EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
ТДТ саммити доирасида президентлар биргаликда суратга тушдилар

Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бошланди.

Тадбирдан аввал иштирокчилар биргаликда суратга тушдилар.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислик қилаётган йиғилишда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, кузатувчи мамлакат Венгрия Бош вазири Виктор Орбан саммитнинг фахрий меҳмони - Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, шунингдек, ташкилот бош котиби Бағдод Амреев иштирок этмоқда.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍112
«Туркия 2014 йилдан бошлаб энг кўп қочоқларни қабул қилган давлатдир» – Эрдўған

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида Озарбайжон тинчлиги ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш доирасида умумий хавфсизлик концепциясини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ эканлигини айтди.

«Биз 2014 йилдан буён энг кўп қочоқларни қабул қилган давлатмиз. Биз қабул қилган 5 миллион қочоқнинг 3,6 миллиони сурияликлар».

«Туркия Озарбайжонни тинчликка эришиш йўлида ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди».

«Туркий давлатлар ташкилоти инвестиция жамғармаси имкон қадар тезроқ амалга оширилса, фойдали бўларди».

«Ноқонуний миграциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлигимизни кенгайтириш, шу нуқтаи назардан умумий хавфсизлик концепциясини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўларди».

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍93👎1
Шавкат Мирзиёев ТДТ саммитида муҳим таклифларни илгари сурди

Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар саммити бўлиб ўтмоқда, унда Ўзбекистон президент нутқ сўзлади.

👉 https://effect.uz/7833

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍1373
“Биз қудратли ва нуфузли кучга айланишимиз керак” – Қасим-Жомарт Тоқаев

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркий давлатлар ташкилоти саммитидаги нутқида ҳамкорлари билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.

«Бугун Туркий давлатлар ташкилотининг роли сезиларли даражада ошди. Қозоғистон туркий дунёнинг ота-боболари диёри, шунинг учун ҳам биз ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида аҳамият берамиз. Ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлаш ва уни янги босқичга олиб чиқишдан манфаатдормиз.

Туркий мамлакатларни бирлаштирган ташкилотларнинг пайдо бўлиш тарихи шуни кўрсатадики, уларнинг аксарияти, жумладан ТУРКСОЙ, ТуркПА ва Туркий академия Қозоғистон ташаббуси билан тузилган. Бу ташкилотлар қардош халқларимизнинг маданий-маънавий яқинлашувининг ҳақиқий дирижёрларига айланди.

Бугунги кунда Туркий давлатлар ташкилотининг роли сезиларли даражада ошди.Биз ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва уни янги босқичга олиб чиқишдан манфаатдормиз.

Биз қудратли ва нуфузли кучга айланишимиз керак. Биз барча чорлов ва таҳдидларга биргаликда қарши туриш учун бирдамлик кўрсатишимиз керак».

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
7👎2👍1
🏆 ЖЧ-2022: "Атлас шерлари" — Африканинг энг яхши термаси билан танишамиз

⚡️ Футбол мухлислари орзиқиб кутаётган мундиалга ҳам жуда оз вақт қолди. Биз сизга ушбу жаҳон чемпионатида иштирок этувчи терма жамоалар ҳақида батафсил маълумот беришда давом этамиз. Навбат "F" гуруҳининг учунчи жамоаси Марокашга

🤑 Марокаш терма жамоасининг энг қиммат футболчиси ким?

🟢 Жамоанинг ФИФА рейтингидаги ўрни қандай?

✔️ Учрашувларнинг сана ва вақти маълум


💥 Қитъанинг энг таниқли термаси

👉 https://effect.uz/7832

🌐 EFFECTUZSPORT каналининг расмий саҳифасига обуна бўлинг! 👉 @effectuzsport
👍1
«Террорчилар қаерга қочмасинлар, ҳамкорликда таъқиб қиламиз» — Эрдоған

Самарқандда бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар саммитида Туркия президенти нутқ сўзлади.

