Forwarded from EFFECT.UZ | Расмий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сўровнома – Алишер Қодировнинг таклифига талабалар ва халқнинг бошқа қатлами қандай муносабатда?
“Нима учун давлат хизматида иш бошлаш вақтини 8:30, олийгоҳларда ўқиш бошлаш вақтини 10:00га белгилаш мумкин эмас? Осмон узилиб ерга тушмайди, лекин жамоат транспортига ҳам, автойўлларга ҳам босим жиддий камаяди. Тирбандликни келтириб чиқараётган оқимнинг катта қисми талабалар. Тирбандлик эрталаб ўқишга келиш ва қайтиш вақтига тўғри келаяпди”, – Алишер Қодиров.
Президент раҳбарлигида ўтказилган, йўлларда хавфсизликни таъминлаш масаласига бағишланган йиғилишда Алишер Қодиров ушбу таклифни киритди ва худди шу масала бўйича Effect.uz мухбири Зебинисо Сапарбоева аҳоли орасида ички сўровнома ўтказиб, халқ фикри билан қизиқди.
👉 YouTubeда кўриш
🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport

👍22👎7🔥1👏1
Наманган ИИБга янги раҳбар тайинланди
Бугун Наманган вилояти ҳокимлиги мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармасига раҳбарлик қилиб келган Раҳмонов Шавкат Наврўзович Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Атаходжаев Адил Иргашевич вилоят ИИБ бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов иштирок этди ва сўзга чиқди.
👉 @effectuz

👍10👏1
⚡️Тошкент шаҳрида бир кунда жами 2 тоннага яқин нон чиқиндига ташлаб юборилмоқда
Тошкент шаҳри бўйича биз 606 та чиқинди йиғиш майдончалари мавжуд. Чиқинди йиғиш шохобчаларининг 71 фоизи Тошкент шаҳар махсустранс ишлаб чиқариш бошқармасига, қолган 29 фоизи эса хусусий хизмат кўрсатиш шохобчаларига тегишли.
Шаҳар бўйича 1000 та чиқинди шохобчасининг ҳар биридан кунига 2-3 килограммдан жами 2 тоннага яқин нон чиқиндига олиб чиқиб ташланади. Ишчилар бу нонларнинг яхшиларини мол-қўй боқадиган одамларга бериб юборишади. Моғорлаганларини эса ариққа оқизишга мажбур бўлишади.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар махсустранс ишлаб чиқариш бошқармаси маслаҳатчиси Исмоил Сагдуллаев маълумот берди.

😢7👍4😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔊"Сирена" ўрнатилган "Toyota Land Cruiser" ҳамда рухсатсиз ойналари қорайтирилган "Mercedes-Maybach"
👮🏻♀️ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида Сурхондарё вилоятида ён олд ойналари тегишли рухсатсиз қорайтирилган ва товуш чиқарувчи махсус қурилма (сирена) ўрнатилган "Toyota Land Cruiser" русумли ҳамда Тошкент вилоятида ён ойналари тегишли рухсатсиз қорайтирилган "Mercedes-Maybach" русумли автомобиллар ҳайдовчиларига нисбатан ўрнатилган тартибда баённома тузилиб, транспорт воситалари вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

👍7😁4😱2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда электробуслар ҳаракати йўлга қўйилди
51 - сонли “Юнусобод мавзеси 6-даҳа – Бешёғоч майдони” автобус йўналишида YUTONG русумли электробуслар ҳаракати йўлга қўйилди.
Мазкур йўналишда 8 та электробуслар йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.

