EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
🏆 ЖЧ-2022: "Карфаген бургутлари" ҳақида нималарни биласиз?

💎 Футбол мухлислари орзиқиб кутаётган мундиалга ҳам жуда оз вақт қолди. Биз сизга ушбу жаҳон чемпионатида иштирок этувчи терма жамоалар ҳақида батафсил маълумот беришда давом этамиз. Навбат "D" гуруҳининг сўнгги жамоаси Тунисга

🤔 Тунис терма жамоасининг энг қиммат футболчиси ким?

🟢 Жамоанинг ФИФА рейтингидаги ўрни қандай?

✔️ Учрашувларнинг сана ва вақти маълум


⚡️ У қадар кучли бўлмаган таркиб

👉 https://effect.uz/7707

🌐 EFFECTUZSPORT каналининг расмий саҳифасига обуна бўлинг! 👉 @effectuzsport
👍7
ХТВ янги ишга кираётган чет тили ўқитувчиларига оид муҳим хабарни эълон қилди

👉 https://effect.uz/7709

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тошкентда қарийб 686 минг нафар абонентга узлуксиз тоза ичимлик суви етказиб берилгани маълум бўлди

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Тошкент шаҳрида 566 млн куб метр ичимлик суви тозаланиб, 3 752 км ичимлик сув тармоқлари орқали 685 400 нафар абонентга узлуксиз етказиб берилган. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ Ахборот хизмати раҳбари Равшан Ёқубжонов иштирокида ўтган брифингда маълум қилинди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш дастурига асосан:

24,4 км ичимлик ва 2,6 км оқова сув тармоқлари капитал таъмирланди;

97 та сув олиш гидрантлари алмаштирилди;

148 та носоз ёпқичлар янгиланди;

409 та ичимлик суви қудуғига қопқоқлар ўрнатилди.

“Обод маҳалла” дастури доирасида:

12,1 кмдан ортиқ янги оқова сув тармоқлари қурилиб, 0,8 км ичимлик суви тармоқлари капитал таъмирланган.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍4🤬21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижондаги компания ходими салкам 18 минг АҚШ долларини "туя қилолмади"

Арзон уй-жойлар учун имтиёзли кредит ажратилишида ёрдам бериш эвазига 17,8 минг доллар олган шахс ушланди. Андижон вилоятидаги Инжиниринг Компания ходими ушбу компания буюртмачилиги асосида давлат дастури доирасида кам таъминланган оилалар учун қурилган кўп қаватли арзон уй-жойлардан 2 та хонадонни маҳаллий фуқаро номига расмийлаштириб беришни ваъда қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда у мазкур хонадонлар учун банкдан имтиёзли кредит ажратилишида ёрдам бериш эвазига 17,8 минг доллар маблағларни олган вақтида қўлга олинди. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда...

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍9😱5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Қамчиқ" довонида вазият қандай?

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍2
“Аҳвол расво даражада” — Саидали Мухторалиев

"Аҳвол расво даражада. Ишга нисбатан судьялар сонининг фантастик даражада камлиги сабабли, ишлар ёки сифатсиз, ёки ўз вақтида кўрилмаслик ҳолатлари авж оляпти. Суд раҳбарларини мен умуман тушунмаяпман, наҳотки, бошқа вазирлик ва идоралар қўшимча штатлар ёки қўшимча биноларни осонгина олишади, лекин судда бундай эмас. Нега? Ёки президентга судлар учун қўшимча штатлар очиш ёки қўшимча судлар ташкил қилишга оид таклиф билан чиқмасликнинг ўзи бир “очкомикан”?" — деган ҳуқуқшунос.

👉 https://effect.uz/7710

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍17😱1🙏1
Эллисон Флюк 20 йилга "кесилди"

👉 https://effect.uz/7711

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ургутда қурилган ноқонуний бино: Ҳоким Ботир Жабборов вазиятни назоратига олди

Туманнинг Ғўс қишлоғида лойиҳа фирмасининг қўпол хатоси билан тадбиркор келишилган лойиҳа сметасидан четга чиққан. Аслида бинонинг эни 8 метр бўлиши керак эди, аммо бинонинг эни ҳозирда 9 метрни ташкил қилади.

Табиийки, вақт ўтиб, баланд бино қўшни ховлини буткул ёпиб қўйган. Бундан норози бўлган қўшни Шариф Дўстов тегишли ташкилотларга мурожаат қилади. Масаланинг ечими чўзилган.

Тадбиркор шунингдек, бино атрофида яқин қўшниси учун ноқонуний равишда кичикроқ қурилиш қурдирган. Бундан хабар топган масъуллар бино қурилиши якунланмасдан уни буздирган.