👉 https://effect.uz/7834

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍4🔥2😢21👎1
“Венгрия Туркий давлатлар ташкилотига «тинчлик форуми» сифатида қарайди” – Виктор Орбан

ТДТ саммитида кузатувчи мақомида бўлган Венгрия бош вазири Виктор Орбан Туркий давлатлар ташкилотига «тинчлик форуми» деб қарашини билдирди.

«Бир неча йил олдин Ўзбекистонга келган эдим. Қисқа вақтлардаги ўзгаришларни кўриб, ҳайратда қолдим.

Биз Туркий давлатлар ташкилотини «тинчлик форуми» деб атаймиз. Барчангизга тинчлик ғояларини илгари сураётганингиз учун миннатдорлик билдираман.

Туркия президенти жаноб Эрдоғанга буғдой коридорини очиб бергани ва қочоқлар билан боғлиқ масалаларни ҳал этаётгани учун миннатдорлик билдираман.

Акс ҳолда Венгрия қийин аҳволда қолган бўларди», — дейди Орбан.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍91👎1
“Қозоғистон барча давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлайди” – Қасим-Жомарт Тоқаев

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Туркий давлатлар ташкилоти саммитидаги нутқида барча давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлашга эътибор қаратди.

«Қозоғистон барча давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлайди. Ташкилотимиз фаолиятини оммавий ахборот воситалари орқали фаол тарғиб қилишимиз зарур.

Биз туркий дунёда интеграцияни мустаҳкамлаш борасида олиб бораётган ишлар кўламини бутун дунё жамоатчилигига кўрсатишимиз керак.

Бу ишни етакчи халқаро агентликлар ва мамлакатларимиз оммавий ахборот воситалари иштирокида амалга ошириш мумкин.

Тан олиш керакки, ташкилотимиз фаолияти билан ҳамма ҳам яхши таниш эмас. Айни пайтда туркий ҳамкорлик ғояси жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини тобора ортиб бормоқда.

Дунёнинг турли бурчакларида туркий цивилизация тарихига оид қимматли далиллар тобора ортиб бормоқда.

Бу халқларимизнинг умумий меросидир. Шу боис мавжуд тарихий ва лингвистик манбаларни ўрганиш ва тизимлаштиришни муҳим вазифа, деб биламан.

Илмий муассасалар ўртасида фаол ҳамкорликни йўлга қўйишимиз, уларнинг тадқиқот натижаларини жаҳон ҳамжамиятига янада кенгроқ тақдим этишимиз зарур.

Ташкилотимиз фаолияти фақат дипломатик саммитлар ва якуний ҳужжатлар имзоланадиган учрашувлар билан чекланиб қолмаслиги керак.

ТДТ туркий дунёни бирлаштирувчи ва яқинлаштирувчи нуфузли платформага айланиши керак, деб ҳисоблайман» дейди — Қозоғистон Президенти.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
5👍4
EFFECT.UZ | Расмий канал
"Табиат учун бирлашайлик" — ташаббусни қўллаб—қувватланг! Спортни ривожлантириш вазирлиги "Табиат учун бирлашайлик" шиори остидаги тадбирга старт бермоқда. 11- ноябрь куни Ўзбекистондаги спорт ташкилотларида манзарали ва мевали дарахтлар экилади. Агар сизда…
Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида кўчатлар экилмоқда

Айни дақиқаларда давом этаётган “Табиат учун бирлашайлик” шиори остида мевали, манзарали ва бута кўчатларини экиш бўйича оммавий флашмоб тадбири доирасида
Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида кўчатларни экиш ишлари бошланди.

Мазкур марказга умумий ҳисобда 1000 дона кўчат экилиши режалаштирилган бўлиб, улар 100 дона ўрик , 100 та шафтоли , 100 та олча, 100 та олма, 100 та хурмо, 100 та олхўри, 100 та нок, 100 та бодом, 100 та ёнғоқ ва 100 та жийда кўчатларини ташклил қилади. Тадбирда Спортни ривожлантириш вазирлиги мутасаддилари, марказ тарбияланувчилари ва фахрийлар фаол иштирок этишмоқда.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👎5👍21