👍10🔥2
"Марҳамат воқеаси" бўйича бир қатор масъуллар ишдан олинди
Марҳамат туманидаги 72-ИДУМ директори ва туман ХТБ мудири лавозимидан озод этилди.
Марҳамат туманидаги ўқитувчиларнинг ота-оналар олдида узр сўрашга мажбур қилингани бўйича ҳолатни ўрганиш ҳамда ўқитувчилар билан учрашиш мақсадида Халқ таълими вазири Андижон вилоятига борди.
Ўқитувчилар билан ўтказилган бевосита суҳбат натижаларига кўра, мактаб директори ҳамда Марҳамат тумани халқ таълими бўлими мудирини вазифасидан озод этиш бўйича хулосага келинди.
Шунингдек, бугун Андижон вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган “Ҳокимлик соати” йиғилишида вилоят ҳокими туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарини лавозимидан озод қилиб, туман ҳокимига “Ҳайфсан” интизомий жазосини белгилаган.

👍7😁2
⚡️Растаможка фоизи пасайтирилди
Йиғилишда ошиб бораётган ички талабни қондириш мақсадида биринчи ярим йилликда камида 160 мингта автомобиль ишлаб чиқариш лозимлиги таъкидланди.
Йил якунига қадар 275 мингта автомобиль ишлаб чиқариш учун зарур бутловчи қисмларни ўз вақтида етказиб бериш бўйича назорат ўрнатиш топширилди.
"Шу билан бирга, аҳолимиз автомобиль бозорида таклифларни кескин ошириш бўйича амалий натижаларни ҳозир кутмоқда", деди Президент Шавкат Мирзиёев.
Вазирлар Маҳкамасига уч кун муддатда импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини 2 баробарга (30 фоиздан 15 фоизга) пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритишга топшириқ берилди.
Соҳа раҳбарларига 2022 йилда:
- таннархни камида 5 фоизга камайтириш, 100 миллион долларлик импорт ўрнини босиш;
- 23 лойиҳа доирасида 600 турдаги бутловчи қисмларни ўзлаштириб, маҳаллийлаштиришни 48 фоиздан 56 фоизга ошириш;
- 336 миллион долларлик инвестицияларни ўзлаштириб, 3 та лойиҳани (“Tracker”, “Оnix” ва янги двигателлар ишлаб чиқариш) ишга тушириш лозимлиги кўрсатилди.

👍13🔥2👎1
⚡️"UzAuto Motors"га 1 майга қадар автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш, олдиндан тўлов миқдорини 85 фоиздан 50 фоизгача пасайтириш вазифаси қўйилди
Президентимиз соҳага масъул “Ўзавтосаноат” АЖ раиси Ш.Умурзоқовга ишлаб чиқаришни ошириш ва аҳолимизнинг талабини тўлиқ қондириш бўйича тинимсиз ишлаши шартлиги кўрсатиб ўтди.
Шунингдек, жаҳонда микрочиплар ишлаб чиқариш ва халқаро логистика билан боғлиқ муаммолардан келиб чиқиб янги ёндашув ва ечимлар топиш зарур.
Умуман, машинасозлик тармоғи саноатнинг “драйвер” соҳаларидан бири бўлиши кераклиги таъкидланди.
Бу борада, беш йиллик Тараққиёт стратегиясида автомобиль ишлаб чиқаришни 1,4 баробарга, экспортини эса 2 баробарга ошириш белгилаб олинган.
Шу муносабат билан 1 майга қадар автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш, "UzAuto Motors" автомобиллари учун олдиндан тўлов миқдорини 85 фоиздан 50 фоизгача пасайтириш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, Ш.Умурзоқов зиммасига бир ҳафта муддатда автомобиль савдосида очиқ-ошкора ва инсон омилидан холи тизимни йўлга қўйиб, сунъий навбатлар ва коррупцион ҳолатларни таг-томири билан йўқ қилиш учун шахсий жавобгарлик юкланди.

