EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.3K photos
15.5K videos
31 files
67.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
64та кон фаолиятини вақтинча тўхтатди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, Газли, Шўртан ҳамда Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаларидаги 64 та кон фаолиятини вақтинча тўхтатди.

🌐
EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |Sport
👍2🎉1
Энергия тизимида кузатилаётган муаммоларни Президент ўз назоратига олди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда энергия тизимида кузатилаётган муаммоларни назоратга олди.

Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

«Ҳурматли юртдошлар! Хабарингиз бор, юртимиз ва қўшни мамлакатларнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Дастлабки ўрганишлар бу ҳолат умумминтақавий энергия тизими доирасида юзага келган носозликлар оқибатида келиб чиққанини кўрсатмоқда.

Таъкидлаш керакки, вазият шахсан Президентимиз назорати остида. Ўзбекистон энергия тизимини барқарорлаштириш ҳамда электр таъминоти ва бошқа тармоқлар ишини тиклаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида деярли ҳар дақиқа давлатимиз раҳбарига ахборот бериб борилмоқда.

Шундай экан, барчангизни хотиржамликни сақлаш ва саросимага тушмасликка чақириб қоламиз. Ваҳимага ўрин йўқ
», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Effect.uz'га Энергетика вазирлиги матбуот котиби Ўзбекистонда босқичма-босқич электр энергияси тиклашини маълум қилган эди.

@effectuz
👍10🤮2😁1🎉1
Метрода қолиб кетган фуқаролар олиб чиқилди

Электр энергияси тармоқларида юзага келган узулишлар сабабли «Тошкентметрополитени»да қолиб кетган фуқаролар олиб чиқилди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.

Жумладан:«Тошкентметрополитени»нинг «Машинасозлар» (135 нафар), «Бодомзор-Минор» (70 нафар) ва «Амир Темур» (210 нафар) бекатлари оралиғида (вагонлар ичида) қолиб кетган (жами 415 нафар) йўловчилар олиб чиқилди.

Шунингдек, соат 12:10да Наманган вилояти Поп тумани 114-116 км. ларда юк поэзди тўхтаб қолганлиги учун 83 км. да йўловчи поэзд вақтинчалик тўхтатилган.

Юк поездини заҳира йўлга олиб қўйиш учун теплавоз ва «Қамчиқ» МҚЁҚБдан махсус техникаларда қутқарувчилар жалб этилган.

@effectuz
👍9🎉2
Ўзбекистонда сув бериш тикланмоқда

Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги сув бериш бошланаётгани туфайли фуқаролар ва ташкилотларга огоҳлантириш билан чиқди.

Вазирлик хонадон ва бинолардаги иссиқлик тизими ва сув қурилмаларига эътиборли бўлишни сўради.

Лекин электр таъминоти тикланган “дом”ларга ҳам ҳали сув берилгани йўқ.

Сув чиқиб турган ер тўлалардаги кранлар олдида одамлар сувга навбатга туришибди.

Сабаби, дўконларда қадоқланган ичимлик сувлари аллақачон сотиб бўлинган.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |Sport
👍4
Наманганда электр энергияси тикланди

Вилоятнинг қолган ҳудудларида кетма-кетликда электр қувватини тиклашга ҳаракатлар олиб борилмоқда.

👉 Батафсил ўқиш

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |Sport
👍2
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида свет борлиги айтилди

(2022 йил 25 январь, соат 19:30 ҳолатига
кўра)

1. Қоракалпоғистон Республикаси
— электр таъминоти тўлиқ тикланган;

2. Андижон вилояти — Андижон шаҳар 35%, Хонабод 100%, мавжуд, асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;

3. Бухоро вилояти — Олот, Қоракўл, Қоровулбозор ва Пешку туманларида тўлиқ, Вобкент туманида 20%, Ромитан туманида эса 40 % электр таъминоти тикланди;

4. Жиззах вилояти — ҳозирча вилоятнинг 10–15 фоизи электр таъминоти билан таъминланди;

5. Қашқадарё вилояти — тўлиқ электр таъминотидан узилган, тиклаш-созлаш ишлари олиб борилмоқда;

6. Навоий вилояти — Навоий шаҳрида 60%, Кармана туманида 55%, Навбаҳор туманида 40%, Конимех туманида 35% ва Нурота туманида 70% истеъмолчиларда электр таъминоти тикланди;

7. Наманган вилояти — ҳозирча қисман тиббиёт муассасалари ҳамда сув таъминоти корхоналари электр таъминотига уланган;

