EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
68K photos
16.2K videos
31 files
68.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистонда энди профессионал таълим ўқувчиларига ҳам стипендия берилиши мумкин

Профессионал таълим муассасаларида дуал таълим шаклини жорий қилиш имконияти кенгайтирилади ва таълим жараёнлари босқичма-босқич рақамлаштирилади.

👉 https://effect.uz/1188

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5
Жиззахда 350 млн сўм кредит маблағини талон-торож қилган корхона раҳбари ушланди

Жиззах шаҳрида кредит маблағини талон-торож қилган МЧЖ раҳбари аниқланди.

👉 https://effect.uz/1191

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6😁1
Термизда ҳайдовчи ЙПХ инспекторига 7 миллион сўм пора таклиф қилди

👉 https://effect.uz/1192

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍2
Икки кун қидирилган келиннинг жасади катта каналдан топилди

Бухоро вилояти Қоракўл туманида 33 ёшли келиннинг жасади маҳалла ичидан оқиб ўтувчи катта каналдан топилган. Унинг жасади ғаввослар томонидан олиб чиқилган.

👉 https://effect.uz/1190

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3😱1
Ариповга "ҳайфсан" берилди...

👉 https://www.effect.uz/1195

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7😁6👎4🔥1
Ўзбекистонда чемпионат ўйинлари нега шанба, якшанба кунларига белгиланмаган?

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев Coca-Cola Superliga баҳсларининг нима учун шанба ва якшанба кунларига белгиланмаганига изоҳ берди.

👉 https://effect.uz/1194

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3👏2
Хабиб Нурмагомедов Холлоуэйни нокаутга учратди

👉 https://www.effect.uz/1196

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6🔥4
Азимов “марказ”га чақиришни фақат ўзи белгилашини айтмоқда

👉 https://www.effect.uz/1197

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3🔥2👎1👏1
Ўзбекистонда коронавирусдан 3 нафар фуқаро вафот этди

Кеча Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони маълум қилинди.

👉 https://www.effect.uz/1198

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |Sport
😱2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сўровнома – Алишер Қодировнинг таклифига талабалар ва халқнинг бошқа қатлами қандай муносабатда?

“Нима учун давлат хизматида иш бошлаш вақтини 8:30, олийгоҳларда ўқиш бошлаш вақтини 10:00га белгилаш мумкин эмас? Осмон узилиб ерга тушмайди, лекин жамоат транспортига ҳам, автойўлларга ҳам босим жиддий камаяди. Тирбандликни келтириб чиқараётган оқимнинг катта қисми талабалар. Тирбандлик эрталаб ўқишга келиш ва қайтиш вақтига тўғри келаяпди”, – Алишер Қодиров.

Президент раҳбарлигида ўтказилган, йўлларда хавфсизликни таъминлаш масаласига бағишланган йиғилишда Алишер Қодиров ушбу таклифни киритди ва худди шу масала бўйича Effect.uz мухбири Зебинисо Сапарбоева аҳоли орасида ички сўровнома ўтказиб, халқ фикри билан қизиқди.

👉 YouTubeда кўриш

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍22👎7🔥1👏1
Наманган ИИБга янги раҳбар тайинланди

Бугун Наманган вилояти ҳокимлиги мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармасига раҳбарлик қилиб келган Раҳмонов Шавкат Наврўзович Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Атаходжаев Адил Иргашевич вилоят ИИБ бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов иштирок этди ва сўзга чиқди.

👉 @effectuz
👍10👏1
⚡️Тошкент шаҳрида бир кунда жами 2 тоннага яқин нон чиқиндига ташлаб юборилмоқда

Тошкент шаҳри бўйича биз 606 та чиқинди йиғиш майдончалари мавжуд. Чиқинди йиғиш шохобчаларининг 71 фоизи Тошкент шаҳар махсустранс ишлаб чиқариш бошқармасига, қолган 29 фоизи эса хусусий хизмат кўрсатиш шохобчаларига тегишли.

Шаҳар бўйича 1000 та чиқинди шохобчасининг ҳар биридан кунига 2-3 килограммдан жами 2 тоннага яқин нон чиқиндига олиб чиқиб ташланади. Ишчилар бу нонларнинг яхшиларини мол-қўй боқадиган одамларга бериб юборишади. Моғорлаганларини эса ариққа оқизишга мажбур бўлишади.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар махсустранс ишлаб чиқариш бошқармаси маслаҳатчиси Исмоил Сагдуллаев маълумот берди.

👉 @effectuz
😢7👍4😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔊"Сирена" ўрнатилган "Toyota Land Cruiser" ҳамда рухсатсиз ойналари қорайтирилган "Mercedes-Maybach"

👮🏻‍♀️ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида Сурхондарё вилоятида ён олд ойналари тегишли рухсатсиз қорайтирилган ва товуш чиқарувчи махсус қурилма (сирена) ўрнатилган "Toyota Land Cruiser" русумли ҳамда Тошкент вилоятида ён ойналари тегишли рухсатсиз қорайтирилган "Mercedes-Maybach" русумли автомобиллар ҳайдовчиларига нисбатан ўрнатилган тартибда баённома тузилиб, транспорт воситалари вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

👉 @effectuz
👍7😁4😱2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда электробуслар ҳаракати йўлга қўйилди

51 - сонли “Юнусобод мавзеси 6-даҳа – Бешёғоч майдони” автобус йўналишида YUTONG русумли электробуслар ҳаракати йўлга қўйилди.

