EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
68K photos
16.2K videos
31 files
68.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БМТ бош котиби Путиндан Украина ҳудудига очилган урушни тўхтатишни сўради

@effectuz
👍9😁2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Владимир Путин Украина Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларига мурожаат қилди:

"Мен сиздан зудлик билан қуролларингизни ташлаб, уйингизга қайтишингизни сўрайман", дейди Россия Президенти.

@effectuz
👍18👎6😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент Зеленский бутун Украинада ҳарбий ҳолат жорий қилди.

@effectuz
👎14👍8😱52
Россияга парвоз қилган “Uzbekistan Airways” самолёти мажбуран қайтарилмоқда

"Uzbekistan Airways" АЖ матбуот хизмати HY-9825 рейс йўловчилари учун Ростов вилоятидаги ҳаво майдони ёпилишини маълум қилди.

Маълум қилинишича, 24 февраль куни Наманган – Краснодар йўналиши бўйича HY-9825 рейси Наманган халқаро аэропортига мажбурий қайтмоқда.Бекор қилинган парвоз йўловчилари авиачиптани бепул бронлаш ёки тўлиқ қийматини қайтариб олиш ҳуқуқига эгалиги айтилган хабарда. "Uzbekistan Airways" АЖ йўловчиларни жадвалдаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида қўшимча равишда хабардор қилади.

@effectuz
👍3
Россиянинг Украина ҳудудига берган зарбалари

Россия Киев, Харков ва Днепрдаги ҳарбий қўмондонлик ва бошқарув марказлари, аэродромлар, ҳарбий омборларга ракета зарбалари бермоқда. Чегарани артиллериядан ўққа тутмоқда.

👉 https://effect.uz/1487

⚡️Украина Россияга жавоб қайтаришни бошлади

🌐
EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Зеленский янги мурожаат билан чиқди

Унинг сўзларига кўра, у Ғарб етакчилари билан Путинга қарши коалиция тузиш, мудофаани қўллаб-қувватлаш ва Украина устидаги ҳаво ҳудудини Россия авиацияси учун ёпиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

@effectuz
👎9👍61
Муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув муддати маълум қилинди

2022 йилнинг март-апрель ойларида чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистоннинг чақирув ёшидаги фуқаролари муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

👉 https://effect.uz/1488

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7
Наманган – Краснодар рейси Урганч шаҳрига фавқулодда қўнди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари“ Миллий авиакомпаниясининг Наманган-Краснодар йўналиши бўйича HY-9825 рейси бўйича учаётган самолёти Ростов вилояти устидаги ҳаво ҳудуди ёпилганлиги сабабли қайтишга мажбур бўлди.

Бортида 168 йўловчи бўлган самолёт экипажи ёқилғи етарли бўлмагани учун энг яқин аэропортга қўнишга қарор қилди. Самолёт маҳаллий вақт билан 09:57 да Урганчга қўнди. Ёқилғи қуйишдан сўнг самолёт яқин кунларда Наманганга учади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари“нинг аниқлик киритишича, бекор қилинган рейс йўловчилари авиачиптани бепул қайта бронь қилиш ёки чегирмасиз қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

@effectuz
👍2
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси мурожаат билан чиқди

«Украинадаги вазият кескинлашгани ва фавқулодда ҳолат жорий этилганини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг Киевдаги элчихонаси томонидан эвакуация режаси ва Украина ҳудудини тарк этишни хоҳловчи фуқаролар рўйхати ишлаб чиқилмоқда. Украина ҳаво ҳудудининг ёпилишини инобатга олган ҳолда жўнаб кетиш йўналишлари ва жўнаб кетиш жойи ишлаб чиқилмоқда.

Мақбул эвакуация йўналишлари бўйича масалалар учинчи давлатларнинг манфаатдор хизматлари билан келишилган сари, Ўзбекистон фуқаролари Элчихонанинг www.uzbekistan.org.ua сайти ва ижтимоий тармоқлардаги каналларида қўшимча равишда хабардор қилинади.

Украинадан чиқиб кетишни хоҳловчи Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари паспорт маълумотларини Элчихонанинг embassy@uzbekistan.org.ua электрон манзилига юборишлари сўралади.