👍30👎2🔥2
1 июлгача "Ўзавтосаноат"нинг 3 та корхонасини сотувга чиқарилади
“Энди машинасозлик тармоғини саноат кластери усулида ривожлантирамиз. Бунга учун етарли имконият ва салоҳиятимиз бор”, деди Президент.
Авваламбор, илм-фанга асосланиб, “инжиниринг – бутловчи қисмлар – тайёр маҳсулот – савдо ва сервис” яхлит занжирини яратиш керак. Бунда:
- 8 та йирик машинасозлик корхонаси (енгил ва юк автомобиллари, автобуслар, қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчилар);
- бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи 300 дан зиёд корхона;
- молия, логистика, ички ва ташқи бозорлардаги савдо ва сервис тармоғи;
- Турин политехника ва Андижон машинасозлик институтлари фаолиятини қамраб олиш зарур.
Бунинг натижасида Миллий машинасозлик кластери ташкил этилади.
Икки ой муддатда ушбу кластерни ташкил этиш дастурини киритиш топширилди.
Кластерга хорижий инвесторлар ва хусусий секторни жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратилади.
Бу борада 1 июлга қадар "Ўзавтосаноат"нинг 3 корхонасини сотувга чиқаришга кўрсатма берилди.

👍11👏2🤔2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Шавкат Мирзиёев: 1 майга қадар навбатда кутиб турганларнинг барчаси автомобилини олади.
Импорт автолар нархи кўпи билан 10%га арзонлашади
Сайланган депутат Дониёр Ғаниев тўғри ёзди:
Божхона божларини 15 фоизга пасайтирилиши ҳисобига хориждан олиб келинадиган импорт автомобилининг нархи ўртача 10% арзонлашиши мумкин.
Ортиқ эмас.
Агарда божлар 30%дан 15%гача пасайтирилган ҳолатда ҳам, плюс қўшилган ҳар куб см учун махсус ставкалар ўзгармаса.
Қуйидаги жадвалда ҳисоб китоблар орқали буни тушуниб олишингиз мумкин.
Масалан, двигатель ҳажми 1000 см3гача бўлган, таннархи 4000 долларлик импорт автомобиль бугунги бож тизимида импортер устамасини ҳисобга олмаганда 8860 долларга тушади.
Агар божлар 15%гаач пасайтирилса (махсус қўшилган ҳар куб см учун махсус ставкалар ўзгармаса) худди шу автомобильнинг импорти энди сизга 8 170 долларга айланади.
Фарқи деярли сезилмайди. Ҳар ҳолда бозордаги вазиятни ўзгартирадиган даражада эмас.
Жадвал шунингдек, таннархи 7000 долларлик (1500 см3), 11000 долларлик (2000 см3) импорт автомобиллар қиймати бўйича умумий ҳисоб-китоблардаги ўзгаришларни ҳам ҳисобга олган.