Архитектура ходими келишилган лойиҳа сметасидан четга чиқиб қурилган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биносининг ортиқча қисмини буздириш учун 28 октябрь куни туман ҳокими Ботир Жабборов томонидан фуқаролик ишлари бўйича Ургут судига даъво ариза киритилганини тасдиқлади.

Баландлиги 13 эни 9 метр бўлган бино эндиликда суд қарори билан бузилиши мумкин. Тадбиркор эса лойиҳачилар билан судлашишга мажбур бўлади.

Effect.uz мазкур ҳолат бўйича журналистик суриштирув ишларини давом эттиради.

➡️ Тўлиқ видео

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14👎2🔥1😱1
⚡️Самарқанд давлат чет тиллари институти «зам» декани пора билан қўлга тушди

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда декан ўринбосарининг жиноий хатти-ҳаракатларига чек қўйилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Самарқанд давлат чет тиллари институти инглиз филологияси ва таржимашунослик факультети декани ўринбосари, Самарқанд туманида яшовчи И.О. фуқарони Жанубий Кореянинг Ёджу техника институти Самарқанд филиалига 6 минг АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, келишилган пулнинг 1000 долларини олдиндан олади.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида И.О. 4800 АҚШ долларини фуқародан олаётган вақтда қўлга олинди. Айни пайтда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍18😱2🤬2
Олтиариқда дарахтларни чопганга чора кўрилган. Толлар кесилган ҳудудга 100 га яқин арча экилди

Фарғона вилоят Экология бошқармаси Олтиариқ туманида 5 туп тол кесиб кетилганлиги юзасидан расмий муносабат билдирди.

Мазкур хабар тарқалишидан олдин, жорий йилнинг 3 ноябрь куни Олтиариқ туман инспекторлари хабарда кўрсатилган манзилда олиб борилган рейд тадбирлари давомида, Чордара кўчасида яшовчи фуқаро Р.А томонидан 1 туп ёввойи жийда дарахти ост қисмидан кесилиб, 3 туп тол дарахтини эса шохларини буталаб, шакл берилганлик ҳолати аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан жорий йилнинг 3 ноябрь куни ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тегишли тартибда маъмурий жарима хамда табиатга етказилган зарар хисобланган.

Мазкур хабар тарқалгунга қадар ҳудуддаги ҳуқуқбузарлик инспекторлар томонидан ўрганиб чиқилиб, тегишли хужжатлар расмийлаштирилган. Шунингдек, ушбу масалада Олтиариқ тумани хоким ўринбосари дарахтларни кесишга рухсат берганлик ҳолати аниқланмаган.

2022 йилнинг 4 ноябрь куни Олтиариқ туман Экология бўлими инспекторлари, хуқуқбузар Р. А, "Чордара" МФЙ Янгиобод кўчаси аҳоли вакиллари хамда Effect.uz журналисти билан ҳамкорликда ҳудудда тарғибот ишлари олиб борилиб, шу куннинг ўзида дарахт кесилган ҳудудга 100 га яқин арча дарахт кўчатлари экилиб, яна қўшимча 200 та арча дарахти экиш режалаштирилган.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍112😢2
⚡️Хитой урушга тайёргарлик кўрмоқда

Хитой Халқ озодлик армияси урушга тайёргарлик кўришда давом этмоқда ва Тайванда содир бўлаётган ҳар қандай норозичиликка кескин қаршилик кўрсатмоқда. Бу ҳақда Хитой Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Тан Кефей.

Бу ХХРнинг ички иши бўлиб, у ҳеч қандай ташқи аралашувга тоқат қилмайди. Ҳозирги вақтда АҚШ “ягона Хитой” тамойилини доимий равишда бузади ва Хитойни назорат қилиш учун Тайвандан фойдаланиш» ҳаракатида барча чегараларни кесиб ўтади.

Улар Хитой суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўпол равишда бузиб келмоқда, бу эса Тайван бўғозидаги тинчлик ва барқарорликка жиддий таҳдид солади
”, — деди Кафей.

Эслатиб ўтамиз, Тайван атрофидаги вазият август ойи бошида АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг оролга ташрифидан кейин кескинлашган.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍19👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Эртанги кадрларингизни бугун сараланг» —Тошқулов

Бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Тошкент давлат иқтисодиёт университетида магистрлар учун ўтган маҳорат дарси юзасидан интервью бериб, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларини қонунчилик асосида илмий ва педагогик фаолият кўрсатишларига чақирди.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Депутатликни ҳам, сени ҳам уриб қўйганман» — Қашқадарёда сўконғич депутат ўқувчини калтаклади

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида депутат Панжи Нуртоев вояга етмаган болани калтаклади. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ хабар берди.