Украинада бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан тинчлик сақлашларини ва қўшимча саволлар туғилганда Элчихона билан алоқада бўлишларини сўраймиз», дейилади мурожаатда.

@effectuz
👍4👎1
«Дунё кун сайин эмас, соат сайин таҳликали бўлиб боряпти» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида фаоллар билан учрашувда дунё кун сайин эмас, соат сайин таҳликали бўлиб бораётганини таъкидлади.

«Биз иқтисодиётимиз, мудофаамизни мустаҳкам қилиб, ишонч билан жонажон ватанимизнинг қудратини кўтаришга ҳаракат қилишимиз керак», — деди президент.

@effectuz
👍5
Рубль жуда ҳам қадрсизланмоқда

Россия Украинага уруш бошлаганидан сўнг рубль халқаро савдоларда қадрсизланди.

👉 https://effect.uz/1489

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎2
Forwarded from OFFSIDE.UZ | RASMIY
⚡️УЕФА чемпионлар лигаси финали Россияда ўтказилмайди!

УЕФА Санкт-Петербургда ўтказилиши белгиланган Европа Чемпионлар лигаси финалини қолдиришга қарор қилди. Ҳозирда бу ҳақда расмий пресс-релиз тайёрланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда чемпионлар лигаси нимчорак финал баҳсларига етиб келган ва биринчи учрашувлар аллақачон ўтказиб бўлинди.

Финал баҳсини қайси мамлакат ёки стадионга берилиши ҳақида расмий маълумот йўқ. Лекин норасмий хабарларга кўра, УЕФА бугун номзодларни кўриб энг муносибини танлаб олиши маълум қилинган.

👉 Телеграм каналимизга обуна бўлинг @effectuzsport
👍5🤔2
⚡️Телеграмда кенг кўламли узилишлар содир бўлмоқда. Ушбу Downdetector кўрсаткичлари носозликни тасдиқлади.

Маълумот учун, шу вақтга қадар 400га яқин шикоят қайд этилган.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4
⚡️Президент Нукус шаҳрида электр станциясини қурилишига тамал тоши қўяди

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифнинг иккинчи кунида Беруний туманида қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станциясини қурилишига тамал тоши қўяди ҳамда Нукус шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, маҳаллалар ҳаёти ва корхоналар фаолияти билан танишади.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3
Россиянинг олтинчи самолёти уриб туширилди

Олтинчи рус самолёти Донбассда Бирлашган кучлар томонидан уриб туширилди, бу ҳақида Украина Қуролли кучлари Бош штаби Бирлашган кучлар қўмондонлиги маълумот бермоқда.

"50 нафар россиялик босқинчи ҳалок бўлди. Краматорск вилоятида яна бир рус самолёти йўқ қилинди. Бу олтинчиси бўлди", - дейилади Қуролли кучлар Бош штаби маълумотида.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11😢6👎5
“Бу бир йиллик эмас, йилларга татийдиган лойиҳа” – Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев 100 МВт қувватли янги шамол электр станциясига тамал тоши қўйди.

👉 https://effect.uz/1490

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7
Forwarded from EFFECT.UZ|LIVE
Екатеринбургда милиция ходимлари Украинадаги урушни тўхтатишни сўраб тинч митингга чиққанларни ҳибсга олмоқда

@effectuz
👍7😱7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️РФ Мудофаа вазирлиги Донбассдаги ҳарбий операция бўйича брифинг ўтказди

"Россия Украина шаҳарларига ва тинч аҳолига ўқ узмайди. Ўликлар акс этган видеолар фитна йўли билан махсус телеграм орқали тарқатилмоқда", дейди Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игор Конашенков.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Замонавий технологияларни Берунийга ҳам олиб келадиган вақт келди” – президент

Президент Шавкат Мирзиёев Беруний туманидаги 100 МВт қувватли янги шамол электр станцияси ҳақида гапирди.

“Бу лойиҳа ишга тушса, 110000 хонадонни қўшимча электр энергия билан кафолатли таъминлаши мумкин. Бундай станцияларни Берунийнинг ўзида келажакда 3 – 4тасини қурсак бўлади.
Ўзбекистонда энг доимий мўътадил шамол Берунийда бўлади. Буни чет эллик ҳамкорларимиз айтмоқда”
.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5