👍18🤔3😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️14 феврал аслида қандай кун? "Валентин" Бобурдан устунми?
Effect.uz жамоаси "Халқаро китоблар совға қилиш куни"да аҳоли иштирокида ютуқли сўровнома ўтказди. Сўровнома иштирокчилари бугун қандай кун эканлигини ёки Бобурнинг рубоийларидан бирини айтиб бериши керак бўлади.
👉 Батафсил
👉 Тўлиқ видео
🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Effect.uz жамоаси "Халқаро китоблар совға қилиш куни"да аҳоли иштирокида ютуқли сўровнома ўтказди. Сўровнома иштирокчилари бугун қандай кун эканлигини ёки Бобурнинг рубоийларидан бирини айтиб бериши керак бўлади.
👉 Батафсил
👉 Тўлиқ видео
🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8🔥2👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент растаможка фоизини камайтиришга топшириқ берди
👍28👏10😁9🤔7👎6
⚡️Гулнора Каримова томонидан хорижга ноқонуний олиб кетилган 10 миллион АҚШ доллари Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон Республикаси Швейцария, АҚШ, Франция, Россия Федерацияси ва бошқа давлатларнинг ваколатли органлари билан Г.Каримова ва унинг шериклари томонидан жиноий фаолиятдан орттирилган ва қонунга хилоф равишда мамлакатдан ташқарига олиб кетилган мол-мулкларни қайтариш бўйича иш олиб бормоқда. Адлия вазирлиги матбуот хизмати бу бўйича маълумот берди.
Ўзбекистон ваколатли давлат органларининг Г.Каримова томонидан жиноий йўллар билан эгалланган мол-мулкларини мамлакатга қайтариш бўйича амалга ошираётган ишлари натижасида яқинда Франциядан 10 миллион АҚШ доллари Ўзбекистонга қайтарилди.
Таъкидлаш жоизки, 2020 йилнинг май ойида ҳам Франциядан 10 миллион АҚШ доллари қийматидаги активлар Ўзбекистонга қайтарилган эди.
Шу билан бирга, жорий йил 11 февралда Швейцария ва Ўзбекистон ўртасида музокараларнинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Унда томонлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг кўптомонлама траст жамғармасини (Жамғарма) ташкил этиш бўйича келишувга эришди. Мазкур Жамғармадан Гулнора Каримовага нисбатан жиноий иш юритуви доирасида тўлиқ мусодара қилинган активларни қайтариш учун фойдаланилади. Шунингдек, Жамғарма Швейцарияда давом этаётган жиноий иш доирасида келажакда мусодара қилинадиган ҳар қандай қўшимча активларни қайтариш учун хам хизмат қилади. Ҳозирги кунда тахминан 131 миллион АҚШ доллари қийматидаги активлар Ўзбекистонга қайтарилишга тайёр.
Жамғарма бошқарув механизми Швейцария, Ўзбекистон ва БМТ вакилларидан ташкил топади. Шу орқали Швейцария ва Ўзбекистон активларни қайтариш жараёнига тўлиқ жалб этилади. Жамғарма Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга кўмаклашади ва БМТнинг Барқарор ривожланиш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича Ўзбекистондаги дастури (УНСДCФ)га мос лойиҳалар учун молиявий ресурслар ажратади.
Ушбу лойиҳалар Жамғарма фаолиятида иштирок этувчи БМТ тизимидаги ташкилотлар томонидан бошқа ижрочи шериклар билан ҳамкорликда амалга оширилади. Барча лойиҳалар БМТнинг қоида ва низомлари асосида тузилган Жамғарманинг мониторинг ва баҳолаш тизимига мувофиқ назорат қилиб борилади. Фуқаролик жамияти институтлари Жамғарма фаолиятида маслаҳатчилар сифатида иштирок этади.
Жамғарма ўз фаолиятини Швейцария ва Ўзбекистон ўртасида томонларга юридик мажбурият юкловчи Реституция тўғрисидаги келишув имзоланганидан сўнг бошлайди. Ушбу келишув имзоланганидан кейин Жамғарма ва унинг фаолияти ҳақида қўшимча батафсил ахборот берилади.
Бундан ташқари, Москва шаҳар суди томонидан Ўзбекистон судларининг Г.Каримова ва унинг шерикларига нисбатан чиқарган ҳукмлари тан олинди ва ҳозирда Россия томони билан Ўзбекистон Республикасига қайтариш учун мусодара қилинган мол-мулкларни сотишни ташкиллаштириш бўйича зарур ишлар амалга оширилмоқда.
«Қайтарилган маблағлар Ўзбекистон аҳолиси фаровонлигини яхшилаш учун ижтимоий соҳага сарфланади», - дейилган хабарда.

👍13😁2
“Кунжи қалъа қолдиқлари” маданий мерос объекти ёнида ўзбошимчалик билан қурилган кафе аниқланди
Ушбу лойиҳа Кенгашда бир-неча маротаба кўриб чиқилиб, қалъа деворини кўриш имкониятига таъсир этганлиги сабабли ва Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган “Кунжи қалъа қолдиқлари” маданий мерос объекти ёнида қурилиш ишларини олиб бориш мумкин эмаслиги сабаблари билан рад этилган.
👉 https://effect.uz/1202

👍5🔥1🤔1