Мазкур йўналишда 8 та электробуслар йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.

👉 @effectuz
👍10🔥2
"Марҳамат воқеаси" бўйича бир қатор масъуллар ишдан олинди

Марҳамат туманидаги 72-ИДУМ директори ва туман ХТБ мудири лавозимидан озод этилди.

Марҳамат туманидаги ўқитувчиларнинг ота-оналар олдида узр сўрашга мажбур қилингани бўйича ҳолатни ўрганиш ҳамда ўқитувчилар билан учрашиш мақсадида Халқ таълими вазири Андижон вилоятига борди.

Ўқитувчилар билан ўтказилган бевосита суҳбат натижаларига кўра, мактаб директори ҳамда Марҳамат тумани халқ таълими бўлими мудирини вазифасидан озод этиш бўйича хулосага келинди.

Шунингдек, бугун Андижон вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган “Ҳокимлик соати” йиғилишида вилоят ҳокими туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарини лавозимидан озод қилиб, туман ҳокимига “Ҳайфсан” интизомий жазосини белгилаган.

👉 @effectuz
👍7😁2
⚡️Растаможка фоизи пасайтирилди

Йиғилишда ошиб бораётган ички талабни қондириш мақсадида биринчи ярим йилликда камида 160 мингта автомобиль ишлаб чиқариш лозимлиги таъкидланди.

Йил якунига қадар 275 мингта автомобиль ишлаб чиқариш учун зарур бутловчи қисмларни ўз вақтида етказиб бериш бўйича назорат ўрнатиш топширилди.

"Шу билан бирга, аҳолимиз автомобиль бозорида таклифларни кескин ошириш бўйича амалий натижаларни ҳозир кутмоқда", деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Вазирлар Маҳкамасига уч кун муддатда импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини 2 баробарга (30 фоиздан 15 фоизга) пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритишга топшириқ берилди.

Соҳа раҳбарларига 2022 йилда:

- таннархни камида 5 фоизга камайтириш, 100 миллион долларлик импорт ўрнини босиш;

- 23 лойиҳа доирасида 600 турдаги бутловчи қисмларни ўзлаштириб, маҳаллийлаштиришни 48 фоиздан 56 фоизга ошириш;

- 336 миллион долларлик инвестицияларни ўзлаштириб, 3 та лойиҳани (“Tracker”, “Оnix” ва янги двигателлар ишлаб чиқариш) ишга тушириш лозимлиги кўрсатилди.
👍13🔥2👎1
⚡️"UzAuto Motors"га 1 майга қадар автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш, олдиндан тўлов миқдорини 85 фоиздан 50 фоизгача пасайтириш вазифаси қўйилди

Президентимиз соҳага масъул “Ўзавтосаноат” АЖ раиси Ш.Умурзоқовга ишлаб чиқаришни ошириш ва аҳолимизнинг талабини тўлиқ қондириш бўйича тинимсиз ишлаши шартлиги кўрсатиб ўтди.

Шунингдек, жаҳонда микрочиплар ишлаб чиқариш ва халқаро логистика билан боғлиқ муаммолардан келиб чиқиб янги ёндашув ва ечимлар топиш зарур.

Умуман, машинасозлик тармоғи саноатнинг “драйвер” соҳаларидан бири бўлиши кераклиги таъкидланди.

Бу борада, беш йиллик Тараққиёт стратегиясида автомобиль ишлаб чиқаришни 1,4 баробарга, экспортини эса 2 баробарга ошириш белгилаб олинган.

Шу муносабат билан 1 майга қадар автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш, "UzAuto Motors" автомобиллари учун олдиндан тўлов миқдорини 85 фоиздан 50 фоизгача пасайтириш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, Ш.Умурзоқов зиммасига бир ҳафта муддатда автомобиль савдосида очиқ-ошкора ва инсон омилидан холи тизимни йўлга қўйиб, сунъий навбатлар ва коррупцион ҳолатларни таг-томири билан йўқ қилиш учун шахсий жавобгарлик юкланди.
👍30👎2🔥2
1 июлгача "Ўзавтосаноат"нинг 3 та корхонасини сотувга чиқарилади

“Энди машинасозлик тармоғини саноат кластери усулида ривожлантирамиз. Бунга учун етарли имконият ва салоҳиятимиз бор”, деди Президент.

Авваламбор, илм-фанга асосланиб, “инжиниринг – бутловчи қисмлар – тайёр маҳсулот – савдо ва сервис” яхлит занжирини яратиш керак. Бунда:

- 8 та йирик машинасозлик корхонаси (енгил ва юк автомобиллари, автобуслар, қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчилар);

- бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи 300 дан зиёд корхона;

- молия, логистика, ички ва ташқи бозорлардаги савдо ва сервис тармоғи;

- Турин политехника ва Андижон машинасозлик институтлари фаолиятини қамраб олиш зарур.

Бунинг натижасида Миллий машинасозлик кластери ташкил этилади.

Икки ой муддатда ушбу кластерни ташкил этиш дастурини киритиш топширилди.

Кластерга хорижий инвесторлар ва хусусий секторни жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратилади.

Бу борада 1 июлга қадар "Ўзавтосаноат"нинг 3 корхонасини сотувга чиқаришга кўрсатма берилди.
👍11👏2🤔21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Шавкат Мирзиёев: 1 майга қадар навбатда кутиб турганларнинг барчаси автомобилини олади.