Маълум бўлишича, 2022 йил 3 ноябрдан 4 ноябрга ўтар кечаси соат тахминан 03:00 ларда Қамаши тумани “Қамай” маҳалласида яшовчи Панжи Нуртоев вояга етмаган фуқаро Элшод Келдиёровни уриб тан жароҳати етказган. Ҳозирда ўқувчи шифохонага ётқизилган.

Калтакланган боланинг отаси Daryo’га маълум қилишича, унинг фарзанди депутатнинг набираси билан учрашувга чиққан.

“Ўғлим ҳам ёшлик қилган, тўғри, буни инкор қилмайман. Аммо кап-катта одам, депутат ёш болани ўғиллари билан бирикиб, ўласи қилиб уриши тўғрими? Ўғлим ўлиб қолса нима бўларди? Депутатнинг уйи ёпиқ ва кириш имкони бўлмаган уй.

Унинг набираси ва ўғлим учрашувга чиққан. Қиз ўғлимни уйига киритган. Буни депутат кўриб қолган ва икки нафар ўғли билан 11-синф ўғлимни ўлгудек калтаклаган. Ўғлим қон қусган. Ҳозир шифохонада даволанмоқда”, — дейди калтакланган ўқувчининг отаси Бахтиёр Қиличев.

“Дарё” журналисти ўқувчини калтаклаган депутат, Панжи Нуртоев билан телефон орқали боғланиб, ўқувчини калтаклашининг сабабини сўраган. Бироқ жепутат журналист сўровига жавобан уни ҳақорат қилиб, тилга олиб бўлмайдиган сўзлар ишлатган. Ва саволларга жавоб бермаган.

Ҳозирда Қамаши туман ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍29😱6🔥1
Ўзбекистонда зилзила содир бўлди. Эпицентр: Наманган

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар беришича, Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди.

Эпицентр: Наманган вилояти, Уйчи тумани.

Зилзиланинг сезилиш кучи:
Уйчи туманида 2-3 балл, 6 км;
Чортоқ туманида 2-3 балл, 7 км;
Норин туманида 2 балл, 19 км;
Наманган шаҳрида 2 балл, 19 км;
Учқўрғон туманида 2 балл, 20 км.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍6🙏3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Шунингдек, пойтахт Тошкентда соат 05:10 да ҳам зилзила кузатилган 🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг! Telegram | Instagram | YouTube | Sport
Зилзила ўчоғидан Тошкентгача масофа 41 км. Зилзила кучи 4 балл

Тошкент вақти билан соат 05:08 да Қозоғистон ҳудудида 4,5 магнитудали зилзила содир бўлган. Зилзила ўчоғидан Тошкентгача бўлган масофа 41 км.

Пойтахтда зилзила кучи 4 баллни ташкил қилган. Айрим жойларда бу 4,3 балл ҳам бўлиши мумкин.

Маҳаллий аҳолининг хабар беришича, зилзила етарли даражада одамларни безовта қилган.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍9🔥1😱1
⚡️Расмий маълумот:

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабарига кўра, 5 ноябрь куни Тошкент вақти билан 05:08 да Қозоғистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 41,56 градус шимолий кенглик; 68,93 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,5. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 41 км шимолий-ғарбда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Тошкент шаҳрида 4 балл, 41 км.
Тошкент вилоятида 3 балл, 68 км.
Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 120 км.

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍7🔥1🙏1
⚡️Ўзсаноатқурилишбанк Лойиҳа бошқаруви офиси қандай ишларни амалга оширди?

Миллий матбуот марказида Ўзсаноатқурилишбанк Лойиҳа бошқаруви офиси томонидан амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Лойиҳа бошқаруви офиси раҳбари ўринбосари Ёрқин Султонов соҳадаги ўзгаришлар, қилинган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди:

– Бугунги кунда Ўзсанотқурилишбанк фаолияти илгариги ҳолатдан тубдан фарқ қилади. Шунингдек, бошқарув тизими, хизмат кўрсатиш услуби, хизматлар ва маҳсулотлар каталоги, IT мажмуи ва банк тармоқларининг инфратузилмавий имижи бутунлай янги бизнес модели асосида қайта қурилди.

👉 Батафсил

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎1
⚡️Киберхавфсизлик марказига салом йўллаган Marsh Golden хакерларининг кейинги тақдири нима бўлади?

Олий Мажлис Сенатининг расмий веб-сайтини 14 ёшли ўсмирлардан иборат Marsh Golden хакерлар гуруҳи ҳужум қилгани аён бўлди, сайт ҳалигача фаолиятини тиклагани йўқ.

Хакерлар гуруҳининг телевидениядаги чиқиши трендга чиқди, аммо уларни олдинда нима кутиб турибди?

Киберхавфсизлик маркази директори хакерларнинг саломига алик оладими ёки...

👉 Батафсил

🌐 EFFECT.UZ'нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Sport
👍17😱5😢1