8. Самарқанд вилояти — Самарқанд шаҳрида 45%, Самарканд тумани 15%, Пахтачи туманида 100%, Каттақўрғон тумани ва Каттақўрғон шаҳри 8%, Нарпай ва Пастдарғом тумани 30% электр таъминоти мавжуд;

9. Сурхондарё вилояти — Денов, Сариосиё, Узун туманлари ва Денов шаҳри 100% электр таъминоти мавжуд. Олтинсойда 70% истеъмолчилар тармоққа уланди;

10. Сирдарё вилояти — Гулистон шаҳри 60%, Янгиер 60%, Ширин шаҳри 100%, Боёвут 30%, Сайхунобод тумани 20%, Гулистон тумани 20%, Мирзаобод тумани 10%, Ховос тумани 50% электр тармоғига уланди;

11. Тошкент вилояти — Олмалиқ шаҳар 70%, Ангрен шаҳар 50%, Чирчиқ 70%, Оҳангарон шаҳар 100 %, Бўка тумани 40 %, Бўстонлик 90%, Қибрай 70%, Оҳангарон тумани 80%, Паркент 100%, Тошкент тумани 60%, Юқори Чирчиқ тумани 60% истеъмолчилар тармоққа уланди;

12. Фарғона вилояти — Фарғона шаҳри 50%, Қўқон шаҳри 5%, Учкўприк тумани 40%, Ўзбекистон тумани 20%, Фарғона тумани 10%, Данғара тумани 40%, Сўҳ тумани 100%, қолган ҳудудларда асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;

13. Хоразм вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;

14. Тошкент шаҳри — Мирзо Улуғбек 100%, Юнусобод 50%, Шайхонтоҳур 10%, Олмазор 20%, Яккасарой 10%, Яшнобод 50%, Миробод 40% ва Сирғали туманида 10% истеъмолчилар тармоққа уланди.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
👍17💩2
Газдан қарздорлар тармоқдан узиб қўйилмайди

“Худудгазтаъминот” АЖ истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида табиий газдан қарздорлик учун автоматик равишда ўчириш вақтинчалик тўхтатилганини маълум қилади.

Ҳонадонингиздаги ҳисоблагич ўчирилган бўлса, аввало асосий кирувчи ва уй ичидаги барча газ жиҳозларни ўчиринг, сўнгра марказий кўк ENTER тугмасини уч марта босинг ва 6 дақиқа кутинг.

Газ билан боғлиқ муаммолар юзага келган тақдирда, сиз газ таъминоти ташкилотининг 104 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |Sport
👍6
Қорақалпоғистон ва Хоразмда электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди

Шунингдек, Тошкент шаҳар, Фарғона, Андижон, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида электр энергияси таъминоти қисман тикланди.

Айни пайтда республика ҳудудларида электр энергияси таъминоти босқичма-босқич тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |Sport
👍7
⚡️Ҳукумат комиссияси соҳа вакилларига қандай вазифалар юклагани маълум қилинди

Ўзбекистон электр таъминоти тизими Марказий Осиё электр энергетика тизими билан параллел равишда ишлайди.

👉 Батафсил ўқиш

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |Sport
👍5
⚡️“Вазият шахсан Президент назорати остида” – Президент матбуот котиби Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов мамлакатдаги электр таъминоти узилиши шахсан Президент назорати остида эканлигини маълум қилди.

“Хабарингиз бор, юртимиз ва қўшни мамлакатларнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Дастлабки ўрганишлар бу ҳолат умумминтақавий энергия тизими доирасида юзага келган носозликлар оқибатида келиб чиққанини кўрсатмоқда.

Таъкидлаш керакки, вазият шахсан Президентимиз назорати остида.

Ўзбекистон энергия тизимини барқарорлаштириш ҳамда электр таъминоти ва бошқа тармоқлар ишини тиклаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида деярли ҳар дақиқа давлат раҳбарига ахборот бериб борилмоқда.

Шундай экан, барчангизни хотиржамликни сақлаш ва саросимага тушмасликка чақириб қоламиз. Ваҳимага ўрин йўқ”, дея ёзади Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
👍7😢2
Тошкентда ичимлик суви 6 соат давомида босқичма-босқич тикланади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Қодирия” бош сув иншооти тўлиқ ишга туширилганини ва пойтахтда 6 соат давомида ичимлик суви таъминоти босқичма-босқич тикланишини маълум қилди.

Таъкидланишича, ТЦ-1, Саноат Энерго, ТЦ-4 - катта қозонхоналар ва 43та локал қозонхоналарда иссиқ сув айланма харакати ишга туширилган. Ҳозирда Тошкент шаҳрида электр таъминоти 60 фоизга тикланган.

