президентининг мазкур соҳадаги таклифларини санаб ўтди.

👉 https://effect.uz/7838

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍84
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрдоған ва Аркадағ «Туркий дунёнинг олий ордени» билан мукофотланди

Ушбу мукофот 2019 йилдан бери саммит иштирокчиларига топшириб келинади

👉 https://effect.uz/7841

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍82
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Сурхонда ўқитувчи вояга етмаган қизни зўрлаб, уятсиз видеоларини интернетга тарқатдими!? Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги 19 умумий ўрта таълим мактабида она тилидан дарс берувчи ўқитувчи қўшнисини номусига тажовуз қилиб, унинг уятсиз видеоларини тарқатиб…
⚡️Сурхонда 17 ёшли қизнинг номусини топташга уринган ўқитувчига жиноий иш очилиб, терговчиларга хизмат текшируви тайинланди

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати Effect.uz’да эълон қилинган мақола юзасидан баёнот берди.

👉 https://effect.uz/7839

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍6
Туркий давлатлар ташкилотининг маданий-гуманитар соҳаси ҳамкорлигида театр санъатининг ўрни

👉 https://effect.uz/7837

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍81
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркий давлатлар ташкилотига аъзолик Ўзбекистонга нима беради?

«Тараққиёт» стратегияси маркази эксперти Анваржон Миркомилов Самарқанддаги Туркий давлатлар ташкилотига аъзолик Ўзбекистон учун қандай фойдалар келтириши хусусида гапирди.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍91
Эрдўған ва Бердимуҳамедов «Туркий дунёнинг Олий ордени» билан мукофотланди

Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида юқори мартабали меҳмонларни тақдирлаш маросими ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Президенти Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўған ҳамда Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовни «Туркий дунёнинг Олий ордени» билан мукофотлади.

Қайд этиш керакки, ушбу мукофот 2019 йилдан бери саммит иштирокчиларига топшириб келинади. Бокуда ўтказилган саммитда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевга ушбу орденни топширган эди.

2021 йилда эса Туркия Президенти Озарбайжон етакчисини айни орден билан мукофотлаган.

Шунингдек, марҳум атоқли адиб Чингиз Айтматов Турк дунёси бирлигини таъминлашга қўшган ҳиссаси учун Алишер Навоий номидаги халқаро мукофот билан тақдирланди.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
2
⚡️ Ўзбекистонда бугуннинг ўзида 2,5 млн. дона дарахт экилади

Бугун, 11 ноябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти Самарқанд саммити доирасида ташкилотга аъзо ва кузатувчи мақомидаги мамлакатлар Давлат Раҳбарлари иштирокида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида Регистон майдонида кўчат экиш тадбири ўтказилиши режалаштирилган.

Қайд этиш керакки, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлган Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда кузатувчи мақомига эга бўлган Венгрия ва Туркманистон давлатлари пойтахтларида ҳам бир вақтнинг ўзида кўчат экиш тадбирлари уюштирилади.
Шунингдек, Озарбайжонда 111 мингта дарахт экилиши кўзда тутилган.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
👍92🔥1
Туркий давлатлар ташкилоти Самарқанд саммитида ёшлар масаласи

👉 https://effect.uz/7840

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
4