EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистон ТИВ Украина разведкасининг айбловларини рад этди

Украина ОАВлари томонидан қўйилган жиддий айблов юзасидан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Украинанинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Николай Дорошенко билан учрашув бўлиб ўтди

👉 https://effect.uz/7829

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👎32👍2
🇺🇿 Ўзбекистон терма жамоасига Россияга қарши ўйинда очко бериладими?

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) хабар берди

👉 https://effect.uz/7827

🌐 EFFECTUZSPORT каналининг расмий саҳифасига обуна бўлинг! 👉 @effectuzsport
👍4🤬2
⚡️Аркадағ Самарқандга келди

Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Туркманистон Миллий кенгаши Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов кузатувчи сифатида Самарқандга келди.

Юқори мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍231👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
In god we trust

Ўзбекистонлик стрит-арт устаси Inkuzart ўзининг навбатдаги санъат асарини эълон қилди.

Стрит-арт устаси долларда ёзилган “In god we trust” сўзига алоҳида эътибор қаратган, яъни асарда замонавий жамиятнинг иллатларига қаратилган.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍9👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳокимларни ёмон кўрадиганларни боласи ҳоким бўлсин» — Зойир Мирзаев

5 соатдан кўпроқ ўтган сайёр қабулда, Зойир Мирзаев 174 нафар фуқаро билан мулоқот қилди

👉 https://effect.uz/7830

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👎11👍42
Самарқанда шаҳрида Туркий Давлатлар Ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Тадбирдан онлайн трансляцияни Президент матбуот хизматининг Facebook ижтимоий тармоғи, YouTube видеохостингидаги саҳифаларида томоша қилишингиз мумкин.

👉 Жонли эфирни кўриш

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍52
Самарқандда биринчи Duty Free дўкони ўз ишини бошлади

Шу пайтгача божсиз дўконлар фақат халқаро аэропортларда мавжуд эди.

👉 https://effect.uz/7831

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍51
ТДТ саммити доирасида президентлар биргаликда суратга тушдилар

Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бошланди.

Тадбирдан аввал иштирокчилар биргаликда суратга тушдилар.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислик қилаётган йиғилишда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, кузатувчи мамлакат Венгрия Бош вазири Виктор Орбан саммитнинг фахрий меҳмони - Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, шунингдек, ташкилот бош котиби Бағдод Амреев иштирок этмоқда.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍112
«Туркия 2014 йилдан бошлаб энг кўп қочоқларни қабул қилган давлатдир» – Эрдўған

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида Озарбайжон тинчлиги ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш доирасида умумий хавфсизлик концепциясини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ эканлигини айтди.

«Биз 2014 йилдан буён энг кўп қочоқларни қабул қилган давлатмиз. Биз қабул қилган 5 миллион қочоқнинг 3,6 миллиони сурияликлар».

«Туркия Озарбайжонни тинчликка эришиш йўлида ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди».

«Туркий давлатлар ташкилоти инвестиция жамғармаси имкон қадар тезроқ амалга оширилса, фойдали бўларди».

«Ноқонуний миграциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлигимизни кенгайтириш, шу нуқтаи назардан умумий хавфсизлик концепциясини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўларди».

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍93👎1
Шавкат Мирзиёев ТДТ саммитида муҳим таклифларни илгари сурди

Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар саммити бўлиб ўтмоқда, унда Ўзбекистон президент нутқ сўзлади.

👉 https://effect.uz/7833

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍1373
“Биз қудратли ва нуфузли кучга айланишимиз керак” – Қасим-Жомарт Тоқаев

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркий давлатлар ташкилоти саммитидаги нутқида ҳамкорлари билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.

«Бугун Туркий давлатлар ташкилотининг роли сезиларли даражада ошди. Қозоғистон туркий дунёнинг ота-боболари диёри, шунинг учун ҳам биз ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида аҳамият берамиз. Ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамлаш ва уни янги босқичга олиб чиқишдан манфаатдормиз.

Туркий мамлакатларни бирлаштирган ташкилотларнинг пайдо бўлиш тарихи шуни кўрсатадики, уларнинг аксарияти, жумладан ТУРКСОЙ, ТуркПА ва Туркий академия Қозоғистон ташаббуси билан тузилган. Бу ташкилотлар қардош халқларимизнинг маданий-маънавий яқинлашувининг ҳақиқий дирижёрларига айланди.

Бугунги кунда Туркий давлатлар ташкилотининг роли сезиларли даражада ошди.Биз ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва уни янги босқичга олиб чиқишдан манфаатдормиз.

Биз қудратли ва нуфузли кучга айланишимиз керак. Биз барча чорлов ва таҳдидларга биргаликда қарши туриш учун бирдамлик кўрсатишимиз керак».

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
7👎2👍1