Унга кўра, Мирзо Улуғбек 100%,
Бектемир - 80%,
Яшнобод - 50%,
Олмазор 55%,
Миробод 60%,
Юнусобод 40%,
Шайхонтоҳур 20%,
Олмазор 20%,
Сергели 20%,
Яккасарой 20%,
Учтепа 10%,
Янгиҳаёт 60%,
Чилонзор 10%
туманида истеъмолчилар электр тармоғига уланган.
👍5🎉2
Ўзбекистонда электр энергияси 45 фоизга тикланди – Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлигининг маълумотига кўра, соат 21:50 ҳолатига Ўзбекистонда электр энергияси таъминоти 45 фоизга тикланди.

“Ҳозирги пайтда мавжуд иссиқлик электр станцияларининг энергоблоклари босқичма-босқич ишга туширилиши давом эттирилмоқда”, дейилади Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабарида.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |Sport
👍4🤮3💩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дўконларни буздиришга буйруқ берган Юнусобод ҳокими Жаҳонгир Иброҳимов қамоққа олингани айтилмоқда

Маълумки, Effect.uz сайти ходимлари томонидан 22 январь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчаси Ҳусниобод МФЙда жойлашган ноқонуний қурилгани айтилаётган 14 та дўкон огоҳлантиришсиз бузиб ташлангани ҳақида танқидий видео эълон қилинди.

Бу ишлар ортидан 24 январь куни кутилмаганда Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари лавозимида фаолият юритган Баҳодир Абдувалиев туманга янги ҳоким этиб тайинланди.

Effect.uz’га етиб келган маълумотларга кўра туманнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Иброҳимов ишдан олиниб, унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Собиқ ҳокимга нисбатан эҳтиёт чораси қамоқ танланган.

Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов Effect.uz’нинг ушбу саволини ҳозирча очиқ қолдирди.

Маълумот учун, ҳокимлик томонидан дўконлар бузилишига уларнинг кадастр ҳужжатлари йўқлиги ва дўкон эгалари бир неча маротаба “снос” ҳақида огоҳлантирилгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
👍17👎2😁1
⚡️Ҳуқуқ-тартибот идоралари кучайтирилган иш режимига ўтказилди, қилинаётган ишлар Президентга етказилмоқда – Шерзод Асадов

Ўзбекистон электр энергияси таъминоти ва бошқа тармоқлар ишини нормаллаштириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда

👉 Батафсил ўқиш

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |Sport
🤮4👍3
Фавқулотдаги ҳолат оқибатида вазирликнинг барча шахсий таркиби жалб этилган – ИИВ

Ҳозирги вақтда, республикада мавжуд патруллик йўналишларига қўшимча равишда 6600 дан зиёд йўналишлар ташкил этилиб, 1400 дан ортиқ махсус автотранспорт ва 12 минг нафардан ошиқ шахсий таркиб хизмат олиб бормоқда.

👉 Батафсил ўқиш

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |Sport
👍11🤮2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳеч қандай нотинчликка ўрин йўқ. Фақат қоронғу ҳудудларда сергаклик оширилган” – Миллий гвардия матбуот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров

Миллий гвардия матбуот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров Effect.uz мухбири Даврон Ҳасанов билан суҳбатда вилоятлардаги вазият ҳақида маълумот берди.

Жуманазаровга кўра, айни вақтда электр энергия тикланмаган ҳудудларда Миллий гвардия ва ИИВ ходимлари томонидан хизмат олиб бориш, сергаклик кучайтирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Энергетика вазирлиги соат 21:50 ҳолатига мамлакатда электр энергияси таъминоти 45 фоизга тиклангани ҳақида хабар берган эди.

Ҳозирги пайтда мавжуд иссиқлик электр станцияларининг энергоблоклари босқичма-босқич ишга туширилиши давом эттирилмоқда.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр таъминотининг фавқулотда узилиши оқибатида, жамоат тартибини сақлаш, йўлларда тартибни таъминлаш, фуқаролар ва уларнинг мулкларига зиён етказилишини олдини олиш тадбирларига Ички ишлар вазирлигининг барча шахсий таркиби жалб этилган.

@effectuz
👍10
Ўзбекистонда қайси вилоят тўлиқ электр таъминотидан узилгани айтилди

Энергетика вазирлиги Ўзбекистон ҳудудларида 25 январь, соат 22:30 ҳолатига кўра электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Унга кўра, Кашқадарё вилояти тўлиқ электр таъминотидан узилган, тиклаш-созлаш ишлари олиб борилмоқда. Қоракалпоғистон ва Хоразмда электр таъминоти тўлиқ тикланган.

1. Қоракалпоғистон Республикаси — электр таъминоти тўлиқ тикланган;
2. Андижон вилояти — Андижон шаҳар 30%, Хонабод 100%, мавжуд, асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;
3. Бухоро вилояти — Қоракўл ва Қоровул бозор туманлари 100% электр энергияси мавжуд;
4. Жиззах вилояти — Барча туманларда 50% аҳоли истеъмолчилари электр энергияси билан таъминланган;
5. Кашқадарё вилояти — тўлиқ электр таъминотидан узилган, тиклаш-созлаш ишлари олиб борилмоқда;
6. Навоий вилояти — Навоий шаҳрида 100%, Ғазғон шаҳрида 100%, Кармана туманида 100%, Навбахор туманида 100%, Конимех туманида 100%, Зарафшон шаҳрида 100%, Учқудуқ туманида 100%, Нурота туманида 100% ва Хатирчи туманида 90% мавжуд;
7. Наманган вилояти — Асосий тиббиёт муассасалари ва сув таъминоти, Ички ишлар, ҳокимият электр таъминотига уланган;
8. Самарқанд вилояти — Самарқанд шаҳрида 95%, Самарқанд тумани 50%, Пахтачи туманида 100%, Каттақўрғон тумани 10%, Каттақўрғон шаҳри 100%, Нарпай тумани 80%, Нуробод тумани 80%, Пастдарғом тумани 30 %, Булунғур туманида 100%, Жомбой туманида 100%, Тойлоқ туманида 100%, Қўшработ туманида 50%, Иштихон туманида 50% электр мавжуд;
9. Сурхондарё вилояти — Денов, Сариосиё, Узун туманлари ва Денов шаҳри 100% электр таъминоти мавжуд, Олтинсойда 70% электр мавжуд;
10. Сирдарё вилояти — Гулистон шаҳри 60%, Янгиер 60%, Ширин шаҳри 100%, Боёвут 20%, Сайхунобод тумани 20 %, Гулистон тумани 20%, Мирзаобод тумани 10%, Ховос тумани 30% электр мавжуд;
11. Тошкент вилояти — Ангрен шаҳар 70%, Бекобод шаҳар 60 %, Олмалиқ шаҳар 90%, Чирчиқ 60%, Оҳангарон шаҳар 100 %, Бўка тумани 40%, Бўстонлик тумани 75%, Зангиота тумани 15 %, Қибрай тумани 70%, Оҳангарон тумани 80%, Паркент тумани 80%, Тошкент тумани 80%, Ўрта Чирчиқ 20%, Юқори Чирчиқ тумани 60% истеъмолчилар тармоққа уланди;
12. Фарғона вилояти — Фарғона шаҳар 17%, Марғилон 10% Қувасой тамани 10%, Қўқон шаҳри 40%, Бувайда тумани 10%, Ўзбекистон тумани 15%, Фарғона тумани 10%, Данғара тумани 15%, Сўҳ тумани 100%, асосий тиббиёт муассасалари электр таъминотига уланган;
13. Хоразм вилояти — электр таъминоти тўлиқ тикланган;
14. Тошкент шаҳри — Мирзо Улуғбек 100%, Юнусобод 50%, Шайхонтоҳур 10%, Олмазор 20%, Яккасарой 20%, Чилонзор 10%, Яшнобод 50%, Миробод 50%, Сергели 30%, Янгиҳаёт 20%, Бектемир 50%да электр таъминоти мавжуд.
👍10
Тошкентга тушган қалин туман ҳавонинг кучли совишини келтириб чиқармоқда

“Ўзгидромет” Тошкентга қалин туман тушиши оқибатида, атмосферада ҳавонинг кучли совишини келтириб чиқаришини маълум қилди.

Намликнинг кичик зарраларида қаттиқ майда суспензиялар мавжуд бўлиб, улар сув томчилари билан бирга ерга тўпланади.

“Ўзгидромет”нинг ҳаво ифлосланишини автоматик мониторинг олиб бориш станцияларининг маълумотларига кўра, PM 10 нинг миқдори 111,2 мкг/м3 ни ташкил этади.

Бу Ўзбекистонда белгиланган максимал рухсат этилган концентрацияларнинг (рухсат этилган концентрацияси 500 мкг/м3) қийматларидан ошмайди. Ўзгидромет ҳафта давомида туман қалинлиги пасайишини башорат қилган.

🌐 EFFECT.UZ веб-сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |Sport
👍3